Мамлакатинг молия тизими бозор иқтисодиётининг ва халқаро макроиқтисодиётнинг муҳим бўғинидир. Кўпгина МДҲ мамлакатлари молиявий-ҳуқуқий институтларининг ўзига хос хусусиятлари шундаки, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун мукаммал жиноий-ҳуқуқий таъминотни талаб қилади. Минтақада жорий криминал вазиятни таҳлили бугунги жиноятчиликнинг тобора глабаллашуви ва байналмилаллашуви жараёнларининг авж олишини кўрсатмоқда. Булар ичида фирибгарлик алоҳида хусусият касб этувчи жиноятлар қаторига киради. Чунки у ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам бир қанча мамлакатлар худудида намоён бўлиши билан характерланади.
Тадқиқот объекти: мулоқот шахсини вокелантирувчи бадиий диалог.
Тадқиқотнинг мақсади: мулоқот шахси намунасини унинг бадиий диалогда воқеланган когнитив дискурсив хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда шакллантириш.
Тадқиқот методлари: тавсифий метод, стилистик анализ, коммуникатив-прагматик метод, когнитив моделлаштириш методи, параметризация методи, инференция методи, маданиятлараро қиёслаш методи.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: 1) мулоқот шахсининг модели семантик-стилистик, коммуникатив-прагматик, лингвокогнитив ва лингвомаданий сатхлар йиғиндиси асосида аниқланди; 2) бадиий дискурсда «ажратилганлик» когнитив тамойилиини амалга оширувчи мулокот шахсининг семантик-стилистик ва прагматик кўрсаткичлари ўрганилди; 3) мулокот шахси унинг когнитив моделини белгиловчи концептуал белгилар асосида тадкик қилинди; 4) Мулокот шахси тадқиқ қилинаётган муаммолар доирасига бадиий диалогда маданий концептларнинг воқеланиши ва унинг миллий-маданий ўзига хослиги, алоҳида намаунавий турларини фарқлари масалаларини хам қамраб оладиган лингвокултурологик ёндашув асосида ўрганилди.
Амалий ахамияти: тадқикот иши натижаларидан матн интерпретацияси, когнитив лингвистика, стилистика, лингвокультурология фанлари бўйича маъруза ва семинар машғулот дарсларнини ўтказишда, диссертациялар, дарсликлар, ўкув қўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва унинг самарадорлигн: Тадқикот натижалари олий ўкув юртларининг инглиз филологияси факультетларида стилистика ва матн тахлили, қиёсий стилистика, матн лингвистикаси, когнитив тилшунослик фанлари бўйича маъруза ва амалий машғулот дарсларини олиб боришда қўлланилмоқда.
Қўлланиш соҳаси: умумий тилшунослик, когнитив лингвистика, матн интерпретацияси, лингвокультурология, гендер лингвистикаси.
Мазкур мақолада бадиий таржимада берилган ўхшатишларнинг ҳиндий тилидан ўзбекчага ўгириш мураккабликлари ва ўзига хосликлари ёритилади. Аслият ва таржима асарида берилган ўхшатишлар грамматик, семантик ва лексик-стилистик хусусиятларига кўра таҳлил қилинди.
Мазкур мақолада жамият барқарорлигини миллий ғоянинг маънавийахлоқий омилларининг ижтимоий тараққиётга ижобий жиҳатларининг илмий-фалсафий тарафлари очиб берилган. Маънавий-ахлоқий омиллар жамиятимиз тараққиётининг янги босқичида шахс маънавий дунёқарашининг ўзгариши билан бирга янгича ҳаёт учун зарур бўлган кўникмалар эканлиги асосланган. Жамиятда миллий ўзликни англаш, миллий ҳистуйғуларни шакллантириш - миллий ғоянинг субстанционал хусусияти: барқарорлик шартларидан эканлиги илмий асосланган.
