Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг инвестицион салоҳияти, ҳудудларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишида инвестицияларнинг тутган роли, мамлакат ҳудудларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари ёритилган. Ҳудудлар инвестицион жозибадорлик индекси, сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳудудларига жалб қилинган хорижий инвестициялар таҳлили ва
ҳудудларга инвестицияларни жалб қилиш ва самарадорлигини ошириш йўллари
келтирилган.
В настоящей работе рассматриваются вопросы правового регулирования привлечения иностранного капитала в сферу недропользования, в частности в нефтегазовую промышленность Республики Узбекистан. В статье рассмотрены актуальные договорные формы, распространенные как в мировой экономике, так и в экономике Узбекистана по привлечению инвестиций. Рассмотрены все наиболее актуальные договорные формы привлечения инвестиций – СРП, концессии, сер- висные контракты. Рассматриваются вопросы способствования законодательства Республики Узбекистан вложениям иностранного капитала в данную отрасль экономики и на основе изученного предлагаются рекомендации по выявлению необходимости законодательного закрепления многообразия правовых форм привлечения иностранного капитала в нефтегазовую промышленность.
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимлар давлатларга, жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам хорижий инвестицияларни жалб этишда, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилашда юқори аҳамиятга эгадир. Мазкур мақола бундай битимларнинг ўрни ва аҳамияти, уларнинг мазмунмоҳиятини таҳлил қилишга қаратилгандир. Мақолада инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги икки тарафлама битимлар муқим ишбилармонлик муҳити ўрнатилган давлатларга хорижий инвестицияларни жаоб этишда фақатгина ижобий таъсир кўрсатиши ёритиб берилган.
Сўнгги йилларда тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда интернет технологияларидан фойдаланиш ҳажмининг кескин ортиши кузатилди. Ушбу мақолада Ўзбекистондаги эркин иқтисодий ҳудудларга тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда интернет маркетинг технологияларидан фойдаланишнинг
аҳамияти, ҳозирги ҳолати ёритилган. Тадқиқотда эркин иқтисодий зоналарнинг веб саҳифалари ҳамда контенти таҳлил қилинган, хориж тажрибаси ўрганилган ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада инвестицияларнинг моҳияти кўриб чиқилади, уларнинг турли даражадаги ижтимоий-иқтисодий тизимлардаги функциялари ёритилади. Инвестиция фаолияти таҳлили, инвестиция таркиби муаллифга инвестиция жараёнларининг иқтисодиётнинг барқарор ишлашини таъминлашдаги муҳим роли ва аҳамиятини исботлашга имкон беради.
В статье рассматрываются вопросы оценки привлекательности инвестиционного климата для привлечения иностранных инвестиций в экономику и современное состояние притока инвестиций. Также анализируются факторы пандемии, влияющие на оценку привлекательности инвестиционной среды, и делаются соответствующие выводы.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга 2018 йилдаги Мурожаатномасида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар, концептуал ғоялар асосида ижтимоий ривожланишнинг ҳозирги давридаги устувор йўналишлари таҳлил қилинган. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси юртимиз аҳолисининг ҳаётий эхтиёжларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда муносиб бўлган фаровон ҳаёт асосларини мустаҳкамлаш учун стратегик заминларни такомиллаштиришга хизмат қилаётгани қайд этилади. Шу муносабат билан мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга 2018 йил 28 декабрда тақдим этилган Мурожаатномада 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном берилгани мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари”, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилларининг мантиқий давоми бўлгани таъкидланади. Бу эса, ислоҳотлар стратегиясининг учинчи босқичида ижтимоий ривожланиш соҳаси давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида аҳамияти янада ортиб бораётганидан далолатдир. Муаллиф фикрича, инвестициялар жалб этиш ҳисобига мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг юксалаши ўз-ўзидан ижтимоий соҳалар ривожланишига туртки беради. Мақолада ижтимоий соҳани ривожлантириш масаласига асосий эътибор қаратилган. Муаллиф томонидан “ижтимоий ривожланиш” тушунчасининг моҳияти очиб берилган. “Ижтимоий ривожланиш” жамиятда янги ижтимоий муносабатлар, институтлар, меъёрлар ва қадриятлар юзага келишига олиб келувчи ўзгаришлар деб қайд этилган. Шу жиҳатдан ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос белгилари, мезонлари кўрсатиб берилган. Мақолада Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган ижтимоий соҳани янада ривожлантиришнинг 2019 йилдаги асосий вазифаларига изоҳ берилган. Жумладан, илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, ёшларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий ғояни ривожлантириш масалаларига доир илгари сурилган ташаббуслар ва концептуал ғояларга шарҳ берилган. Мақолада “инсон капиталига сармоя” тушунчаси кенг ёритилган. Мақолада қайд этилишича, инсон капиталига ажратиладиган сармояларга соғлиқни сақлаш, умумий ва махсус таълим олишга кетадиган харажатлар, иш билан таъминлаш, касбий тайёргарлик, болаларни вояга етказиш ва бошқалар билан боғлиқ сарф-харажатлар киради. Бундай сармояларнинг самараси ҳар жабҳада жамият тараққиётининг суръатларида акс этади. Мақолада мамлакатимиз ижтимоий ривожланишида ёшларга замонавий таълим-тарбия бериш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи нақадар долзарб аҳамиятга эгалиги кўрсатиб берилган. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасининг бевосита инсон камолотига янада хизмат қилишини таъминлаш йўлида қўйилган муҳим амалий қадамлар таҳлил қилинган.
Мазкур мақолада иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестицион муҳит жозибадорлигини оширишнинг аҳамияти, мамлакат инвестицион муҳит жозибадорлигини ошириш борасида Хитой Халқ Республикаси ва Сингапур давлатларининг хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида тажрибалари ва улардан Ўзбекистон шароитида фойдаланиш масалалари ўрганилган. Шунингдек, мамлакатда хорижий инвестиция жалб қилишдаги сўнги йиллар тендецияси таҳлил қилинган.
Ушбу тадқиқот орқали Қашқадарё вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг асосий омиллари ва устувор йўналишлари иерархик таҳлил усули (ИТУ) ёрдамида таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, мавжуд хом-ашё заҳиралари, институционал ва ҳуқуқий ислоҳотларнинг самарадорлиги, ҳудуднинг бозор ҳажми, инфратузилма объектларининг мавжудлиги ва ҳолати хорижий инвесторлар учун энг муҳим омиллар сифатида қайд этилган. Шунингдек, Қашқадарё вилоятига инвестиция жалб қилишнинг устувор сектори сифатида саноат соҳаси танланди.
Мазкур мақолада иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштиришда ҳудудлар инвестицион жозибадорлигини ошириш масалалари ўрганилган. Жумладан, иқтисодчи олимларнинг мамлакат/ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, уни баҳолаш усуллари ҳамда ҳудудлардаги инвестицион муҳит жозибадорлигини аниқлаш юзасидан ҳозиргача олиб борган тадқиқотлари қиёсий ўрганилган. Шунингдек, Ўзбекистон мисолида инвестицион фаолият, инвестицион салоҳият ва инвестицион жозибадорликка таъсир кўрсатадиган омиллар таҳлили минтақалар кесимида статистик маълумотлар асосида очиб берилган.
Ҳудудларнинг бир текисда ривожланишини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро иқтисодий ташкилотлар томонидан ҳар йили ўтказиладиган халқаро индекслардаги ўрнини янада ошириш, инвестицион муҳит жозибадорлигини ошириш йўлида тўсиқ бўлиб келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда минтақалар инвестцион жозибадорлигини ошириш бўйича илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.