Мақола гендер феноменининг пайдо бўлиши ва эволюциясига бағишланган. Унинг марказида турли даврлардаги эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларнинг талқинлари, уларнинг ривожланиш босқичларига тааллуқли таҳлиллар туради. Еркак ва аёл ўртасидаги тенг ҳуқуқлилиги масаласи кишилик жамиятининг ҳар қайси босқичи учун характерли жиҳатлардан бири саналади. Қадимги даврдан бошлаб то бугунги кунга қадар яшаш учун кураш меъзони сифатида инсонларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари табиий ҳолга айланган. Аёлларнинг жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида эркаклар билан бирдек тенг ҳуқуқлилик тамойили асосида иштирок этиш талаби дастлаб ғарбда феминистик ҳаракатлар кўринишида намоён бўла бошлади. Мазкур ҳаракатларнинг 1 ва 2 тўлқинлари гендер тенглиги масаласини халқаро миқёс касб этишига туртки бўлди. Бугун аёлларнинг иштироки сезилмайдиган ҳеч бир соҳа йўқ. Бироқ уларнинг қай даражада иштироки, ҳақ-ҳуқуқларининг таъминланганлик даражаси, эркин фаолият юритишлари ва ўзларини тўла қонли намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитларнинг яратилиш жараёни билан боғлиқ муаммолар талайгина. Шундан келиб чиқиб, мақолада халқаро муносабатлар тизимида гендер тенглиги масаласи генезиси ва унинг тараққиёт босқичлари, халқаро ҳамжамиятда тутган ўрни хусусида ҳам фикр юритилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа ташкилотларнинг халқаро муносабатлар тизимида гендер тенглигини таъминлашдаги аҳамияти хусусида тўхталинади. Сўнгги йилларда халқаро доирада аёлларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларини янада мустаҳкамлашга асос бўлувчи қатор халқаро ҳужжатлар таҳлилий фикрлар келтириб ўтилган. Шунингдек, мақолада эркак ва аёллар манфаатларининг бирдек ҳимояланишини таъминловчи тенгликнинг аҳамияти очиб берилган.
Тадқиқот объекти: инглиз ва ўзбек тилларидаги инсоннинг ташки кўринишини тасвирловчи қўшма сўзлар.
Тадқиқотнинг максади: инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги инсон ташқи кўринишини тасвирловчи қўшма сўзларнинг лингвокультуралогик ва гендер хусусиятларини тадқик қилиш.
Тадқиқот методлари: компонент таҳлил методи, контекстуал таҳлил методи, статистик метод ва лингвокультуралогик тахдил методи.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги. Ишда: 1) инсон ташки кўринишини тасвирловчи кўшма сўзлар хар томонлама ва комплекс равишда тавсифланди; 2) инсон ташки кўринишини характерловчи кўшма сўзларнинг лингвокультуралогик ва гендер жиҳатларига кўра моҳияти очиб берилди; 3) инсон ташки кўринишини характерловчи кўшма сўзларнинг миллий-маданий ўзига хослиги кўриб чиқилди; 4) қўшма сўзлар лингвокультурема сифатида кўриб чиқилди; 5) инсон ташқи кўринишини тасвирловчи кўшма сўзларда стилистик услублар ва метафорик номинацияларнинг тутган ўрни ўрганилди ва б.
Амалий ахамияти: тадкиқот натижаларидан инглиз тили лексикологияси, стилистикаси, шунингдек, тилларнинг қиёсий типолоогияси, лингвокультуралогия фан ва курслари бўйича маърузаларни ўқишда, диссертация, дарслик ва ўкув кўлланмаларини ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: тадқиқот натижалари ЎзДЖТУ таржимонлик ва инглиз филологияси факультетларида ўқитиладиган қиёсий стилистика, матн интерпретацияси, қиёсий типология, лекискология каби фан ва курслар бўйича маъруза ва амалий машғулотлар жараёнига татбиқ қилинган.
