Историческое значение произведения «Сафарнама» Насыра Хисрава

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
56-65
12
0
Поделиться
Фармонов, Р., & Аль-Лаватий, М. (2015). Историческое значение произведения «Сафарнама» Насыра Хисрава. Востоковедения, 2(2-3), 56–65. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15541
Рахмон Фармонов, Ташкентский государственный экономический университет

доктор исторических наук, профессор

Мухаммад Аль-Лаватий, Ташкентский государственный институт востоковедения

Чрезвычайный и Полномочный Посол Султаната Оман в Узбекистане

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  данной  статье  речь  идет  о  творческой  деятельности  одного  из мыслителей  Восточного  Ренессанса  Носира  Хосроу  и  о  его  книге  путешествий  – “Сафарнаме”. В книге Носир Хосроу рассказывает о результатах своего путешествия в странах Среднего и Ближнего Востока. Его семилетнее путешествие (1045-1052) нашло отражение  в  “Сафарнаме”.  В  книге  содержатся  ценные  сведения  о  быте,  культуре, обычаях, языках и образе жизни народов Среднего и Ближнего Востока.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

56

936/1529 йиллар кечмишларида эса Ҳиндистон тарихи (бевосита 932/1525

йил воқеаларида Ҳиндистоннинг тарихий географияси) берилган.

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар

(905/1499–958/1551). “Тарихи Рашидий” –

форсий тилдаги тарихий асар; унда Марказий Осиёнинг шарқий қисми –

Мўғулистон ва Манглай-Субе (Шарқий Туркистон)нинг XV–XVI аср бирин-

чи чораги тарихи нисбатан батафсил берилган.

“Тарихи Рашидий” мазмунига кўра тарихий асар ва унда географик

маълумотлар тарихий воқеалар тафсилотлари таркибида берилган. Асарда

Темурийлар давлати, Мўғулистон ва Шарқий Туркистоннинг XV аср иккин-

чи ярмидаги маъмурий-ҳудудий ҳолати (вилоятлар, шаҳарлар, жумладан,

маъмурий марказлар), аҳолиси (этник таркиби, жойлашиши, ҳаёт тарзи,

миграция жараёни ва ҳ.к.), табиати – рельефи (тоғлар, дашт ва чўллар), иқ-

лими, сувлари (дарёлар, кўллар), ўсимлик ва ҳайвонот олами, хўжалиги

(чорвачилик, жумладан, яйлов чорвачилиги, деҳқончилик), бунёдкорлик иш-

лари, савдо йўллари ва манзиллар, аҳоли масканлари орасидаги масофалар,

топонимикаси хусусида маълумотлар ўрин олган.

Юқорида келтирилганлардан маълум бўладики, темурийлар даври тари-

хий манбаларида Марказий Осиё ҳақида талайгина географик маълумотлар

мавжуд ва улар ўлканинг XIV–XV асрлар тарихий географияси ҳақида ўзига

хос тасаввур бера олади.

ФАРМОНОВ РАҲМОН

Тарих фанлари доктори, профессор, ЖИДУ

МУҲАММАД ибн САИД ибн МУҲАММАД ал-ЛАВАТИЙ

Уммон Султонлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси

Носир Хисрав “Сафарнома” асарининг тарихий аҳамияти

Аннотация

. Мазкур мақолада Шарқ Ренессанси даврида яшаб фаолият кўрсатган

аллома Носир Хисрав ва унинг “Сафарнома” асари ҳақида сўз боради. “Сафарнома” асари
ўз ичига Носир Хисравнинг 7 йиллик (1045–1052) Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига
қилган саёҳатини қамраб олган. Унда халқларнинг маданияти, урф-одатлари, тиллари ва
турмуш тарзига оид маълумотлар келтирилган.

Таянч сўз ва иборалар:

Миср, Мағриб, Нил дарёси, Иерусалим, Сурия, Уммон, Ироқ,

Ажам мамлакатлари, султон, ҳоким, урф-одат, маданият.

Аннотация

.

В данной статье речь идет о творческой деятельности одного из

мыслителей Восточного Ренессанса Носира Хосроу и о его книге путешествий –
“Сафарнаме”. В книге Носир Хосроу рассказывает о результатах своего путешествия в
странах Среднего и Ближнего Востока. Его семилетнее путешествие (1045-1052) нашло
отражение в “Сафарнаме”. В книге содержатся ценные сведения о быте, культуре,
обычаях, языках и образе жизни народов Среднего и Ближнего Востока.

Опорные слова и выражения:

Египет, страны Магриба, река Нил, Иеурсалим, Сирия,

Оман, Ирак, страны Аджама, хаким, султан, обычаи, культура.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

57

Summary.

This article is about a scholar who lived and worked in the Oriental Renaissance

period Nasir Khusrav and his work “Safarnama”. “Safarnama” contains Nasir Khusrav’s seven
years travel (1045-1052) to the Middle and the Near East countries. The book delivers information
about nations culture, customs, languages and lifestyle.

Keywords and expressions:

Egypt, countries of the Maghrib, the river of Nile, Jerusalem,

Syria, Oman, Irak, none-Arabic (Ajam) countries, sultan, a hakim (governor), traditions, culture.

IX–XII ва XIV–XVI асрлар давомида Марказий Осиё бир қанча мута-

факкирлар, аллома олимларни етиштирган. Президентимиз Ислом Каримов
айтганларидек: “Абу Абдуллоҳ Рудакий, Фирдавсий, Низомий Ганжавий,
Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Жомий, Алишер Навоий, Бобур ва бошқа кўплаб
буюк файласуфлар, шоир ва маърифатпарварларнинг ижодий меросида до-
нишмандлик ва борлиқ оламни гуманистик англашнинг жуда улкан, битмас-
туганмас хазинаси сақланиб келмоқда. Бу мерос ҳақиқатан ҳам жаҳон аҳа-
миятига молик бебаҳо бойлик ҳисобланади”

1

.

Ана шу алломалар қаторига XI асрда яшаган туркистонлик Носир Хисрав

ҳам киради. Носир Хисрав (1004–1088) мусулмон Шарқининг IX–XII аср-

лардаги Уйғониш даври мутафаккирларидан бири ҳисобланади. У – наср ва

назмда ёзилган бир қанча бадиий, тарихий, геогафик асарлар муаллифи.

Носир Хисрав ўз замондошларига катта таъсир кўрсатган мутафаккирлардан

бири бўлиб, турк, форс ва араб тилларини мукаммал билган. Қабодиёнлик

Носир Хисрав бошланғич маълумотни шу ерда олиб, кейинчалик йирик ма-

даний шаҳарлардан бўлган Балҳ ва Марвда таълим олган. У қомусий олим

сифатида фалсафа, география, назм, наср соҳаларида катта ютуқларга эриш-

ди. Ғазнавийлар ва Салжуқийлар саройларида турли мансабларда хизмат

қилди. Шу билан бирга, Қорахонийлар, Ғазнавийлар ва Салжуқийларнинг

ички ва ташқи сиёсатини синчиклаб ўрганди.

Хорижда ва Ўзбекистонда Носир Хисравни ҳанузгача яхши билишмайди.

Масалан, рус тадқиқотчиси С.Плеханов уни форс ёки эронлик мутафаккир-
лар сирасига киритган

2

. Ҳолбуки, бу нотўғри, биз юқорида қайд қилгани-

миздек, Носир Хисрав Туркистон ҳудудидаги Қабодиён шаҳарчасида туғил-
ган. Ўзбек тадқиқотчилари Каромиддин Гадоев ва Сабоҳат Бердиевалар ўз-
ларининг “Жаҳонгашта сайёҳ-олимлар” асарларида Носир Хисравни Балх
шаҳри яқинидаги қадимий Қабодиён қишлоғида таваллуд топган дейишган

3

.

XI аср анъаналарига кўра аксарият олимлар қатори Носир Хисрав ҳам форс

ва араб тилларида ижод қилган. Носир Хисрав туркистонлик буюк аллома, шу
билан бир қаторда, ўзининг илмий, бадиий асарлари орқали форс тили ва
адабиётига катта ижобий таъсир кўрсатган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики,
унинг фалсафий қарашлари Умар Ҳайём ижодиёти, шу жумладан унинг

1

Каримов И.А. “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси,

унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро
конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. “Халқ сўзи”, 2014 йил 16 май.

2

Плеханов С. Реформатор на троне. – М., 2003. – С. 56.

3

Гадоев К., Бердиева С. Жаҳонгашта сайёҳ олимлар. – Т., 2012. 45-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

58

рубоийларига баракали таъсир кўрсатган. Алишер Навоийнинг замондоши ва
устози Абдураҳмон Жомий ўзининг “Баҳористон” китобида Носир Хисравга
юқори баҳо берган.. “ У шеър санъатида моҳир, ҳикмат илмида комил эди”

1

.

Маълумотлар шуни кўрсатадики, темурий султонлар Носир Хисрав ижоди ва
айниқса, “Сафарнома” асаридан яхши хабардор бўлганлар. Носир Хисравнинг
шеърий асарлари билан бир қаторда, насрий асарлари ҳам бир талай. Форс
тилидан ташқари, у араб тилида ҳам шеърлар ёзган.

Мазкур мақолада сўз Носир Хисравнинг “Сафарнома” асари ҳақида бо-

ради. Бу асар собиқ Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик инсти-
тутининг катта илмий ходими, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси
Ғулом Каримий томонидан таржима қилинган бўлиб, 2010 йилда нашр этил-
ди. “Сафарнома” асари Носир Хисравнинг етти йиллик (1045–1052) саёҳати
самарасидир. Асар 1045 йилда Носир Хисрав 41 ёшга кирган пайтида бош-
ланиб, 1052 йил ўз ниҳоясига етди. У муқаддас Макка ва Мадина шаҳар-
ларини зиёрат қилиш мақсадида ўз вазифасидан бўшаб сафарга отланди.
Етти йил давомида Носир Хисрав Эрон, Арманистон, Озарбайжон, Сурия,
Миср, Арабистон, Ироқ мамлакатларини, шаҳар ва қишлоқларини кезиб
чиқди. Айниқса, унинг Табриз, Қоҳира, Иерусалим, Макка, Лаҳзо, Басра,
Исфахон каби шаҳарлар тўғрисидаги баёни ўқувчилар диққатини ўзига ром
этади. Шу билан бир қаторда Носир Хисрав бир қанча қишлоқ ва аҳоли ман-
зилларини кезиб чиқди. У замонасининг машҳур шахслари, шу жумладан
шоирлар, олимлар, ҳакимлар, тижоратчилар ва бошқа касб эгалари билан
мулоқотда бўлди. Саёҳат давомида Носир Хисрав икки йилдан ортиқроқ
вақт давомида ўз укаси билан бирга Мисрда истиқомат қилди. Носир Хисрав
ўз саёҳати давомида турли халқларнинг

маданияти, турмуш тарзи, тили,

дини, ижтимоий ҳаёти, иқтисоди билан яқиндан танишди. Масалан, у
Эроннинг шимолида жойлашган Симнон шаҳрида Али Нисон номли шахс
билан учрашиб, унинг форс тили Дайлам лаҳжасида мулоқот қилганлигини
қайд этди. Ўз навбатида, Носир Хисрав қалъалар, бинолар, карвонсаройлар,
бозорлар, масжид ва мадрасалар, калисо, синагогалар, денгизлар, тоғлар,
дарёлар, воҳалар, водийларни кезиб, улар тўғрисида қимматли маълумотлар
қолдирди. Унинг маълумотига кўра, Каспий денгизи XI асрда “Обискун”
номи билан аталган. Обискун денгизига Носир Хисрав маълумотига кўра,
1400 та катта ва кичик дарёлар оқиб келади

2

.

Биз қуйида Носир Хисравнинг XI асрдаги Иерусалим ва Миср мамла-

катида бўлган саёҳати тафсилотларини келтирамиз. 1046 йил 16 мартда Носир
Хисрав Иерусалимга кириб келди. Бу вақтда унинг саёҳати бошланишига
роппа-роса бир йил тўлган эди. Шу вақт ичида, деб таъкидлайди Носир
Хисрав, биз доимий ҳаракатда бўлдик ва деярли дам олмадик. Сурия аҳолиси

1

Абдураҳмон Жомий. Баҳористон. – Т., 1997. 76-б.

2

Носир Хисрав. Сафарнома. – Т., 2010. 18-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

59

Иерусалимни “Қуддус” деб аташади. Одатда, ҳожилар бу ерга ўз фарзандлари
– ўғиллари билан келиб, уларни шу ерда суннат қилишади ва “Қурбон
ҳайити”ни шу ерда нишонлашади. Византия ва бошқа мамлакатлардан келган
насронийлар ва яҳудийлар черков ва синагогада тоат-ибодат қилишади.

Иерусалим тоғлар билан ўралган. Бу ерда зайтун дарахти, анжир ва

бошқа мевали дарахтлар ўсади. Аҳоли орасида шундай кишилар борки, улар
ўз қудуқларини зайтун ёғи билан тўлдиришади. Зайтун ёғи бутун дунёга шу
ердан тарқалади. Носир Хисравнинг маълумотига кўра, Қуддус аҳолиси ўзи-
га тўқ бўлиб, очарчилик нималигини билишмайди. Бадавлат кишилардан
бири ўз тушида Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)ни кўрган. Муҳаммад
пайғамбар шундай деган: “Шомнинг нону зайтунига мен кафил бўламан”

1

.

