Тадқиқотдатижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлашнинг долзарблиги ёритилган. Шунингдек, мамлакатимиздаги тижорат банклари фаолиятининг молиявий барқарорлик ҳолатини ўрганиш мақсадида тижорат банкларидан бири АТ Микрокредитбанк молиявий барқарорлик кўрсаткичлари таҳлил этилган ҳолда тегишли илмий хулосалар келтирилган.
Тадқиқотдатижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлашнинг долзарблиги ёритилган. Шунингдек, мамлакатимиздаги тижорат банклари фаолиятининг молиявий барқарорлик ҳолатини ўрганиш мақсадида тижорат банкларидан бири АТ Микрокредитбанк молиявий барқарорлик кўрсаткичлари таҳлил этилган ҳолда тегишли илмий хулосалар келтирилган.
Мақолада ўзбек миллий мақолларининг қўлланилиши, уларнинг илдизлари ва миллий қадриятларимиз билан узвий боғлиқлиги, ҳар бир сўзнинг маъно хилма-хиллиги, ибораларнинг турғунлиги, шаклий барқарорлигининг устунлик қилиши, қулланиш ўрнига қараб уларнинг маъно доираси доимий равишда кенгайиб бориши ва оиладаги,ёшлар тарбиясидаги ўрни қанчалик муҳим эканлиги бир неча мисоллар билан кўрсатилган
Мақолада бюджет барқарорлиги тушунчалари ва унинг асосий кўрсаткичлари аниқланган ҳамда бюджет тизимининг барқарорлиги баҳоланган. Қарз барқарорлиги контрциклик фискал сиёсат учун шарт-шароитларни таъминлаши - фискал барқарорликнинг муҳим елементи сифатида қаралиши ҳамда фискал барқарорлик қарз миқдорига емас, балки бюджет тизими институтлари ва умуман давлат бошқарувига боғлиқ эканлиги асосланган.
Мазкур мақолада хавфсизлик ва барқарорлик терминларининг моҳияти ёритиб берилган.
Мазкур мақолада жамият барқарорлигини миллий ғоянинг маънавийахлоқий омилларининг ижтимоий тараққиётга ижобий жиҳатларининг илмий-фалсафий тарафлари очиб берилган. Маънавий-ахлоқий омиллар жамиятимиз тараққиётининг янги босқичида шахс маънавий дунёқарашининг ўзгариши билан бирга янгича ҳаёт учун зарур бўлган кўникмалар эканлиги асосланган. Жамиятда миллий ўзликни англаш, миллий ҳистуйғуларни шакллантириш - миллий ғоянинг субстанционал хусусияти: барқарорлик шартларидан эканлиги илмий асосланган.
Mазкур мақолада метафораларнинг лисоний хусусиятлари ва уларни таржима қилишга оид масалалар ёритилади. Ҳиндий тилидан ўзбек тилига бадиий асарлардаги метафоралар таржимаси мураккабликлари таҳлил қилинади. Нарса-предметлар ўртасидаги шаклий ўхшашлик асосида маъно кўчирилишига оид метафоралар ва индивидуал-муаллиф метафоралари таснифлари келтирилади.
Бугунги кунда замоннининг интеллектуал қатлами бўлган талабалар руҳияти билан боғлиқ масалаларнинг тадқиқ этилишига катта эҳтиёж сезилмоқда. Талабалар руҳияти ҳақида гапирилганда уларда кечадиган стресс ҳолати ва унинг талаба руҳиятига, қолаверса унинг жисмоний саломатлигига ва ўқув фаолиятининг натижасига нисбатан салбий таъсири ҳақида гапирилиши мақсадга мувофиқдир. Мазкур мақолада талабаларда кечадиган стресс ҳолатининг психологик тизими таҳлил қилиб берилган
Мақолада глобал иқтисодий инқироз шароитида тўловсизлик масалалари кўриб чиқилган ва тадқиқ этилган. Тўловсизлик билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва уларни ҳал этиш йўллари ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари асосида мамлакатда тўлов интизомини мустаҳкамлашга йўналтирилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.