Қўлланиш сохаси: умумий тилшунослик, стилистика, қиёсий тилшунослик, когнитив тилшунослик, лингвокультуралогия, матн интерпретацияси, гендершунослик.
Гендер сиёсати, гендер тенглиги, камситиш, ижобий камситиш, аффирматив камситиш, конвенция, фуқаролик ҳуқуқи, фуқаролик, шахс, жамият.
Ушбу мақолада гендер тилшунослигини ривожлантириш асослари ҳақидаги
илмий фирклар ёритиб берилган
Бош оғриғи (ГБ, цефалгия) беморларнинг энг кўп учрайдиган шикоятларидан бири бўлиб, у нерв тизимининг энг кенг тарқалган касалликларидан, шу сабабли бу муаммо тиббиёт соҳасида ҳозирги кунга қадар ўз долзарблигини йўқотмаган. Оғриқ - бу инсон организмига турли ички ва ташқи омилларнинг таъсири натижасида юзага келадиган мураккаб жараёндир. Шу кунга қадар кўп патологик ҳолатлар,жумладан, бош оғриқларини (мигрень, зўриқиш бош оғриғи) ташҳислаш ва даволашда гендер омилларнинг аҳамияти тўлиқ ўрганилмаган. Ушбу мақолада бирламчи бош оғриқларининг гендер фарқлари, Бош оғриқларнинг дунё бўйлаб тарқалганлиги, психофизиологик ўзига ҳослиги ва даволаш самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинди.
Узбекистонда жамиятнинг барча соҳаларида аёл ва эркаклар тенгҳуқуқлигини таъминлашни мақсад қилувчи 2020-2030 йилларда Гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинади. Стратегиядан кўзланган асосий мақсад - барча аёллар ва қизлар, эркаклар ва болалар учун уларнинг ирқи, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқеидан қатъи назар ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаётдаги фундаментал инсон ҳуқуқларининг таъминланишига эришиш ҳисобланади. «Мамлакатда барча соҳаларда аёл ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларидан фойдаланишига ҳаракат қилинмоқда. Яқинда бўлиб ўтган сайловлар мисолида ҳам буни кўриш мумкин. Ҳозирда Узбекистон соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида гендер тенглигига эришди. Бошқа йўналишларда ҳам шу натижага эришиш учун мазкур стратегия ёрдам беради»
Мақолада хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва мустаҳкамлашнинг янги йўналишларини очиб берган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил этилган. Ўзбекистон Республикасида гендер тенглиги тамойилининг ҳуқуқий асоси ва механизмлари ёритиб берилган.
Ҳозирги даврда барча фан тармоқлари каби таржимашунослик ҳам жадал, жаҳон таржимашунослиги ютуқларига ҳамоҳанг равишда ривожланиб бормоқда. Албатта бунга мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар асосий замин яратмоқда. Бугунги кунда ўзбек адабиётида барча тур ва жанрлар қатори бадиий таржима амалиётида ҳам ўсиш-ўзгаришлар юзага келмоқда. Дунё халқлари адабиёти намуналарини бевосита ўзбек тилига ўгириш ва ўзбек адабиёти дурдоналарини хорижий тилларга таржима қилиш бобида ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда. Матин таржимасида миллий ўзига хосликни сақлаш ва таржима қилинаётган тилда ҳам буни тоғри ва яққол намоён қилиш зарур саналади. Ўзбек адабиёти намуналарини чет тилларига, жаҳон адабиётининг сара асарларини она тилимизга муносиб тарзда таржима қилиб тақдим этишдек шарафли вазифа бугунги навқирон авлоднинг иқтидори, ғайрат-шижоатига боғлиқлиги сир эмас. Шу боис ёшлардан она тилига катта эътибор қаратиш ва уни чуқур ўрганиш талаб этилади. Баъзи тилларда сўзлар грамматик жиҳатдан жинс катигорияларига: максулин (эркак) ва фемин (аёл) ёки бетарафлик (нейтрал) ажратилади. Ўзбек тилида максулин (эркак) ва фемин (аёл) ёки бетарафлик (нейтрал) каби катигориялар бўлмаса ҳам сўзларнинг маъносига қараб жинс катигорилари белгиланади. Масалан: дугона ики аёл ўртасидаги дўстликни анлатиб фақат фемин (аёл) катигориясига таълуқлидир. Ошна, ўртоқ каби сўзлар эса максулин (эркак) катигориясида тутилади. Бу каби хусусиятларни инобатга олиб бошқа тилга ёки иккинчи тилдан ўзбекчага тўғри таржима қилиш муҳим саналади. Гендер тадқиқотлар жинслараро биологик эмас, балки таржима жараёнида сўзлар, жумлаларни танлаб, керакли ерда ишлата олиш ҳамдир.
