Мақолада Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда иш вақтидан ташқари иш ва тунги иш вақтларда ишлашнинг қонуний тартибга солиниши, муайян чекловларни белгилаш ва нормал шароитда ишлаш билан таққослаганда кўп миқдорда пул тўлаш, шунингдек, қўшимча дам олиш вақтини таъминлаш нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Олимларнинг фикрига кўра, иқтисодчилар, социологлар ва шифокорлар каби ходимларнинг соғлиғига ушбу иш тури салбий таъсир қилиши, унинг оиласида ёки ижтимоий ҳаётида салбий мувозанатни келтириб чиқариши назарда тутилган.
Илмий мақолада иш вақтидан ташқари иш ва тунги иш вақтини белгилаш муаммоларини таҳлил қилинган. Меҳнат соҳасидаги амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш асосида иш вақтини ажратишга имкон берадиган мезонларни ишлаб чиқди
Маколада Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси маълумотларига кура, беморларда шох парданинг тешиб утмаган клапанли жарохатининг частотаси, сабаблари ва эпидемиологик хусусиятлари буйича тахлиллари келтирилган. Шох парданинг тешиб утмаган клапанли жарохатини даволаш натижалари киёсий тахлил килинганда, жаррохлик муолажаси утказилмаган 24 % болаларда яхши функционал натижаларга эришилган ва куриш функциялари тез тикланишига сабаб булган.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Замонавий физикавий кимё ва юкори молекуляр бирикмалар кимёсининг долзарб муаммоларидан бири, ионалмаш увчи ва комплекс ҳосил килувчи хоссаларига эта функционал полимерлар синтезининг фундаментал асосларини ишлаб чикиш хисобланади.
Толасимон материаллар асосидаги анион алмашинувчи ва комплекс хосил килувчи бирикмалар катта солишгирма сиртга эта бўлиб, юкори тезликда сорбция ва десорбция жараёнларини ўтказиш имкониятини таъминлайди. Улар, айниқса, хаво ва сув муҳитидаги заҳарли моддаларни нихоятда кичик микдорда бўлганда ҳам ажратиб олишда юкори самарадорликка эта. Узбекисгондаги Навоийазот ОАЖ да ишлаб чикариладиган полиакрилонитрил (нитрон) толаси алохида кизикиш уйғотади.
Узбекистон Республикаси фанлар акадсмияси, Тошкент тўкимачилик ва енгил саноат институтида “нитрон” толаси асосида толасимон ион алмашувчи материаллар олиш бўйича тадкикотлар ўтказилган бўлсада, улар мантикий ниҳоясигача стказилмаган. Шу билан бир каторда бу материалларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганишга старли эътибор берилмаган.
Ион алмашувчи материаллар олишнинг фундаментал асосларини яратишда ушбу юкори молекуляр бирикмаларнинг синтези ва хоссаларининг физик-кимёвий жихатларини тадкик килишга катта ахамият бсрилади. Бу тадқиқотларни амалга оширишнинг асоси шундан иборатки, улар синтез жараёнларини бошкаришда кулайликлар тутдиради, ва демак, ксракли таркиб ва комплекс хоссали полимерлар олиш имконини бсради.
Юкорида кўрсатиб ўтилганидек, шу вақтгача анионитлар ва комплексионитлар олишнинг физик-кимёвий асосларини ўрганишга ксракли эътибор берилмаган. Шу муносабаг билан ‘"нитрон” толаси асосидаги анионитлар ва поликомплексонлар хосил бўлиши ва хоссаларининг физик-кимёвий асосларини ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назардан долзарб хисобланади.
