Мазкур мақола Ўзбекистон Республикаси филология йўналишидаги талабаларни хитой тилига ўқитишда лексик қийинчиликларнинг типологиясига бағишланган. Муаллиф тадқиқот муаммоси юзасидан ўзбек ва хитой тили лексикасининг қиёсий таҳлили ва интерференцияси бўйича олимларнинг она тили ва хорижий тил лексикасини қиёсий ўрганишга ҳамда интерференция тушунчаси, унинг моҳиятига нисбатан қарашлари ёритилган, интерференция хусусиятларини аниқловчи комплекс шартлар тавсифланган. Икки тилнинг қиёсий таҳлилида, лингвистик ва методик вазифа туради. Тилларнинг умумий ва фарқли жиҳатларини имкон қадар тўлиқ ва чуқур ёритиш лингвистик таҳлилнинг вазифаси ҳисобланади. Методик таҳлилнинг вазифаси ўқув жараёнини жадаллаштириш учун лингвистик таҳлил натижасида олинган материални босқичмабосқич дарс жараёнига тадбиқ қилишдан иборат. Қиёслаётган ўзбек ва хитой тиллари турли тил оилаларига мансуб бўлиб, морфологик таснифга кўра хитой тили яккаловчи тиллар гуруҳига киради. Мазкур типдаги тилларга хос хусусият сифатида сўзларнинг ўзгармаслиги, сўзларда шаклий ва морфологик элементларнинг мавжуд бўлмаслиги қайд этилади. Бундан келиб чиқиб бўғин ва морфема каби тушунчалар билан мураккаб муносабатда бўлади, дейиш мумкин. Ўзбек тили агглютинатив типдаги тиллар сирасига киради, бунда сўзларнинг грамматик шакли (келишик шакллари) аффиксация усули, яъни сўз ўзагига қўшимча қўшиш орқали ҳосил қилинади Филолог-талабалар дуч келадиган хитой тили билан боғлиқ лексик қийинчиликлар таҳлили товуш-график, сўз қўллашдаги, лексик-грамматик қийинчиликларга бўлинади.
The linguistic systems are involved in language contact situations, it is supposed toanalyze of lexical, morphological and syntactic borrowings which are acceptance of linguistic elements from one language to another
Ҳозирги замонда Ўзбекистонда чет эл мамлакатлари билан маданиятлараро ва адабиётлараро муносабатларнинг ривожланиши яққол кўзга ташланмоқда ва шу билан бирга адабиётга бўлган қизиқиш ортмоқдаки, беихтиёр хорижий асарларни ўзбек тилига ва ўзбек адабиёти дурдоналарининг бошқа тилларга таржима қилишга эҳтиёж ортмоқда. Бадиий асар таржимаси жуда мураккаб саналади ва унинг энг асосий вазифаларидан бири –асарни адекват шарҳлашдан иборат.таржимон нафақат асарни тўғри таржима қилиши, маънони етказиб бериши , балки аслиятдаги асл маънони, образни ҳам етказиб бера олиши ва китобхонга эстетик завқ бағишлай олиши лозим. Асарни тўғри тушуниў ва эмоционалликни тўлиқ етказиш учун трансформация усули ёрдамга келади. Комиссаровга кўра, таржималардаги ўзгаришлар расмий-семантик хусусиятга эга бўлиб, формулаларни асл бирликлар маъносига ўзгартиради. Яъни, таржима трансформациялари - бу аслиятдаги бирон бир сўзга таржима тилида мос сўзлар мавжуд бўлмаса, ёки мавжуд бўлган сўз ушбу контекстда ишлатилмаса, турли хил асл матнларни таржима қилишда қўлланиладиган таржима усули. Биз ўз маколамизда таржимашуносликнинг муҳим жиҳатларидан бири – лексик ва грамматик трансформацияларни кўриб чиқамиз. Уларга антономик трансформациялар, тушунтириш ёки тавсифли таржима, лексик қўшимчалар билан боғлиқ компенсациялар каби усулларни кўриб чиқамиз. Лексик-грамматик трансформацияларни ўрганиш учун мисоллар П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар.Бобур” ва унинг рус тилига Ю.Суровцев томонидан таржима қилинган ва “Бабур” номи билан нашр этилган ҳамда урду тилига М.Салим томонидан “ ب ب ین لد اظہیر " номи билан нашр қилинган таржималар манба қилиб олинди. Таъкидлаш лозимки, асар ўзбек тилидан рус тилига ва рус тилидан урду тилига таржима қилинган. Мақола мультисистемали тилларга таржима қилиш жараёнида юз берадиган лексик-грамматик ўзгаришларга аҳамият қаратади ва уларни тизимлаштиради.
