Классификацией товаров - это отнесение товаров в соответствии с Основными правилами интерпретации ТН ВЭД к конкретным товарным позициям, субпозициям и подсубпозициям, указанным в Товарной номенклатуре внешнеэкономической деятельности (ТН ВЭД), применяемой в Республике Узбекистан, и соответствующим им цифровым кодам. Ниже приведена классификация мебельной продукции по товарной номенклатуре.
Ушбу мақолада туризм индустрияси ва хизмат кўрсатиш соҳасининг долзарб муаммолари, туристик хизматлар, фан ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш механизмлари ва шакллари, туризм соҳаси стандартлари асосида юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, туристик таълим ва ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш ва ҳоказолар ўрганилди.
Ишнинг мақсади ЖНАЁК эрта аниқлаш усулларини оптималлаштириш. Материал ва усуллар: 2 тур ҚД билан касалланган 582 нафар бемор текширилди. Беморларнинг ўртача ёши 48,1 ± 11,6 ташкил қилади, 68 % аёллар. Барча беморлар FIB-4 шкаласи, NAFLD score, ТВИ ёрдамида хисоблаб чиқилган. Натижалар: НАС ривожланиши хавфини белгилайдиган мухим омиллар бу гипергликемия(6,1 mmol / l дан юқори), аёл жинси, умумий холестерин даражаси 5,2 mmol / l дан юқори, аёллар учун ЛПЮЗ 1,2 mmol / l дан паст, ЛППЗ 0,55 mmol / l дан юқори, ТГ. 1,7 mmol / L дан юқори, ферритин 400 mmol / L дан юқори эркаклар учун, ЖНАЁК кўрсаткиси 2 баллдан юқори, ТВИ 25 kg / m2 дан юқори. Ушбу омиллар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг НАС ривожланиш хавфига қўшадиган хиссаси ортади.
Ҳар бир жамиятда ўз даври талабларига хос ва мос бўлган комил инсонни тарбиялаш энг долзарб вазифа бўлган. Бундай шахсни тарбиялаб, вояга етказишда аёлларимиз, оналаримизнинг ўрни беқиёсдир. Аёллар ҳақида гаи кетганда кўз олдимизга мунис, ожиза бир хилқат келади. Лекин ҳаёт синовларидан бардош билан ўтишда улардаги маънавий куч - кувватга кучли жинс вакиллари ҳам тан беришади. Бугунги кунда аёллар нафақат оила, уй - рўзғор ишлари билан бандлар, шу билан бир қаторда жамият ҳаётининг муайян соҳасида ўз фаолиятларини олиб бормокдалар, илмий янгиликлар яратиб, жамият тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Жиноят содир этиш босқичлари тушунчаси ва унинг жиноят-ҳуқуқий белгилари; жиноят содир этиш босқичлари учун жавобгарлик белгиланган жиноят қонуни нормаларининг ривожланиш тарихи таҳлил қилди.
Жиноят содир этиш босқичларининг жиноят ҳуқуқи назарияси ва жиноят қонунчилигидаги аҳамияти тадқиқ этилиб, мазкур тушунчага оид ёндашувлар ва мавжуд таърифлар ўрганилди. Мазкур тушунчанинг тор ва кенг таърифи билан боғлиқ хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг ҳуқуқий таърифи мавжуд эмаслиги аниқланди. Ўз навбатида, ҳозирги вақтда жиноят содир этиш босқичлари тушунчаси бўйича ягона ёндашув йўқлиги ҳамда унга аниқ илмий ва ҳуқуқий таъриф берилмаганлиги, унинг жиноят-ҳуқуқий сиёсат доирасида ҳуқуқий мақоми комплекс, тизимли ўрганилмаганлиги, жиноят содир этиш босқичларининг турлари юзасидан ягона қараш шаклланмаганлиги, шунингдек жиноят содир этиш босқичлари ва тамом бўлмаган жиноятларнинг ўзаро фарқли жиҳатларига лозим даражада эътибор берилмаётганлиги, биринчи навбатда, жиноят содир этиш босқичларининг ягона таърифини ишлаб чиқиш зарурлиги, жиноий ниятнинг ривожланганлик даражаси, ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)нинг хусусияти ва жиноятнинг охирига етказилмаганлигига кўра турларга ажратиш лозимлиги, жиноят содир этиш босқичларининг назарий қоидаларни татбиқ этиш ва жиноят қонунчилигини амалда қўллашда жиноят ҳуқуқининг қатор институтлари билан узвий боғлиқлиги аниқланди
Тадқиқот текширувлари Тошкент шаҳридаги 4-болалар шаҳар касалхонасининг кардио-ревматологик бўлимларида 2018-20 йилларда ўтказилди. Бизнинг назоратимиз остида кортикостероидлар ёрдамида даволанган 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўткир ревматик иситма билан касалланган 254 бола бўлди. Бизнинг олган натижаларимизга кўра ўткир ревматик иситмада гормон терапиясини қўллашнинг ижобий самарадорлигига қарамай, ножўя таъсирлар жуда юқори даражада (73%) кузатилади. Гормон терапиясини эҳтиёткорлик билан ва фақат касалликнинг оғир асоратларида буюриш тавсия этилади, чунки гормонларни юборишни тўхтатиш синдириш синдромига ёки жараённинг кучайишига олиб келади.