Диссертациянинг бажарилишита бўлган зарурият шунинг билан ифодаланадики, жахонда рангли ва кимматбахо металларни ажратиб олиш бўйича замонавий технологиялар ион алмашувчи материалларсиз амалга ошмайди. Бу техноло! ияларда асосан донадор сорбентлар қўлланилади, айни вактда толали сорбентлар қўлланилаётган ион алмашувчи полимерларнинг тахминан уч фоизини ташкил килади. Ион алмаштирувчи материаллар ишлатиладиган технология бўйича сув ўтлари ва нефть хамда газ конларидаги табиий тузли эритмалардан 90 фоизгача йод ва бром ажратиб олинади. Иод тутувчи сорбентлар ичимлик сувларини микроорганизмлардан зарарсизлантириш, окава сувлар ва газ-хаво чикиндиларидан симобни ажратиб олишда фойдаланилади. Уларни технологик эритмаларни ва бошка биологик фаол моддаларни концентрлашда, металл нанозаррачалари билан каталитик системалар олишда ишлатиш мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, бундай полимерлар саноатда кенг кўлланишига карамасдан Узбекистонда донадор ва толасимон сорбентларни саноаг миқёсида ишлаб чикариш ҳозирги вақтгача йўлга қўйилмаган.
Тадкикотнинг максади полиакрилонитрил толасини модификациялаш орқали анионит ва поликомплексонлар синтези ҳамда хоссаларини физик кимёвий жихатларини ўртаниш.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор сувли ва органик муҳитларда азот тутган асослар билан полиакрилонитрил толаси ўзаро таъсир кинетикасининг ўзига хос жихатлари намоён этилган;
модификацияланган толалар юкори солиштирма сиртга зга бўлганли учун модификация рсакциясининг тезлиги каттик фазада жойлашган полимернинг нитрил гурухдари концентрациясига боғлиқлиги кузатилган;
илгари аникланган кам микдордаги гидроксиламиннинг азот тутган асослар билан “нитрон” толасини модификациялаш жараёнига каталитик таъсир мсханизми исботланган;
полиакрилонитрил толасини этилендиамин ва дихлорэтан билан кстма-кст ишлов бсриш йўли оркали тармоқланган тузилишли анионитлар олиш усули ишлаб чикилган;
этилендиамин ва гексаметилендиамин билан ПАН толаларининг ўзаро таъсири натижасида таркибида кучсиз ва кучли асос хоссага эга функционал гурухдар тутган анион алмашувчи толасимон материаллар ҳосил бўлиши аникланган;
илк бор гексаметилендиамин билан модификацияланган “нитрон” толасини амин гурухлари билан малеин ангидрид таъсирланиши оркали ёки колдик нитрил гурухларни гидролиз килиш оркали янги полиамфолит табиатига эга бўлган ноликомплексонлар олинган;
Cr(VI), Cu(II), галоген, арсеназо (III) ионларининг анионит ва ноликомплексонлар томонидан мувозанатли адсорбцияланиш константаларининг термодинамик киймати жараён термодинамик функциялар узгариши ютилаётган ионларга нисбатан ушбу ионалмашувчи материалларнинг юкори сорбциялаш кобилиятига эга эканлиги исботланган.
ХОТИМА
1. Импорталмаштирувчи махсулот олиш ва ишлаб чикаришни локаллаштииш максадида “Навоиазот” ОАЖда ишлаб чикарилаётган “нитрон” толасини азоттутган асослар билан модификациялаб анионалмаштирувчи материаллар олинди.Активланиш энсргиясининг киймати реакциянинг нитрил ва азот тутган асослар буйича тартиби гетсроген шароит булишига карамасдан гомоген рсакцияларда кузатиладиган конуниятларга бўйсуниши кўрсатилди. Кузатилаётган эффект модификация килинаётган толанинг солиштирма сирти катталиги учун полимер нитрил гурухларига реагентлар бориши осон ксчиши билан тушунтирилади. (Физик кимё, Юкори молекуляр бирикмалар).
2. Полиакрилонитрил толасини диамин (гексаметилен- ва этилендиамин) лар билан таъсирланиш кинстикаси тадкики натижасида олинган анионитларнинг мустахкамлигини, кимёвий баркарорлигини ва сорбцион хоссаларини модификациялаш жараёнини физик-кимёвий параметрларни ўзгартириш оркали бошкариш мумкинлиги кўрсатилди. Шу билан бирга “нитрон”ни бундай модификацияси, айникса, органик мухитларда юкори сорбцион кобилиятга эга бўлган кучли асосли анионитлар олиш мумкинлиги аникланди. Пайванд қилинган полиэтиленполиамин занжиридан иборат юкори сорбцион кобилиятга эга бўлган кучли асосли анионитларни олиш “нитрон” толасини этилендиамин билан дихлорэтан иштирокида модификациялаш оркали олиш кўрсатилди. (Юқори молекуляр бирикмалар, физик кимё).