Ушбу мақолада Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг араб мамлакатларида "Араб баҳори" деб номланган фуқаролик қўзғолони ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Араб баҳори қандай бошлангани, уни енгган штатлардаги қўзғолоннинг оқибатлари, ундан кейин халқнинг ҳаёти яхшиланганми ёки йўқми каби саволларга жавоб беради.
Ушбу мақолада иқтисодиётни эркинлаштириш натижасида макроиқтисодий қайта қуришларни амалга ошириш шароитида Ўзбекистонт Республикаси саноат корхоналарининг риск ва ноаниқлик муҳитида фаолият олиб бориши ва унинг натижасида юзага келадиган муаммолар кўриб чиқилган. Муаллиф томонидан олиб борилган тахлил натижасида миллий иқтисодиётда риск муҳитида саноат корхоналарининг барқарор фаолият олиб бориши учун таъсир қиладиган тизимли муаммолар аниқланган. Аниқланган муаммолар асосида риск ва ноаниқлик муҳитида саноат корхоналарининг келгусидаги ривожланиш йўналишлари бўйича бир қатор
таклиф ва тавсиялар илгари сурилмоқда.
Мақолада сиёсийлашган исломнинг араб давлатларидаги модернизация жараёнларига, ижтимоий-сиёсий ва геосиёсий жараёнларга таъсир даражаси аниқланди. Беқарорлик ўчоғига айланаётган Африка араб давлатларида рўй бераётган сиёсий воқеликларни, диний муносабатларни тартибга солишнинг илмий асосларини яратиш заруратини ўрганади. Шу нуқтаи назардан Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги сиёсий жараёнларни тадқиқ этилган. Ижтимоий-сиёсий трансформация жараёни минтақадаги Тунис, Миср, Ливия ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатди. Ижтимоий-сиёсий трансформация тўлқини 2010 йил декабрь ойида Тунис ва Жазоир давлатларида бошланиб, “Араб баҳори” воқеалари мураккаб ички вазиятга қаршилик ҳаракати эканлиги, бу ҳодисаларни ҳаракатга келтирувчи ички ва ташқи сабаблар мавжудлигини исботлаш мазкур мақоланинг мақсади ҳисобланади. Шунингдек, бу ижтимоий ва диний ҳаракатлар натижаси бўлиб Тунис, Миср, Ливиядаги амалдаги режимлар қулаши, Ямандаги ҳокимият элитасидаги ўзгаришлар ва бугунги кунга қадар давом этаётган Суриядаги расмий ҳокимият ва мухолифат ўртасидаги курашни номаълум муддатгача давом этаётганини келтириш мумкин. Агар Тунис, Миср ва Яманда амалдаги режимга қарши намойишлар ички омиллар ижтимоий-иқтисодий инқироз, ҳукмрон элитанинг коррупцияга ботиб кетгани, ҳақиқий демократик эркинликларнинг йўқлиги, этноконфессионал қарама-қаршиликларга асосланган бўлса, Ливия ва Сурияда эса ҳал қилувчи омилни мухолиф кучларнинг ташқаридан қўллаб-қувватланиши ташкил этди. Бу воқеалар Сомали, Мавритания ва Қомор оролларидан ташқари барча араб дунёсини қамраб олиб, давлатларнинг кейинги сиёсий тақдирини ўзгартириш билан бирга уларнинг сиёсий тизимлари ва тузимларида янгиланишлар олиб келди. Араб баҳорининг Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига таъсир даражаси турлича бўлди. Шартли равишда Араб баҳори ижтимоий-сиёсий ларзалари давлатлар сиёсий жараёнлари характерида чуқур из қолдирган Тунис, Миср, Яман, Баҳрайн, Ливия, Сурияни ва бу ҳодисалар фақатгина юзаки таъсир кўрсатган Марокаш, Иордания, Ливан, Жазоир, Қувайт, Саудия Арабистони, Уммон каби давлатларни келтириш мумкин. Бунда минтақадаги ҳар бир давлат ичидаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши қўшни давлатларга тўғридан-тўғри таъсир этади. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада сўнгги йилларда содир бўлган ўзгаришлар янада қийин ва ўзаро боғлиқ вазиятни вужудга келтириб, нафақат қўшни минтақалар, балки жаҳонда хавфсизлик ва барқарорлик нисбатини ўзгаришига олиб келади.