Мазкур мақолада ўқув жараёнининг муҳим таркибий қисмларидан бири ва ички касалликлар пропедевтикасини ўрганишда талабаларнинг мустақил билим ва илмий-ишлаб чиқариш фаолиятини педагогик бошқариш ва назорат қилиш воситаси сифатида талабаларнинг мустақил ишларининг роли кўрсатилган. “Ички касалликлар пропедевтикаси”фанини ўқитишда талабаларнинг мустақил дарсдан ташқари ишларининг турлари назарий жиҳатдан асосланган ва таклиф қилинган.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан бугунги кунда олий таълим муассасалари талабаларнинг мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ушбу жараёнда учраётган муаммолар борасида фикр юритилган.
Феъл семантикасини тасвирлаш анча қийин вазифа саналади. Чунки феъл мазмуни унинг дистрибуциясига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шуни эътиборга олган ҳолда феъллар ўзаро билдирган маъно йўналиши ҳамда улар алоқага киришган субъект-объектлар бор-йўқлиги ва агар бор бўлса, уларнинг миқдорига қараб тасниф қилинади. Хитой тили тадқиқотчилари томонидан ҳаракат феъллари гуруҳи таркибида ҳаракат йўналиши феъллари ажратилади. Бу феъллар гапда мустақил феъл предикати вазифасида ҳам, модификатор ёки йўналиш морфемаси сифатида қўшимча гап бўлаги вазифасида ҳам кела олади. 来[lái] келмоқ va 去 [qù] кетмоқ ҳаракат йўналишини ифодаловчи содда феъллардир. Булар иштирокида айни маънодаги қўшма феъллар ҳосил қилинади. Ҳаракат сўзловчи (ёки объект)га йўналган бўлса, 来 (келмоқ), аксинча, сўзловчи (ёки объект)дан узоқлашиш маъноси ифодаланса, 去 (кетмоқ) феъли қўлланилади. Ориентир ўз навбатида объект ёки субъект томонидан белгиланиши мумкин: гапда ориентир аниқ кўрсатилганда – объект, кўрсатилмаган бўлса – субъект томонидан белгиланади. 来 [lái] феъли хитой тилида асосий содда ҳаракат йўналиши феъллари гуруҳига киритилган. 来[lái] кўп маъноли ва гапда мустақил феъл, кўмакчи феъл ҳамда ёрдамчи сўз вазифаларида қўлланила олади. 来[lái] келмоқ феъли семантикасидаги ўзига хос жиҳат шуки, бу феъл орқали ҳаракат ориентири ёки йўналишидан ташқари хабарнинг баён қилиниш нуқтаси, вазиятнинг ким (ёки нима) нуқтаи назаридан тавсифланаётгани ҳам белгиланади. Мақолада来 [lái] ҳаракат йўналиши феълининг семантик хусусиятлари ўрганилган ва таржима жараёнида ўзбек тилидаги эквивалентлари аниқланган. Люй Шусянгнинг «现代汉语八百词吕叔湘» (Ҳозирги хитой тилининг 800 та сўзи) китобидаги материаллар асосида来 [lái] феълининг мустақил ва кўмакчи феъл ҳамда ёрдамчи сўз вазифасидаги моделлари таҳлил қилинган. Хитой тилидаги 来 [lái] ва ўзбек тилидаги келмоқ феълларининг ўзаро ўхшаш ва фарқли хусусиятлари ёритилган.
Мақолада академик лицей ўқувчиларининг зоология бўйича мустақил ишларини ташкил этиш кўрсатилган
Ушбу мақола буюк ҳинд эпоси “Рамаяна” нинг аслияти билан Жанубий Ҳиндистонда Камбн томонидан яратилган “Рамаяна” ни филологик жиҳатдан чоғиштириш масалаларини ёритишга бағишланган. Маълумки, ҳинд диёри асори атиқаларга, ҳинд адабиёти эса дурдона асарларга бой. Ҳиндистон халқлари адабиёти ўзининг серқирралиги ва кўп тиллилиги билан дунё тамаддунида ўзига хос ўрин эгаллайди. Халқ оғзаки ижоди намуналаридан бўлмиш “Рамаяна” достони кейинчалик буюк шоир Валмики томонидан етук бир асар сифатида дунё юзини кўрди ва бу асар нафақат Ҳиндистонда мавжуд тилларга таржима қилинди, балки дунё тилларига ўгирилди. Ўрта асрга келиб тамил адабиётига ҳам таржима асарлар кириб кела бошлади, жумладан, тамил шоири Камбн томонидан “Рамаяна” нинг таржима қилиниши, уни янги сюжет ва эпизодлар билан бойитилган ҳолда мустақил асар сифатида яратилиши диққатга сазовордир. Мазкур мақола тамил адабиётининг ривожланиш босқичларига қисман тўхталган ҳолда иккита мустақил асар Валмики “Рамаяна” си ва Камбннинг “Рамаяна” сининг ўзига хос жиҳатлари ва тафовутлари натижаларини ўзида мужассам этади.
Туркий халқлар фойдаланадиган алифболар ҳар доим тадқиқотчилар томонидан катта изланишлар мавзуси бўлиб келган. Тарихда турклар кўплаб алифболардан фойдаланишган ва бу алифболарнинг қабул қилиниши кўплаб омилларга боғлиқ эди. Қадимги даврлардан бери туркий халқларнинг яхлитлиги, уларнинг ҳудуди, тили, алифбоси ва кўплаб моддий ва маънавий қадриятлар ўзгаргани бежиз эмас. Катта қарама-қаршиликларга тўла бўлган ушбу воқеаларнинг чуқур илдизлари урушлар, қирғинлар ва йўқотишларга олиб келди. Шунга қарамай, туркийзабон халқлар ўзларининг миллий ва маънавий қадриятлари асосини ташкил этувчи хусусиятларни доимо сақлаб келмоқдалар ва авлоддан-авлодга ўтказиб келмоқдалар. Н.И. Илминский, П.М. Мелиоранский, Н.Н. Пантусов, А.Е. Алекторов, А.В. Василев каби шарқшунослар томонидан нашр этилган қозоқ халқ адабиёти намуналарининг аксарияти кирилл алифбосида нашр этилган; Машҳур қозоқ маорифи Ибраи Алтинсарининг кирилл алифбосидаги дарсликлари 1870-йилларда нашр этилган. Қозоқ ёзма тилининг биринчи асарлари Қозон, Оренбург, Уфа, Троитск ва Санкт-Петербургда нашр этилган. Йигирманчи асрнинг биринчи ярмигача бу асарлар туркий дунёнинг умумий ёзув тизими бўлган араб алифбосида нашр этилди. Араб алифбосида қозоқ-турк тилидаги матнлар нашр этилаётганда, қозоқлар томонидан кирилл алифбосини ўрганиш ва ушбу алифбони ёйиш учун 1860-йилларда қозоқлар учун кирилл алифбосидаги китоблар ҳам нашр этилди. Бугунги кунда СССР парчаланганидан кейин мустақилликка эришган туркийзабон республикалардан бири бўлган Қозоғистоннинг умумий турк алифбосига ўтиши энг зиддиятли масалалардан бири. Алифбо учун кураш Ўрта Осиё ва Қозоғистонда чуқур тарихий илдизларга эга. Ушбу тадқиқот мақоласида биз Қозоғистонда алифбо бўйича кураш ҳақида кенг маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Мазкур мақолада меърож воқеаси ёритилган асарлардан бири “Меърожнома”нинг туркий тилдаги таржимаси илмий жиҳатдан тадқиқ этилди. Меърож ислом тарихида юз берган машҳур воқеалардан бўлиб, мумтоз шарқ адабиётида алоҳида эътибор қаратилган мавзулардандир. Адабиётда “Меърож” билан бир қаторда “Исро” сўзи қўлланилади. “Исро” Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир. “Меърож” Аллоҳ таоло сўнгги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига яъни, Ўзининг ҳузурига кўтаришидир. Шу ҳодисага бағишлаб ёзилган асарлар “Меърожнома” деб аталади. Бунинг сингари асарлар дастлаб араб адабиётида яратилди. Кейинчалик форс ва туркий адабиётда ҳам “Меърожнома”лар мустақил асар сифатида шакллана борди. Шунингдек, ушбу асарнинг туркий таржималари ҳам пайдо бўла бошлади. Илмий мақоламизда туркий тилга таржима қилинган “Меърожнома” асарининг мантшунослик тадқиқи ҳам ёритилди.
Мазкур мақолада меърож воқеаси ёритилган асарлардан бири “Меърожнома”нинг туркий тилдаги таржимаси илмий жиҳатдан тадқиқ этилди. Меърож ислом тарихида юз берган машҳур воқеалардан бўлиб, мумтоз шарқ адабиётида алоҳида эътибор қаратилган мавзулардандир. Адабиётда “Меърож” билан бир қаторда “Исро” сўзи қўлланилади. “Исро” Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир. “Меърож” Аллоҳ таоло сўнгги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига яъни, Ўзининг ҳузурига кўтаришидир. Шу ҳодисага бағишлаб ёзилган асарлар “Меърожнома” деб аталади. Бунинг сингари асарлар дастлаб араб адабиётида яратилди. Кейинчалик форс ва туркий адабиётда ҳам “Меърожнома”лар мустақил асар сифатида шакллана борди. Шунингдек, ушбу асарнинг туркий таржималари ҳам пайдо бўла бошлади. Илмий мақоламизда туркий тилга таржима қилинган “Меърожнома” асарининг мантшунослик тадқиқи ҳам ёритилди.
Суд тизими фаолиятига таъсир қилувчи муҳим элементлардан бири бу судлар фаолиятини автоматлаштиришдир. Судни автоматлаштириш суд ишларини кўриб чиқиш билан боғлиқ инсон фаолиятини камайтирадиган ёки йўқ қиладиган технология сифатида таърифланиши мумкин.
Ҳуқуқ тармоғи ва унга мувофиқ бўлган қонунчиликнинг тармоғи мавжуд бўлиши учун бошқа ҳуқуқ тармоқларидан мустақил бўлган ва ихтисослашган, тартибга солиш предметига, мантиқий тизимга эга бўлган ҳуқуқий
нормалар мажмуи мавжуд бўлиши талаб этилади. Маълумки, қонунчиликнинг ҳар қандай тармоғини муайян турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган ва мазмунини тегишли ҳуқуқий нормалар ташкил этадиган, ихтисослашган ҳамда нисбатан мустақил бўлган норматив-ҳуқуқий актларнинг тизими ташкил этади 2
Ушбу мақолада муаллиф концептуал ва консуллик ҳуқуқининг тушунчавий-категориялик аппаратини очиб беришга харакат қилган, консуллик ҳуқуқ манбаларини ва замонавий халқаро ҳуқуқнинг мустақил тармоғи сифатида консуллик ҳуқуқининг ўрнини аниқлашга ҳаракат қилган. Консуллик фаолиятига тааллуқли бўлган баъзи муоммалари ва уни ҳал қилиш йўиллари хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ёритилган
Ўзбекистонда суд – давлат ҳокимиятининг ўзига хос хусусиятга эга бўлган мустақил тармоғи сифатида намоён бўлади. Суд – ҳокимиятнинг мустақил тармоғи бўлиб, табиатан қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимиятларидан тубдан фарқ қилади. Суд ҳокимиятининг давлатнинг бошқа тузилмаларидан мустақиллиги мамлакатдаги ҳуқуқ устуворлиги, эркинлик ва адолат ғояларига жиддий эътибордан гувоҳлик беради.