Тадқиқот объектлари: инглиз ва узбек тилларидаги эркалаш функционал-семантик майдонига кирувчи сўзлар, сўз бирикмалари ҳамда фразеологии бирликлар.
Ишнинг мақсади: инглиз ва узбек тилларида ЭФСМ билан боғлиқ лингвистик воситаларнинг семантик, лингвокогнитив, социолингвистик, гендер ва лингвокультурологии хусусиятларини тахлил килиш хамда уларнинг ўхшаш ва фаркли тарафларини илмий асослаб бсриш.
Тадқиқот методлари: компонент тахдил мстоди, прагматик тахлил мстоди, киссий-типологик метод, статистик метод хамда тажриба (экспсриментал) мстоди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги қуйидагилардан иборат: тадкикотда инглиз ва ўзбек тилларидаги эркалаш функционал-семантик майдони мустакил монографии аспсктда тадкик этилди; эркалаш термини ва унинг бошка тил ҳодисаларига муносабати ўртаеидаги фаркдарга аниқлик киритилди; инглиз ва узбек тилларида эркалаш функционал-семантик майдонига кирувчи сўзларнинг архисема, интеграл сема ва дифференциал ссмалари аниқланди; мазкур тилларда эркалашнинг тилнинг фонстик, морфологик, лсксик, синтактик сатхдарида хамда стилистик ва фразеологии воситаларда ифода этилиши тадқиқ этилди; эркалаш маъносини ифода этишда кучайтирувчи воситаларнинг ахамияти тахлил килинди; киссланастган тилларда эркалаш функционал-семантик майдонининг социолингвистик хусусиятларга кўра таснифи ўтказилди; эркалашнинг йўналтирилган объектга кура тахдили амалга оширилди; инглиз ва узбек тилларида эркалаш маъносини ифода этувчи лсксик бирликларнинг этимологии кслиб чикиши борасида маълумотлар бсрилди; эркалаш функционал-семантик майдонининг гендер хусусиятлари бўйича тадқикот олиб борилди; киссланастган тилларда эркалаш маъносини ифода этувчи бирликларнинг миллий-маданий семантик компонентининг аниқланиши уларнинг умумий ва миллий-маданий хусусиятларини очно бсриш имкониятини яратди.
Амалий ахамияти: диссертацияда урганилган материаллардан лексикология, стилистика, лингвокультурология, таржима назарияси ва амалиёти фанларини ўқитиш, магистрлик диссертацияларига манба сифатида хамда ўкув ва изохли лутатлар тузишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадор.тиги: тадқиқот натижалари ЎзДЖТУ таржимонлик факультета таржима назарияси ва амалиёти кафсдрасида амалий таржима, стилистика, лингвокультурология фанлари амалистида кўлланилмокда.
Қўлланиш сохаси: умумий тилшунослик. инглиз ва ўзбек тиллари киёсий типологияси, таржима назарияси ва амалиёти, лингвокультурология, стилистика, фонетика, грамматика.
