Деятельность Центра восточных рукописей ставится перед новыми задачами

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
9-14
0
5
Поделиться
Мухамедов, Н. (2015). Деятельность Центра восточных рукописей ставится перед новыми задачами. Востоковедения, 2(2-3), 9–14. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15535
Неъматулло Мухамедов, Ташкентский государственный институт востоковедения

кандидат исторических наук, доцент, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная  статья  посвящена  деятельности  Центра  восточных  рукописей имени  Абу  Райхана  Беруни  и  анализу  новых  поставленных  целей  и  задач.  Так  же,  автор приводит сведения о проектах, которые реализуются ведущими сотрудниками центра.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

9

ТАРИХ // ИСТОРИЯ // HISTORY

МУҲАМЕДОВ НЕЪМАТУЛЛО

Тарих фанлари номзоди, доцент, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний

номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази

Шарқ қўлёзмалари маркази фаолияти

янги вазифалар кесимида

Аннотация.

Ушбу мақолада Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази

фаолияти ва унинг олдига қўйилган янги вазифалар таҳлил этилган. Айни пайтда Шарқ
қўлёзмалари маркази олимлари томонидан амалга оширилаётган фундаментал, амалий ва
ёшлар тадқиқот лойиҳалари ҳақида маълумотлар берилган.

Таянч сўз ва иборалар:

Шарқ алломалари, лойиҳа, фонд, қўлёзма, тошбосма, рестав-

рация, каталоглаштириш.

Аннотация.

Данная статья посвящена деятельности Центра восточных рукописей

имени Абу Райхана Беруни и анализу новых поставленных целей и задач. Так же, автор
приводит сведения о проектах, которые реализуются ведущими сотрудниками центра.

Опорные слова и выражения:

ученые Востока, проект, фонд, рукопись, литография,

реставрация, каталогизация.

Summary.

This article is devoted to the issues concerning the latest changes and further

activities of the al-Beruni Center for Oriental Manuscripts. The author also gives information
about state funded grants which are being successfully implemented by leading experts of the al-
Beruni Center.

Keywords and expressions:

scholars of the East, state funded grants, the manuscripts’ fund,

manuscripts, lithography, restoration, cataloguing.

Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда тарихий-маданий меросимиз,

аждодларимиз ҳаёт йўлларини ўрганиш учун имкониятлар яратилди. Бу эса
ёшларни маданий меросга нисбатан қизиқтириши табиий. Кўҳна тарихи-
мизга муносабат тубдан ўзгариб, унинг маънавий­руҳий илдизларидан бири
– алломаларимиз фаолияти, асарларини тадқиқ этиш давлат сиёсати даража-
сига кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўрта асрлар Шарқ

алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий
цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро конферен-
циянинг очилиш маросимида таъкидлаганидек, “Барчамиз яхши тушунамиз-
ки, эришилган билимларни, ўтмишда, жумладан, ўрта асрлар Шарқида амалга
оширилган оламшумул кашфиётларни чуқур ўзлаштирмасдан туриб на илм-
фанда, на бошқа соҳаларда янги, янада юксак марраларни забт этиб бўлмайди.
Биз келгуси фаолиятимизда ҳам айни шу тамойилга қатъий амал қиламиз”.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

10

Маълумки, 2014 йил 15–16 май кунлари Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида “Ўрта
асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг
замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуида Халқаро
конференция бўлиб ўтган эди. Юртбошимиз анжуманда ўрта асрларда Шарқ
оламида яшаб ижод этган буюк аллома ва мутафаккирларнинг илмий меросини
чуқур муҳокама қилиш ва англаш, унинг замонавий цивилизация тарихида
тутган ўрни ва ролига баҳо беришдан иборатлигини таъкидлаб ўтган эдилар.

Мустақиллик йилларида юртимиздан етишиб жаҳон илм-фани ва мада-

нияти ривожига салмоқли ҳисса қўшган алломалар таваллудлари халқаро
миқёсда нишонланиб, уларнинг маънавий-илмий меросини чуқур ўрганиш
ва халқимизга етказиш бўйича қатор эътиборга молик ишлар амалга оши-
рилаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Айнан шу муқаддас заминда туғилган Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий,

Имом ал-Мотуридий, Маҳмуд аз-Замахшарий, Бурҳониддин Марғиноний каби
кўплаб алломаларимиз ислом таълимоти ва назарияси ривожига улкан ҳисса
қўшганлар. Уларнинг таваллуди халқаро миқёсда нишонланаётгани юртимиз
алломаларининг ислом маданиятида тутган мавқеини белгилайди.

Юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий (810–870), Имом Термизий (824–

892), Имом Доримий (794–869) каби муҳаддислар ислом оламида тан олинган,
Қуръони каримдан кейинги ўринда турувчи ҳадис тўпламларини туздилар.

Ўзбекистонлик олимларнинг тадқиқот натижаларига кўра, VIII-XII асрлар

мобайнида Мовароуннаҳрда 3000 дан ортиқ кўзга кўринган муҳаддислар
яшаб, фаолият юритишган. Бу эса мазкур даврда ислом илмлари ривожланиш
даражаси ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Хусусан,
ҳадис илми билан бир қаторда ўлкамизда фиқҳ илми ҳам ривож топган. Абу
Ҳанифа (699–767) илгари сурган ислом ҳуқуқидаги бағрикенглик ва эркинлик
тамойиллари ўлкамиздан чиққан Шамсул Аимма Сарахсий (1009–1094),
Бурҳониддин Марғиноний (1123–1197) каби фақиҳлар томонидан такомил-
лаштирилди. Имом Мотуридий (870–944) ва Абу Ҳафс Насафий (1068–1142)
каби олимлар ҳанафия мазҳаби асосчисининг ислом ақидасига оид таъли-
мотларини ривожлантиришди.

IX–XI асрлар эса Шарқ уйғониш даври сифатида эътироф этилади.

Шарқда “Муаллими соний” (Иккинчи муаллим) номини олган Абу Наср
Форобий (873–950) ўзининг “Фозил одамлар шаҳри” асарида идеал жамият
кишиларининг қандай фазилатларга эга бўлиши лозимлиги ҳақидаги фикр-
ларини илгари сурди. “Шайх ур-раис” сифатида шуҳрат қозонган Абу Али
ибн Сино (980–1037) табиий фанлар бўйича ҳам жаҳон илми хазинасига
ўзининг бебаҳо ҳиссасини қўшди.

Абу Райҳон Беруний (973–1048) ўзининг “Қадимги халқлардан қолган

ёдгорликлар”, “Ҳиндистон”, “Минералогия”, “Сайдана”, “Қонуни Масъу-
дий” каби асарлари орқали ўз даврига қадар яшаб ўтган олимларнинг


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

11

бизгача сақланиб қолмаган асарларидаги мавжуд қимматли маълумотларни
келажак авлодларга ёзиб қолдирган.

Тасаввуф бўйича буюк аждодларимиздан ҳаётбахш ғоялар қолган.

Абдухолиқ Ғиждувоний (1103–1179), Нажмиддин Кубро (1145–1221),
Баҳоуддин Нақшбанд (1318–1389), Хожа Аҳрор Валий (1404–1490) каби
авлиёларнинг динийлик ва дунёвийликни баробар олиб бориш, ҳалол меҳнат
билан кун кечириш, ўз халқи, ватани учун фидойилик кўрсатиш каби ғоя ва
таълимотлари ҳозирга қадар ўз аҳамиятини йўқотган эмас.

Баркамол авлод тарбиясида буюк мутафаккирлар меросининг ўрни

беқиёсдир. Зеро, ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантирадиган аж-
додларимизнинг дурдона асарлари, ҳикмат, панд-насиҳат, ўгитларини жа-
миятга, хусусан, келажак авлодга етказишни тақозо этади.

Ўзбекистонда нодир қўлёзмалар ва қадимги босма китобларни сақлаш

ҳамда тадқиқ қилиш масалаларига алоҳида эътибор берила бошланди. Шу
мақсадда ҳукумат томонидан махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, грантлар
ажратилмоқда, уларни бажаришда йирик манбашунос ҳамда матншунос
олимлар билан бирга мустақиллик йилларида тарбия топган ёш олимлар ҳам
фаол иштирок этишмоқда.

Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон

Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази Президентимизнинг 2014 йил
8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада
мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг
интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузу-
рида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фаолиятини
ташкил этиш ҳамда кутубхонанинг янги биноси қурилишини жадаллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган.

Марказ фаолиятининг асосий вазифаси сифатида турли мавзуларга оид

қўлёзма ва тошбосма манбалар, кўҳна қўлёзмалар фондини сақлаш ва бойи-
тиш, уларни тизимлаш ва қайта тиклашни таъминлаш ҳамда ноёб қўлёз-
маларнинг электрон базасини тузиш, Шарқ тилларидаги манбаларни тадқиқ
этиш каби бир қатор ишлар белгиланган.

Ноёб объектда ишлар қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
а) қўлёзмаларни илмий-техник асосда сақлаш ва республикамизнинг

турли илмий муассасаларидан ҳамда чет элдан келган олимларни қўлёз-
малар билан таъминлаш;

б) марказнинг фотолабораторияси орқали қўлёзмаларни микрофильмга

олиш ва сақлаш;

в) қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини тайёрлаш;
г) қироатхона орқали ўқувчиларни китоблар билан таъминлаш;
д) қўлёзмаларни таъмирлаш ва профилактикадан ўтказиш;
е) қўлёзмаларни қайтадан кўриб чиқиш ва асарларнинг умумий миқ-


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

12

дорини аниқлаб берадиган қисқа тавсифли кўп жилддан иборат бўлган
каталоглар тузиш.

1.

Марказ олдига барча давлат муассасалари ва таниқли хусусий кол-

лекциялар бўйича қўлёзмалар, тошбосма усулидаги нашрлар ва бошқа
тарихий ҳужжатларнинг тўлиқ реестрини тайёрлаш юклатилган.

2.

Қўлёзмаларнинг тарихий-маданий ва илмий аҳамиятидан келиб чиқиб,

уларнинг зарур талабларга, шу жумладан кимёвий ва бактериал очиқ ишлов
бериш ўтказилишига, намлик ва ҳарорат режимини муайян даражада сақ-
лашга, шунингдек, тегишли меҳнат ва моддий ресурслар мавжудлигига риоя
қилган ҳолда сақлаш жойларида сақланишини таъминлаш имкониятига
алоҳида эътибор бериб, қўлёзмаларни сақлаш жойларини тизимлаштириш
юзасидан таклифлар киритиш белгиланган.

3.

Сақланаётган қўлёзмаларни ва ёзма мероснинг бошқа ёдгорликларини,

айниқса, хусусий коллекциялардаги қўлёзмалар ва ёзма мерос ёдгорликларини
доимий равишда тўлдириш, сканерлаш ва рақамлаштириш бўйича комплекс
чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифалари қўйилган.

Ҳозирги кунда марказ илмий ходимлари давлат илмий-техника дастур-

лари доирасидаги 2 та фундаментал, 1 та ёш олимлар ва 4 та амалий лойи-
ҳалар устида изланишлар олиб боришмоқда.

Жумладан, “Марказий Осиё халқлари ёзма меросини ўрганиш: манба-

шунослик ва матншунослик тадқиқотлари (Абу Райҳон Беруний номидаги
Шарқ қўлёзмалари маркази қўлёзмалари асосида)” фундаментал лойиҳаси
доирасида Марказ фондидаги Марказий Осиё тарихи, фани, маданияти, ислом
дини тарихига оид илмий муомалага киритилмаган Шарқ тилларидаги ёзма
манбаларнинг асл матнлари ва таржималари нашрга тайёрланади.

“Марказий Осиё этник тарихига оид Шарқ тилларидаги қадимги ва ўрта

аср манбаларидаги маълумотлар” мавзуидаги фундаментал лойиҳада эса
қадимги ва ўрта асрлар даврига мансуб хитой, суғдий, бақтрий, қадимги
Хоразм, паҳлавий, ҳинд манбаларидаги Марказий Осиё халқлари, биринчи
навбатда, ўзбек халқининг этник тарихига оид маълумотларни таржима
қилиш ва уларни махсус тадқиқотлар асосида ёзилган кенг шарҳлар ўз
ифодасини топади.

“Абу Ҳафс ан-Насафийнинг

“Таҳсил усул ал-фиқҳ ва тафсил ал-мақолот

фиҳа ‘ала ал-важҳ”

(“Усул ал-фиқҳни ўрганиш ва у ҳақда умумий қарашлар

тафсилоти”) асарининг матни ва илмий изоҳли таржимасини нашрга тайёр-
лаш” деб номланган ёшлар лойиҳаси Насафийнинг марказимизда сақла-
наётган дунёдаги ягона қўлёзмаси асосида амалга оширилмоқда.

“Таҳсил усул ал-фиқҳ” рисоласи Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ

қўлёзмалари марказида 1462-рақами остида сақланаётган “Матлаъ ан-нужум
ва мажмаъ ал-ъулум” номли мажмуа таркибидан ўрин олган. Мазкур қўлёз-
мада Абу Ҳафс ан-Насафийнинг 56 та асари жамланган. Қўлёзма XIV асрда
китобат қилинган энг нодир ва ноёб манбалардан бири ҳисобланади.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

13

Маълумки, Шарқ қўлёзмалари маркази ташкил этилгач, бу ердаги қўлёзма

манбаларни мавзулар йўналиши бўйича тизимли тадқиқ этишга эътибор
қаратилди. “Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон
Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида сақланаётган тарихий ҳуж-
жатлар ҳолати таҳлили ва сақлаш шароитларини яхшилашнинг илмий асослари
ва амалиёти” амалий лойиҳасида қуйидаги вазифалар белгиланган:

тарихий ҳужжатлар ҳолатини мониторинг қилиш;

превентив консервация муолажаларини амалга ошириш;

ўта оғир холатдаги 100 та ҳужжатни реставрация қилиш;

ҳужжатларнинг электрон вариантларини яратиш;

тарихий ҳужжатлар консервация ва реставрацияси бўйича ўқув-

услубий қўлланма тузиш;

лойиҳа асосида ўқув семинарларини ташкил этиш.

Президент Ислом Каримовнинг 2014 йил 15 май куни Самарқандда бў-

либ ўтган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий
мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” хал-
қаро конференциядаги нутқида Шарқ фалсафаси йўналишида алоҳида тад-
қиқот олиб бориш кераклиги вазифа қилиб белгиланган.

“Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон

Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази хазинасида сақланаётган
фалсафага оид қўлёзмаларнинг тематик фиҳристини тузиш” амалий лойиҳа-
сида Шарқ, хусусан, Марказий Осиёдан асрлар мобайнида етишиб чиққан
буюк алломаларнинг ўрта асрларда инсоният ижтимоий тараққиётидаги
ўрнини ёритиш мақсадида фалсафага оид Марказда сақланаётган қўлёзма-
ларнинг аналитик (кенгайтирилган) тавсифини тайёрлаш режалаштирилган.

Шунингдек, “Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу

Райҳон Беруний номли Шарқ қўлёзмалари маркази (асосий) фондидаги
филологияга оид қўлёзмаларни илмий тавсифлаш” амалий лойиҳасида IX–
XX асрларда Марказий Осиё олимлари томонидан таълиф этилган ёки
бевосита фойдаланилган филологияга оид асарлар тадқиқ қилиниб, илмий
тавсифи тузилади. Марказ фондида адабиётга доир − девонлар, ғазаллар,
баёзлар, тазкиралар, ҳикоялар, достонлар, қасидалар, тилшуносликка оид −
сарф, наҳв, луғат тўпламлари ва соҳага тааллуқли бошқа рисолаларнинг
5000 дан зиёд нусхалари сақланмоқда.

