Ушбу мақолада реалистик услуб шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек Саудия адабиётида янги турдаги насрда реалистик йўналишнинг ривожланиши ҳақида сўз боради. Таҳлилар орқали ХХ асрнинг иккинчи ярми Саудия реалистик ҳикоя поэтикасининг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилади. Реалистик услубнинг шаклланишидаги ўзига хос хусусиятлари ва босқичларининг вақт оралиғи кўп жиҳатдан ҳар бир жамиятда бадиий ижоднинг ривожланган тарихий шароитига боғлиқ. Турли мамлакатларда реализмнинг нотекис ривожланишини миллий- тарихий шароит белгилаб беради. ХХ асрнинг биринчи ярмида аксарият араб давлатларида маърифатчилик даври бошланмаган даврда Арабистон ярим оролига туташ Миср адабиётида насрда реалистик услуб ривожлана бошлади. Миср ҳикоя жанрининг асосчиларидан бири Муҳаммад Теймурнинг “Кўзлар нимани кўради” (1917-1918 й) номли илк тўпламида реализмнинг асосий хусусиятлари кўрсатилган: “Ҳаётни унинг зиддиятида кўрсатиш”. Саудия адабиётида янги турдаги насрда реалистик услубнинг ривожланиши маърифатчиликнинг илк босқичларига тўғри келади. Мерос қилиб олинган эски ҳаёт нормаларига қарши курашда ва маърифатчилик адабиёти муаллифларида ўрта аср анъаналари ва ғояларини сақлашга бўлган янги зулм шаклларига қарши норозиликларини кўрсата олдилар. Шунинг учун Саудия маърифатпарварларининг кўплаб асарларида сентиментализм ва романтизмнинг ўзига хос хусусиятлари мавжудлигига қарамай, реализм тенденцияларининг излари кузатилади.
Мазкур мақолада замонавий араб ҳикоянавислигида “саёҳатнома” жанри хусусиятларининг ифодаланиши тадқиқ қилинган. “Саёҳатнома” – энг қадимги ва ўзгарувчан жанрлардан бири. Инсониятнинг кўп минг асрлик тарихи давомида ва айниқса, ёзма адабиёт пайдо бўлганидан сўнг дунё халқларининг тилларида сафар, саёҳат мавзусида минглаб асарлар яратилган. Жанрнинг генезиси фольклор ва ёзма адабиёт анъаналарининг синтезлашуви натижаси бўлиб, марказида сайёҳ-ҳикоячи турган асарлар фольклор (мас., эртаклар) ва ёзма адабиётда (мас., антик саёҳатномалар) жуда қадимдаёқ яратилган. Саёҳатномаларнинг жанр-композицион хусусиятлари сифатида марказида сайёҳ-ҳикоячи образининг туриши ва сафар (муайян йўналишдаги макон ва замон ўзгарувчи ҳаракат) фактининг мавжудлиги, сайёҳ-ҳикоячининг кузатувчи мақомида туриши ва ўзга юртда кўрганларини ўз юртидаги ҳолат билан қиёслаб бориши кабиларни кўрсатиш мумкин. Жанрнинг ушбу асосий хусусиятлари сақлаб қолингани ҳолда, адабиёт ривожи давомида Саёҳатноманинг бир қатор бошқа кўринишлари ҳам пайдо бўлди. Ўзбек классик адабиётида саёҳат таассуротларини тасвирловчи асарлар саёҳатнома деб аталган бўлса, бу жанр араб адабиётида “риҳла” деб номланади. Замонавий араб бадиий насрига назар ташласак, ёзувчиларнинг саёҳатнома жанрида ёки саёҳатнома жанри хуссиятларини ҳикоя жанри билан бирлаштирган холда истифода этишларини кузатиш мумкин. Янги давр ва замонавий араб ёзувчиларидан Муҳаммад ал-Мувайлиҳий, Суналлоҳ Иброҳим, Жамол ал Ғитоний, Абдураҳмон Мажид ар-Рубейъий каби бир қатор ёзувчилар ҳикоя, романларида саёҳатнома жанри хусусиятларидан фойдаланишган. Шу жумладан, суриялик ёзувчи Абдус-Cалом ал-Ужейли ҳам (1918-2006) саёҳатнома жанри хусусиятлари акс этган ҳикоялар ижод қилган бўлиб, унинг “Европага саёҳат”, “Сафарга чорлов” каби саёҳатга бағишланган тўпламлари мавжуд. “Европага саёҳат”, “Сафарга чорлов” тўпламлари ўз ичига 22 та саёхатга оид кичик ҳикояларни қамраб олган. Абдус-Салом ал-Ужейли туғилиб ўсган она Юртининг жамоли яъни Суриянинг сўлим табиати, аҳолининг турмуш тарзи, машғулотлари, дини, баъзи шаҳарларнинг номи, тарихи, географик жойлашувлари, Европага саёҳати асосида Парижнинг васфини юксак бадиий жиҳат билан тасвирлаган.
Болаларнинг СОВИД-19 га тоқат қилишлари анча осон эканлиги аниқланди. Тадқиқотчилар болаларда касалликнинг асемптоматик ва энгил шакллари тарқалишини қайд этишмоқда. Лаборатория тадқиқотларига кўра, оғир лимфопения болаларда жуда кам учраган.
Болаларда СОВИД-19 ҳам сезиларли даражада яхши натижаларга эга эканлиги таъкидланди. Педиатрик беморларда СОВИД-19 клиник ва лаборатория курсининг қайд этилган хусусиятлари, эҳтимол, бир қатор омиллар билан, шу жумладан иммунитет реакциясининг ёшга боғлиқ хусусиятлари (биринчи навбатда туғма иммунитет), соғлом ҳаво йўллари (тамаки тутунига дуч келмаслик, тез-тез нафас олиш йўллари инфекциялари) билан боғлиқ. ), шунингдек, коронавируслар томонидан ҳужайра рецепторлари сифатида ишлатиладиган ангиотенсинни ўзгартирувчи фермент-2 фаолиятининг ёшга боғлиқ хусусиятлари.
Муаллифлар пандемияни давом эттириш учун асосий вектор потенциалини ташкил этадиган касалликнинг энг юқори даражадаги асемптоматик ва энгил даражасига эга бўлган беморлар тоифаси бўлган болалар эканлигига алоҳида эътибор беришади.
Тадқиқот объекта: оммавий ахборот воситалар тили.
Тадқиқот мақсади: оммавий ахборот воситалари тилининг нутқ маданиятини меъёрий, коммуникатив ва этик аспектларда тадқиқ килишдан иборат.
Тадқиқот методлари: диссертацияда куйидаги методлардан фойдаланилди: лингвистик тавсиф методи, семантик-стилистик метод, компонент тахлил методи, матн билан боғлиқ тахлил, киёсий метод, акустик анализ (радио ва телевидение) методи, ижтимоий сурок методларидан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: нутк маданиятининг меърий, коммуникатив ва этик аспектларида оммавий ахборот воситалари ( газета, телевидение ва радио) тили илк бор монографик тадқиқот объекта сифатида тадқиқ этилди; оммавий ахборот воситалари тили ва нутқ маданияти масалаларини тилшуносликда ўрганиш принциплари аниқланди; нутқ маданиятининг замонавий концепцияси ёритилди ва оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилди; замонавий ОАВ тилининг хусусиятлари тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари тилининг миллийлиги очиб берилди; газета тилининг социопсихолингвистик ва функционал-коммуникатив хусусиятлари ўрганилди; газета тилининг экспрессивлиги ва ундаги нутқий-маданий баҳоси аниқланди; телевидение ва радио тилининг хусусиятлари ёритилди ва уларнинг экспрессивлиги, нутқий-маданий баҳоси аникланди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг меъёрийлик аспектида тадқиқ қилинди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг коммуникативлик аспекта ёритилди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг этик аспекта тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти аспектларининг ўзаро боғликдик жиҳатлари очиб берилди.
Амалий ахамияти: тадқикот натижаларидан умумий ва ўзбек тилшунослиги, нутк маданияти, услубият ва матн тахлили, социолингвистика, психолингвистика, риторика ва журналистика йўналиши бўйича машғулотлар ўтказишда, диссертациялар, монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: Диссертация иши натижалари ва материалларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультета, Ўзбекистон Милий университетининг ўзбек тилшунослиги (нутқ маданияти ва нотиқлик санъати йўналиши) кафедрасида “ОАВ тили, услуби”, “Матбуот тили, услуби”, “Электрон ОАВ тили, услуби”, “Оммавий онгни шакллантиришда ОАВ тилининг ўрни”, “Нутқ сифатлари”, “Нутқ маданияти асослари” фанлари ва курслари бўйича маъруза ва амалий машғулот дарсларини олиб боришда кенг фойдаланилмоқда.
Қўлланиш сохаси: умумий ва ўзбек тилшунослиги, социолингвистика, психолингвистика, услубият, нутк маданияти асослари, нотиқлик санъати.
МУНДАРИЖА
тушунчаси ва моҳияти............................................................................ 12
Биринчи боб бўйича хулосалар............................................................. 45
ҳуқуқий тартибга солиш манбалари..................................................... 46
Иккинчи боб бўйича хулосалар............................................................ 96
даражада аниқламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари............................... 112
қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш истиқболлари....................................................................................... 130
Учинчи боб бўйича хулосалар............................................................... 138
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.................................................................. 154
КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда халқаро хусусий-ҳуқуқий муносабатларнинг ривожланиши, глобаллашув жараёнлари ва давлатлар ҳамда уларнинг жисмоний ва юридик шахслари ўртасидаги алоқаларнинг кенгайиб бориши ва ривожланиши бир мамлакат худудида бошқа мамлакат ҳуқуқини қўлланилишини талаб этадиган ҳолатларни юзага келтирмоқда. Ҳозирги вақтда бу каби ҳолатлар турли шартномавий ва шартномадан ташқари муносабатларда, турли давлатлар субъекти бўлган тарафлар ўртасидаги низоларда юзага келмоқда ва ҳуқуқни қўллаш доирасида бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Миллий суд статистикасига асосан охирги уч йилда чет эл ҳуқуқни қўллашга доир иккита иқтисодий иш ва халқаро шартномалар талаблари қўлланган бир қатор фуқаролик ишлари кўрилганлиги маълум бўлди[1]. Ушбу кўрсаткичлар мазкур масалаларнинг миллий қонунчилик ва суд амалиёти доирасида етарлича ўрганилмаганлигини ва шунга мувофиқ қўлланилмай келаётганлигидан далолатдир.
Жаҳонда давлатлар ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам, моддий ва коллизион нормаларни, жумладан чет эл ҳуқуқи нормаларини тўғри қўллаш ва уларга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш масалалари вужудга келиши мумкин бўлган халқаро хусусий-ҳуқуқий низоларнинг олдини олишга ёки бундай низоларни адолатли ҳал этишни таъминлашга хизмат қилувчи муҳим илмий-амалий аҳамият касб этадиган тадқиқот йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикамизда қонун устуворлигини таъминлаш, халқаро савдо- иқтисодий муносабатларни, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳамда фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини барча мамлакатларда ҳимоялаш механизмларини яратиш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилмокда. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш1 мамлакат ривожланишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида баҳоланган бўлиб, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришни долзарб этиб белгиламоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августдаги Фуқаролик кодекси,[2] [3] 2018 йил 24 январдаги Иқтисодий процессуал кодекси[4], 2018 йил 22 январдаги Фуқаролик процессуал кодекси[5], 2006 йил 16 октябрдаги ЎРҚ- 64-сон «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги, 2021 йил 16 февралдаги ЎРҚ-674- сон «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги ПФ-5087-сон «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва мавзуга оид бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари
ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналиши бўйича бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Чет эл ҳуқуқини қўллашга доир масалаларнинг ҳуқуқий таҳлили, чет эл ҳуқуқи нормаларига ҳуқуқий баҳо бериш, уларнинг мазмунини аниқлаш, қатъий нормаларни қўллаш ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллаш, бу борадаги халқаро тажриба ҳамда хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти мамлакатимизда мустақил тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган.
Чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш тартиби ва хусусиятларига доир айрим масалалар мамлакатимизнинг олимларидан - Ҳ.Р.Раҳмонқулов, С.С.Гулямов, И.Р.Рустамбеков, Б.Б.Самарходжаев, С.Ҳамраев,
Н.Х-А.Раҳмонқулова, З.Ш.Шамуҳамедова, Д.А.Огай, Б.Т.Мусаев,
Х.Б.Абдурахмонова ва бошқаларнинг1 илмий ишларида муайян даражада кўриб чиқилган.
МДҲ давлатларида тадқиқ қилинаётган мавзу йўналишида сўнги йилларда тадқиқот олиб борган тадқиқотчилар сифатида Л.А.Лунц, В.А.Канашевский, М.М.Богуславский, И.В.Гетьман-Павлова, Т.Н.Нешатаева, Л.П.Ануфриева, Г.К.Дмитриева, Н.Ю.Ерпылева, В.Л.Толстых, В.П.Звеков, Х.Шак, О.В.Новикова, Ю.Г.Морозова, Е.Б.Леанович, С.В.Мартынюк, А.А.Мережко ва бошқаларни[6] [7] кўрсатиш мумкин.
Хорижий мамлакатларда чет эл ҳуқуқини қўллаш ҳамда унда янги ҳуқуқий механимзларни ривожлантиришни сўнги йилларда тадқиқ қилган олимлар сифатида Reynolds W., Batiffol H., Lagarde P., Pillet A., Vischer F., Haller S.M., Cavers D.F., Gutmann D., Farkas J., Clark D.S., Freeman M., Geeroms S., Dannemann G., Fentiman R., Lalive P., Nishino К., Drahoza С., Zoller R. ва бошқаларни[8] кўрсатиш мумкин.
Бироқ мамлакатимизда ўтказилган номлари келтирилган олимларнинг ишлари коллизион нормалар ва чет эл ҳуқуқини қўллашнинг умумий жиҳатларига бағишланган бўлиб, чет эл элементы билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқни белгилашга доир муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши масалалари комплекс тадқиқ қилинмаган. Шу сабабли ушбу масалани комплекс тадқиқ этиш долзарб ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот иши Тошкент давлат юридик университети илмий- тадқиқот ишлари режасининг «Инвестиция муҳити жозибадорлигини ошириш ва таваккалчилик хавф-хатарини камайтиришнинг ҳуқуқий механизмини яратишнинг назарий-методологик асосларини ткомиллаштириш» номли фундаментал лойиҳаси (2019-2О21й.й.) доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллашнинг тартибга солинишини янада такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
чет эл ҳуқуқи нормалари ва чет эл ҳуқуқига ҳавола этиш тушунчаси ва моҳияти аникдаш;
чет эл ҳуқуқини қўллаш асосларини очиб бериш;
чет эл ҳуқуқига ҳавола этишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;
чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш институти ҳуқуқий тартибга солиш манбаларини таснифлаш;
чет эл ҳуқуқи нормалари қўлланилишига ҳуқуқий баҳо бериш;
чет эл ҳуқуқи нормаларини аниқлаш ва асослантиришнинг ҳусусиятларини аниқлаш;
чет эл ҳуқуқини қўллашни рад этишнинг ҳуқуқий асосларини тавсифлаш;
чет эл ҳуқуқи нормаларини мазмунини аникдамаслик ёки лозим даражада аникламасликнинг ҳуқуқий оқибатларини аниклаш;
чет эл ҳуқуқини қўллаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқни белгилаш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар тизими ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқини қўллашга доир илмий-амалий муаммолар, миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва амалиёти ҳамда мавжуд концептуал ёндашувлар, илмий назарий қарашлар ва ҳуқуқий категориялардан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот олиб боришда тарихий, тизимли таҳлил, қиёсий-ҳуқуқий, мантиқий, умумлаштириш, илмий манбаларни комплекс тадқиқ этиш, индукция ва дедукция, статистик маълумотларни таҳлили каби усуллар қўлланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда уларнинг мазмунини аниқлаш зарурати, чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлашда судлар тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши ва аниқлик киритиши, шунингдек экспертлар жалб этиб уларнинг хулосаларини қўллаш тартиби асосланган;