Тадқиқот объекта: оммавий ахборот воситалар тили.
Тадқиқот мақсади: оммавий ахборот воситалари тилининг нутқ маданиятини меъёрий, коммуникатив ва этик аспектларда тадқиқ килишдан иборат.
Тадқиқот методлари: диссертацияда куйидаги методлардан фойдаланилди: лингвистик тавсиф методи, семантик-стилистик метод, компонент тахлил методи, матн билан боғлиқ тахлил, киёсий метод, акустик анализ (радио ва телевидение) методи, ижтимоий сурок методларидан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: нутк маданиятининг меърий, коммуникатив ва этик аспектларида оммавий ахборот воситалари ( газета, телевидение ва радио) тили илк бор монографик тадқиқот объекта сифатида тадқиқ этилди; оммавий ахборот воситалари тили ва нутқ маданияти масалаларини тилшуносликда ўрганиш принциплари аниқланди; нутқ маданиятининг замонавий концепцияси ёритилди ва оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилди; замонавий ОАВ тилининг хусусиятлари тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари тилининг миллийлиги очиб берилди; газета тилининг социопсихолингвистик ва функционал-коммуникатив хусусиятлари ўрганилди; газета тилининг экспрессивлиги ва ундаги нутқий-маданий баҳоси аниқланди; телевидение ва радио тилининг хусусиятлари ёритилди ва уларнинг экспрессивлиги, нутқий-маданий баҳоси аникланди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг меъёрийлик аспектида тадқиқ қилинди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг коммуникативлик аспекта ёритилди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг этик аспекта тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти аспектларининг ўзаро боғликдик жиҳатлари очиб берилди.
Амалий ахамияти: тадқикот натижаларидан умумий ва ўзбек тилшунослиги, нутк маданияти, услубият ва матн тахлили, социолингвистика, психолингвистика, риторика ва журналистика йўналиши бўйича машғулотлар ўтказишда, диссертациялар, монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: Диссертация иши натижалари ва материалларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультета, Ўзбекистон Милий университетининг ўзбек тилшунослиги (нутқ маданияти ва нотиқлик санъати йўналиши) кафедрасида “ОАВ тили, услуби”, “Матбуот тили, услуби”, “Электрон ОАВ тили, услуби”, “Оммавий онгни шакллантиришда ОАВ тилининг ўрни”, “Нутқ сифатлари”, “Нутқ маданияти асослари” фанлари ва курслари бўйича маъруза ва амалий машғулот дарсларини олиб боришда кенг фойдаланилмоқда.
Қўлланиш сохаси: умумий ва ўзбек тилшунослиги, социолингвистика, психолингвистика, услубият, нутк маданияти асослари, нотиқлик санъати.
Ушбу мақола ўтган асрда Туркистондаги хотин-қизлар масаласига бағишланган бўлиб, унда паранжи, паранжи ҳақидаги дискурслар, аёлларнинг паранжи остида поймол бўлган инсоний ҳуқуқлари, “Ҳужум” ҳаракати, хотинқизларнинг маънавий-маърифий ҳаётдаги ўрни, оиладаги ижтимоий мавқеи, Туркистондаги диний-сиёсий вазият, диний-сиёсий вазиятни келтириб чиқарган омиллар, гендер хусусиятлари тарихий ретроспектив, фалсафий контекст асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, паранжи борасидаги Шарқ ва Ғарб идеологларининг фикр ва мулоҳазалари, ислом дини ва