3. ИҚ- спекторскопик ва аналитик усуллар оркали азот тутган асослар билан нолиакрилонирил толасини кимёвий модификациялаш жараёнига гидроксиламиннинг каталитик таъсир этишининг илгари таклиф қилинган механизми исботланди. Алмашиниш реакциясидан сўнг эркин гидроксиламин ва полимер занжирида оралик амидоксим гуруҳлар ҳосил бўлишини кўрсатди. (Физик кимё).
4. Ноликомплексонлар олиш имконияти ва шароитлари гексаметилендиамин билан модификацияланган полиакрилонитрил толасини малеин ангидриди билан таъсирланиши оркали, ҳамда гексаметилен- ва этилендиамин билан модификацияланган “нитрон” толасини колдик нитрил гуруҳлари гидролизи оркали ишлаб чикилди. (Юкрри молекуляр бирикмалар, Физик кимё).
5. Полиакрилонитрил толасининг диаминлар билан таъсирланиши натижасида кучли асосли ионитлар хосил бўлиши ва улар циклик амидинли гурухлар тутиши кўрсатилган. Маълум бўлган мунчоқсимон ионитларга Караганда олинган толасимон сорбентларнинг солиштирма сирти икки даража юкорилиги ва улардаги тўрсимон тузилишларнинг чокланиши битта макромолекула таркибида 100 та тугун борлигини кўрсатилди. (Физик кимё).
6. Турли хил органик ва ноорганик ионларнинг сорбцияланиш жараёни кинстикаси ва тсрмодинамикасини ўрганиш оркали Cr(VI), арссназо (III) ионлари факат кучли асосли анионитлар билан ютилиши, мис (II) ионларининг ноликомплексонлар билан ютилиши эса нафакат ионалмашиш хисобига эмас, балки хелатланиш хисобига хам боришини кўрсатилди. (Физик кимё).
7. Полимерларнинг бромидли комплексларини олиш шароитлари ва галогенларни синтез қилинган анионалмашувчи материаллар билан сорбцияланиш кинстикаси ва гсрмодинамикаси ўрганилди. Молекуляр бром молекуляр йодга нисбатан камрок ютилиши, молекуляр хлор эса умуман ютилмаслиги кўрсатилди. [Вт, ]’иони [J3]'ионита Караганда бскарорлиги ва молекуляр хлорни бундай ионни умуман ҳосил кила олмаслиги ушбу кузатилаётган ходисанинг сабаби килиб кўрсалди. (Физик кимё).
8. Хитозан ва йод тутган анионалмашувчи полиакрилонитрил толаси асосида комбинацион материаллар ишлаб чикилди. Иод тутган материаллар таркибига хитозанни киритиш уларни сув ютиш кобилияти оргишига олиб кслиши аникланди. Олинган комбинацион бактерицид боғловчи материаллар яллиғланишга ва бактсрияларга карши гаъсирга эга бўлиб. ю.мшок тўкималар йирингли-некрогик касалликларини даволашда самара кўрсатди. (Юкори молекуляр бирикмалар, Физик кимё).
Браун синдромида юқори қийшиқк мушак тоғай қопламасининг харакатчанглиги блок сохасида чекланади, айниқса мажбурий холатда кўз олмасининг юқорига харакати қийинлашади. Браун синдроми билан хасталанган 15 та болалар текширувдан ўтказилди. Барча беморлар қон лаборатор тахлиллардан ўтказилиб, ревмотоид омил, АСЛО, С реактив оқсилга текширилди. Клиник - лаборатор тахлилларга асосланган холда 15 бемордан 9 тасига (60%) хирургик даво тавсия қилинди ва ўтказилди. 6 болада қонда яллигланиш таркибий қисмларининг кўпайиши аникланди ва яллиғланишга қарши консерватив даво буюрилди
Тадқиқот объекта: оммавий ахборот воситалар тили.
