Мақолада талабаларнинг психологик тайёргарлиги омиллари таҳлил қилинади, университетда таьлимнинг дастлабки босқичида муваффақият қозонишига таьсир қилади. Ўқишга психологик тайёрлик бу ажралмас таьлим, университетда ўқиш шароитларига тез мослашиш ва таьлим дастурини ўзлаштириш муваффақиятининг муҳим башоратидир. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, психологик тайёргарликни тиббиёт университетида ўқув ва касбий фаолият самарадорлигининг узоқ муддатли прогнози сифатида кўриб чиқиш мумкин.Таьлимнинг дастлабки босқичида психологик тайёргарлик омили психологик ҳолат бўлиб, ўзига хос хусусиятларини акс эттиради. университетда турли даражадаги муваффақиятга эришган талабаларнинг мослашуви. "Энг яхши муваффақиятга эришган" талабаларнинг мослашуви ортиқча психологик ва шахсий психологик ресурсларнинг кўп сарфланиши билан бирга келади. Соғлиқни сақлаш ҳолатини субьектив баҳолашнинг ўзгариши, алоқа ва фаолият соҳаларидаги бузилишларни аниқлаш психологик тайёргарликнинг пасайишини эрта Маниқлаш ва уни оширишга қаратилган ўз вақтида тузатиш имконини беради.
Илмий мақола тиббиёт ҳуқуқнинг ҳуқуқ тизимидаги комлексли ҳуқуқ тармоғи сифатида шаклланаётганлиги маслаларига бағишланган. Тиббиёт ҳуқуқнинг предмети ва ва ҳуқуқий тартибга солиш методлари аниқланган, тиббиёт ҳуқуқнинг мазмунини очиб берадиган умумий тамойиллари белгиланган, тиббиёт ҳуқуқининг қуйи тармоқлари, институлари ва нормалари, методлари ва бошқа мезонлари аниқланган. Тиббиёт ҳуқуқининг комплексли тармоқлигини белгиловчи объектив жиҳатлари ва мезонлари ўрганилган ва таҳлил
қилинган.
Мазкур мақолада ХХ аср бошларида яшаган тошкентлик олимлардан бири Олимхон ибн Мусохон Тошкандийнинг “Олимия” асаридаги тажвид илмига оид янги маълумотлар берилган. Асарнинг қўлёзма ва тошбосма нусхалари ҳамда асар таркиби ҳақида биринчи бор сўз юритилган. Мақола исломшуносликка оид билимларни бойитишга хизмат қилиши, шубҳасиздир. “Олимия” асарининг ягона қўлёзма нусхаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондидан топилиб, мақолада илмий тавсиф қилинган. Китоб 1903 йили Тошкентда Ильин матбаасида чоп этилган. У аслида “Фатҳу-т-тажвид” деб аталган бўлса-да, бироқ “Олимия” номи билан шуҳрат қозонган. “Олимия”нинг муаллифи Олимхон ибн Мусохон Тошкандий ҳақида деярли маълумотлар учрамайди. У ўзининг “Олимия” номли мазкур асарини 1321 ҳижрий йили 5 сафарда ёзиб тугатганини ва у 190 байтдан иборат эканини қайд қилиб ўтган. Ушбу сана милодий 1903 йил 31 майга тўғри келади. Демак, муаллиф асарни ёзиб тугатган йили уни Тошкентдаги Ильин матбаасида чоп қилдиришга улгурган. Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзма эса анча кеч –1939 йил 7 июльда китобат қилган эди.Қуръонни тўғри ўқиш методлари ва қонун-қоидалари бу асарда назмий шаклда, ўзига хос тарзда кўриб чиқилган. Рисолани ўқиб чиқиб, фикр билдирган ва тақриз ёзиб берган тошкентлик уламоларнинг номлари эса бирма-бир зикр қилинган. Мазкур уламоларнинг номлари маҳаллий илм аҳлининг фаолиятини, уларнинг илмий меросини ўрганиш учун йўл очади. Рисоланинг кейинги наср қисми нашрда 16–23-бетларда жойлашган бўлиб, савол-жавобдан иборат. Рисоланинг арабча жумлалар билан бошлангани муаллифнинг араб тилини мукаммал билишидан дарак беради. “Олимия” асари Қуръонни ўқиш методлари, қонун-қоидаларини ўзида акс эттирган, назм ва насрда битилган рисола ҳисобланади. Уни илмий тадқиқ этиш ХХ аср бошларида Туркистонда Қуръонга ва қориларга муносабат, Қуръон илмларига оид билимларни ўрганишда аҳамиятлидир.