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикаси филология йўналишидаги талабаларни хитой тилига ўқитишда лексик қийинчиликларнинг типологиясига бағишланган. Муаллиф тадқиқот муаммоси юзасидан ўзбек ва хитой тили лексикасининг қиёсий таҳлили ва интерференцияси бўйича олимларнинг она тили ва хорижий тил лексикасини қиёсий ўрганишга ҳамда интерференция тушунчаси, унинг моҳиятига нисбатан қарашлари ёритилган, интерференция хусусиятларини аниқловчи комплекс шартлар тавсифланган. Икки тилнинг қиёсий таҳлилида, лингвистик ва методик вазифа туради. Тилларнинг умумий ва фарқли жиҳатларини имкон қадар тўлиқ ва чуқур ёритиш лингвистик таҳлилнинг вазифаси ҳисобланади. Методик таҳлилнинг вазифаси ўқув жараёнини жадаллаштириш учун лингвистик таҳлил натижасида олинган материални босқичма-босқич дарс жараёнига тадбиқ қилишдан иборат. Қиёсланаётган ўзбек ва хитой тиллари турли тил оилаларига мансуб бўлиб, морфологик таснифга кўра хитой тили яккаловчи тиллар гуруҳига киради. Мазкур типдаги тилларга хос хусусият сифатида сўзларнинг ўзгармаслиги, сўзларда шаклий ва морфологик элементларнинг мавжуд бўлмаслиги қайд этилади. Бундан келиб чиқиб бўғин ва морфема каби тушунчалар билан мураккаб муносабатда бўлади, дейиш мумкин. Ўзбек тили агглютинатив типдаги тиллар сирасига киради, бунда сўзларнинг грамматик шакли (келишик шакллари) аффиксация усули, яъни сўз ўзагига қўшимча қўшиш орқали ҳосил қилинади. Филолог-талабалар хитой тилини ўрганишда мазкур тил билан боғлиқ товуш-график, сўз қўллашдаги, лексик-грамматик қийинчиликларга дуч келадилар.
Мақолада япон тилида ижтимоий-сиёсий атамалардан фойдаланишнинг баъзи жиҳатлари, атамаларнинг баъзи семантик хусусиятларини таҳлил қилиш орқали шарҳлаш усуллари таҳлил қилинади. Сўнгги пайтларда Катакананинг япон фонетик алифбосида ёзилган, чет элдан келган сўз бирикмаларини ёзишда ишлатиладиган сўзлар япон ОАВ матнларида тобора кўпроқ пайдо бўла бошлади. Ушбу ҳодиса янги эмас - япон тилида ўхшаш луғат ўзининг тарихий илдизларига ва ўзига хос фойдаланишига эга. Таржиманинг бир нечта усуллари мавжуд бўлиб, улардан учтасини ушбу мақола доирасида батафсил кўриб чиқамиз. Таржиманинг биринчи усули: ўзлаштириш. Бу усул одатда металлингистик хусусиятга эга бўлган бўшлиқни тўлдиришга имкон беради (янги техника, номаълум тушунчалар). Таржиманинг иккинчи усули: ҳисоблаш. Ҳисоблаш алоҳида турга эга: биз чет тилидан синтагмани оламиз ва унинг таркибий қисмларини сўзма-сўз таржима қиламиз. Шундай қилиб, биз иборанинг ифодасини оламиз ва унга янги экспрессив элементларни киритиб, таржима тилининг синтактик тузил-маларидан фойдаланамиз. Таржиманинг учинчи усули: сўзма-сўз таржима. Бадиий таржима ёки сўзма-сўз таржима - бу манба тилидан мақсадли тилга ўтишни англатади, бу тўғри ва идиоматик матнни яратишга олиб келади, таржимон эса фақат мажбурий тил стандартларига риоя қилади. Чет тилидаги элементларни ассимиляция қилиш жараёни улар тилга таржимонлар томонидан киритилган пайтдан бошлаб бошланганлиги сабабли, аниқ хорижий номларни таржима қилиш технологияси ҳақида бир неча сўз айтиш ўринлидир. Тушунарсиз ассотсиатив маънога эга сўзлар ва ибораларни таржима қилишда, шунингдек воқеликнинг номларини, транскрипсиясини, кам ҳолларда транслитерация, ҳисоб-китоб ва тушунтириш таржимасини (мотивация ва шаклни сақламасдан, чет тилидаги сўз ёки иборанинг маъносини она тили орқали узатиш) ишлатишда фойдаланиш мумкин. Ҳисоблаш, декодлаш ва транслитератсия қилишда баъзида шарҳларга мурожаат қилиш керак. Шунингдек, услуб қўлланилиши мумкин, бу тушунтириш таржимаси ва ассотсиатив қийматни ҳисоблаш-алмаштириш туридир. Бироқ, бу шарҳга эҳтиёжни истисно қилмайди.
