Тадкркрт объекты: педагогика олий таълим муассасасида таълимдаги инновацион ўзгаришлар шароитидаги шахсга йўналтирилган парадигмага асосланган таълим жараёни.
Тадқиқрт предметы: педагогика олий таълим муассасасида талабаларнинг билимлар мажмуасини эгаллаш даражаси ҳамда шахсга йўналтирилган технологияларни амалга ошириш шароитлари ва воситаларининг педагогик мониторинги.
Тадқиқот мақсадп: педагогик мониторингни илмий ходиса сифатида хар томонлама назарий ва амалий ўрганиш ҳамда уни шахсга йўналтирилган парадигмада педагогика олий таълим муассасасига татбиқ этиш тизимини ишлаб чиқиш.
Тадқикрт усуллари: муаммо бўйича адабиётларни ўрганиш ва тахдил килиш, сўровномалар ўтказиш ва уларни бахолаш, тест ўтказиш, педагогик тажриба, математик статистика усуллари.
Олинган натызкалар вауларнинг янгилиги: педагогика олий таълим муассасасида талабалар билим даражасини педагогик мониторинг ўтказиш тизими ишлаб чикилди ва татбик килинди; педагогик мониторинг тизимининг ташкилий модели ишлаб чикилди; педагогик мониторинг ходисаси шахсга йўналтирилган таълим жараёни парадигмаси контекстида кўрилади.
Амалий аҳамияти: индивидуал ўқув режалари; ташҳис қўйиш методикаси, дарслар сценарийси; педагогик мониторинг бўйича методик тавсиялар ишлаб чикилди; педагогик мониторингни педагогика олий таълим муассасасининг шахсга йўналтирилган таълим жараёнига татбик этиш йўллари, шакллари ва усуллари курсатилди.
Татбиқ қилинганлик даражаси: тадқиқот натижалари 12 та мақолада ўз аксини топди; асосий хулосалар ва қоидалар халқаро, республика ва институтлараро конференцияларда мухокама қилинди.
Татбик, к/илиш соҳаси: умумий ўрта, ўрта-махсус, хунар (коллежлар ва академик лицейлар) ва олий мактаблар.
Мақолада нутқий мулоқот лисoний вербaл вoситaлaрининг axбoрoт бериш имконияти ва лисоний новербал воситаларнинг лингвистик мoҳияти – грaммaтик тизимдaги ўрни мaсaлaсига эътибор қаратилган. Вертуал нутқий мулоқот одамларнинг мулоқотини янги даражага олиб чиқди. Вертуаллик, коммуникаторларнинг тенг ҳуқуқлилиги; гипертекст услуби каби компьютер нутқининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида мушоҳада юритилган. Мақолада мулоқотни ташкил этишнинг параметрларини ҳисобга олган ҳолда манзилга эътибор (оммавий ёки шахсийлаштирилган йўналиш), алоқа йўналиши, вақтинчалик йўналиш (синхрон / асенкрон алоқа), интерактивлик даражаси (адресатларнинг хабарга муносабати тезлиги), тартибга солиш (хабар шакли / мазмуни учун қатъий талабларнинг мавжудлиги) хусусида асосли фикр-мулоҳазалар билдирилган.
Мақолада японияликлар билан муваффақиятли мулоқотга эришиш учун японларнинг коммуникатив хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини, мулоқотнинг доминант хусусиятларини ва япон бизнесс дискурсининг хусусиятларини тушуниш зарурлиги кўриб чиқилади. Япония бизнесс соҳасидаги миллий маданият контекстида белгиланган Япония корпоратив коммуникацияларни белгилайдиган ўзига хос феноменлар, яъни "учи-сото" (ўз ёки ўзга) ва “амае” ва “неwамаси” дихотомия орқали биснес мулоқотни ритуаллик ҳарактерини турли қоидалар билан тартибга солинади. Конверзасия таҳлили асосида япон бизнес дискурсида тил воситаларини танлашга, нутқни ташкил қилиш ва мулоқот услубига таъсир кўрсатадиган ижтимоий (статус) ва вазият омиллари каби экстралингвистик омиллар билан ўзаро боғлиқ бўлган грамматик жиҳатлар аниқланди. Япон биснес дискурсида мулоқот нормалари ва қоидалари, ижтимоий мавқеи, ёши, у ёки бу гуруҳга тегишли бўлиши (учи-сото дихотомияси), турғун конструкциялар ва хушмуомалалик шакллари-таигу ҳёген каби кўп қирралилик муҳим ўринни эгаллайди деб хулоса қилинади. Бунда сўзловчи ўзининг мулоқот услубини, грамматик тузилишини ва бизнес дискурсдаги хушмуомалалик шаклларини -таигу ҳёгенни тўлиқ ўзгартиради. Бундан ташқари, хушмуомалалик-таигунинг ўзига хослиги иш муносабатлари ва мулоқот вазиятларининг расмийлигини таъкидлайдиган мулоқот воситаси ва ҳурматни акс эттириш шакли сифатида белгиланади.
Тадқиқот объекти: мулоқот шахсини вокелантирувчи бадиий диалог.
Тадқиқотнинг мақсади: мулоқот шахси намунасини унинг бадиий диалогда воқеланган когнитив дискурсив хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда шакллантириш.
