Эрта ёшдаги болаларда бронхообструктив синдром диагностикаси мезонларини тасдиқлаш учун модифицирланган бронхография методини ишлаб чиқиш. 60 та соғлом ва 60 ўткир бронхиолит билан оғриган беморлар текширилди. Компьютер ва нафас шовқинларини қайд этувчи тизимдан ташкил топган модифицирланган бронхография методи ишлаб чиқилди. Респиратор шовқинлар таҳлилини таъминловчи дастур асосида ўрганилди. Эрта ёшдаги болаларда бронхообструктив синдром диагностикасида модифицирланган бронхография методи ўзининг объективлиги, соддалиги ва қуллайлиги туфайли педиатрия амалиётида муҳим ўрин тутади. Болаларда бронхообструктив синдром диагностикасининг янги информатив мезонлари ишлаб чиқилди: - E:I index, бу индекс E:I index≥1,20 бўлса бронхообструктив синдром мавжуд, E:I index≤1,19 бўлганда бронхообструктив синдром мавжуд эмас деб баҳоланади