The phenomenon of lexical borrowing is a significant aspect of language evolution, reflecting the cultural and societal interactions between communities. This study examines the borrowings of English sports terms in the Karakalpak language, focusing on the linguistic adaptations and semantic shifts that occur during the process. Through a comprehensive analysis of borrowed terms, their usage patterns, and socio-cultural contexts, this research sheds light on the dynamics of language contact and the influence of global sporting culture on minority languages such as Karakalpak. Data was collected from various sources including sports events, media, and interviews with native speakers. The findings reveal intriguing linguistic phenomena and contribute to our understanding of language contact and lexical innovation in multilingual environments.
This article describes lexical and semantic relation of hyponyms in English linguistics, which means that analyzing deeply the features of hyponyms and its characteristic features. One of the most vital progresses in cognitive understanding of information, one of extremely significant devices to classifying vocabulary and performing of human perception. Lexical and semantic relations of hyponyms are taken into consideration when giving logical meaning and connection to speech that help to express the meaning of the word.
Тилшунослигида маълум бир тилни ўзига хос миллий, тарихий хусусиятларидан келиб чиқиб тадқиқ этиш муҳим омиллардан ҳисобланади. Ўрганишда асосли бир жиҳат яққол кўзга ташланади. Бу жиҳат лексик синонимларни ўрганиш жараёнида турли ва бир-биридан фарқли ёндашувлар юзага келганлигини, бир-бирини инкор этмайдиган, балки бир-бирини тўлдирадиган қиёсий-тарихий, система-структур, антропоцентрик каби парадигмалар асосида илмий-назарий қарашлар ва методларга таянган ҳолда тадқиқотлар олиб бориш зарур деб қаралади. Лексик синонимларнинг лисоний ва нутқий муносабатини тадқиқ этиш тилшуносликнинг шиддат билан тараққий этиб бораётган кўплаб соҳаларининг ривожланишини белгилаб бермоқда. Тил воситаларидан амалий фойдаланиш самарадорлигини таъминлашда синонимларни миллий тил характеридан келиб чиқиб, илмий текширишни кун тартибига қўймоқда. Синоним лексемалар ўртасидаги семантик ҳамда прагматик муносабатларни тадқиқ этиш бугунги тилшуносликнинг долзарб масалалардан бири саналади. Мақоламизда туркча тилак/олқиш/дуоларда қўлланилган синонимик қаторлардаги маънодошликни ажратиб бадиийликни ошириш муаммосига бағишланган. Турк тилшунослиги жадал ривожланиб, ўзининг юқори босқичига кўтарилди, миллий-маданий омилларнинг аҳамияти фаннинг турли соҳаларидаги кўплаб тадқиқотларнинг кўламини кўтаришни устувор вазифа сифатида белгилаб берди. Туркча тилак/олқиш/дуоларда қўлланилган лексик синонимларининг лисоний ва нутқий муносабатини, хусусан, синонимик қатор лексемаларининг таркиби, семантик кўлами, нутқий мавқейи, синонимияда ўзлашма сўзлар масаласи, улардаги прагматик мазмун, синонимларни унификациялаш ва тартибга солиниши, мавжуд луғатларда уларнинг берилиши мақолада келтириб ўтилган. Шу нуқтаи назардан, синонимик қаторларнинг ҳозирги пайтда истеъмолда кенг қўлланилиши, лексик синонимларнинг нутқий ва лисоний муносабатлари кўп аспектли комплекс таҳлил қилиниши, мавзунинг долзарблиги ҳамда муҳимлигини кўрсатади.