Қандли диабети бўлган 125 нафар беморда оёқ юзининг йирингли-некротик зарарланишида ком-плекс даволаш натижалари тахлил қилинди. Махаллий лазерли фотодинамик терапияни комплекс даволашда қўллаш натижасида қисқа вақт ичида жарохат юзасининг патоген микрофлорадан то-залашга, анъанавий даволаниш билан солиштирганда жуда қисқа муддатда интоксикация белгилари-нинг йўқолишига эришилди. Шунингдек, оёқ юзасида патологик жараённинг ривожланиб бориши 29,3%дан 5,9%гача ва ўлим оқибатларининг сифати 8,6%дан 1,5%гача камайди.