шариат қонун-қоидаларида келтириб ўтилган хотин-қизлар масаласи, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда янги замонавий аёл қиёфасини кашф этишда амалга оширилган ишларнинг асл мақсад ва муддаоларига кенг равишда ёндашишга ҳаракат қилинган. Мақолада Туркистоннинг вақтли матбуотида паранжи ҳақида бўлган дискурслар, хотин-қизларнинг турмуш тарзи шариатнинг анчагина ақидавий қарашлари остида бузилган қонунлари асосида ташкил этилганлиги, аёлларнинг илм олишлари шарт эмас, фақат уйда ўтириб, уй-рўзғор юмушлари билан шуғулланишлари керак деган ўйфикрлар, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг чеклаб қўйилганлиги, паранжини мажбурлаб очиришдан кўра ҳақ-ҳуқуқларини танитиб, онгли равишда тушуниб очиришларига эришиш энг асосий вазифа эканлиги маҳаллий олимлар тарафидан таклиф ва мулоҳазаларда кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, шўролар тузумининг зўравонлик сиёсати миллий қадриятларимиз, шарқона урф-одатларимизга қилинган ошкора ҳужум сиёсати бўлганлиги, оқибатда эса, ака-сингилнинг, ота, тоға, жиянлар ўз қондош қизлари-ю, жиян-холаваччалар, оилалар бир-бирининг душманига, жиноят ва қотилликлар майдонига айланиб, оила муқаддаслиги тушунчасида маънавий инқироз юз берганлиги, бундай ҳунрезликларга инқилобий тузум йўл очиб, реакцион миллий сиёсат юритилганлиги, бунинг натижасида аёлларга руҳий ва диний тазйиқлар қилиниб, кўпгина хотин-қизлар “паранжи ташлаш” сиёсатининг қурбони бўлганлиги статистик маълумотлар асосида таҳлил этилган. Мақола сўнггида бугунги кунда Ўзбекистонда дин омили билан боғлиқ муаммоли вазиятларнинг ечимини топишда ўтган даврнинг диний-сиёсий ҳаётини ўрганиш, таҳлил қилиш муҳим эканлиги таклиф ва мулоҳазаларда баён қилинади.
Сир эмас, бугунги бизнинг жамиятимизда эр-хотин ёки гендер муносабатларини мустаҳкамлаш долзарб масалалардан биридир.«Ажрашишлар сони кўпайган, фарзандларнинг «тирик етим» қолиш ҳолатлари ҳамон оз эмас. Хонадонлар файзи, фарзандлар тарбиясига масъул, оила чароғбони бўлган аёллар бозор иқтисоди сабаб кўчага чиқиб, тижорат билан шуғуллана бошладилар. Бири муҳтожликдан шунга мажбур бўлса, бошқа бири ўткинчи ҳой-ҳаваслар, қаноатсизлик боне бу йўлга кираётгани аниқ. Бу борада эркакларнинг аҳамиятсизлиги ҳам катта сабаблардан биридир». Қандай фаолият тури билан шуғулланиш ҳар бир кишининг ҳуқуқидир. Тўғри, аёллар тижоратда иштирок этса буни қоралашга бизда асос йўқ. Лекин, бугун аёлларнинг хорижга кетиб ишлаши кўпаймоқда. Аёлнинг, онанинг, рафиқанинг оиладан узоқлашиши, фарзандлар тарбияси ва маънавиятига, оилавий муносабатларга, фарзандлар тарбиясига акс таъсир этаётганлиги ташвишли ҳолатдир. Шу ўринда яна бир таъсири кучли, аммо оқибати жуда ёмон бўлган бошқа бир сабабни ҳам юзага келтирмоқда. У ҳам бўлса Аллоҳ таолога итоатсизлик, илмсизликдир. Эр ҳам, хотин ҳам ўзининг шаръий вазифаларини билмаслиги, адо этмаслиги билан боғлиқ. Оқибатда фарзандлар тарбияси чала-ярим, қусурли бўлиб қолишига, уларнинг бемеҳр, оқибатсиз бўлиб улғаяшига сабаб бўлмоқда.
Тадқиқот объектлари: ахборот технологиялари ривожланиши жараёнида инглиз тилидаги грамматик нормативларнинг пайдо бўлиш ва шаклланиш принциплари.