фуқаролик ва иқтисодий ишлар доирасида ўзаро ҳуқуқий ёрдамни такомиллаштириш, бунда чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда хорижий суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш механизмларини халқар шартномалар талабларига мувофвиқ қўллаш тартиби ҳамда бу жараёни коллизион ва моддий адолат тамойилини таъминлашга қаратилганлиги асослаб берилган;
чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи энг яхши тарзда ҳимоя қилиши кўрсатилиб, бунинг доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексида чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, уларнинг мазмунини аниқлаш, императив нормалар ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллашга доир нормаларни миллий қадриятлар ва манфаатлар асосида такомиллаштириш зарурати асосланган;
халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланганлиги ҳамда халқаро хусусий ҳуқуқ доирасида коллизион, моддий ва процессуал нормалар ўзаро алоқадорилиги асосланиб, комплекс Коллизион ҳуқуқ кодексини ишлаб чиқиши зарурати кўрсатиб берилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
чет эл элементи билан мураккаблашган хусусий-ҳуқуқий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш самардорлигини ошириш, хусусан чет эл ҳуқуқий нормалари мазмунини аниқлаш имконини берадиган чет эл ҳуқуқи мазмунини аниқлаш тўғрисида алоҳида норма киритилиши билан халқаро хусусий ҳуқуқ ва халқаро фуқаролик процесси бўйича ягона меъёрий- ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши зарурияти концептуал жиҳатдан асослаб берилди;
судлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, нотариат, шунингдек халқаро арбитраж суди чет эл ҳуқуқи нормаларини қўлловчи ва уларнинг мазмунини аниқловчи ташкилотлар сифатида белгилаб берилди;
суд процесси бошланишигача ва бошлангандан кейин процессуал ҳуқуқни танлаш тўғрисида битим тузиш имконияти ва тартибини белгилайдиган нормаларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодекслардаги чет эл ҳуқуқи нормалари ва бошқа ижтмоий нормалар далилларини йиғишни тартибга соладиган нормани аниқлаш зарурияти асослаб берилди;
чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш зарур бўлган низоларни ҳал қилиш мақсадида, суд қатъий ҳаракатлар ва чоралар кўриши шартлиги, шунингдек, суд қарор қабул қилишда таянган чет эл ҳуқуқи нормалари манбаларининг матнларини иш материалларига мажбурий равишда киритиши белгилаш зарурати асослаб берилди;
чет эл ҳуқуқини қўллаш масаласини соддалаштириш мақсадида сунъий интеллект негизида махсус тизимларни жорий қилиш ва уларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича таклифлар асослаб берилди;
чет эл ҳуқуқини қўллашдан бош тортиш бўйича барча асосларни ягона модда остига бирлаштириш зарурати асослаб берилди;
халқаро даражада чет эл ҳуқуқини қўллаш муаммосини ҳал қилишда халқаро хусусий ҳуқуқнинг асосий принциплари ҳамда халқаро судлар ва арбитражлар амалиёти асосида яратилган коллизион нормаларни ўз ичига олган универсал конвенцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилди.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Ишда қиёсий тадқиқот олиб бориш бўйича илғор хорижий олимлар томонидан ўрганилган ва тавсия этилган усуллардан фойдаланилган. Тадқиқот натижалари халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчилик нормалари, ривожланган давлатлар тажрибаси, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, статистик маълумотларни таҳлил қилиш натижалари умумлаштирилиб, тегишли ҳужжатлар билан
расмийлаштирилган. Тадқиқот олиб бориш жараёнида билдирилган айрим таклифлар амалиётда жорий этилган ва бу тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган. Тадқиқот натижалари етакчи миллий ва хорижий нашрларда эълон қилинган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ундаги илмий-назарий хулосалар, таклифлар ва тавсиялардан келгуси илмий фаолиятда, қонун ижодкорлигида, ҳуқуқни қўллаш амалиётида, чет эл жисмоний ва юридик шахслари иштирокида иқтисодий ва фуқаролик ишларини судда ҳал этиш тартибини такомиллаштиришда, тегишли фуқаролик, фуқаролик ва иқтисодий процессуал нормаларини шарҳлашда, миллий қонунчиликни
такомиллаштириш фаолияти юзасидан илмий тадқиқотлар олиб боришда, шунингдек «Халқаро хусусий ҳуқуқ», «Халқаро низоларни ҳал этиш», «Фуқаролик процессуал ҳуқуқи» ва «Иқтисодий процессуал ҳуқуқ»каби ҳуқуқий фанларини ўқитиш ва методик тавсиялар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти қонун ижодкорлиги фаолиятида, хусусан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлаш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнида, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда ҳамда олий юридик таълим муассасаларида халқаро хусусий ва оммавий ҳуқуқ фанларини ўқитишда хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
