Ушбу мақолада улуғ ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг адабий мероси, шоҳ асари «Бобурнома»нинг урду тилига қилинган таржималари ҳақида маълумот келтирилган, шунингдек, Мирзо Насируддин Ҳайдар Кўрагоний ҳамда Юнус Жаъфарий таржималари мисолида Ҳиндистон ҳайвонот оламидан (фил) таърифи аслият матни билан қиёсий жиҳатдан таҳлил этилган. Қиёсий таҳлиллар жараёнида муаллиф услуби масаласига эътибор қаратилган. «Бобурнома» дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Айрим тилларга бир неча марта ўгирилган. Инглиз, форс, урду тиллари шулар жумласидандир. Урдуда ҳам тўртта таржима мавжуд. Биринчи таржимани аслият, яъни туркий-чиғатойдан Мирзо Насируддин Ҳайдар Кўрагоний таржима қилган. Мазкур таржима аввал 1898, 1926 ва 1962 йилларда чоп этилган. Китобнинг номи «Бобурнома» деб номланган. Китоб жами 426 саҳифадан иборат. «Бобурнома»нинг урду тилига иккинчи таржимасини Муҳаммад Қосим Сиддиқий амалга оширган. Бу таржима 1983, 2010 йилларда нашр этилган. Сарварақда китобнинг номи «Бобурнома» деб, унинг тагида эса «Тузуки Бобурий» деб келтирилган, китоб жами 101 саҳифадан иборат. Учинчи таржимани форс тилидан Рашид Ахтар Надавий амалга оширган. Бу таржима 1991 йил Лаҳор (Покистон) шаҳрида чоп этилган. «Бобурнома»нинг ушбу нашри “Тузуке Бобурий” деб номланган. Китоб жами 287 бетдан иборат. Тўртинчи таржимани ҳиндистонлик профессор Юнус Жаъфарий таржима қилган. Ушбу таржима Абдураҳим Хони Хононнинг форсча таржимасидан ўгирилган. Мазкур таржима 2007 йил Англияда чоп этилди. Китоб «Vaqayi Babur» деб номланган бўлиб, жами 396 саҳифадан иборат.
Ушбу мақола киши исмларининг ўзбек тили луғавий бойлигининг таркибий қисми эканлиги, бу исмлар ўзбек халқининг улкан маданий ва маънавий қадриятининг ажойиб дурдо-наларидан биридир. Чунки бу исмларда халқимиз босиб ўтган машаққатли ва зиддиятли тарихий йўл, кенг халқ оммасининг турли-туман орзу-умидлари, армонлари, фалсафий, диний, маънавий-ахлоқий, тарбиявий-эстетик қарашлари, эътиқодлари, ўзига хос одат ва расм-русумлари, инсонга бўлган ҳурмат эҳтироми, фарзандига қаратилган муҳаббати ўз ифодасини топган. Исм қўйилиши эстетик ва этик тамойиллар, исм танловчиларнинг орзу-истаклари, расмрусумлари, диний эътиқод, дунёқараши, миллий хусусият ва бошқаларга боғлиқ. Ўзбек оилаларида исм қўйишда ижтимоий шарт-шароитлар, ота-онанинг ижтимоий-синфий табақаси, хўжалик фаолияти ҳам маълум аҳамиятга эга бўлган. Маълумки, ўзбек тилидаги аксарият исмларни араб тилидан кирган исмлар ташкил этади. Улар араб тилидаги сифатдошдан, масдар – ҳаракат номи ҳамда изофа бирикмали отлардан иборат. Бундан ташқари, ўзбек тилида ажнабий тилдан кирган араблашган отлар ҳам бор. Айниқса, фарзандларга ном қўйилаётганда уларни асл шаклидагига мос тарзда имловий, фонетик ва сематик жиҳатларини эътиборга олиб қўйиш ҳам этик, ҳам эстетик жиҳатдан катта аҳамиятга эга.