Тадқиқот мақсади: оммавий ахборот воситалари тилининг нутқ маданиятини меъёрий, коммуникатив ва этик аспектларда тадқиқ килишдан иборат.
Тадқиқот методлари: диссертацияда куйидаги методлардан фойдаланилди: лингвистик тавсиф методи, семантик-стилистик метод, компонент тахлил методи, матн билан боғлиқ тахлил, киёсий метод, акустик анализ (радио ва телевидение) методи, ижтимоий сурок методларидан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: нутк маданиятининг меърий, коммуникатив ва этик аспектларида оммавий ахборот воситалари ( газета, телевидение ва радио) тили илк бор монографик тадқиқот объекта сифатида тадқиқ этилди; оммавий ахборот воситалари тили ва нутқ маданияти масалаларини тилшуносликда ўрганиш принциплари аниқланди; нутқ маданиятининг замонавий концепцияси ёритилди ва оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилди; замонавий ОАВ тилининг хусусиятлари тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари тилининг миллийлиги очиб берилди; газета тилининг социопсихолингвистик ва функционал-коммуникатив хусусиятлари ўрганилди; газета тилининг экспрессивлиги ва ундаги нутқий-маданий баҳоси аниқланди; телевидение ва радио тилининг хусусиятлари ёритилди ва уларнинг экспрессивлиги, нутқий-маданий баҳоси аникланди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг меъёрийлик аспектида тадқиқ қилинди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг коммуникативлик аспекта ёритилди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг этик аспекта тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти аспектларининг ўзаро боғликдик жиҳатлари очиб берилди.
Амалий ахамияти: тадқикот натижаларидан умумий ва ўзбек тилшунослиги, нутк маданияти, услубият ва матн тахлили, социолингвистика, психолингвистика, риторика ва журналистика йўналиши бўйича машғулотлар ўтказишда, диссертациялар, монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: Диссертация иши натижалари ва материалларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультета, Ўзбекистон Милий университетининг ўзбек тилшунослиги (нутқ маданияти ва нотиқлик санъати йўналиши) кафедрасида “ОАВ тили, услуби”, “Матбуот тили, услуби”, “Электрон ОАВ тили, услуби”, “Оммавий онгни шакллантиришда ОАВ тилининг ўрни”, “Нутқ сифатлари”, “Нутқ маданияти асослари” фанлари ва курслари бўйича маъруза ва амалий машғулот дарсларини олиб боришда кенг фойдаланилмоқда.
Қўлланиш сохаси: умумий ва ўзбек тилшунослиги, социолингвистика, психолингвистика, услубият, нутк маданияти асослари, нотиқлик санъати.
Сир эмас, бугунги бизнинг жамиятимизда эр-хотин ёки гендер муносабатларини мустаҳкамлаш долзарб масалалардан биридир.«Ажрашишлар сони кўпайган, фарзандларнинг «тирик етим» қолиш ҳолатлари ҳамон оз эмас. Хонадонлар файзи, фарзандлар тарбиясига масъул, оила чароғбони бўлган аёллар бозор иқтисоди сабаб кўчага чиқиб, тижорат билан шуғуллана бошладилар. Бири муҳтожликдан шунга мажбур бўлса, бошқа бири ўткинчи ҳой-ҳаваслар, қаноатсизлик боне бу йўлга кираётгани аниқ. Бу борада эркакларнинг аҳамиятсизлиги ҳам катта сабаблардан биридир». Қандай фаолият тури билан шуғулланиш ҳар бир кишининг ҳуқуқидир. Тўғри, аёллар тижоратда иштирок этса буни қоралашга бизда асос йўқ. Лекин, бугун аёлларнинг хорижга кетиб ишлаши кўпаймоқда. Аёлнинг, онанинг, рафиқанинг оиладан узоқлашиши, фарзандлар тарбияси ва маънавиятига, оилавий муносабатларга, фарзандлар тарбиясига акс таъсир этаётганлиги ташвишли ҳолатдир. Шу ўринда яна бир таъсири кучли, аммо оқибати жуда ёмон бўлган бошқа бир сабабни ҳам юзага келтирмоқда. У ҳам бўлса Аллоҳ таолога итоатсизлик, илмсизликдир. Эр ҳам, хотин ҳам ўзининг шаръий вазифаларини билмаслиги, адо этмаслиги билан боғлиқ. Оқибатда фарзандлар тарбияси чала-ярим, қусурли бўлиб қолишига, уларнинг бемеҳр, оқибатсиз бўлиб улғаяшига сабаб бўлмоқда.
Тизимли қизил бўрича – сурункали касаллик бўлиб, бунда иммунитетни бошқаришда кўплаб нуқсонлар аниқланади. Тизимли қизил бўрича тарқалиши 100000 aҳолигa 12,5 дaн 40 гачa бўлиб, репродуктив ёшдаги аёлларда нисбатан кўп кузатилади. Тизимли қизил бўричада асаб тизимининг шикастланиши 25 – 85 % беморларда учрайди ва васкулопатия, тромбоз, қон кетиши ва антитаналарнинг бош мия тўқималарига бевосита зарар етказилиши билан боғлиқ бўлади. Қуйида бизнинг кузатувимиздаги клиник ҳолатнинг қисқача мазмуни келтирилган.
Онкогематология амалиётида энг долзарб муомаларда бири Миелопролифератив касалликларда (МПК) эрта ташхис ҳисобланади. МПК ривожланишида генетик мойиллиги ва мултифакториал сабаблар ҳамда ташқи факторларга боғлиқ. Текширувлар rs1045642 полиморфизм MDR1 генни генотипини ассоциациясини ҳамда МПК ни ривожланишида хавфи иштирокини таҳлил қилинди. Гомозиготли генотип Т/Т полиморфизмининг rs1045642 гена–MDR1ни хавфли генотиплари 2,3 баравар МПКни ривожланиш эҳтилоли юқорилигини тахмин қилиш имконини берди Ўзбекистонда (Р<0.05). Миелопролифератив беморларда ривожланиш хавфини полиморфизм rs1045642 гена–MDR1ни боғлиқлигини ўрганилди.
Установление оптимальных норм минеральных удобрений на фоне внесения органических удобрений (навозов) для сорта пшениsы Половчанка в условиях староорошаемости светлых сероземов и обоснование иx положительного влияния на рост, развитие, срой, урон. Основная wел исследования заключается в решении влияния качества режима на технологические показатели, которые показ вают качество зерна Половчанка, сорт озимой пшениsы в условиях светло - сере земли почвы в Кашкадарьинской области.
Ушбу мақолада бирламчи туғма глаукомали болаларда шох парда диаметрини турли усулларда ўлчашнинг қиёсий таққослаш натижалари келтирилган. Болалар офтальмологиясида шох парда диаметрини ўлчаш учун 3 та асосий усулдан фойдаланилиши баён қилинган. Шох парда диаметрини ўлчаш учун биринчи усул бу оддий мактаб чизғичи ёрдамида ўлчаш, иккинчи усул хирургик циркуль ёрдамида ва учинчи янги, биз томонимиздан ишлаб чиқилган махсус кузойнак ёрдамида дастур орқали хисоблаш усули. Барча усулларнинг ижобий ва салбий томонлари аниқ ёритиб берилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий битимларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар ёритилган. Ташқи иқтисодий битим – бу бир тарафи чет эл контрагент ёки бошка давлатда жойлашган тижорат корхонаси бўлган, битим харакати чет элга чиқариш ёки чет элдан олиб киришга каратилган, контрагент билан хисоб-китобларда чет эл валютасидан фойдаланиладиган битим тушунилади. Ташқи иқтисодий битимнингнинг айрим турлари Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида, яъни дистрибьютор ва форфейтинг шартномалари акс еттирилмаганлиги аниқланди.
Мақола ташқи иқтисодий битимлар шартлари, уларнинг мазмуни ва талаблари, хусусан, ҳуқуқни қўллаш, арбитраж келишуви бандини акс еттириш, шартнома тилининг афзалликларини аниқлаш, нодавлат тартибга солиш меъёрларини қўллаш пайтида нотўғри шаклланиши билан боғлиқ турли хил муаммолар мавжудлиги қайд етилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида акс еттирилмаган ташқи иқтисодий битимларнинг айрим турларига, яъни дистрибьютор ва форфейтинг шартномага, ташқи иқтисодий битимларнинг айрим турларига, интернет- кимошдиларга, интернет-танловларга ёки интернет-биржаларга нисбатан ҳуқуқни қўллаш амалдаги қонун таърифини тартибга солиш зарур, деган хулосага келинади.
Хорижий тажриба ва илмий-назарий қарашларни ўрганиш асосида ташқи иқтисодий битимларнинг айрим турларини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш йўллари ўрганилди. Таҳлил натижалари асосида тегишли хулосалар чиқарилиб, амалдаги қонунчиликка оид таклифлар ишлаб чиқилди
Маколада 2010-2021 йиллар оралигида Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти маълумотларидан фойдаланиб, болаларда учровчи хайвонлар томонидан етказилган курув аъзолари жарохатларининг эпидемиологияси, этиологияси, учраш частотаси тахлил килинган. Кунгилсиз ходисаларнинг 50 фоизи 15 ёшгача булган болаларда учрайди. Утказтлган тахлил натижалари шуни курсатадики, болалар купрок 5-7 ёш оралигида уй хайвонлари билан булган контакт пайтида куз ва унинг ёрдамчи кисмларидан жарохат олишади. Курув аъзолари жарохатлари ва уларнинг асоратларининг юкори курсатгичи бу муаммони интенсив урганиш ва самарали профилактика чораларини тадбик этишни талаб килади.
На сегодняшнии день арбитражная оговорка, связанная с определением порядка рассмотрения споров уполномоченным органом, играет важную роль во внешнеэкономических сделках. В свою очередь, в процессе заключения внешнеэкономических сделок стороны не всегда могут предвидеть все возможные ситуации и соответственно отразить все условия в контракте или не согласовать некоторые из них, а именно арбитражную оговорку и применимое право.
Dilatatsion kardiyomiyopatiya bolalik davridagi og'ir patologiya bo'lib, uni aniqlashning dastlabki bosqichlarida klinik ma'lumotlar va funktsional diagnostika usullari (EKG, ECHO) ma'lumotlarini diqqat bilan o'rganishni talab qiladi. Ushbu ilmiy ish kengaygan kardiyomiyopatiya va revmatik bo'lmagan miokarditning klinik, funktsional xususiyatlarini aniqlashga qaratilgan. bolalar. O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vazirligi Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining kardiorevmatologiya bo‘limiga yotqizilgan 2 oylikdan 18 yoshgacha bo‘lgan 60 nafar DCMP va 40 nafar revmatik bo‘lmagan miokardit bilan og‘rigan bolalarni tibbiy ko‘rikdan o‘tkazdik. Nazorat guruh 30 nafar amalda sog'lom bolalardan iborat edi.
Mazkur maqolada texnologiya fani darslarida o‘quvchilarning xalq hunar-mandchiligini o‘rganishlarining o‘ziga xos xususiyatlarini va amaliy bilimlarini shakllantirish yoritilgan
Тадқиқотлар натижасига кўра Айдар –Арнасой ҳудудининг ўсимликлари ва уларнинг ҳусусиятлари ҳақида маълумотлар келтирилиб, ҳудуддда тарқалган шўрадаошлар оиласига мансуб хушбўй шўра (Chenopodium botrys L) ўсимлигининг биоэкологик ва дориворлик жиҳатлари ҳақида илмий асосланган манбалар берилган. Шунингдек, Chenopodium L туркумнинг дунё мамлакатларидаги сони, тарқалиши ва ишлатилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Харажатлар ва таннарх тўғрисидаги кўрсаткичлар режалаштириш, назорат ва бошқарув қарорларини қабул қилишда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур мақолада харажатлар, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи тушунчаларининг мазмуни ва тавсифи очиб берилган. Корхона харажатларининг таснифи ўрганилган. Бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда таннарх ҳисоби тизимига таърифлар берилган. Таннарх ҳисоби фанининг мақсади, вазифалари ва объектларига аниқликлар киритилган.