Жамият ривожланишининг ҳозирги босқичида жиноятчилик ва унга қарши курашиш муаммоси энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Жамият билан бир пайтда вужудга келган жиноятчилик барча замонларда ҳам мавжуд бўлган. Шу туфайли ҳам у ижтимоий хусусият касб этади, жиноятчилик ва жамиятнинг ўзаро алоқаси, уларнинг бир-бирига таъсири айни шу омиллар билан белгиланади.
Cistanches Herba – ушбу доривор ўсимликдан Хитой
анъанавий тиббиётида буйрак етишмовчилиги, импотенция, аёллар
бепуштлиги, патологик ажралма ва оғриқли ҳайз, кексаларда қабзиятни
даволашда кенг фойдаланиб келинади. Мазкур доривор ўсимликнинг
фармакологик таъсирлари кенг қамровли бўлиб, Цистанхе доривор ўтининг
табобатда кенг қўлланилишига қарамасдан унинг таркибидаги қатор
эхинакозид, актеозид ва полиумозид каби фаол ингридиентлари алоҳида ҳар
томонлама тизимли ўрганилмаган. Хитой фармакологиясига киритилган
Cistanche deserticola и Cistanche tubulosa доривор ўсимликларининг сувли экстрактлари устида солиштирма тадқиқотлар олиб борилмаганлиги туфайли мазкур доривор Cistanches Herba ўсимлигининг фармакотерапевтик эффектларидан янада кенгроқ фойдаланиш имкониятини чегаралайди.
Мақолада ҳозирги кунда ижтимоий рекламаларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини тўлиқ очиб бериш мақсадида ушбу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб борган олим ва мутахасисларнинг илмий асосланган фикр ва мулоҳазалари илмий-назарий жиҳатдан ўрганилган ва таҳлил қилинган. Ҳозирги пайтда ижтимоий реклама қабул қилувчига тез ва самарали таъсир кўрсатибгина қолмасдан, ахлоқ ва маънавиятнинг умумэътироф этилган қоида ва мезонларига ҳам тўғри келмоғи лозим.Зеро ижтимоий рекламанинг асосий мақсади бирор-бир ижтимоий муаммога нисбатан омма муносабатини қаратиш ва уни ўзгартириш, бундан ташқари, ижтимоий қадр-қимматни ошириш ёки такомиллаштириш, муаммони қабул қилиш тарзини ўзгартиришдан иборатдир.Унинг ўзига хос хусусияти у жамиятда истиқомат қилаётган муайян бир инсонга ҳам ёки, умуман олганда, бутун жамоага ҳам йўналтирилган бўлади. Таъкидлаш жоизки, ижтимоий реклама жамиятдаги аҳамиятга молик бўлган ҳеч қандай муаммоларни четлаб ўтаётгани йўқ, гўёки у инсонларга ҳаётдаги қийин вазиятларда йўл кўрсатувчи маёқ вазифасини ўтаб келмоқда. Шунингдек унинг вазифалари яъни мулоқат ўрнатувчи, ғоявий, тарбиявий, умумлаштирувчи, эстетик ва иқтисодий жиҳатларини илмий назарий жиҳатдан ёритиб бериш билан бир қаторда, унинг нотижорат руҳидаги, кенг халқ оммасига қаратилган ва давлат рекламаларига ажратган ҳолда уларнинг ўртасидаги фарқлар ёритиб берилган. Ижтимоий рекламаларнинг мазмун–моҳиятини тўлиқроқ очиб бериш мақсадида унинг тарихий ривожланиши, тарихий манбалар ва ушбу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб борган олимларнинг келтириб ўтган маълумотларига таянган ҳолда очиб берилган. Шунингдек, ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий рекламаларни ҳарбий соҳа, ватанпарварлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи, йўл ҳаракати қоидалари, оила,фарзандлар ва таълим, спорт соҳаси ва атроф муҳитни озода сақлашга қаратилган йўналишларга ажратган ҳолда ҳаётий мисоллар ёрдамида қиёсий таҳлил қилинган.