Тадқиқот объекта: техника йўналишидаги академик лицейларда ўқув-тарбия жараёни, предмети эса ихтисосий табақалаштиришга йўналтирилган математик таълим мазмунини танлашнинг илмий-методик мезонларини ишлаб чикиш ва уни жорий этишнинг шакл, метод ва воситаларини аниқлаш.
Ишнинг мақсади: техника йўналишидаги академик лицейларда математик таълим мазмунини ихтисосий табақалаштириш йўли билан ўқувчиларнинг техникавий фикрлаш услубларини ривожлантиришнинг методик системасини такомиллаштириш.
Тадқиқот методлари: тадқикот муаммосига дойр мавжуд илмий-методик манба(адабиёт, диссертация, рисола, макола)ларни танқидий нуқтаи назардан ўрганиш ва таҳлил қилиш; илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш ва умумлаштириш; ўқувчи, ўқитувчи ва ишлаб чиқариш соҳалари ходимлари орасида сўров варақалари тўлдириш, улар билан суҳбатлар ўтказиш; ўқув топшириқлари тузиш ва уларнинг самарадорлигини тажриба-синов йўли билан текшириш ва ҳоказо.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: техника йўналишидаги академик лицейлар учуй ихтисослаштирилган математик таълим мазмуни зарурлиги асослаб берилди ва уни танлашнинг илмий-методик мезонлари ишлаб чикилди; ўқувчиларининг психологик ва психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда математик таълим мазмуни ойдинлаштирилди; ўрганилди; техникавий тафаккурнинг ташкил этувчилари аникланди; бундай турдаги ўкув муассасалари учун математик таълим мазмунини танлаш мезонлари ишлаб чиқилиб, шу асосда математик таълим мазмуни ойдинлаштирилди; ўқитувчилар учун методик тавсиялар ишлаб чикилди. Амалий ахамияти: тадқиқот натижаларидан техника йўналишидаги академик лицейлар ўқув дастурлари, ўқув-методика комплексларини яратишда, малака ошириш курслари профессор-ўқитувчилари маъруза матнларини тайёрлашда фойдаланишлари мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: нафақат техника йўналишидаги, балки табиий-илмий фанлар йўналишидаги академик лицейларда ўкув-методика таъминотини яратишда намуна сифатида хизмат қилиши мумкин. Қўлланиш сохаси: узлуксиз таълим тизимининг тармоқ ўкув муассасалари(академик лицейлар, касб-хунар коллежлари.
Тадкикот объектлари: 120 бемор юкори жаг бушлиги яллигланиш касалликлари билан (177 касалланган бушлик).
Ишнинг максади: Икки улчамли ультрасонография ердамида юкори жаг бурун ендош бушлиги яллигланиш касалликлари ташхисини яхшилаш Тадкикот методлари: ультрасонография, рентгенография ва магнит резонанс томография.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: текширув натижалари куйдагини курсатди: уткир гайморитни хамма шаклида ультрасонография спецификлиги паст булди - 50.0+6.7%. Лекин ушбу усулни сезгирлиги катарал ва йирингли уткир синуситда етарли булди - 75.0+11.6% ва 93.0+3.9%. Сурункали гайморитда натижалар икки улчамли ультрасонография юкори информативлигини курсатди: деворли-гиперпластик турида - сезгирлик 82.0+5.2%, спецификлик - 95.0+3.0%; йирингли - сезгирлик 88.0+6.8%, спецификлик-79.0+8.5%; киста ва полипларда -сезгирлик 87.0+5.0%, спецификлик - 93.0+3.8%.
Мазкур текширувда юкори жаг бушлиги яллигланиш касалликларини ташхислашда ультрасонография имкониятлари курсатилган. Икки улчамли ультрасонографияга турли юкори жаг ендош бушлиги яллигланиш касалликларида диагностик ахамиятига бахо берилди. Турли яллигланиш касалликларда амалиет жихатидан куллай сонограммалар укиш методикаси ва юкори жаг бушлиги ультрасонографик текшириш протоколи ишлаб чикилди. Юкори жаг яллигланиш касалликларини ультрасонографик дифференциал ташхис мезонлари ва ультратовуш усулини нур ташхиси алгоритмида урни аникланди.
Амалий ахамияти: гайморитлар диагностика яхшиланди. Бемор учун нурланиш дозаси (патология йуклида рентгенография кулланилиши) ва инвазив текширувлар сони камайди (диагностик пункция шилик кават гиперплазиясида еки кистада).
Тадбик этиш даражаси: тадкикот натижалари Биринчи ТошДавТИ ЛОР ва нур ташхиси булимларида тадбик этилган.
Кулланиш сохаси: нур ташхиси, оториноларингология.
Тадқиқот объекти: Физика таълими жараёни.
Тадқиқот мақсади: физика таълими даврийлиги қонунияти ва шу қонуниятга мувофик физика таълими даврларини асослаш.
Тадқиқот методлари: Тадқикот мавзуси билан боғлиқ адабиётларни ўрганиш; ўкув жараёнини кузатиш, ўқитувчи ва ўқувчи билан суҳбат; мактабдаги илғор ўқитувчилар тажрибасини умумлаштириш; сўровнома ўтказиш; педагогик тажрибани ташкил қилиш, ўтказиш ва тажриба натижаларини статистик қайта ишлаш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Таълимнинг даврийлиги қонуниятини алоҳида тадкикот предмета сифатида ажратиб, физика таълими даврлари методик жиҳатдан тавсифланди, физика таълими даврларини ўзаро фарк килиш ўлчовлари таҳлил килинди, физика таълимини даврий ташкил этиш амалиёти ёритилди, ўрта мактабда физика таълимини даврий бошқариш, физикадан ўқув материалини тўлик ўзлаштириш технологиясига асос солинди.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти: Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган физика таълимининг даврийлик технологиясидан ўрта мактаб физика таълимида; дарслик ва ўқув адабиётларини яратишда, мустақил ва масофавий таълимнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш ва ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида фойдаланилади. Физика таълимида даврийлик технологияси ғояларини умумий ўрта мактабдаги бошқа ўқув предметларини ўқитишда ва таълимнинг бошка босқичларида ҳам қўллаш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва самарадорлиги: Диссертация юзасидан монография, рисолалар, 30 дан ортик мақолалар эълон қилинган. Тадқикот натижалари Халқаро ва республика миқёсидаги катор анжуманлар (Бухоро, 2000, 2001, 2002, 2003; Қарши, 2003, 2004; Гулистон, 2002, 2005; Самарканд, 2003, 2004; Тошкент, 2003, 2005; Термиз, 2003, 2004; Наманган, 2005; Фарғона, 2002, 2004), Бухоро давлат университета профессор-
ўқитувчиларининг анжуманларида муҳокама этилди. Умумий таълим мактабларида физика таълими даврийлик конуниятлари асосида ташкил этилганда самарадорлик ўртача 20,8 % га етади.
Қўлланиш даражаси: Тадқиқот натижалари ўрта мактабда физика ўқитиш жараёнида, ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида, дарслик ва қўлланмалар ёзишда ҳамда ушбу муаммо билан боғлик тадкиқотларни олиб боришда қўлланилиши мумкин.
Ушбу мақолада турли цереброваскуляр патологияга эга 64 бемор устида олиб борилган тадқиқот ҳақида маълумот берилган. СМИ фонида ТИА бўлган беморларда ишемик инсульт ривожланишида когнитив бузилишларнинг прогностик апектлари ўрганилди. Инсульт ривожланиши ва прогнозлашга алоҳида аҳамият берилади. 64 беморда инструментал ва ноинструментал текшириш методлари маълумотлари таҳлил қилинди. ИИ ривожланишидаги илгари маълум бўлган факторлардан ташқари алоҳида муҳим факторлар кўриб чиқилган.
Тадқиқот объектлари: ахборот технологиялари ривожланиши жараёнида инглиз тилидаги грамматик нормативларнинг пайдо бўлиш ва шаклланиш принциплари.
Ишнинг мақсади: ахборот технологиялар ривожланиши жараёнида грамматик нормативлардаги ўзгаришларни тахдил этиш, юқори технологиялардаги кашфиётларнинг грамматик нормативларга таъсирини аниклаш, анъанавий нормативларга киёслаш орқали имкониятларини кўрсатиб бериш.
Тадқиқот методлари: баён килиш методи, киёслаш методи, эксперт-аналитик метод, кузатув методи.
Олинган натижалар ва уларинг янгилиги: грамматик нормативларни ахборот технологиялари соҳасидаги кашфиётлар нуқтаи назаридан ўрганиш умумий ва татбиқий тилшунослик, тилшунослик тарихи, матн тилшунослиги, тил ўқитиш методикаси соҳаларидаги эришган ютуқларни янгича тахдил қилишга олиб келди, электрон грамматик норматив табиати очиб берилди, янги турдаги грамматик нормативларни яратишга назарий асос солинди.
Амалий ахам пяти: тадкиқот натижалари интерактив электрон дарсликларни яратишда, татбиқий тилшунослик, тилшунослик тарихи, матн тилшунослиги ва умумий тилшунослик фанларидан маъруза ўқишда ишлатилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотнинг асосий натижалари ва ғоялари диссертант томонидан чоп этилган илмий мақолаларда, илмий анжуманлардаги чикишларда ўз аксини топтан. Бундан ташқари Узбекистан Республикаси Президента ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ва Олий бизнес мактабида инглиз тили фанини ўқитишда фойдаланилмокда.
Қўлланиш сохаси: янги турдаги грамматик нормативларни яратишда олиб борилаётган изланишлар интерактив электрон дарслик яратишда, тадқикот натижалари умумий тилшунослик, тилшунослик тарихи, тил назарияси, инглиз тили амалиёти курсларида асосий манбаа сифатида қўлланилиши мумкин.
Ушбу мақолада объектларни ўрганишда тадқиқот дастурларининг турли методологик схемалари, турли хил билиш методлари қўлланиладиган гуманитар тадқиқотлардаги илмий парадигмалари ўрганилган.
Тадкиқог объектлари: компьютсрда ўқитиш технологияси; автоматлаштирилган тренажер-ўқитиш тизимлари; мураккаб технологии жараёнлар ва ишлаб чиқаришни бошкаришнинг технологии объектлари.
Ишнинг максади: ўқитиладиганларнинг индивидуал хусусиятларига ва таълим стандартларининг талабларига мослашиш самарадорлигини оширадиган узлуксиз технологии жараёнли ишлаб чиқариш иорхоналарининг опсратив-диспстчер ходимларини тайёрлаш учун ахборотни тестли назорат қилиш, тахлил қилиш ва тавсифлашнинг иенгайтирилган фунициялари бўлган иогнитив автоматлаштирилган тренажер-ўқитиш тизимларини куриш принциплари, мстодлари ва усулларни ишлаб чикиш.
Тадкиқот методлари: иимё-технологии жараёнлар ва аппаратларни математик" моделлаштириш аппарата, автоматик бошкарувнинг замонавий назарияси, когнитив инжиниринга ва маълумотларни статистик қайта ишлаш принциплари ва мстодлари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Диссертация иши натижаларининг илмий янгилиги “Ишлаб чикариш жараёнларини автоматлаштириш” предметли сохада билимларни тестли назорат қилишнинг кснгайтирилган функциялари бўлган намунавий АТЎТни амалга оширадиган илмий-услубий тренажер платформани ишлаб чиқишнинг мухим халк хўжалиги вазифаларини назарий умумлаштириш ва хал қилишдан иборат.
Амалий аҳамияти: ишнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, дисссртацияда кўриб чиқилган вазифалар кимёда, нсфтни қайта ишлашда, саноати ва бошка сохаларда жараёнларнинг кснг класси учун автоматлаштирилган тренажер ўкитиш тизимларини ишлаб чиқиш ва АТУТ замонавий талабларига жавоб бсрадиган амалий жорий қилинишини амалга ошириш самарали утказилиш имконини бсради.
Тагбик лиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: Тадқиқотлар ва ишланмалар натижалари “Кимё автоматика” ОАЖ (Тошкент шахри), Тошкент давлат техника университета фойдаланилади.
Қўлланиш (фондаланиш) сохаси: Техник олий ўкув юртларидаги ва саноат ишлаб чикариш корхоналарининг мутахассисларини тайёрлиш ва кайта тайёрлаш тизимдаги ўкув жараёнлари.
Инглиз тили мисолида эргаш гапларни бош гап билан боғлайдиган тил бирликлари нисбий
олмошлар who,whom,which,that,whose кабилар ёрдамида боғланади. Мазкур нисбий олмошлар
тилшуносликда эргашган қўшма гаплар структурасида аниқ лингвистик тадқиқот методлар асосида
таҳлил қилинмаган. Шу боис ушбу мақолада эргаш гапларга таалуқли бўлган нисбий олмошли эргаш
гапларни компонентларга ва синтаксемаларга ажратиб,дистрибутив,трансформация методлари
асосида таҳлил қилинди
Тадкикот объектлари: кафт ва бармок бугимлари ревматоид артрити касаллиги билан 116-та бемор ва 25 сог шахслар.
Ишнинг максади: сонография ва магнит-резонанс томография ёрдамида ревматоид артрит касаллиги ташхисини яхшилаш.
Тадкикот методлари: рентгенография, сонография, магнит-резонанс томография ва контрастли магнит-резонанс томография.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Кафт ва бармоклар бугимлари ревматоид артритини ташхислашда сонография, магнит-резонанс томография ва контрастли магнит-резонанс томографияни ахамияти илк бор курсатилган. Натижалар буйича кафт ва бармок бугимлари ревматоид артритида сонография юмшок тукималардаги, синовиал каватдаги, бугим юзаларидаги ва пайлардаги узгаришларни аниклашга имкон беради. Кафт ва бармок бугимлари ревматоид артритида сонография ёрдамида ташхислашга ва характерли белгиларни аниклашга бахо берилган. Кафт ва бармок бугимлари ревматоид артритида синовиал каватидаги узгаришларни ва субхондрал кисталарни аниклашда магнит-резонанс томография юкори информатив усул деб топилди. Контрастли магнит-резонанс томография ревматоид артритда фаолик даражасини ва жараённи таркалишини ишончли аниклайди.
Амалий ахамияти: кафт ва бармоклар бугимлари ревматоид артиритида характерли сонографик ва магнит-резонанс томографик белгиларини аниклаш ва ушбу касалликда нур ташхислаш алгоритмини ишлаб чикиш. Тадбик этиш даражаси: тадкикот натижалари Биринчи ТашДавТИнинг бод касалликлари ва нур ташхиси булимларида ва Биринчи ТошДавТИнинг Нур ташхиси кафедрасидаги укув жараенига киритилган .
Кулланиш сохаси: нур ташхиси, ревматология, травматология ва ортопедия.
Мазкур мақола афғон дарийзабон шоири Бориқ Шафеий ижодига мансуб анъанавий шаклда ёзилган шеърларни таҳлил қилиш орқали, улардаги шакл, мазмун ва бадиийлик масалаларини, шоирнинг ижодида ва шу давр адабиётида тутган ўрнини аниқлаб беради. Мақолада ХХ аср бошларида дарийзабон адабиётнинг ҳолати, лирикада ғазал, рубоий, қасида каби анъанавий жанрларнинг ўрни, шу давр дарийзабон шеъриятида юз бераётган ўзгаришлар хусусида сўз боради. Шунингдек дастлаб мазмун ва шакл ўзгаришлари масаласи ойдинлаштирилади. Тадқиқот назарий тадқиқот методлари асосида ўрганилган. Бориқ Шафеий ижодида гарчанд мазмуний ўзгаришларга учраган ҳолда бўлса-да, шаклан анъанавийликка оид бўлган шеърлари мавжуд. Шоирнинг ғазалларида лирик қаҳрамоннинг севги объекти асосан ижтимоий-сиёсий мавзулар бўлиб хизмат қилади. Бу шеърларда анъанавий ошиқона руҳ энди ватан ва халқ ҳаёти, унинг тақдири билан боғлиқ масалаларга томон алмашиниб боради. Шеърлардаги бадиий тасвир воситаларида ҳам ўзгаришлар юзага келган. Жумладан, шеърларда “шам”, “шуъла” ва “парвона” каби тасвирий воситалар анъанавий шеърларда келтирилгани каби маъно англатмаганини кўришимиз мумкин. Шунингдек “Ҳар қадар” (“Ҳар қанча”) ғазали қофияланиш шаклига кўра илк мисра ғазалнинг сўнгги мисрасида такрорланувчи ғазал турига мансуб. Мазмун анъанавий шеърлардаги мазмундан фарқлича. Ғазалда шоир замондан шикоятларини изҳор қилади. Бориқ Шафеий шеърларида бу образлар мавзу ва оҳангга мос равишда ўз маъно қамровини кенгайтирган. Шоир сўзни қайта кашф этган ҳолда уни янгилаган, аммо маъно қатламлари буткул йўқолиб кетмасдан, уларнинг қатида маънолар тадрижи сақланиб қолганини кўришимиз мумкин.
Тадқиқот объекти: инглиз ва ўзбек тилларидаги инсоннинг ташки кўринишини тасвирловчи қўшма сўзлар.
Тадқиқотнинг максади: инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги инсон ташқи кўринишини тасвирловчи қўшма сўзларнинг лингвокультуралогик ва гендер хусусиятларини тадқик қилиш.
Тадқиқот методлари: компонент таҳлил методи, контекстуал таҳлил методи, статистик метод ва лингвокультуралогик тахдил методи.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги. Ишда: 1) инсон ташки кўринишини тасвирловчи кўшма сўзлар хар томонлама ва комплекс равишда тавсифланди; 2) инсон ташки кўринишини характерловчи кўшма сўзларнинг лингвокультуралогик ва гендер жиҳатларига кўра моҳияти очиб берилди; 3) инсон ташки кўринишини характерловчи кўшма сўзларнинг миллий-маданий ўзига хослиги кўриб чиқилди; 4) қўшма сўзлар лингвокультурема сифатида кўриб чиқилди; 5) инсон ташқи кўринишини тасвирловчи кўшма сўзларда стилистик услублар ва метафорик номинацияларнинг тутган ўрни ўрганилди ва б.
Амалий ахамияти: тадкиқот натижаларидан инглиз тили лексикологияси, стилистикаси, шунингдек, тилларнинг қиёсий типолоогияси, лингвокультуралогия фан ва курслари бўйича маърузаларни ўқишда, диссертация, дарслик ва ўкув кўлланмаларини ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: тадқиқот натижалари ЎзДЖТУ таржимонлик ва инглиз филологияси факультетларида ўқитиладиган қиёсий стилистика, матн интерпретацияси, қиёсий типология, лекискология каби фан ва курслар бўйича маъруза ва амалий машғулотлар жараёнига татбиқ қилинган.
Қўлланиш сохаси: умумий тилшунослик, стилистика, қиёсий тилшунослик, когнитив тилшунослик, лингвокультуралогия, матн интерпретацияси, гендершунослик.
Тадқиқот объекта: “Узбекистан почтаси” О АЖ ва унинг таркибидаги филиаллар фаолияти танланган.
Ишнинг максади: Миллий иқтисодиётни модернизация этиш шароитида почта алоқаси хизматлари самарадорлигини ошириш буйича илмий асосланган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари: иқтисодий-статистик, статистик гурухдаш ва киссин тахлил, абстрскт-мантиқий фикрлаш, иқтисодий-математик ва тизимли тахлил усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: республикамизда илк бор почта хизматлари самарадорлигини ошириш омиллари комплекс тахлил этилиб, почта хизматлари самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари очиб берилган; Почта хизматлари самарадорлигини баҳолаш хамда оширишга асос бўладиган услубият ишлаб чикилган; Таклиф этилаётган почта хизматлари самарадорлигини бахолаш услубиятидан кслиб чиққан холда почта хизматлари самарадорлик курсаткичларини бахолаш тизими ишлаб чикилган ва улар асосида тахлиллар амалга оширилган; Почта алокаси хизматлари самарадорлик кўринишлари илмий асосланган холда туркумланган; Узбскистонда почта хизматлари самарадорлигини ошириш тахлили маркетинг ва инновацион фаолият, соҳага янги ахборот тсхнологияларни жалб этиш оркали янги хизматлари жорий этиш хамда ходимларни малакавий савияси тахлили асосида амалга оширилган; Почта хизматларини дивсрсификациялаш хамда соха менежментини такомиллаштириш ва ракобат муҳитини шакллантиришга оид тахлилни ишлар амалга оширилган ва уларни модерн изациялаштириш хамда ривожлантиришга оид амалий маслахатлар ишлаб чикилган;
Амалий ахамияти: асосий натижа ва хулосалар “Узбекистан почтаси” ОАЖ ва унинг филиалларда хизматларни самарадорлик даражасини илмий асосда оширишга хизмат қилади. Шунингдек, айрим илмий гоя ва тавсиялардан Тошкснт ахборот тсхнологиялари унивсрситстида "Почта хизматининг назарий асослари", "Корхона иктисодисти (Почта хизматида)", "Почта хизмати корхоналарида ташкил этиш ва рсжалаштириш", “Алоқа ва ахборотлаштириш иктисодисти” каби махсус фанларини ўкитишда қўлланилади.
Татбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: асосий натижалари, хулоса ва таклифлар “Узбекистан почтаси” ОАЖ хамда Фан техника ва маркетинг тадкикотлари марказининг амалий фаолиятига тадбик этилган. Шунингдек, тадқиқотнинг айрим натижалари Тошкснт ахборот тсхнологиялари унивсрситстининг ўқув жараснида куллаш учун кабул килинган.
Қўлланиш сохаси: тадқиқот натижалари почта алокаси хизматларини курсатиш жараснида, шунингдек, олий таълим муассасалари ўкув жараенларида кулланилади.
Ушбу мақолада озиқ-овқат саноатида юзага келаётган муаммолар тўғрисида фикр билдирилган. Асосий эътибор озиқ-овқат корхоналарини муҳофаза қилиш бўйича комплекс ёндашувга қаратилган. Корхонларда ресурслар самарадорлигининг ўрни ва аҳамияти нимадан иборат эканлиги қайд этилган. Шунингдек, мақолада озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқаришда рақамли технологиялардан фойдаланишга асосланган
ахборот тизимларининг методлари ва лойиҳалаш воситалари хусусида сўз юритилди.
Тадкикот объектлари: тос-чанок бугими дсгснсратив-дистрофик касал-ликлари билан 148-та бемор, улардан 103 остеоартроз, 45 сон суяги бошчаси асептик некрози билан.
Ишнинг максади: ультрасонография ва магнит-резонанс томография имко-ниятларидан фойдаланиб тос-чанок бугими дегенератив-дистрофик касал-ликлари ташхисини яхшилаш.
Тадкикот методлари: рентгенография, ультрасонография ва магнит-резонанс томография.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Тос-чанок бугими остеоатрози ва сон суяги бошчаси асептик некрози касалликларида ультрасонография ва магнит-резонанс томография ахамияти биринчи марта рентгенография натижалари билан солиштирилган холда курсатилган. Натижалар шуни кур-сатдики, остсоартрозда сон суяги бошчаси дсформациясини аниклашда ультрасонография сезгирлиги паст булди - 57.7%. Асептик некрозда сон суяги бошчаси деформацияси нисбатан яхширок аникланди - 89.7%, бу холатни деформация механизм ва жойлашишига богликлиги аникланди. Бугим капсу-ласи узгаришларини аниклашда сонография сезгирлиги юкори булди остео-артрозда 86.0% ва асептик некрозда 84.6%. Бугим юзалари фазовий мосла-шиши, синовит, субхондрал кисталар, тогайни структур узгаришларни ва бугим суюклигини тасвирлашда магнит-резонанс томография рентгеногра-фиядан уступ булди. Остеофитоз, субхондрал склероз ва бугим ериги узгаришларини аниклашда рентгенография MPT-дан устун турди.
Амалий ахамияти: сон-чанок бугими дегенератив-дистрофик касалликлари ультрасонография ва магнит-резонанс белгиларини конкретлаш ва сон-чанок бугими патологиясида радиологик тскшириш алгоритми тавсия этиш.
Тадбик этиш даражаси: тадкикот натижалари Биринчи ТашДавТИнинг нур ташхиси булимида, ва ТОИТИнинг катта бугинлар патологияси булимида тадбик этилган.
Кулланиш сохаси: нур ташхиси, травматология ва ортопедия, ревматология.
Тадкикот объекти: 1,4 классдаги трактори кабинасининг ҳимояловчи синчи.
Ишнинг мақсади: трактор кабинаси синчини мустаҳамликка синаш методикасини ишлаб чикиш ва 1,4 классдаги трактор кабинаси синчи мустаҳкамлик параметрларини илмий асослаш.
Тадкикот методлари: ағдарилган трактор кабинасининг юк кўтарувчи элементлари эгилишлари, вактга боғлиқ бўлмаган ҳолда (квазистатик ечим), математик ва экснериментал моделлаштириш усулларини билан тадкик этилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
- трактор кабинаси синчини мутаҳкамликка ҳисоблаш бўйича математик модел ишлаб чикилди;
- транспортнинг ҳимояловчи кабинаси синчини мустаҳкамликка ҳисоблаш методикаси синч конструкцияси элементларининг кўндаланг кесими баландлиги ва узунлиги бўйича пластик деформация зонасининг таркалиш жараёнини ҳисобга олади;
- синч конструкцияси стержен элементларининг мустаҳкамлик тавсифларининг букувчи моментга ва эгрилик радиусига боғликлик қонуниятлари.
Амалий ахамияти: кабинани мустаҳкамликка ҳисоблаш методикаси консгрукцияни лойиҳалаш ва меъёрига етказиш босқичида талаб этилган мустаҳкамлик тавсифларини катта аниқлик билан хисоблаб тониш имконини беради (ЭҲМ дастури учун патент № DGU 01583). ТТЗ 80.20 трактори кабинаси конструкцияси кўпвариантли тахдил килинди ва янги синч конструкцияси таклиф этилди (фойдали модел учун патент № FAP 00563).
Татбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлигии: ишнинг натижалари, тракторлар кабинаси янги синчларини ишлаб чикиш ва модернизация қилиш бўйича синов- конструкторлик ишларини бажаришда амалий қўллаш мақсадида, “Трактор” махсус конструкторлик бюросига тақдим этил ди.
Қўлланиш сохаси: автомобилсозлик ва тракторсозлик.