Мақолада лалми экин ерларидан фойдаланишни оқилона ташкил этишда бошқа тадбирлар билан бир қаторда худудни ташкил этишни ўзида мужассамлаштирилган ички ер тузиш лойиҳалари ҳам маълум ижобий натижа бериши кўрсатиб берилди. Ер баҳолаш маълумотлари асосида ишланган ер тузиш лойиҳалари лалми ерлар ва экин турлари майдонларини оптималлаштириш имкониятини яратади, ушбу худудларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини самарали ташкил этишининг иқтисодий ва техник-ташкилий жихатларини асослайди. Олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари, текислик минтақасидаги лалми экин ерларидан фойдаланишни ташкил этишда, биринчи навбатда, бу худудларда сув манбаларини қидириб топиш, жумладан, ер ости сув манбаларини ўрганиш ва артезиан қудуқлар қазиб сув чиқариш масалаларини ижобий ҳал қилиш катта аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлади. Лалми худудларда тарқалган тупроқлар бонитировкаси маълумотларидан фойдаланган холда минтақа қишлоқ хўжалигини ташкил этиш учун тупроқларнинг табиий унумдорлиги, ишлаб чиқариш хусусияти ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш имкониятлари инобатга олинди. Лалми ҳудудларда тупроқлар учун махсус агротехнология таклиф этилди. Бунда унумдорлиги паст ерларда (бонитет бали 40 дан паст) дала шароитида республикада мавжуд иккиламчи ресурслардан фойдаланиш (паст навли фосфоритлар, ноанъанавий агрорудалар, хар хил чикиндилар); фермер хўжалиги ерларида биотехнологик усулларни тадбик этиш оркали янги органоминерал ўғитлар олиш тавсия этилди. Органоминерал ўғитлар гўнг ва паст навли тошкумир фосфоритлари асосида 4 ой давомида 9:1 нисбатда компостлаш йўли билан тайёрланади. Бошка органоминерал ўғитлар Ангрен паст навли кумири ва Марказий Кизилкум фосфорит уни асосида тайёрланади. Ушбу ўғитлар фермер хўжалиги шароитида тажрибада синалган. Таклиф этилаётган технологияни қўллаш ресурстежамкор хисобланади ва экологикмуаммоларни хал қилади. Бу технологияни тадбик этганда тупроқ унумдорлиги тикланади ва яхшиланади, йилдан йилга ундаги органик модда ва озика моддаларининг микдори ортади, минерал ўғитларга кетадиган харажатларни 30-40 % ва ундан кўпроқ, органик ўғит сарфини 3-4 марта камайтириш имконини беради. Тадқиқотлар натижасига кура, кузги буғдойдан 10-12 ц/га қўшимча хосил олинган.
Қалқонсимон без касалликлари эндокринология соҳасида энг кўп учрайдиган касалликлар қаторига киради. Жумладан токсик ва нотоксик буқоқда деярли барча органлар ва орган тизимлари фаолиятининг бузилишига олиб келади, қон айланиш тизимида эса энг муҳим ўзгаришлар содир бўлади. Юрак-қон томир тизимининг патологияси нафақат беморнинг ҳаёт кўрсаткичлари сифатига таъсир қилади, балки операцияни муваффақиятсиз бажариш хавфини сезиларли даражада оширади, бу эса даволашнинг ягона радикал усулидир. Шу сабабли, кўпгина илмий тадқиқотларнинг аксарият муаллифлари мавжуд ва ривожланиши мумкин бўлган тиреотоксикозни селектектив жарроҳликка қарши кўрсатма деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, ушбу холат учун дори воситалари билан компенсациясини қўллаш барча беморларда ҳам ўзининг яхши самарасини бермаслиги мумкинлиги маълум. Бундай ҳолда, даволаниш натижалари, операция пайтида беморнинг хавфсизлиги, кўпроқ даражада премедикация, анестезиянинг турига ва сифатига боғлиқ. Сўнгги йилларда қалқонсимон бездаги операцияларни қўлланиладиган анестезиологик усуллар имкониятлари сезиларли даражада кенгайди. Мақолада токсик ва нотоксик буқоқ бўлган беморларни операцияга тайёрлаш, шунингдек, ушбу беморларни периоператив даврда олиб бориш масалалари кўриб чиқилади.
Мақолада 7-14 ёшдаги аллергик ринит билан оғриган болаларни текшириш таҳлили келтирилган. Риноскопия маълумотлари ва бурун функцияси кўрсаткичлари асосида бурун шиллиқ қаватининг асосий функцииялари (нафас олиш, ҳимоя, бурун секрецияси рН муҳити) нинг бузилиши йил давомидаги АР ва мавсумий АР га нисбатан АР нинг комбинацияланган шакллари бўлган болаларда кўпроқ намоён бўлиши аниқланган. Бурун секретларининг цитологик расмини ўрганишда бурун бўшлиғи ва параназал синуслардаги аллергик ва яллиғланиш жараёни киприкли эпителиал ҳужайраларнинг йуқолиши билан кечиши аниқланган. Эпителий ҳужайра деструксиясининг ошиши билан паралел равишда суртмада гранулоцитлар сони кўпаяди, бу эса нейтрофил лейкоцитлар томонидан бурун шиллиқ қаватининг инфилтрацияланишидан далолат беради. Нейтрофилларни йўқ қилиш даражаси йил давомидаги АР ва АР нинг комбинацияланган шакллари билан ортади.