Бозор иқтисодиётининг ривожланиши иқтисодий назоратнинг энг янги усулларини, инсон эҳтиёжларини максимал даражада қондиришга қаратилган янги иқтисодий фикрлашни шакллантиришнинг муқаррарлигини келтириб чиқаради. Янги бозор муҳити 19-асрнинг 2-ярмида 20-асрнинг бошида AҚШда маркетинг концепциясини вужудга келтирди. ХХ аср бошларида дастлаб AҚШда, кейинчалик дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг ёйилган. Бугунги кунга келиб, маркетинг бозорга асосланган компаниялар фаолиятининг ажралмас қисмига айланди. Ҳозирда бутун жамият асосан маркетинг фаолияти билан шуғулланади. Ҳаёт даражаси - тўғридантўғри маркетинг маълумотларини ўзлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги билан белгиланади, бу эса тадқиқот ва ушбу терминологияни ўзлаштиришга муҳтож ҳисобланади. Маркетинг янги фан сифатида вужудга келган, аммо унинг баъзи таркибий қисмлари (реклама, нарх сиёсати, савдо) бир неча асрлар олдин ишлатилган. "Маркетинг" атамаси инглизча "маркет" сўзидан келиб чиққан бўлиб, сўзма-сўз бозор ва савдо фаолиятини англатади. Қоида тариқасида, ушбу атама рус ва ўзбек тилларига таржима қилинмайди, бу эса ушбу тушунчанинг ажойиб тўлиқлиги билан изоҳланади. Маркетинг нафақат тафаккур тарзи ва иқтисодий фикрнинг йўналиши, балки алоҳида фирмалар, тармоқлар, умуман иқтисодиёт доирасидаги амалий фаолиятдир. Бугунги кунда маркетингнинг 2000 га яқин таърифлари мавжуд. Бироқ, таърифларнинг катта танлови мавжудлигига қарамай, улар бирлашган нарсага эга, яъни: маркетингнинг маълум истеъмолчилар гуруҳлари эҳтиёжларига йўналиши, бозор вазифаларини бажаришга ёндашувлар тўплами, алмашинув орқали эҳтиёжларни қондиришга қаратилган фаолият, эҳтиёжларни кўп қиррали ўрганиш тамойили бўйича ишлаб чиқариш ва сотиш, харидорлар ва уларга мақсадли таъсир кўрсатиш. Маркетинг фаолияти 200 дан ортиқ маркетинг турларини ўз ичига олади, улар ўз навбатида кичик гуруҳларга бўлинади. Терминга берилган кўплаб таърифлар, атаманинг ўрганиш назарияси, унинг хусусиятлари, қўлланиш соҳалари, икки ва уч тилли терминологик луғатларнинг яратилиши, турли ёндашувлар – буларнинг барчаси терминнинг тилшуносликдаги ўрнини тасдиқлайди. Ғарб терминологиясида терминологиянинг мақоми ва унинг тилшуносликдаги ўрни тўғрисида жуда кўп мунозара ва мулоҳазалар мавжуд: атама алоҳида маънога эга лексик бирлик ҳисобланади, атамашунослик эса лексикологиянинг бўлими ҳисобланади. Инглиз тилидаги маркетинг терминологиясининг таҳлили шуни кўрсатадики, оддий маркетинг терминлари от, ҳаракат номи, сифат, ўтган замон ва феъл сўз туркумларидан иборат. Маркетинг терминологиясида мураккаб (қўшма ҳосила) сўзлар ва қисқартмалар мавжуд. Эга отга апостроф ва “с” ҳарфини қўшиш орқали қаратқич келишиги ясалади. Баъзи қўшма сўзларга чизиқча қўйилади. Инглизча бирикмаларда маркетинг атамаларини структуравий таҳлил қилиш усулидан фойдаланилди.
Мақолада ташқи иқтисодий фаолият тушунчаси, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ташқи иқтисодий фаолиятнинг акс эттирилиши, ташқи иқтисодий фаолият замирида амалга ошириладиган ўзаро алоқалар турлари, бу борада назария ва хуқуқ
ижодкорлиги соҳасида олимлар орасидаги фарқли қарашлар акс этган.
Мазкур мақолада XIX аср биринчи ярмигача бўлган даврда Буюк Британия томонидан Марказий Осиёга юборилган махсус хизмат ходимларининг фаолияти ёритилади. Шунингдек, Марказий Осиё ҳудудига инглиз элчилари, савдогарлари, сайёҳлари ниқоби остида ташриф буюрган Британиянинг мустамлакачилик сиёсатини олиб борувчи Ост-Индия компанияси ва унга хизмат қилган ходимлар, компаниянинг асосий стратегик йўналиши, уларнинг минтақада амалга оширган геосиёсий мақсадлардаги фаолиятлари, иш услублари, Марказий Осиё минтақасида жойлашган мамлакатларнинг давлат тузими, бошқарув шакли, қўшни давлатлар билан муносабатлари, қўшин турлари, ҳарбий истеҳкомлари, минтақанинг топографияси, халқларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий аҳволи, уларнинг урф-одатлари, анъаналари, турмуш тарзи, миллатлар ранг-баранглиги, бу даврнинг ўзига хос хусусиятлари баён қилинади. Шунингдек, XIX асрнинг ўттизинчи йиллари охирида Британия империяси Афғонистон, Хива, Бухоро ва Қўқон хонликларига бостириб кириш учун ҳарбий-сиёсий ва дипломатик тайёргарликларни қай тариқа олиб борганлиги, улар мамлакатдаги ҳар бир йўлларнинг батафсил чизмаларини, сув йўлларини, ҳукумат амалдорларини, ҳар қандай манбаларни, ҳудудларнинг сиёсий-иқтисодий шароитларини синчковлик билан ўрганишгани ёритилади. Мазкур мақола моҳияти шундан иборатки: Буюк Британиянинг махфий хизмат тармоқлари, уларнинг фаолияти тизимли ва узлуксиз олиб борилиши, бунда ҳар қандай воситалардан фойдаланиши ёритилади. Мақола пировардида Британия империяси ҳар қандай ҳудудни босиб олишдан олдин узоқ йиллар ушбу жараёнга пухталик билан тайёрланиши кўрсатилади.
Мақолада инновацион фаолият, унинг моҳияти ва ҳуқуқий тартибга солиниши таҳлили амалга оширишга ҳаракат қилинган. Муаллиф инновацион фаолият тушунчаси ёритади ва мазкур фаолиятни ҳуқуқий тартибга солиш асосларини изоҳлайди. Муаллиф инновацион фаолият комплекс тушунча эканлиги ва тегишли ҳуқуқий базага эга бўлиши ҳамда ҳуқуқий тартибга солишнинг аниқ механзими ва тизими яратилиши кераклиги тўғрисида хулосага келади.
Maqolada jamiyat rivojlanishining hozirgi bosqichida universitet pedagoglarining kasbiy faoliyatini innovatsion yo‘naltirish zarurligi ta’kidlangan. Asosiy e’tibor pedagoglarning kasbiy faoliyatga psixologik tayyorgarligi belgilarini tahlil qilishga qaratiladi.
Mақолада инновация ва инновацион фаолиятнинг мазмун ва моҳияти, уларга берилган хорижлик ва Ўзбекистонлик олимлар томонидан берилган таърифлар келтирилган. Шунингдек, “Инновацион фаолият тўғрисида”, “Таълим тўғрисида” ҳамда “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунлари доираси “Инновация” ва “Инновацион фаолият”га берилган таърифлар, муносабатлар, моддалар юзасидан фикр-мулоҳазалар баён этилган.
Maqolada innovatsiya va innovatsion faoliyatning mazmun va mohiyati,
ularga berilgan xorijlik va o‘zbekistonlik olimlar tomonidan berilgan ta’riflar keltirilgan. Shuningdek, “Innovatsion faoliyat to‘g‘risida”, “Ta’lim to‘g‘risida” hamda “Ilm-fan va ilmiy faoliyat to‘g‘risida”gi Qonunlari doirasi innovatsiya va innovatsion faoliyatga berilgan ta’riflar, munosabatlar, moddalar yuzasidan fikr-mulohazalar bayon etilgan.
Мақолада Эрон замонавий адабиётининг моҳир таржимони Мирзо Юсуфхон ибн Эътисомийнинг таржима асарлари ҳақида маълумот берилади. Таржимон-ёзувчининг таржима асарлари орқали ўз халқининг маънавий-илмий меросига қўшган самарали фаолиятларини кўрсатади.
В Республике Узбекистан досудебная деятельность по выявлению, пресечению, раскрытию и расследованию преступлений ОД осуществляется в форме оперативно-розыскной деятельности и досудебного производства по уголовным делам и материалам. Досудебное производство состоит из двух стадий: доследственная проверка и предварительное расследование (дознание либо предварительное следствие). В зависимости от сложности преступления его выявление, раскрытие и расследование может комбинировать несколько форм (например, оперативно-розыскная деятельность, доследственная проверка и предварительное следствие) либо осуществляться только в форме предварительного следствия, проведение которого по делам об отмывание денег является обязательным.