Мақолада расмий ҳужжатлар, статистик маълумотлар асосида ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасининг жаҳон миграция жараёнларида иштироки очиб берилган. Ўзбекистонликларнинг меҳнат миграциясида Россияни ўрни, иккала давлатлар ўртасидаги ҳамкорлиги янги чора-тадбирлар белгиланганлиги кўрсатилган. Меҳнат миграциясининг ижобий ва салбий томонлари асослаб берилган. Мақолада муаллиф миграциясидаги феминизациялашуви жараёнига ўз муносабатини билдирган. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас қисми сифатида меҳнат миграциясида фаол иштирок этаётганлиги таҳлил этилган.
Шу билан бир қаторда республикада аҳоли бандлигини таъминлаш борасида тизим яратилганлиги қайд этилган ва бу борада қабул қилинган қарорлар келтирилган.
Мақолада расмий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, мутахассислар тадқиқотлари асосида Ўзбекистон Республикасининг жаҳон миграцион жараёнлардаги иштирокини тарихчи нуқтаи- назаридан ёритилган. Ўзбекистонликларнинг Россияга меҳнат миграцияси, иккала давлат ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда муаммоларни ечимидаги янги йўналишлар очиб берилган. Мақола муаллифи томонидан меҳнат миграциясининг ижобий ва салбий томонлари кўрсатилган. Ўзбекистон ҳозирги даврда халқаро ҳамжамиятининг аъзоси сифатида жаҳон меҳнат миграциясининг фаол аъзоси бўлиб келмоқда
Ушбу мақолада муҳожирларнинг фарзандлари тил ва маданий интеграцияси амалга ошаётган Германиянинг ҳозирги тил сиёсатининг муҳим саволларидан бири кўриб чиқилган. Интеграцияни маданий жиҳатдан ҳам гапириб ўтилади. Немис тилини билиш ва интеграциянинг имкониятлари бевосита боғлиқ ҳолдаги жараёндир. Германия 2015–2016 йилда содир бўлган миграция инқирозидан сўнг бу муаммо долзарб аҳамият касб этган. Ўша давр оралиғида мамлакатга 1,139 млн. қочоқлар келган эди. Мигрантларнинг кўп сонлилиги ҳозирги немис адабий тилининг бузилишига, сўзлар маъносини нотўғри талқин қилиниши ҳолатида турибди.Бу ҳолатга мисол тариқасида асли туб аҳолининг Яқин Шарқдан келган “биродарларга” тақлид қилиши жараёнини келтириш мумкин. Германия ёшлари, жумладан, немислар қочоқларнинг шевасини кўчиришга мойилдирлар. Қочоқлар эса катта қизиқиш ила соф немис акцентини ўрганмоқда. Тилдаги фарқдан ташқари яна маданий ва диний фарқлар ҳам мавжуд. Маданиятлардаги ўзига хослик бунга яққол мисол бўлади. Германия ҳукумати олдида аҳоли ҳаётининг янги жабҳаларига доир қўшимча муаммолар пайдо бўлмоқда. Муҳожирларнинг улкан оқими иқтисодий барқарорликнинг парчаланишига замин бўлиб, унинг маданий ва сиёсий ҳаётига хавф солмоқда Даромад солиғининг оширилиши ва бунинг ҳисобидан қочоқларнинг мамлакатга келиши ҳамда барча керакли анжомлар ва қулайликлар билан таъминланиши немислар норозилигининг асосий сабаби бўлиб хизмат қилмоқди. Шунинг билан бирга, немислар учун ноқулайликлардан яна бири бу – Ислом дининиг тарқалишидир. Бугунги маълумотлар “уммони”да Ислом динини нотўғри ракурсдан намойиш қилиш борасида мисоллар етарли даражада кўп. Бу, албатта, қочоқларнинг янги давлатдаги интеграция жараёнига ёмон таъсир ўтказмасидан қолмайди. Мамлакатга доимий яшаш учун келган катталар ва болаларнинг тил ўрганиш интеграцияси давлат даражасидаги масалага айланмоқда. Бундай баҳсли ҳолатларда шу нарсага эътибор қаратиш лозимки, ГФРда кўплаб миллатларнинг биргаликда бирданига яшаб кетиш жараёни қийин кечади. Мақолада Германия ҳукуматининг тил масаласидаги танг ҳолатни самарали ечимлар билан ҳал қилиши масаласи ўрганилади.
Мазкур мақола сўнгги йилларда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган миграция муаммоси, унинг юзага келиш сабаблари ҳамда мавжуд муаммонинг бевосита давлатимиз тараққиёти ва ижтимоий-сиёсий ҳаётига таъсири, шунингдек, ташқи меҳнат миграциясини тартибга солишга қаратилган давлат сиёсати ва истиқболлари таҳлилига бағишланган. Мақолада сўнгги йилларда бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, қонунчилик базасининг такомиллаштирилиши ва давлатлараро муносабатлар доирасида унинг ечимига қаратилган саъй-ҳаракатлар ва уларнинг истиқболлари хусусида фикр юритилган.
Ушбу мақола ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бири саналган миграция муаммосига бағишланган бўлиб, мавжуд муаммо Африка ва Яқин Шарқ давлатлари мисолида ўрганилган. Сўнгги йилларда амалга оширилган чора-тадбирларга қарамай, муҳожирлар сони кўнг кўламда ортиб боргани ҳолда, бошқариб бўлмас жараёнга айланиб бораётгани, муаммонинг долзарблигини белгилаб бермоқда. Бунга сабаб бўлаётган бир қатор омиллар мақолада муҳокама этилган.