чет эл ҳуқуқи судлар томонидан қўлланилиши ҳамда уни такомиллаштиришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 14-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 13 ва 14-моддаларида ўз аксини топди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 19 июлдаги 02/819-сон далолатномаси). Ушбу таклиф чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда уларнинг мазмунини аниқлаш зарурати, чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлашда судлар тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши ва аниклик киритиши, шунингдек экспертлар жалб этилиши доирасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;
чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, уларнинг мазмунини аниклаш, императив нормалар ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллашга доир нормаларни миллий қадриятлар ва манфаатлар асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5464-сон фармойиши ва унинг асосида тайёрланган янги Фуқаролик кодекси лойиҳасида эътиборга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги далолатномаси). Ушбу таклиф чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилган;
халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланганлиги ҳамда халқаро хусусий ҳуқуқ доирасида коллизион, моддий ва процессуал нормалар ўзаро алоқадорлиги доирасида комплекс Коллизион ҳуқуқ кодексини ишлаб чиқиши зарурати бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5464-сон фармойиши ва унинг асосида тайёрланган янги Фуқаролик кодекси лойиҳасида эътиборга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги далолатномаси). Ушбу таклиф Фуқаролик кодексида халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланишида ижобий кўриб чиқилишига хизмат қилган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 4 та илмий-амалий анжуманда, жумладан 2 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 11 та илмий иш, жумладан 7 та илмий мақола (2 та халқаро нашрларда) чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация ҳажми 151 бетни ташкил этган.
ХУЛОСА
Ўзбекистон Республикаси халқаро хусусий ҳуқуқида чет эл ҳуқуқини қўллаш масалаларининг назарий ва амалий таҳлилидан келиб чиқиб, қуйидаги хулосалар қилинди:
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикасининг «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги ҳамда «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонунлари халқаро тажриба асосида танқидий таҳлил қилиниб, миллий ҳакамлик судлари чет эл ҳуқуқини қўллаш ваколатига эка эмаслиги ва уларнинг фаолияти халқаро стандартларга жавоб бермаслиги намоён этилди ҳамда мазкур иккита қонунни ягона қонун остига бирлаштириб чет эл ҳуқуқини қўллаш ҳуқуқи ва механизми тўлиқ тартибга солиниши мақсадга мувофиқлиги асослантирилди.
«1161-модда. Қарши томон ва учинчи мамлакат ҳуқуқига ҳавола этиш.
Ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ, чет эл ҳуқуқига ҳар қандай ҳавола этиш тегишли мамлакатнинг коллизион ҳуқуқига эмас, балки моддий ҳуқуқига ҳавола этиш деб қаралиши лозим, ушбу бўлимда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Жисмоний шахснинг шахсий қонунини, унинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатини аниқлаш бўйича муносабатларни, шунингдек оила-мерос муносабатларини тартибга солиш чоғида чет эл ҳуқуқи қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқига қайта ҳавола этиш қабул қилинади».
«1160-модда. Чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш
Чет эл ҳуқуқини қўлланишда суд ёки бошқа давлат органи унинг нормалари мазмунини бу нормаларнинг тегишли хорижий давлатда расмий талқин этилиши, қўлланиш амалиёти ва доктринасига мувофиқ аниқлайди.
Суд ёки бошқа давлат органи чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш мақсадида ёрдам ва тушунтиришлар сўраб Адлия вазирлигига ва бошқа миллий ва хорижий ташкилотларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консулликлари ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги консулликларига мурожаат қилиши ёхуд экспертларни жалб қилиши мумкин.
Томонларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ талабларга кўра, чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиш мажбуриятини суд томонлар зиммасига юклаши мумкин.
Ишда иштирок этаётган шахслар ўз талаблари ёки эътирозларини асослаш учун ўзлари важ келтираётган чет эл ҳуқуқи нормаларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишга ва бу нормаларнинг мазмунини аниқлашда судга ёки бошқа давлат органларига бошқача тарзда ёрдамлашишга ҳақлидирлар.
Агар ушбу моддага мувофиқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай, чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни оқилона муддатларда аниқланмаса, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланилади».
«1164-модда. Оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳ
Ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ қўлланилиши лозим бўлган чет эл ҳуқуқи нормаси, уни қўллаш оқибати Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ- тартиботи асосларига (оммавий тартибга) очиқ-ойдин зид келган ҳолларда, истисно ҳолати сифатида қўлланилмайди. Бу ҳолларда ушбу ҳуқуқнинг бошқа мувофиқ келувчи қоидаси, ёки зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси оммавий тартиби деганда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тузуми асослари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамланган асосий принциплари тушунилади.
Тегишли чет эл давлатининг ҳуқуқий, сиёсий ёки иқтисодий тизими Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий, сиёсий ёки иқтисодий тизимидан фарқланишигина чет эл ҳуқуқини қўллашни рад этиш учун асос бўлиши мумкин эмас».
Кўрсатилганлардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 1165-моддасини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф қилинади:
«1165-модда. Бевосита кўлланиладиган нормалар
Ушбу бўлим қоидалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг тўғридан тўғри чет эл элементига эга хусусий-ҳуқуқий муносабатларни, қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқдан қатъий назар, тартибга солувчи қатъий моддий нормалари (бевосита қўлланиладиган нормалар) амал қилишига дахлдор эмас.
Бирон-бир мамлакатнинг ҳуқуқи ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ қўлланилганда, агар ана шу мамлакатнинг ҳуқуқига кўра бундай нормалар қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқдан қатъи назар, тегишли муносабатларни тартибга солиши лозим бўлса, суд бошқа мамлакатнинг ана шу муносабатлар билан узвий алоқада бўлган қатъий ҳуқуқ нормаларини қўллаши мумкин. Бунда суд бундай нормаларнинг вазифасини ва хусусиятини, шунингдек уларни қўллаш оқибатларини эътиборга олиши лозим».
«Томонлар суд процесси бошланишигача ва бошлангандан кейин процессуал ҳуқуқни танлаш тўғрисида ёзма битим тузиш ҳуқуқига эга. Бошқа давлатда амал қилувчи ҳуқуқ суд учун зарурлиги ва маълумлигига қараб исботланади. Чет эл ҳуқуқи нормаларини аниқлашда суд томонлар тақдим қиладиган далиллар билан чекланмайди, суд бошқа манбалардан фойдаланиш ва чет эл ҳуқуқи қўлланилиши билан боғлиқ зарур ҳаракатларни бажариш ваколатига эга».
фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун норманинг алоҳида аҳамияти;
суд кўрсатмаларига амал қилиши керак бўлган ҳуқуқий тизимнинг виждонлилик ва адолатлилик тасаввурлари нуқтаи назаридан тегишли нормани қўллашдан бош тортиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлар таҳлили.
Кўрсатилганлардан келиб чиқиб, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекс қуйидаги мазмундаги норма билан тўлдирилиши лозим:
“***-модда. Чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунининг суд томонидан аникданиши
Қўлланилиши керак бўлган чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунининг аникданиши, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам учун мурожаат қилиш орқали суд томонидан расмий тартибда амалга оширилади.
Қўлланилиши керак бўлган чет эл ҳуқуқи мазмуни тўғрисидаги сўров тегишли ташкилотларга ишнинг асосий ҳолатлари ва томонлар қўяётган талабларни кўрсатган ҳолда берилади. Агарда Ўзбекистон Республикасининг халқаро келишуви йўқлиги ёки бошқа судга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ҳуқуқий маълумотни расман олиш имконсиз бўлса, суд ўз қарорини қўлланилиши керак бўлган чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини тасдиқловчи бошқа манбаларга, шу жумладан ишда қатнашаётган шахслар тақдим қилган ҳужжатларга, ва мутахассислар хулосаларига мувофиқ асослашга ҳақли.
Суд тақдим қилинган далилларнинг мақбуллиги, алоқадорлиги ва асослилигини баҳолайди. Суд тарафларнинг розилиги билан ўз қарорини тақдим қилинган далилларга ёки қўлланилиши лозим бўлган чет эл ҳуқуқи мазмуни тўғрисида суд ихтиёрида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларга мувофиқ кўриб чиқиши ва асослаши мумкин. Суд чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, мазмунини аниқлаш, баҳолаш ва шарҳлашга доир маълумотларни иш материалларига қўшиб қўйишга мажбур.
Агарда мазкур моддага мувофиқ кўрилган чораларга қарамасдан чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни оқилона муддатларда аниқланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи қўлланилади.
Чет эл ҳуқуқи нормаларини кўрсатилган муносабатларга нисбатан нотўғри қўллаш ёки қўллашдан асоссиз бош тортиш моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллашнинг процессуал оқибатларини келтириб чиқаради”.
Буларнинг барчаси ҳамда диссертация доирасида ишлаб чиқилган бошқа қатор таклиф ва хулосалар Ўзбекистон Республикасида чет эл ҳуқуқини қўллаш самарадорлигини оширишга, миллий даражада ҳуқуқ устуворлиги, чет эл фуқаролари ва юридик шахслари қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга, хорижий инвесторлар ишончини ошириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга, шунингдек мамлакатимизнинг турли ҳуқуқ устуворлиги рейтингларидаги кўрсаткичлари ошишига хизмат қилади.
Мавзунинг долзарблиги. ЖССТнинг 2004 йилда берган маълумотига кўра лейшманиоз касаллиги дунёнинг 88 мамлакатида долзарб аҳоли ўртасида 500.000 та лейшманиоз билан оғриган беморлар қайд қилинади. Касалликнинг тарқалишини олдини олишга қаратилган профи-лактика чоратадбирларидаги айрим қийинчи-ликлар, лейшманиознинг табиий ўчоқларининг фаоллашуви, Ўзбекистон худудида касалликнинг табиий ўчоқларининг мавжудлиги, айнан лейшманиоз бўйича эндемик хавфли хисобланган қўшни мамлакатларда ахволнинг оғирлашуви Республикамиз Соғлиқни Сақлаш тизимида долазрб муаммоларидан бири эканлигини кўрсатмоқда.
Ушбу илмий мақолада халқаро меҳнат бозорида ишчи кучи реципиенти сифатида иштирок этаётган Япониядаги иммиграция жараёнларининг ҳукумат томонидан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, оқибатлари ҳамда мазкур жараёнларнинг замонавий тенденциялари таҳлил қилинади. Илмий мақоланинг мақсади Япониядаги иммиграция жараёнларининг шаклланиши ва ривожланиши, хорижий ишчи кучига боғланиб қолишнинг олдини олиш ҳамда мамлакатга кириб келадиган қуйи малакали ишчилар оқимини чеклаш борасида Япония ҳукуматининг оқилона сиёсати натижаларини таҳлил қилишдир. Илмий мақоланинг асосий натижалари қуйидагилар билан изоҳланади: Японияда ишчи кучи иммиграцияси жараёнлари шаклланиши ва ривожланишининг зарурати кўрсатиб берилган; Хорижий ишчи кучи импортини тартибга солишда мамлакатдаги “бир умрлик ишга ёллаш тизими”нинг ўрни ёритилган. Япон ҳукуматининг юқори малакали кадрларни жалб қилиш сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган; Мамлакатда 2018 йилда қабул қилинган янги миграция сиёсатининг аcосий йўналишлари ва кўрсатилган. Таҳлил натижасида олинган маълумотлар асосида реципиент мамлакатларда хорижий ишчи кучи импортига, хусусан паст малакали кадрлар миграциясига боғланиб қолмасликни олдини олиш ва миллий меҳнат бозоридаги мавжуд салоҳиятдан оқилона фойдаланиш борасидаги хулосаларга келинади.
Мақолада корейс фольклор жанри – пхансори, нафақат корейс халқининг, балки умуминсоний маданиятнинг ажралмас маънавий хазинаси сифатида тарихий аспектда тадқиқи этилди. Пхансорининг келиб чиқиши ва манбалари: халқ оғзаки ижодида алоҳида ўрин эгалловчи халқ қўшиғи, миллий хусусиятларни ўзида мужассамлаштирувчи генезиси каби масалалар кўриб чиқилди. Пхансорининг келиб чиқиши масалалари ва халқ қўшиғи лиро-эпик жанрининг тарихан шаклланиши ҳақидаги турли қарашлар тавсифланди. Пхансорининг оммалашувида халқ мусиқадрама анъаналарининг роли асосланди. Пхансорининг машҳур қиссалар асосида ижро этувчилар томонидан композициясининг яратилиши тарихи кўриб чиқилди. Чхунхян ҳақидаги афсона сюжети мисолида адабиётнинг икки томонлама: пхансори балладаси ҳамда юксак адабиёт таъсири масалалари кўрсатиб ўтилди. Пхансорининг миллий қадрият сифатидаги ўрни ва бадиий ўзига хослиги ёритиб берилди. Пхансори жанрининг ижро этилиш усуллари, яъни, овоз техникасини яхши эгаллаган қўшиқчи-ижрочининг барабан жўрлигида имо-ишоралар орқали қаҳрамоннинг ҳиссиёт ва кечинмаларини моҳирона етказиб бера олиши асосланди. «Хан» категорияси ички кечинмалари ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилди. Пхансори балладаларида «хан» категорияси маъноси ва уни акс эттириш даражаси далилланди. Ижрочининг ташқи воситалар, яъни сюжет мазмунини қабул қилиш ва асар тарихини тушуниш қобилияти тавсифланди. Қўшиқ оҳангига мос товуш ҳосил қилиш хусусиятлари таҳлили қилинди. Жанрни ижро этиш санъати ва нутқда асосий восита овоз эканлиги ва унинг тўғри қўйилиши – буларнинг барчасига фақат давомий машқлар натижасида эришиш мумкинлиги кўрсатилди. Қорин мушакларининг кучли ишлаши билан шартланган «данжен» нафас олишнинг роли очиб берилди. Товуш ҳосил қилишнинг алоҳида хусусиятлари – титраш, речитатив (баъзи вокаль-мусиқа асарларининг куй, оҳанг билан айтиладиган сўзлари), матнни импровизация қилиш, декламация (ифодали ўқиш),фожиавий ва кулгули элементларни уйҳунлаштириш тавсифланди. Пхансори корейс халқ ижодининг алоҳида жанри, бахши қисмати эканлиги асосланди.
Мақола Хитойнинг "Бир макон, бир йўл" иқтисодий ва стратегик ташаббусини илгари суришда муайян ижтимоий-сиёсий терминлардан фойдаланиш, уларнинг лексик-семантик ва когнитив хусусиятларининг таҳлилга бағишланган. Мавзу, шунингдек, лексик таркибий қисм қатламининг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилади, ижтимоий-сиёсий тилнинг (бундан кейин - ИСТ) оддий тилдан фарқини таҳлил қилиб, ижтимоий-сиёсий терминологиянинг (кейинги ўринларда - ИСт) асосий вазифаларини очиб беради. ИСТнинг семантик-қиёсий ҳодисаларини тавсифлашнинг усуллари, хитой тилидаги ижтимоий-сиёсий мунозаранинг ўзига хос хусусиятлари мазкур илмий мақоланинг асосий объекти сифатида белгилаб олинди. Хитойнинг "Бир макон, бир йўл" ташаббуси ва "Икки маконни биргаликда қуриш контсепцияси ва ҳаракат режаси" расмий равишда тарқатилгандан сўнг, халқаро оммавий ахборот воситаларида "Ипак йўлининг иқтисодий белбоғи" ва "21-асрнинг Ипак йўли" ташаббуснинг моҳияти, мақсади, йўналиши ва вазифалари тўғрисида турли хил баҳо ва фикрлар пайдо бўла бошлади. Бир қатор давлатлар бу ташаббусни пассив ва ҳатто салбий кутиб олишди, унда "Хитой экспансиясининг"нинг янги ҳамласини кўрдилар. Албатта, ушбу ташаббус доирасидаги терминларнинг семантикаси, уларни қабул қилувчи тиллар томонидан тушуниш нуқтаи назаридан баъзи бир ўзгаришларга дуч келади. Ушбу мақолада Шан Супин, Гонг Тинг каби бир қатор хитойлик синологлар, сиёсатшуносларнинг фикрлари таҳлил қилиниб, улар ўз илмий ишларида "Бир макон, бир йўл" ташаббусининг салбий қабул қилинишининг асосий сабабларини таҳлил қилишади ва умумий фикрга келадилар. Ижтимоий-сиёсий терминларлардан нотўғри фойдаланиш баъзи ҳужжатларни нотўғри талқин қилиш ва уларнинг мазмунини нотўғри тушунишга олиб келиши мумкинлиги гипотезаси мазкур илмий мақола материаллари кесимида илгари сурилган. Хитойлик олимлар ижтимоий-сиёсий терминологиядан фойдаланиш бўйича бир қатор тавсияларни таклиф қилмоқдалар. Хусусан, "Бир макон, бир йўл" ташаббусининг ғоялари ва режаларини тарғиб қилиш учун асосан "юмшоқ" терминлар ва сўз бирикмаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Нашрларда Хитой эҳтимол минтақавий масалаларда таъсир доирасини бошқариш ролига эришишни хоҳлаётганлиги ҳақидаги фикрни четлаб ўтиш тавсия этилади. Шу нуқтаи назардан, хитойлик экспертлар қўшма мунозаралар, қўшма қурилиш ва Хитой ташаббусининг фойдаларини баҳам кўриш тамойилларига қатъий риоя қилиш зарур деб ҳисоблашади. Тадқиқот материаллари хитой тилининг лексик қатламининг бойлигини, турли хил ижтимоий ва сиёсий терминлардан фойдаланган ҳолда фикрни этказишнинг кенг имкониятларини ўрганиш, нафақат матнни, балки когнитив парадигмани ўзгартиришини таҳлил этишга қаратилган. Мақолалар, музокаралар материаллари, нутқлар, маърузалар ва нутқларни таржима қилишда хитой тилидаги ижтимоий-сиёсий терминологиясининг бир қатор лексик ва семантик хусусиятлари эътиборга олиниши керак деган умумий тавсия берилган.
Жиноятларни тергов қилишни ташкил этиш – якка тартибдаги жараёндир. Унинг мазмунига жиноий қилмишнинг хусусиятлари, жиноятнинг оқибатлари, жиноятчининг шахсий хусусиятлари, терговчининг меҳнат шароити ва бошқа шу кабилар таъсир кўрсатади.
Мақолада ХХ аср иккинчи ярмидан кейин Сурия адабиёти тараққиётининг асосий тенденциялари, Сурия романнавислигининг ривожланиши муаммолари очиб берилади, ХХ аср араб адабиётидаги эволюциянинг айрим жиҳатлари айтиб ўтилади. Мақолада араб дунёсидаги адабий жараён ривожланишнинг типологиясини ёритиб беришга ҳаракат қилинади. Сурия адабиётида реалистик йўналишнинг шаклланиши, ижтимоий адабиёт, реалистик адабиётга қизиқиш тобора ортиб борган давр белгиланади. Суриянинг энг йирик ёзувчиси Ханна Минанинг ижодида умуман араб дунёсига хос адабий жараённинг муҳим типологик хусусиятлари чуқур ва ёрқин жиҳатлари билан намоён бўлганлигини кўрсатишга ҳаракат қилинади. Сурия адабиётидаги романларнинг бадиий ва таркибий таҳлили ҳамда таниқли суриялик романнавис Ханна Минанинг адабий ва илмий мероси ёритилади. Шунингдек, Ханна Минанинг Сурия адабиёти, хусусан, Сурия романнавислиги тараққиётидаги муҳим ўрни ва ролини очиб бериш орқали Сурия романнавислигининг ривожланиш хусусиятлари кўрсатилади. Замонавий араб адабиётидаги янги тенденциялар кўрсатилади, жумладан, ХХ аср иккинчи ярмида Суриядаги адабий муҳит очиб берилади, суриялик адабиётшунослар ва адабий танқидчиларнинг миллий араб адабиётида роман жанрини ривожлантиришга бағишланган илмий ишлари шарҳланади. Сурия адабиётида янги эстетик қарашлар ҳамда янги адабий йўналишлар шаклланиши жараёни очиб берилади.