Юртбошимизнинг “ал-Ҳаким ат-Термизий” мажмуасини зиёрат қилиш

пайтида берган тавсияларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 декабрида қабул қилин-
ган 07/1–266-сонли махсус қарорида белгиланган термизлик алломалар ил-
мий меросини ўрганиш, уларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиш
ва халқимизга етказиш каби қатор вазифалар қўйилган.

Шундан келиб чиқиб, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузу-

ридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази томонидан


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

14

“А-1-252 Термизлик алломалар илмий меросини тадқиқ этиш, асарларини

таржима қилиш ва нашр этиш” амалий лойиҳаси устида изланишлар олиб

борилмоқда. Мазкур тадқиқот доирасида био-библиографик асарлар, мам-

лакатимиз ва дунёнинг бошқа мамлакатлари қўлёзма хазиналарида сақла-

наётган Термиздан етишиб чиққан алломалар асарлари ҳамда уларнинг ҳаёти

ва фаолиятига алоқадор маълумотлар тўпланади.

Жамланган маълумотлар

асосида термизлик алломалар асарларининг фиҳристи (каталоги) тайёр-

ланади. Термизлик алломаларнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилинади.

Умуман олганда, илм, фан, фалсафанинг юксак тафаккур намуналарини

яратган алломаларимиз ҳаёт йўллари, нодир асарлари ёшлар учун ибрат ва

маънавий ҳаётимизнинг кўзгуси саналади. Марказни ҳақли равишда нодир

қўлёзма манбалари жамланган хазина, деб аташ мумкин. Бу илмий-диний,

маънавий мерос Шарқда фан ва маданиятнинг ривожланишига жиддий

таъсир кўрсатди ҳамда жаҳон фани ривожланишига муҳим ҳисса бўлиб

қўшилди. Ҳозирги пайтда бу маънавий мероснинг ёш авлодни тарбия-

лашдаги аҳамияти янада ошиб бормоқда.

АХМЕДОВ АШРАФ

Доктор исторических наук, профессор,

Центр восточных рукописей имени Абу Рейхана Беруни при ТашГИВ

Достижения мирового значения в области математики и

астрономии ал-Хорезми, Беруни и Улугбека

Аннотация.

В статье автор приводит сведения о выдающихся достижениях в

области точных наук в опубликованных им трудах ал-Хорезми, Беруни и Улугбека, которые
оказали огромное влияние на развитие этих наук не только на Востоке, но и в Европе.

Опорные слова и выражения:

точные науки, математика, астрономия Мухаммад ал-

Хорезми, Абу Райхан Беруни и Улугбек Мухаммад Тарагай, цифры, алгебра, арифметика.

Аннотация.

Мақолада ал-Хоразмий, Беруний ва Улуғбекларнинг муаллиф томонидан

нашр этилган асарларида улар аниқ фанлар соҳасида эришган ютуқлар нафақат Шарқда,
балки Европада ҳам шу фанлар ривожига юксак таъсир этганлиги кўрсатилган.

Таянч сўз ва иборалар:

аниқ фанлар, математика, астрономия, Муҳаммад ал-

Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, рақамлар, алгебра, арифметика.

Summary.

In this article it is provided valuable information about remarkable achievements in

the sphere of exact sciences in the works of al-Khorezmi, al-Beruni and Ulughbek most of which
published by the author. Here is also emphasized that the ideas and works of the aforementioned
scholars had a great impact on the development of sciences not only in the East, but also in Europe.

Keywords and expressions:

exact sciences, Mathematics, Astronomy, Muhammad al-

Khorezmi, Abu Rayhan Beruniy (al-Beruni), Mirzo Ulugbek, numbers, Algebra, Arithmetic.

В IX–XV вв. из Узбекистана в области точных наук выдвинулся ряд

великих ученых. Среди них наиболее выдающимися и оставившими глубо-

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов