Иссик арид зона шароитида улим вактини аниклаш учун массив кон йукотишдан вафот этган 61 нафар шахснинг узунчок мияси текширувдан утказилди. Аутолиз жараёнларини аста-секин ошиши кайд этилди ва бу жараёнлар кон томирларда нейронларга нисбатан кучлирок ривожланган булади. Постмортал давр динамикасида узунчок мия нейрон ва кон томирларининг морфологик ва морфометрик параметрларининг киёсий характеристикаси иссик арид зона шароитида улим вактини аниклаш имконини беради.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг таҳлили амалга оширилган бўлиб, эркин иқтисодий зоналар ҳуқуқий режимининг ўзаро фарқли жиҳатлари ёритиб берилган
Изох. Юракнинг ишемик касаллигида кон ивиш тизимининг прогрессив касалликлари киска ва узокрок антитромбоцитар терапия ёрдамида даволанади. Шу билан бирга, сунги тадкикотлар антикоагулянт ва антитромбоцитар терапиясининг барча ножуя таъсирлари ва асоратлариниг 25% гача ривожланишини доимий равишда намойиш этади.
Максад: юракнинг ишемик касаллиги булган беморлардан антикоагулянт терапиянинг гастродуоденал зонага холатини ва асоратини урганиш.
Материал ва усуллар: юракнинг ишемик касаллиги билан касалланган 146 бемор текширилди, улар орасида 12 (8,22%) уткир миокард инфаркти (УМИ), 68 (46,57%) ривожланиб борувчи зурикиш стенокардия (РБЗС) ва зурикиш стенокардияси (ЗС, III-IV функционал синф) - 66 (45,20%) та бемор. Беморларнинг уртача ёши 56,3 ± 2,4 йил эди.
Натижалар ва уни мухокама килиш: ушбу тадкикотда «ошкозон яраси» тарихи ва асорати (кон кетиш, еки тешилиш) булганлиги бахоланди. Анамнез маълумотларини батафсил аниклаш «ярали» анамнезнинг атиги 22,60% холларда аникланганлигини аниклашга имкон берди. Бошка холатларда, касалликнинг давомийлиги ва шунга мос равишдаантитромбоцитлар ва антикоагулятларни куллаш давомийлиги ошган сайин, гастропатиянинг учрашининг купайиши билан тугридан тугри мутаносиб богликлиги мавжуд.
Хулоса: юракнинг ишемик касаллиги булган беморларда эрозив ярали жарохатланишлар ривожланиши асосан антитромбоцитар еки антикоагулянт дориларни куллаш оркали ривожланади. Юракнинг ишемик касаллиги булган беморларда ошкозон ва ун икки бармок ичак эрозияларининг асоратлари сифатида ошкозон-ичакдан кон кетиш (47,3%) аксарият холларда антиромбоцитлар (клопидогрел+аспирин) билан кобминатцияланган терапияни куллаш билан боглик.
Ушбу мақолада хорижий мамлакатларда давлат-хусусий шерикчилигини амалга оширишда хусусий тадбиркорлик субъектлари ва давлат орасидаги шартномаларнинг мазмун мохияти очиб берилган. Давлат-хусусий шерикчилиги бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилиб, мамлакатимизда қўллаш йўналишлари мухокама қилинган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналар фаолияти ва улар фаолиятига оид хориж тажрибаси ёритилган бўлиб, Ўзбекистонда улар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатлар, яратиб берилган имтиёз ва кафолатлар каби масалаларга тўхталиб ўтилган. Шунингдек мақолада эркин иқтисодий зоналарнинг пайдо бўлиш тарихи ва хориж тажрибаси ўрганилиб таҳлил қилинган.
Мақолада эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш, уни чет эл инвестицияларни жалб қилишдаги муҳим ўрни, бундай ҳудудларни ҳуқуқий режимига оид нуқтаи-назарлар таҳлил қилинган. Муаллиф эркин иқтисодий зоналарни ҳуқуқий режимини ўзига хослигини қайд этган ҳолда, уни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўз таклиф ва мулоҳазаларни илгари сурган.
Ушбу мақолада ЖСТ доирасида махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) учун қўлланиладиган имтиёзлар ва давлат томонидан тақдим этиладиган субсидияларнинг ҳуқуқий асослари ўрганилган. Тадқиқ этилган назарий-услубий маълумотлар Хитой мисолида амалий таҳлил қилинган.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолиятни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришнинг айрим йўналишлари кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган. Хусусан, муаллиф томонидан инновация фаолиятининг моддий-техник базасини яхшилаш, инновация фаолияти субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк объектлари муҳофазасини оптималлаштириш, инновация фаолияти шартномавий-ҳуқуқий асосларини халқаро
стандартларга мослаштириш каби долзарб ҳуқуқий тартибга солиниши керак бўлган йўналишлар ажратиб кўрсатилган.
Ушбу мақолада кичик тадбиркорликни ривожлантиришда эркин иқтисодий зоналарнинг роли Жиззах вилояти мисолида ёритиб берилган. Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, улар томонидан амалга оширилган маҳсулот экспорти, вилоятдаги корхона ва ташкилотларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва мулкчилик шакллари бўйича тақсимланиши, кичик бизнес субъектлари томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми, вилоят иқтисодиёт тармоқларида яратилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмида кичик тадбиркорликнинг улуши, фермер хўжаликларида асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми масалалари ёритиб берилган.
Ушбу мақолада эркин иқтисодий зоналар тушунчаси ва уларнинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда тутган ўрни, мамлакатимизда мавжуд иқтисодий зоналар ва келажакда шакллантирилиши лозим бўлган турлари ёритилган.