Иерусалимда ёмғир сувидан бошқа сув йўқ. Булоқ ва ариқлар шахардан
ташқарида жойлашган. Шаҳарда 20 минг эркак мавжуд. Шаҳарда яхши бо-
зорлар ва гўзал бинолар бор. Шаҳар майдонлари суфталанган ва текисланган
тошлар билан ётқизилган. Ёмғир ёққанда шаҳар янада тоза ва гўзал тусга
киради. Бозорда ҳар хил турдаги моллар махсус расталарда жойлашти-
рилган. Шаҳардаги Жомеъ масжиди унинг шарқий қисмида жойлашган.
Шаҳарнинг шарқий қисмидаги девори бир вақтнинг ўзида масжиднинг
деворидан иборат. Масжиднинг орқа томонидан юрганда Сохира номли чўл
кўзга ташланади. Одамларнинг айтишига қараганда, айнан шу ерда охир
замон, қиёмат бошланади. Минглаб ҳожилар бу ерга келишни ва айнан шу
ерда ўлим топишни орзу қилишади. Масжид ва Сохира чўли ўртасида водий
мавжуд. У ерда қадимги биноларнинг

қолдиқлари мавжуд бўлиб, фиравнлар

даврларини эслатади. Агар сиз шаҳарнинг жануб томонидан йўлга тушсан-
гиз ярим фарсангдан сўнг Айни Салвон кўлига дуч келасиз. Кўл ёқасида
бино мавжуд бўлиб, у қишлоқ томон оқади. У ерда гуллаган боғлар ва да-
рахтлар бор. Одамларнинг айтишича, кимки шу сувга чўмилса ёки қўлини
тегизса, турли дардлардан фориғ бўлади. Бу кўл учун махсус вақф-мулк
ажратилган. Иерусалимда кўплаб шифохоналар беморлар учун ажратилган.
Эҳтиёжманд одамлар вақф ҳисобидан дори-дармонлар олишади. Табиблар
эса вақф ҳисобидан моёна олишади. Бу ерда ер ости масжиди ҳам мавжуд
бўлиб, одамлар у ерга зинапоя орқали кириб-чиқадилар. Масжиднинг май-
дони 300 кв. газни ташкил этади. Бу ерда Исо пайғамбарнинг бешиги мав-
жуд бўлиб, у тошдан ясалган. У шунчалик каттаки, одамлар унинг устига
чиқиб намоз ўқишади. Бешик масжиднинг меҳроби ўрнида жойлашган. Мас-
жиднинг Шарқий тарафида Биби Марямнинг меҳроби жойлашган, унинг
ёнида эса Закария меҳроби мавуд. Бу меҳробларда Қуръон оятлари ёзилган
бўлиб, улар Закария ва Биби Марямга тегишли. Одамларнинг ҳикоя қили-
шича, дейди Носир Хисрав, Исо пайғамбар айнан шу масжид ўрнида дунёга
келган. Устунлардан бирида икки бармоқ изи бор. Айтишларича, Марям

1

Ўша ерда. 34-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

60

тўлғоқ тутганда шу устунни чангаллаган экан. Бу масжид “Исо а.с. бешиги”
номи билан машҳур. Шифтига жуда кўп жез ва нуқрадан ясалган қандиллар
осиқ ва ҳар кеча ёниб туради. Байтул мақдисдан сўнг мен Иброҳим Халил
ар-Раҳмон мозорини зиёрат қилишга азм этдим. Байтул мақдисдан ушбу
машҳат жойлашган ергача олти фарсангдир. Йўл жанубга қараб кетади ва
боғ-роғларга бурканган қишлоқлардан ўтади. Кўп сув талаб этмайдиган
узум ва зайтун, ёввойи ҳолда ўсиб ётган сумоқнинг (нордон мева) охири кў-
ринмасди. Шаҳардан икки фарсанг масофада Чахордех (тўрт қишлоқ) қиш-
лоғи жойлашган. Булоқ бўлгани учун боғу бўстонлар кўп. Гўзаллиги учун бу
мавзени “Фародис” (жаннат) деб ҳам аташади. Байтул мақдисдан бир фар-
санг масофада тарсолар (христианлар) жуда азиз тутадиган бир жой бор. Бу
ерда бир гурух мужобирлар (доим яшайдиган ерли аҳоли) бўлиб, зиёрат-
чилар ҳам жуда кўп келишади. Мавзе “Байтуллаҳм” деб аталади. Тарсолар
бу ерда қурбонлик қилишади ва Румдан (Византия) ҳам кўп одам келади.