Мазкур мақолада XIX аср ўзбек хонликларига оид хориж сайёҳлари ҳамда давлатларнинг расмий вакиллари сафар хотиралари асосида яратилган “сафарномалар”да учрайдиган жой номларининг умумий таркибидаги этнотопонимлар ҳамда уларнинг Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларининг этник таркибини ўрганишдаги аҳамияти таҳлил қилинган. Этнотопонимларни маълум тарихий асарлар асосида манбашунослик ҳамда тарихшунослик аспектида кўриб чиқиш жой номларини ўрганиш соҳаси тарихий топонимиянинг долзарб масалалиридан бири ҳисобланади. Сабаби топонимларнинг ушбу тури тегишли ҳудуд аҳолиснинг этник таркиби, ижтимоиймуносабатлари, демографик жараёнлар ва уларга таъсир қилган омилларни ўрганишда ўзига хос амалий аҳамиятга эга ҳисобланади.
Ushbu maqolada ''o'zbek'' etnonimi arab-fors, rus va xorijiy manbalar asosida ko'rib chiqilgan. Etnonimning paydo bo'lishi va uning janubi-g'arbiy tomonga kengayishi va turli qabilalarning qo'shilishi haqida so'z boradi. Xorijiy kartograflar va tadqiqotchilar tomonidan tuzilgan xaritalarda O'zbekiston deb atalgan
Ushbu maqolada dunyo tilshunosligida ergonimlarning lekik-semantik, lingvistik, lingvostilistik, terminologik va pragmatik nuqtayi nazardan o‘rganish hamda bu borada amalga oshirilgan ilmiy-tadqiqot ishlaridan olingan natijalar tilshunoslik fanini yangidan yangi ilmiy-nazariy xulosalar bilan boyitishga xizmat qilib kelgani hamda ergonimlarning lingvistik xususiyatlari tahlilga tortilgan.
Анъанавий араб тилшунослигида майл шакллари ўзига хос таснифга эга. Араб наҳвшунослари томонидан майл шаклларини тавсифлашда сўзнинг маъновий ва модал хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилади. Анъанавий араб грамматикасида феълларнинг замон, шахс, жинс ва сондаги ўзгаришлари сарф (морфология) бўлимида, исм (отлар)нинг турланиши ва феълларнинг эъроби (тусланиши) эса наҳв (синтаксис) бўлимида ўрганилади. Юкламалар ўзининг ўзгармас шакли билан ҳамда от ва феълларни бошқариш (яъни, уларга таъсир қилиш) хусусияти билан таъсир қилувчи омиллар сифатида наҳвнинг объекти ҳисобланади. Иш-ҳаракати ва воқелик ўртасидаги муносабатни турли юкламалар белгилайди ва грамматикада улар “ҳуруф” деб аталади. Ушбу юкламалар бир томондан, шартлик, воқелик ва императивлик (инкор-таъқиқ)нинг модал вазифасини, иккинчи томондан эса, шарт эргаш гаплардаги боғланишнинг синтактик вазифаларини бажаради. Мазкур мақола араб тилидаги “жазм” тушунчасини ўрганиш, маҳаллий ва хорижий наҳвшуносларнинг асарларида ушбу мавзуни солиштириш, шунингдек, феълнинг “жазм” ҳолатини юзага келтирувчи омил (сабаб)ларни аниқлашга бағишланган. Араб наҳвшуносларининг фикрларини таҳлил қилиш асосида шартни ифодаловчи юкламалар ўрганилган ва уларнинг шарт эргаш гапдаги синтактик хусусиятлари аниқланган.
Вирусный инфекции по рекомендации ВОЗ были объединены в группу TОRCH-инфекций. Название группы образовано начальными буквами названий возбудителей инфекций, наиболее часто вызывающих патологию плода: «Т» –токсоплазмоз (Toxoplasma); «R» - краснуха (Rubella); «С» - цитомегаловирусная инфекция (Cytomegalovirus); «Н» - герпес (Herpes). При комплексном лечение в ряде противовирусных препаратов особое место имеют иммуномодулирующие в настоящее время относится препарат Гроприносин.