Мазкур мақола 18-19 асрларда рус лисоний жамиятида француз сўзлар ва нутқий формулалар мавжуд бўлган рус бадиий асарлардаги матнлар келтирган. Бундай француз ўзлашмалар рус бадиий матнлардаги структур-семантик хусусиятлари таҳлил қилинди
Мақолада пандемия шароитида кичик бизнес соҳасининг ривожланиш тенденциялари ва унинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган. Бунда асосий эътибор кичик бизнесни ривожланишида пандемиянинг таъсирини камайтирий омилларига эътибор қаратилган.
Мазкур мақолада ХХ асрнинг 70-йиллари замонавий турк ҳикоячилигининг ўзига хос хусусияти, жумладан турк ҳикоянавислигининг моҳир ёзувчиси Селим Илери ижоди ва унинг ҳикоя жанридаги маҳорати тадқиқ этилган. Мақолада ёзувчининг “Сеҳрли орган”, “Унаштирилган қиз”, “Онамнинг сардунялари”, “Тонгсиз кечалар”, “Сув париси ҳикояси”, “Денгизнинг этакларида”, “Дўстликнинг охирги куни”, “Ёпиқ иқтисод” сингари ҳикоялари адабиётшунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Айрим турк ёзувчиларидан фарқли ўлароқ, Селим Илерининг ҳикоялари жаҳон адабиётининг дурдона асарлари таъсири натижасида яратилган. Ёзувчининг “Унаштирилган қиз” А. П. Чехов, “Тонгсиз кечалар” ҳикояси Ф. М. Достоевский, “Сув париси ҳикояси” ва “Денгизнинг этакларида” ҳикоялари Фолкнер, “Ёпиқ иқтисод” ҳикояси Шекспир ижоди таъсирида ёзилган. Шунга кўра, С. Илери мазмун жиҳатдан маҳаллий ижодкорлар, шакл жиҳатдан эса хориж ёзувчилар изидан боради. Виржиния Вулф, Уильям Фолкнер, Катерина Мансфелд асарлари адиб ижодининг муҳим манбалари ҳисобланади. У Виржиния Вулф асарларидан иқтибослар олади, мелодрама усулларини истифода этади. Жумладан, Фолкнернинг адабий услубидаги баъзи қирралар С. Илери ҳикояларида аниқ кўринади. С. Илери ҳикояларидаги сюжет чизиқлари абстракт структурага эга. Шу сабабли асарларининг асл маъносини англаш қийин кечади. Образлар характери эса аксарият ҳолларда ички монолог ва онг оқими орқали очиб берилади. Бу жиҳатдан С. Илери У. Фолкнер ижодига яқин келади. Ёзувчининг “Денгизнинг этакларида” асарида постмодернизмга интилиш кучли. Ижод жараёни, ҳақиқат ва тўқима орасидаги боғлиқлик асарнинг асосий масаласи ҳисобланади. Постмодерн асарни ажратиб турувчи хусусият онг ости, хаёл ва ҳақиқат орасидаги чегарага диққат қаратилади. “Ёпиқ иқтисод” асарининг яратилишида ёзувчини Ғарб адабиёти таъсирлантирган, хусусан, Шекспирнинг “Ҳамлет”идан илҳом олган. Бу трегедияда Ҳамлет атрофидаги одамларга ўзини ақлдан озган, жиннисифат қилиб кўрсатади. Таҳлил қилганимиздек, С. Илери ҳикояларида турк жамиятидаги янги замон кишисининг психологик ҳолатлари, маънавий муаммолар гирдобида қолган шахс изтироблари, ёлғизлик фожиаси, худбинлик ва меҳрсизлик муаммолари психологик усулда ёритилади. Қаҳрамонлар руҳиятидаги эврилишлар қаламга олинади. Бунда адибнинг жаҳон модерн насри анъаналаридан шакл тамойилига кўра фойдалангани маълум бўлади. Шу маънода ёзувчи замонавий турк ҳикоячилигига янги қаҳрамонлар, янгича ифода ва тасвир усулларини олиб киришда ўз ҳиссасини қўшди. Шу маънода ёзувчи замонавий турк ҳикоячилигига янги қаҳрамонлар, янгича ифода ва тасвир усулларини олиб киришда ўз ҳиссасини қўшди.