Мазкур мақола Хитой Халқ Республикасида модернизация жараёнининг асосий хусусиятлари ва истиқболларига бағишланган. Мақолада модернизацияга таъриф берилган, модернизациянинг асосий назарияларига қисқача тўхталиб ўтилган. Хитой модернизацияси хусусиятлари ва истиқболлари хитойлик тадқиқотчиларнинг хулосалари асосида келтирилган.
Мақолада корпоратив бошқарув асосидаги корхоналар фаолиятини ривожланишининг асосий устувор йўналишлари тадқиқ этилган бўлиб, унда ишлаб чиқаришнинг барқарор ва мувозанатли ўсишини таъминлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай
иқтисодий муҳитни яратиш, тармоқ корхоналарини янада реструктуризация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ҳамда экспортни кўпайтириш каби масалалар назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу билан бирга корпоратив корхоналарни модернизациялаш жараёнлари бошқарув самарадорлигини баҳолаш кетма-кетлигида корпоратив корхоналарда модернизациялаш жараёнларини бошқариш циклини белгилаб олиш ва уларнинг тўғри йўлга қўйилганлиги баҳоланган ва корпоратив корхоналарда технологик модернизациялашни ташкил этиш жараёнининг асосий босқичлари ўрганилган.
Maqolada modernizatsiyalash orqali ta’lim sifatini oshirish texnologiyasini takomillashtirishning modulli shakli tahlil qilingan.
Модернизмга Европада XVII аср ўрталарида пайдо бўлган ва бутун дунёга таъсир этган фикрлар оқими сифатида қараш мумкин. Маърифатчилик ғоясига боғлиқ бўлган модернизм индиструал инқилоб билан биргаликда ҳар бир соҳада анъанавий ҳаётга қарши ғояга айланди. Жамиятнинг ҳар бир соҳасига таъсир кўрсатган модернизм санъат ва адабиёт соҳасидаги ўзгаришларни ҳам келтириб чиқаради. Айниқса, Европанинг фикр ва санъати раҳнамолигида ривожланган ушбу оқимдан Усмонли жамияти, санъати ва адабиёти, бебаҳра қолмади. Буюк француз буржуа инқилобидан кейин бутун дунёга таъсир қилган ғоялар Европани бир марказ ҳолига келтирди. У ер бутун дунёнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этди. Усмонли жамиятининг қизиқиши ҳам худди шу йўналишда ривожланди. Аммо Усмонлиларнинг эътибори илк босқичда ҳарбий соҳага қаратилди. Йўқотилган урушлар ва ерлар, олдинги шон-шарафини ва кучини йўқотган армиянинг келажагини ғарбда кўрдилар. Шундай учун ҳам, дастлабки трансформация ҳаракатлари армияда бошланади. Шундан кейин, бошқа ижтимоий соҳаларда ҳам ўзгаришлар бошланади. Аммо бу ривожланиш ва ўзгаришлар қандай амалга ошиши; жамият ва санъатга қайси йўналишда таъсир қилиши узоқ вақт муҳокама қилинди. Усмонли давлати замонавийлаштириш, ғарбга етиб олиш, унинг савиясини ўзида мужассам этиш, ғарбдаги каби яшаш орзуси билан одимлар отди. Танзимат фармони (1839) эълон қилиниши билан модернизация учун муҳим эшик очилгани маълум бўлди. Фармондаги барча фуқароларнинг тенглиги ифодаси, маълум маънода, энг модернистик ҳаракат бўлди. Шу сабабли, Танзимат Фармони ундан олдин турли хил янгиликлар кириб келишига қарамай, модер-низмнинг бошланиши сифатида қабул қилинган.
Ушбу мақолада иқтисодиётни модернизациялаш жараёни, унинг ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришга таъсири, уни такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммолар ўрганилган.