В связи с началом трансформации проекта ОПОП в формат «Цифрового Шелкового пути» (ЦШП), прежде всего в сегменте ЭПШП. Название «Цифрового Шелкового пути» как инновационной составляющей ОПОП было провозглашено на международном форуме, посвященном развитию ОПОП (май 2017 г.), а затем подтверждено на XIX съезде КПК осенью 2017 г. Как заявил Си Цзиньпин (习近 平) в мае 2017 г., «Пояс и путь» должны быть превращены в «дорогу инноваций» и в «Цифровой Шелковый путь» XXI в [1]
Ушбу мақола шифокор нутқининг этикаси ва унинг лингвистик хусусиятларини ўрганишга бағишланган. Унда шифокор нутқида мавжуд сўз, сўз бирикма, гапларнинг лингвистик ҳамда услубий хусусиятларини аниқланган, мисоллар билан изоҳланган. Бундай
сўзларнинг таъсир доирасини, яъни прагматикасини илмий жиҳатдан ўрганиш зарурати ҳақида фикр юритилган. Мақолада шифокор-бемор мулоқоти ва унинг этикаси билан боғлиқ маълумотлар илмий асосланган. Нутқимиздаги сўзларнинг қудрати нақадар кучли таъсир воситаси эканлиги ёритилган. Хусусан, беморнинг шифокорга берган маълумоти орқали аниқ ва тўғри ташхис қўйиш ёки шифокорнинг касаллик бўйича берган маълумоти давомида тиббий эвфемизм, перифразалардан ўринли фойдаланишининг аҳамияти мақолада ўз ифодасини топган.
Ушбу мақолада «баиҳуа» ва «wенян» тушунчалари, уларнинг ўхшашликлари ва фарқлари, шунингдек, хитой тилининг ушбу икки жабҳасини қўлланилиши хронологияси кўриб чиқилади. Классик Хитой тили “wенян” ва “баихуа” грамматикаси ва лексик-семантик хусусиятлари ҳамда уларнинг ўзаро таъсири таҳлил қилинган. Маълумки, ХХ асрнинг охирига қадар Хитойда аҳамиятга эга бўлган классик хитой тили - wенян ва баиҳуа "оғзаки тил" деган икки жабҳа бор эди, шунга ўхшаш Хитойда стандарт хитой тили Путунг-ҳуа эълон қилингунга қадар Хитойда велоқот тили сифатида қўлланилган. Wенянаъдаги ёзолган матнлар, баиҳуа-даги матнларга қараганда иероглифлар сонининг камлиги билан аҳамиятлидир. Wенянғда моносйллабиc сўзлар (бир иероглиф билан ифодаланган сўзлар) анъанавий бўлган, баиҳуа эса икки иероглифдан иборат (икки иероглиф билан ёзилган) устунлик қилади; wенян матнларида транспозитсия ҳодисаси кўп кузатилади. Шунингдек. Wеняндаги матнларда тиниш белгилари йўқлиги билан ўз аҳамиятига эгадир; Хитой тилшуносларининг фикрича, баиҳуада битилган биринчи асарлар Сонг сулоласи (960- 1279) ва Юан (1271-1368)сулоласи даврида пайдо бўлган. Баиҳуа насрининг тараққиёти Сонг-Юан даврига (ХИВ-ХИВ асрларга) тўғри келади ва ижтимоий ва маданий ҳаётда сезиларли ўзгаришлар рўй бериб, бадиий адабиётда акс этган. Баиҳуадаги асарлар маънавий ҳаётнинг энг муҳим жиҳатларидан бири халқ маданиятининг шаклланишида: халқ театри, турли хил фолклор турлари (ҳикоя жанрлари, ҳикоялар)да ўз аксини топган. Баиҳуа нашри, яъни (баиҳуа хиаошо) адабиётининг энг муҳим турлари ва ёзувчилар ижодий фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. ХХ асрга келиб, адабиётнинг бу тури замонавий насрнинг (роман, ҳикоя) жанрларга асоси бўлди. Баиҳуа хиаошо номи кейинги давр контсептсияси бўлиб, Хитой маданиятида икки адабий тил ўртасидаги фарқлар аниқ кўрсатилган: мумтоз хитой тили "wенян" ва "баиҳуа".
Новый коронавирус, SARS-CoV-2 (в переводе с английского «Severe acute respiratory syndrome coronavirus-2» - тяжелый острый респираторный синдром коронавирус-2), за короткий период вызвал серьёзные опасения врачей, а вслед за ними - пандемию. 11 февраля 2020 года ВОЗ дал название этой болезни - COVID-19 (coronavirus diseases - 2019).Острое респираторное инфекционное заболевание COVID-19 среди детей протекаетотносительно легко по сравнению со взрослыми, и, как сообщается, у детей прогноз лучше.
Бирлашган Араб Амирликлари ўрта аср араб адабиёти ўрнига келган замонавий турдаги ўз адабиёти жуда кеч, яъни ХХ асрнинг 70-йилларида пайдо бўлган Араб мамлакатлари сирасига киради. Шунга қарамасдан, аксарияти ахлоқ, панднасиҳат берувчи сентиментализм ва романтизмнинг бадиий тамойилларига асосланган илк амирликнинг ҳикоялари ичида етук реализм намунаси бўлганлари ҳам (Муҳаммад Мурр ижодида) ва ҳаттоки, модернизм (Абдуллоҳ Мирр ижодида) каби ҳикоялар ҳам учрайди. 1980-йилларда Амирликлар адабиётида реалистик йўналиш барқарор ривожланган даврда аксарият ҳикоянавислар модернизм эстетикасига мурожаат этдилар. Улар ўз ҳикояларида объектив реаллик тасвиридан ёрқин ифодаланган сюжетдан воз кечиб, ўзига хос субъектив акс этган онгнинг ички ҳолатига ўз эътиборларини қаратишган. Бунда баъзи бир олимлар (Мирям Жума Фараж, Суад Арими, Хараб Захейри, Салма Матар Сайф) араб шеъриятига хос бўлган метафора ва қиёслаш, ўзига хос лексик-синтактик конструкцияларга тўйинган асарнинг мураккаблашган тилидан фойдаландилар. Натижада, араб адабиётшунослигида “шеърий модернизм” номини олган ўзига хос услубни вужудга келтирдилар. Бундан ташқари, мазкур даврдаги баъзи амирликлар ҳикояларида магик реализмнинг унсурлари (Абулҳамид Аҳмад Абдулҳамид ва Салма Матар Сайф ижодида), абсурд эстетикаси (Забиййи Хамис ижодида) ва постмодернистик пародаси (Салма Матар Сайф ижоди)да кузатиш мумкин. Амирлик ҳикоянавислари асарларининг мавзулари БАА жамиятининг ҳам реалия, ҳам муаммоларини қамраб олиш билан бир қаторда умумбашарий фалсафий муаммоларни ҳам ўз ичига киритган (Басема Юнус ва Жума Феруз ижодида). Баъзи бир асосий мавзулар, яъни хориждаги меҳнат муҳожирлиги ва тарихга айланаётган анъанавий турмуш тарзини қўмсаш БАА ҳикоянавислигини Форс кўрфази бошқа араб мамлакатларининг адабиётларига яқинлаштириш баробарида замонавий араб адабиёти контекстида ўзига хослик касб этади.
С оциально-экономическое неблагополучие населения, ухудшение обстановки в семье, рост асоциальных тенденций в обществе способствуют увеличению числа детей с пограничными психическими расстройствами. Немало детей, поступающих в школу, характеризуется гиперактивностью и повышенной эмоциональной возбудимостью, которые сочетаются с неустойчивостью внимания, отвлекаемостью, нарушениями целенаправленной деятельности. Данное расстройство в Международной классификации болезней (МКБ-10, 1992) носит название "синдрома дефицита внимания с гиперреактивностью" (СДВГ) [1].