Тадқиқот методлари: тавсифий метод, стилистик анализ, коммуникатив-прагматик метод, когнитив моделлаштириш методи, параметризация методи, инференция методи, маданиятлараро қиёслаш методи.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: 1) мулоқот шахсининг модели семантик-стилистик, коммуникатив-прагматик, лингвокогнитив ва лингвомаданий сатхлар йиғиндиси асосида аниқланди; 2) бадиий дискурсда «ажратилганлик» когнитив тамойилиини амалга оширувчи мулокот шахсининг семантик-стилистик ва прагматик кўрсаткичлари ўрганилди; 3) мулокот шахси унинг когнитив моделини белгиловчи концептуал белгилар асосида тадкик қилинди; 4) Мулокот шахси тадқиқ қилинаётган муаммолар доирасига бадиий диалогда маданий концептларнинг воқеланиши ва унинг миллий-маданий ўзига хослиги, алоҳида намаунавий турларини фарқлари масалаларини хам қамраб оладиган лингвокултурологик ёндашув асосида ўрганилди.
Амалий ахамияти: тадқикот иши натижаларидан матн интерпретацияси, когнитив лингвистика, стилистика, лингвокультурология фанлари бўйича маъруза ва семинар машғулот дарсларнини ўтказишда, диссертациялар, дарсликлар, ўкув қўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва унинг самарадорлигн: Тадқикот натижалари олий ўкув юртларининг инглиз филологияси факультетларида стилистика ва матн тахлили, қиёсий стилистика, матн лингвистикаси, когнитив тилшунослик фанлари бўйича маъруза ва амалий машғулот дарсларини олиб боришда қўлланилмоқда.
Қўлланиш соҳаси: умумий тилшунослик, когнитив лингвистика, матн интерпретацияси, лингвокультурология, гендер лингвистикаси.
XXI асрда маданиятлараро мулоқот тизими, маданиятлараро мулоқот ҳар қандай инсон ҳаётининг ажралмас қисмидир. Бу ҳамкорликнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатлари глобаллашувининг давом этаётган жараёнларидан келиб чиқади. Шу муносабат билан, маданиятлараро алоқанинг ўзига хос хусусиятлари ва омилларини ўрганиш илмий тадқиқотларнинг истиқболли ва долзарб йўналиши хисобланади. Аввало, бу универсал ривожланиш ва ҳамкорликни ривожлантириш учуй турли маданият вакиллари ўртасида самарали мулокотни таъминлаш учун зарурдир.
Тадқиқот объекта: умумий ўрта таълимда информатика ва хисоблаш техникаси асослари (ИҲТА)ни ўкитишни компьютерлаштириш муаммоси.
Тадқиқот мақсади: ИҲТА ўкув предмета бўйича таълимни компьютерлаштиришга қаратилган самарадор педагогик дастур воситалари (ПДВ)ни яратиш ва ундан фойдаланиш услубиятини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: тадқикот мавзусига оид адабиётларни ўрганиш ва тахдил қилиш; ўқув жараёнини кузатиш; ўкитувчи ва ўқувчилар билан сухбат; мактаб ўқитувчилари иш тажрибасини умумлаштириш; интернет форум; педагогик тажриба.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: умумий ўрта таълимда компьютерли таълим концепцияси яратилди; ИҲТАни ўқитишни компьютерлаштириш жараёни таркибан тахдил килинди; компьютерли таълим принциплари ишлаб чиқилди ва воситалари тизимлаштирилди; ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини ПДВда моделлаштириш усуллари ишлаб чикилди; ПДВларни яратишга қўйиладиган талаблар ҳамда дастурли услубий таъминотни яратиш боскичлари аниқланди; барча турдаги машқни компьютерда бажариш жараёни моделлаштирилди; ИҲТА ўқув предметидан ПДВларни яратиш механизми назарий асосланди.
Амалий аҳамияти: яратилган ПДВлардан ИҲТАни ўкитишда самарали фойдаланилади; компьютерли таълимнинг ишлаб чиқилган концепция, принциплари ва тизимлаштирилган воситаларидан бошқа фанларни ўқитишни компьютерлаштиришда, ўқитувчилар малакасини оширишда, компьютерли таълимга оид дарслик ва кўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин; тадқиқотда илгари сурилган ғоялар таълимнинг барча боскичларини компьютерлаштириш учун назарий асос бўла олади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Мавзу бўйича 80 та иш, жумладан, монография, дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар чоп этилди. Ишнинг мазмуни катор анжуманларда муҳокама килинди.
Қўлланиш сохаси: таълимнинг барча боскичларини
компьютерлаштиришда; ўқув дастури, дарслик, кўлланмалар яратишда.
Мазкур мақолада коммуникатив компетентлик масалалари кўрилган бўлиб, у педагогнинг мутахассис сифатида шахсий сифатларини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида таркиб топиши ифодаланган. Шунингдек, улар фаолиятининг самарадорлигини белгиловчишахслараро ҳамда касбий муносабатлар доирасидаги тегишли психологик- педагогик билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга боғлиқлиги баён этилган.
Ушбу мақолада дарсларни ўтишда илғор педагогик технологияларидан фойдаланишнинг ахамияти тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилган.