Ушбу мақола рецидив жиноят бўйича жазо тайинлашнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган бўлиб, унда рецидив жиноят тушунчасига оид назарий қарашлар таҳлил қилинган. Шу билан бирга муаллиф томонидан рецидив жиноят учун жазо тайинлашнинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилган. Мақолада амалдаги жиноят қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Жиноят содир этиш босқичлари тушунчаси ва унинг жиноят-ҳуқуқий белгилари; жиноят содир этиш босқичлари учун жавобгарлик белгиланган жиноят қонуни нормаларининг ривожланиш тарихи таҳлил қилди.
Жиноят содир этиш босқичларининг жиноят ҳуқуқи назарияси ва жиноят қонунчилигидаги аҳамияти тадқиқ этилиб, мазкур тушунчага оид ёндашувлар ва мавжуд таърифлар ўрганилди. Мазкур тушунчанинг тор ва кенг таърифи билан боғлиқ хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг ҳуқуқий таърифи мавжуд эмаслиги аниқланди. Ўз навбатида, ҳозирги вақтда жиноят содир этиш босқичлари тушунчаси бўйича ягона ёндашув йўқлиги ҳамда унга аниқ илмий ва ҳуқуқий таъриф берилмаганлиги, унинг жиноят-ҳуқуқий сиёсат доирасида ҳуқуқий мақоми комплекс, тизимли ўрганилмаганлиги, жиноят содир этиш босқичларининг турлари юзасидан ягона қараш шаклланмаганлиги, шунингдек жиноят содир этиш босқичлари ва тамом бўлмаган жиноятларнинг ўзаро фарқли жиҳатларига лозим даражада эътибор берилмаётганлиги, биринчи навбатда, жиноят содир этиш босқичларининг ягона таърифини ишлаб чиқиш зарурлиги, жиноий ниятнинг ривожланганлик даражаси, ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)нинг хусусияти ва жиноятнинг охирига етказилмаганлигига кўра турларга ажратиш лозимлиги, жиноят содир этиш босқичларининг назарий қоидаларни татбиқ этиш ва жиноят қонунчилигини амалда қўллашда жиноят ҳуқуқининг қатор институтлари билан узвий боғлиқлиги аниқланди
Жиноят қонуни билан тақиқланган ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмишнинг содир этилиши, унинг қайси босқичда якун топганидан қатъий назар шахс, жамият
ёки давлатга зарар етказади ёки уларга зарар етказиш хавфи остида қолдиради
Содир этилган жиноят учун жазо белгилаш мезонлари доим олимларнинг фикрини ўзига тортиб келган. Мазкур масала, санкцияларда белгиланган жазолар доираси, Ўзбекистон жиноят қонунчилигида мавжуд бўлган принциплар талабига жавоб бериши лозимлиги билан ҳам мураккаблашади. Шу боис ушбу мақолада санкцияда белгиланган жазоларнинг муайян жиноятга мувофиқлигини кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.
Мазкур мақолада муаллиф томонидан тамом бўлмаган жиноятларни малакалаш билан боғлиқ назарий ва амалий муаммолар таҳлил қилиниб, жиноят ҳуқуқи нормаларини қўллашни такомиллаштириш юзасидан таклифлар баён этилган.
Мазкур мақола жиноят ҳуқуқидаги энг долзарб мавзулардан бири – жиноий жазо масаласига
бағишланган. Мақолада жиноий жазонинг мақсади унинг моҳияти ва ижро этилишига оид баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган муаммоли масалалар илмий, ҳуқуқий, ижтимоий ва фалсафий нуқтаи назардан таҳлил этилган.
В Республике Узбекистан досудебная деятельность по выявлению, пресечению, раскрытию и расследованию преступлений ОД осуществляется в форме оперативно-розыскной деятельности и досудебного производства по уголовным делам и материалам. Досудебное производство состоит из двух стадий: доследственная проверка и предварительное расследование (дознание либо предварительное следствие). В зависимости от сложности преступления его выявление, раскрытие и расследование может комбинировать несколько форм (например, оперативно-розыскная деятельность, доследственная проверка и предварительное следствие) либо осуществляться только в форме предварительного следствия, проведение которого по делам об отмывание денег является обязательным.
Мазкур мақолада ижтимоий хавфли қилмиш сифатида эвтаназия объектининг жиноятҳуқуқий тавсифи ва юридик таҳлили масалалари таҳлил этилган, Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан хулоса ва тавсиялар берилган.
Мақолада гиёҳвандликка йўлиққан маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этиш ва гиёҳвандлик билан касалланган шахсларни мажбурий даволаш масалалари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада ҳуқуқшунос олимларнинг бу борадаги фикрлари баён қилинган
Хорижий мамлакатлар қонунчилигини таҳлил қилиш ушбу давлатлар қонунчилигини ўрганиш ва маълумот олиш баробарида миллий қонунчиликда қўллаш мумкин бўлган нормаларни аниқлаш имкониятини беради.
Мақолада хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида прокуратура органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жиноятларни олдини олиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришнинг илмий ва назарий асослари таҳлил қилинган.
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини олиб борувчи ҳуқуқ-тартибот органларнинг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва бартараф этишда куч ишлатиш, хусусан ўқотар қуролдан фойдаланиш ва қўллаш борасидаги амалиётини ўз ичига олади. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар ҳақидаги жиноят-ҳуқуқий институтнинг фундаментал қоидаларини мустаҳкамлайди.
Мазкур мақола Ўзбекистонда киберхавфсизликни таъминлашнинг самарали йўллари ва механизмининг мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган.
Ушбу мақолада киберэкстремизм жиноятининг жиноий-ҳуқуқий ва криминологик тавсифи кўрсатиб берилган.
При определении понятия «потерпевший» в ст. 42 Уголовнопроцессуального кодекса Российской Федерации (далее – УПК РФ) используется одновременно два термина: «имущественный вред» и «вред имуществу». Только в первом случае речь идет о потерпевшем физическом лице, а во втором – о потерпевшем юридическом лице.
Ушбу мақолада вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилишни олдини олиш ва жиноят қонунчилигини такомиллаштириш масалалари борасида фикр юритилади. Шунингдек, ушбу масала юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилади.