Мақола Хитойнинг "Бир макон, бир йўл" иқтисодий ва стратегик ташаббусини илгари суришда муайян ижтимоий-сиёсий терминлардан фойдаланиш, уларнинг лексик-семантик ва когнитив хусусиятларининг таҳлилга бағишланган. Мавзу, шунингдек, лексик таркибий қисм қатламининг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилади, ижтимоий-сиёсий тилнинг (бундан кейин - ИСТ) оддий тилдан фарқини таҳлил қилиб, ижтимоий-сиёсий терминологиянинг (кейинги ўринларда - ИСт) асосий вазифаларини очиб беради. ИСТнинг семантик-қиёсий ҳодисаларини тавсифлашнинг усуллари, хитой тилидаги ижтимоий-сиёсий мунозаранинг ўзига хос хусусиятлари мазкур илмий мақоланинг асосий объекти сифатида белгилаб олинди. Хитойнинг "Бир макон, бир йўл" ташаббуси ва "Икки маконни биргаликда қуриш контсепцияси ва ҳаракат режаси" расмий равишда тарқатилгандан сўнг, халқаро оммавий ахборот воситаларида "Ипак йўлининг иқтисодий белбоғи" ва "21-асрнинг Ипак йўли" ташаббуснинг моҳияти, мақсади, йўналиши ва вазифалари тўғрисида турли хил баҳо ва фикрлар пайдо бўла бошлади. Бир қатор давлатлар бу ташаббусни пассив ва ҳатто салбий кутиб олишди, унда "Хитой экспансиясининг"нинг янги ҳамласини кўрдилар. Албатта, ушбу ташаббус доирасидаги терминларнинг семантикаси, уларни қабул қилувчи тиллар томонидан тушуниш нуқтаи назаридан баъзи бир ўзгаришларга дуч келади. Ушбу мақолада Шан Супин, Гонг Тинг каби бир қатор хитойлик синологлар, сиёсатшуносларнинг фикрлари таҳлил қилиниб, улар ўз илмий ишларида "Бир макон, бир йўл" ташаббусининг салбий қабул қилинишининг асосий сабабларини таҳлил қилишади ва умумий фикрга келадилар. Ижтимоий-сиёсий терминларлардан нотўғри фойдаланиш баъзи ҳужжатларни нотўғри талқин қилиш ва уларнинг мазмунини нотўғри тушунишга олиб келиши мумкинлиги гипотезаси мазкур илмий мақола материаллари кесимида илгари сурилган. Хитойлик олимлар ижтимоий-сиёсий терминологиядан фойдаланиш бўйича бир қатор тавсияларни таклиф қилмоқдалар. Хусусан, "Бир макон, бир йўл" ташаббусининг ғоялари ва режаларини тарғиб қилиш учун асосан "юмшоқ" терминлар ва сўз бирикмаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Нашрларда Хитой эҳтимол минтақавий масалаларда таъсир доирасини бошқариш ролига эришишни хоҳлаётганлиги ҳақидаги фикрни четлаб ўтиш тавсия этилади. Шу нуқтаи назардан, хитойлик экспертлар қўшма мунозаралар, қўшма қурилиш ва Хитой ташаббусининг фойдаларини баҳам кўриш тамойилларига қатъий риоя қилиш зарур деб ҳисоблашади. Тадқиқот материаллари хитой тилининг лексик қатламининг бойлигини, турли хил ижтимоий ва сиёсий терминлардан фойдаланган ҳолда фикрни этказишнинг кенг имкониятларини ўрганиш, нафақат матнни, балки когнитив парадигмани ўзгартиришини таҳлил этишга қаратилган. Мақолалар, музокаралар материаллари, нутқлар, маърузалар ва нутқларни таржима қилишда хитой тилидаги ижтимоий-сиёсий терминологиясининг бир қатор лексик ва семантик хусусиятлари эътиборга олиниши керак деган умумий тавсия берилган.
Maqolada Alisher Navoiy ijodida “ma’ni” (“ma’no”) va “ahli maoniy” (“fikr tashuvchilari”) atamalarining qo‘llanishi va badiiy talqini masalalari tahlil qilingan. Bu tushunchalar buyuk shoir ijodi konsepsiyasining asosini tashkil etishi ilmiy jihatdan isbotlangan.
Асл зиёлилар ҳар қачон ўз халқининг маънавий ҳаётида чуқур из қолдиришган. Ҳатто бу йўлда ўз бошларини кундага ҳам қўйишган. Айниқса, тоталитар тузум ҳукм сурган собиқ совет давлатида ана шундай миллатсевар, ҳақиқатпарвар зиёлилар аёвсиз қатағон қилинган. Бутун бошли халқ тарихи қайтадан ёзиб берилган. Машҳур олмон файласуфи К.Ясперс ибораси билан айтганда, ХХ аср ,, инсоният тарихида энг маърифатли ва энг қонли аср“ эди. Қатағон сиёсати, айниқса ижтимоий фанлар соҳасига чуқур таъсирини ўтказди. Компартия диктатураси ,,асосланган“, партия съездларининг қарорлари берилган ,, ВКП(б)нинг қисқача тарихи “ курси тарих фани учун асосий методологик кўрсатма вазифасини ўтади. Сал бошқачароқ, эркинроқ фикрлайдиганлар ,, халқ душмани “ тамғаси билан ГУЛАГларга сургун қилинди ёки отиб ташланди. Ўзбек зиёлиларининг гуллари бўлмиш Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Отажон Ҳошим, Бўлат Солиев Чўлпон, Усмон Носир ва бошқалар турли сиёсий айблар ва бўҳтонлар билан ,, халқ душмани “ деб эълон қилиниб, қатағон маҳкамаси тегирмонига ташландилар. Миллатпарвар асл зиёлилар ,, халқ душманлари“га айлантирилди . Жамиятда қўрқув ва ҳадик хукм сурди. Якка мафкура ҳукмронлиги илм – фан ва адабиётни бир қолипга солди. ,, Великорус “ шовинизми, даҳрийлик авж олди. ,, Худосизлар жамияти “ аъзолари кўпайиб, коммунистлар динсизлиги билан фахрланар эдилар. Сохта ,,байналминаллик – пролетар интернационализми ниқоби остида Ўзбекистон районларига ва кўчаларига Киров, Куйбишев, Оржаникивзе, Фрунзе номлари берилди. Ўша даврда рўй берган қатағонларнинг даҳшатли фожеаларнинг туб илдизларига назар ташланса, Тоталитар режим анатомиясининг турли қирралари очилиб қолади. Бу режимда демократия эмас, диктатура, репрессия, террор ҳукмрон эди.
Мазкур мақолада процессуал муддатлар тушунчаси, турлари, қонун билан белгиланган ҳамда суд томонидан тайинланадиган процессуал муддатлар, суд (судья) томонидан, фуқаролик суд ишларини юритишда иштирок этувчи шахслар ҳамда ишда иштирок этмаган шахслар томонидан амалга ошириладиган процессуал ҳаракатлар учун белгиланган процессуал муддатлар ҳақида фикр-мулохазалар билдирилган.
Мазкур мақолада араб-мусулмон ижтимоий тафаккурининг машҳур мутафаккири Абу Зайд Абдураҳмон ибн Халдун (1334–1406) ижтимоий-фалсафий қарашларидаги географик детерминизм ғоялари таҳлил этилган.
Mаqоlаdа Erkin Vоhidоv she‘riyatidа milliy ruh tаsviri mаsаlаsi tаhlilgа tоrtilgаn. Shoir lirikаsidа milliy ruh tаsviri оy, yulduz, fоnus, dаstromоl singаri bаdiiy оbrаz vа timsоllаr, оnа tiligа muhаbbаt, оnа yurt vаsfi, ozbеkkа хоs yomоngа hаm yaхshilik qilа оlish singаri milliy qаdriyatlаr tаlqini, Shuningdеk, fikrning bаdiiy ifоdаsi misоlidа tаdqiq qilingаn.
Мазкур мақола Янги давр Вьетнам новелласининг шаклланиш ва ривожланиш тамойилларига асосланган. Унда биз XX аср бошларида Вьетнам новелласи, хусусан, Фам Зюи Тон қаламига мансуб бир нечта новеллаларнинг ўзига хос жиҳатларини кўришимиз ҳамда ёзувчи ижодида янги йўналишлар билан яқиндан танишишимиз мумкин. Шунингдек, новеллаларни таҳлил қилиш жараёнида, ёзувчи ҳар бир асари орқали Вьетнамнинг маънавий ва маданий қадриятларини, анъаналарию урфодатларини чиройли ва моҳирона тасвирлашга ҳаракат қилганлиги яққол кўзга ташланади. Адабиий алоқалар фаол ҳаракат қилаётган шароитда ҳар бир халқ, ҳар бир миллат учун таъсирлар можаросида ўзлигини сақлаб қолиш ўта муҳим масаладир. Чунки ана шундай умумжаҳон адабий алоқалар таъсири натижасида Вьетнам новелласига Ғарбда пайдо бўлган адабий йўналишлар ва оқимлар бадиий тафаккур доирасида катта таъсир кўрсатди. Шу аснода XX аср иккинчи ярмида ижод қилган Вьетнам ёзувчиси Фам Зюи Тон замонавий оқим ва бадиий ифода услубларидан оқилона фойдаланган ҳолда Вьетнам халқининг ўзига хос дунёқараши, миллий хусусиятлари, турмуш тарзи, қадриятлари ҳаттоки диний ўй-фикрларининг аҳамиятли жиҳатларига мутаносиб бўлган янги ҳикоя ва новеллалар яратган илк ёзувчилардан бири ҳисобланади. Ушбу мақолада Фам Зюи Тоннинг бир нечта ҳикоялари мисоллар ёрдамида таҳлил қилинган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар ижодий метод ва йўналишларнинг хилма-хиллиги ҳамда ижодкор услубининг ўзига хослигини янада очиб беради. Зеро, ҳар бир асарда тасвирланган ҳаёт манзаралари, инсонлараро муносабатлар, уларнинг диологлари, шунингдек, ёзувчининг ўзига хос бадиий услуби жуда табиий ҳамда самимийлиги билан ажралиб туради. Янги давр Вьетнам новелласининг шаклланиш ва ривожланиш тамойилларини ўрганиш бизга ўша давр, яъни ХХ аср биринчи яримида Вьетнам адабиётидаги ўзгаришлар, адабий жараёндаги янгиланишлар, анъанавий реализм ва романтизмнинг ўзгача тус олиши, янги кўринишлари ва тамойилларини аниқлашга, тушунишга, ҳамда уларни бир-биридан ажрата билишга ёрдам беради, адабий муҳитни тасаввур қилишга имкон яратади.