Мақолада Ҳиндистон ижтимоий-иқтисодий моделининг ўзига хос жиҳатлари ва ривожланишининг замонавий тенденциялари, ташқи савдоси таҳлили ва уни тартибга солиш амалиёти, мамлакат иқтисодиётини модернизациялашда экспорт салоҳиятини оширишнинг аҳамияти, импорт таркибини мақбуллаштириш, ҳамда хорижий инвeстицияларни жалб этиш ва ташқи инвeстиция сиёсати хусусиятлари каби масалалар ёритилган. Ҳиндистон туризмнинг асосий турлари ривожланган марказлардан биридир. Ҳиндистон миллионлаб саёҳатчиларни денгиз ва тоғлар бўйлаб дам олиш, сайёҳлик ва архитектура ёдгорликлари, унутилмас дам олиш, фестивал ва карнаваллар, маънавий юксалиш ва мамлакатнинг маданияти, урф-одатлари ва маънавий меросига чуқур сингиб кетиш имкониятини таклиф этади. Ҳиндистон сайёҳликни ривожлантириш учун ноёб табиий, рекреацион, маданий ва тарихий манбаларга эга бўлган Осиё минтақасининг муҳим манзили эканлиги очиб берилган. Мамлакатда алоқа ва ахборотлаштириш, саноат ва дам олиш, дунёнинг кўплаб мамлакатларида аҳолининг фаровонлиги жадал ривожланиб бораётгани сайёҳликнинг ички ва ташқи сайёҳлик сафарларини, туризм турларини ва йўналишларини диверсификация қилиш даражасини кескин оширди. Бундан ташқари, Ҳиндистонда туризм соҳасининг ривожланиш босқичлари ва йўналишлари, ҳамда мавжуд эркин иқтисодий ҳудудларнинг мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятининг муҳим шакли сифатида қаралган. Мақола охирида мавзу бўйича фикр ва мулоҳазалар келтирилиб, аниқ хулоса кўрсатилган.
Мақолада Республикада озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт- импорт қилиш масалалари тадқиқ қилинган ва ҳозирги ҳолати таҳлили келтирилган. Олиб борилган тадқиқотлар ва таҳлил натижалари асосида озиқ- овқат маҳсулотларини экспорт-импорт қилишни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақола интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш ва “параллель импорт”нинг айрим муаммоларига бағишланган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги кўриб чиқилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Корея билан ташқи савдо айланмаси, асосий экспорт-импорт маҳсулотлари ҳамда инвестициявий ҳамкорлик масалалари алоҳида ўрганилди.
Шунингдек, мақолада Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикаси билан истиқболли йўналишлари таҳлил қилинган ва якуний қисмда тегишли таклифлар келтирилган.
Ушбу мақолада тўлов балансининг иқтисодий моҳияти ва уни тузишнинг зарурияти ёритилган. Тўлов балансига нисбатан назарий қарашларнинг эволюцияси ва уларнинг асосий қоидалари таҳлил қилинган.
Мақолада XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистонда чорва хайвонлари орасида энг кўп тарқалган вабо, куйдирги, сап, яшур, ўпка қурти каби юқумли касалликларининг оқибати ва мазкур касалликларнинг тез тарқалиши натижасида чорва молларининг нобуд бўлиши шунингдек Туркистонда ветеринария врачлик пунктларининг фаолияти, муассасаларда керакли тиббиёт қисмлари етишмаслиги, ветеринария ишлар юқори савияда олиб борилмаганлиги тўғрисида маълумотлар таҳлил қилинган.
Хитойнинг Ухан шаҳрида биринчи марта аниқланган ва COVID-19 номини олган коронавирус инфекциясининг қисқа муддат ичида глобал миқёсда тарқалиши деярли барча мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг ёмонлашувига олиб келмоқда. Коронавирус COVID-19 глобал пандемияси нафақат кўплаб одамларнинг ўлимига олиб келди, балки у Буюк Депрессиядан бери мисли кўрилмаган миқёсда глобал иқтисодиётга зарар етказмоқда. COVID-19 шахсий ҳаётни, бизнесни, саноатни ва бутун иқтисодиётни йўқ қилишга қодирлиги дунё оммасига маълум бўлди. Ушбу мақолада дунё иқтисодиётининг индивидуал жиҳатларига COVID-19нинг
ижтимоий-иқтисодий таъсири ва уни оқибатларини бартараф этиш бўйича жаҳон мамлакатлари амалга ошираётган чора-тадбирларни умумлаштирган ҳолда ўрганиш ва уларнинг аҳамиятини ҳамда кенг иқтисодий ривожланишдаги ролини таҳлил қилиш илмий тадқиқот мавзумизнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Мақолада миллий хўжалигимиз тарақиётида муҳим ҳисобланган омиллардан бири бўлган ташқи савдо, хусусан унинг таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти соҳасидаги айрим долзарб масалалар кўриб чиқилган. Истиқлол даврларида бу борадаги айрим муаммоли ҳолатлар ва уларнинг ечими бўйича
тажрибалар тўғрисида фикр юритилган. Шунингдек ҳозирги сифат даврига хос масалалар баёни келтирилиб, муаллиф тавсифлари билдирилди.