Ишнинг мақсади: ахборот технологиялар ривожланиши жараёнида грамматик нормативлардаги ўзгаришларни тахдил этиш, юқори технологиялардаги кашфиётларнинг грамматик нормативларга таъсирини аниклаш, анъанавий нормативларга киёслаш орқали имкониятларини кўрсатиб бериш.
Тадқиқот методлари: баён килиш методи, киёслаш методи, эксперт-аналитик метод, кузатув методи.
Олинган натижалар ва уларинг янгилиги: грамматик нормативларни ахборот технологиялари соҳасидаги кашфиётлар нуқтаи назаридан ўрганиш умумий ва татбиқий тилшунослик, тилшунослик тарихи, матн тилшунослиги, тил ўқитиш методикаси соҳаларидаги эришган ютуқларни янгича тахдил қилишга олиб келди, электрон грамматик норматив табиати очиб берилди, янги турдаги грамматик нормативларни яратишга назарий асос солинди.
Амалий ахам пяти: тадкиқот натижалари интерактив электрон дарсликларни яратишда, татбиқий тилшунослик, тилшунослик тарихи, матн тилшунослиги ва умумий тилшунослик фанларидан маъруза ўқишда ишлатилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотнинг асосий натижалари ва ғоялари диссертант томонидан чоп этилган илмий мақолаларда, илмий анжуманлардаги чикишларда ўз аксини топтан. Бундан ташқари Узбекистан Республикаси Президента ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ва Олий бизнес мактабида инглиз тили фанини ўқитишда фойдаланилмокда.
Қўлланиш сохаси: янги турдаги грамматик нормативларни яратишда олиб борилаётган изланишлар интерактив электрон дарслик яратишда, тадқикот натижалари умумий тилшунослик, тилшунослик тарихи, тил назарияси, инглиз тили амалиёти курсларида асосий манбаа сифатида қўлланилиши мумкин.
Ушбу мақолада илк ўрта асрларда яшаган машҳур араб тилшуносларининг сўз ва унинг ясалиши ҳақидаги қарашлари ёритилган. Шунингдек, келтирилган қарашлар ўртасидаги фарқли ва умумий жиҳатлар баён қилинган. Араб тилида “сўз” маъносини ифодаловчи калима, лафз, қавл нинг маъно хусусиятлари таҳлил қилинган.
Тадқиқот объекти: Махмуд Замахшарийнинг «Асос-ул-балоға» асари.
Ишнинг мақсади: Махмуд Замахшарий «Асос-ул-балоға» асарининг таркибий тахлилини амалга ошириш ҳамда унинг қўлёзма ва босма нашрларини манбашунослик жиҳатдан тадкик килиш.
Тадқиқот усули: тавсифий, тарихий-қиёсий ва статистик методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: «Асос-ул-балоға» асари илк бор манбашунослик нуктаи назаридан ўрганилди; асарнинг дунё фондларида сакланаётган қўлёзма ва нашр нусхалари аниқланди ва манбашунослик ишловидан ўтказилди; «Асос-ул-балоға» асарининг таркибий тахдили амалга оширилди; «Асос-ул-балоға»га асос бўлган манбалар аниқланди ва улар тахдил этилди.
Амалий ахамияти: мазкур иш Махмуд Замахшарийнинг илмий меросини ўрганишда, унинг лексикографик фаолиятини тахлил қилишда янги илмий изланишларга ёрдам беради. Диссертация олий таълим муассасаларида адабий манбашунослик ва матншунослик, араб тилшунослиги тарихи, араб луғатшунослиги бўйича дарслик, ўкув қўлланма, методик тавсиялар, ўкув дастурлари яратиш, луғатлар тузиш, талабаларга махсус курслардан маъруза матнлари тайёрлашда муҳим манба бўлади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация мавзуси юзасидан 13 та илмий макола эълон қилинган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: адабий манбашунослик ва матншунослик, араб манбашунослиги, тилшунослик, араб тилшунослиги тарихи, араб луғатшунослиги.