Тартибга солиш режимининг эркинлаштирилиши, тарифларнинг пасайтирилиши, иқтисодиётнинг телекоммуникациялар, суғурта, банк хизматлари, савдо, логистика ва бошқа тармоқларига инвестицияларга чекловлар олиб ташланиши фақат йирик компанияларгагина эмас, балки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга ҳам йўл очиб бериши аниқланди. Кичик бизнесда инвестициялар ва инновацияларни амалга ошириш борасида маблағларга эҳтиёжни шакллантирувчи ва айни вақтда, ижтимоий-иқтисодий тизимга таъсир кўрсатувчи, ҳудуднинг инновацион-инвестицион ривожлантириш шарт-шароитларини белгилаб берувчи омиллар ўрганилди. Шу билан бирга кичик бизнесга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди
Маколада тадбиркорлик субъектлари хукук ва конуний манфаатларини химоя килиш масалалари, хусусан, тадбиркорларнинг хукуклари ва конуний манфаатларига дахл килиши мумкин булган холатлар, тадбиркорларнинг хукуклари ва конуний манфаатларига дахл килиши мумкин булган тергов харакатларини амалга ошириш тартиби ва хукукий асослари ёритилгаи.
Таълим тизимининг бевосита инновация билан боғлиқ ҳолда такомиллашиви бугунги глобаллашув жараёнида яққол кўзга ташланмоқда. Узбекистонда ҳам таълим тизими инновацион мазмунга эта бўлган ҳолда ислоҳ қилинмоқда. Бундай ислоҳотлардан бири Узбекистон таълим тизимининг халқаро таълим маконидан муносиб ўринга эга бўлишига қаратилган самарали фаолиятда намоён бўлмоқда. Хусусан, Узбекистон Республикаси Президентининг Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармонида “Таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш; илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш” алоҳида таъкидланган. Таълимни ривожлантириш ўз навбатида инновацион фаолиятнинг вужудга келишини талаб этмоқда.
Мақолада болаларда йўғон ичак патологияларини эндоскопик жарроҳлик йўли билан даволаш имкониятлари таҳлил қилинган. Болаларда йўғон ичакнинг туғма патологияларини даволашда эндоскопик жарроҳлик усулининг ўзига хос хусусиятларига баҳо берилган. Шунингдек мақолада болаларда йўғон ичакнинг туғма патологияларини эндоскопик жарроҳлик усулида даволаш самарадорлиги таҳлил қилинган. Йўғон ичак туғма ривожланиш нуқсонларини эндоскопик жарроҳлик усулида даволашдан кенйинги кузатииши мумкин бўлган асоратлар ва уларни олдини олиш чоралари таҳлил қилинган. Йўғон ичакнинг жарроҳлик касалликларини даволашда эндоскопик жарроҳлик усулидан фойдаланиш операциядан кейинги асоратларни камайтириш имконини беради.
Мазкур мақолада суд тергови жараёнини тезлаштиришнинг узвийлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштиришнинг айрим масалалари илмий-назарий нуқтаи назардан таҳлил этилган ва бу борада асослантирилган таклифлар илгари сурилган.
Ushbu maqolada O‘zbekistonda soliq va soliqqa tortishga ta’sir ko‘rsatayotgan joriy iqtisodiy islohotlar batafsil ko‘rib chiqiladi. Davlat va uning qonunlari soliq tizimidagi roli tahlil qilinadi. Soliqlarning yalpi ichki mahsulotga qo'shgan hissasi soliq turlari bo'yicha tekshiriladi. O'tgan besh yil davomida to'plangan ma'lumotlar solishtirilib, muhim xulosalar chiqariladi. Maqolada mamlakatimizda soliq stavkalari va majburiy to‘lovlarni pasaytirish hamda ularni undirish mexanizmlarini takomillashtirish ta’siri tahlil etilgan.
мақолада камбағаллик даражаси, унинг халқаро мезонлари, камбағаллик чегарасини аниқлаш услубиёти, камбағалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, давлатнинг кам- бағалликни қисқартиришдаги асосий функциялари, жумладан, ривожланган мамлакатларда камбағаллик- ни кщсцартириш борасидаги тажрибалар ўрганилган ва таҳпил қилинган. Шунингдек, мамлакатимизда кам- бағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган институционал ислоҳотлар ёритилган.