Эндиликда Носир Хисравнинг Нил дарёси ва Миср мамлакати тўғри-

сидаги маълумотларни келтирамиз. Нил суви жанубий-ғарб тарафдан оқиб
келади ва Мисрдан ўтиб Рум денгизига қуйилади. Нил дарёси суви кўпай-
ганда Термиз ёнидаги Жайҳунга икки баробар келади. Нил суви дастлаб
етиб келадиган шаҳар Ассувондир. Унгача 300 фарсанг масофа бор. Дарё
бўйида кета-кетгунча шаҳар ва қишлоқлар жойлашган. Кемалар то Ассувон-
гача қатнайди. Ундан нарига ўтолмайди, чунки сув тоғ далаларидан чиқиб,
тез оқади. Ундан юқорида, жануб тарафда Нуба вилояти бўлиб, у жойнинг
ўз подшоси бор. Одамлари қора танли, насроний динидадир. Савдогарлар у
мамлакатга ойна, тароқ ва маржон элтишади ва у ердан қуллар келти-
ришади. Мисрда қуллар ё нубалик қора танли, ё румлик оқ танли бўлади.
Нубадан келтирилган буғдой ва тариқни кўрдим, униси ҳам, буниси ҳам
қора тусда эди. Июнь ойининг охиридан бошлаб Нил суви кўпая бошлайди
ва қиш фаслидаги сатҳига нисбатан 20 арш кўтарилади. Миср шаҳрида
сувнинг кўпайиш суръатини аниқлайдиган асбоблар қурилган ва махсус
белгилар қўйилган. Дарё суви ҳар куни бир қаричдан ошиқроқ кўпаяди ва
бир газ кўтарилганда ҳамма ёққа ҳуш хабарлар тарқалиб, одамлар хурсанд
бўлишади. Бу ҳол сув то 18 арш кўтарилгунча давом этади ва 18 арш етарли
ҳисобланади. Яна 40 кун сув бир маромда туради, ундан сўнг 40 кун
мобайнида сув камайиб, қишки ҳолатига қайтади. Агар сув 18 аршга кўта-
рилмаса, Миср султони халқидан солиқ олмайди.

Нилдан ҳар томонга қарата кўплаб анҳорлар қазилган, бу сувлар дарё

сувини қишлоқ ва вилоятларга етказади. Миср вилоятидаги барча қишлоқлар
баландлик ва дўнгликларда жойлашган. Нил тошганда бутун вилоят сув
тагида қолади ва қишлоқлар сувга ғарқ бўлмаслиги учун уларни тепаликларга
қуришган. Бу пайитда одамлар қишлоқдан-қишлоққа қайиқларда боришади.
Шундай қилиб, тўрт ой давомида одамлар керакли маҳсулотлар билан


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

61

таъминланган бўладилар. Нил ўз қирғоқларига қайтганда одамлар деҳқон-
чилик билан шуғулланадилар ва бу даврда ерни суғоришга ҳожат қолмайди.

Миср шаҳри Нил ва Рим денгизи ўртасида жойлашган. Нил денгизга

қуйилади. Искандария шаҳри эса Нил дарёси ёни ва денгиз қирғоғида жой-
лашган. Миср шаҳридан Искандариягача бўлган масофа 30 фарсанг. Искан-
дарияда маёқ ўрнатилган бўлиб, унинг тепасида ёндирувчи ойна мавжуд.
Агар Константинополдан келган Рум кемалари унинг таъсири доирасига
етса, маёқ тепасидаги ойнадан кемага ўт тушиб, ёниб кетади. Римликлар
бундан қутулиш учун турли ҳийлалар ўйлаб, одам жўнатиб, бу ойнани
синдирдилар. Ҳоким Биамуруллоҳ (996-1021) Миср султони бўлганида бир
одам унинг олдига келиб, ойнани созлаб аввалги ҳолига келтиришни айтган,
“эндиликда бунга ҳожат йўқ, – дебди Хоким, – Румликлар бизга ҳар йили
зар ва мол узатишади, лашкаримиз уларнинг сарҳадига кирса ҳам қаршилик
қилишмайди, хуллас вазият аъло даражада”

1

.

Носир Хисрав Мисрда бўлганида Миср шаҳри Қоҳира шаҳридан жануб-

да жойлашган. Кейинчалик ҳар иккала шаҳар қўшилиб Қоҳира номини ол-
ган. Носир Хисрав Қоҳира сўзининг этимологиясига ўз диққатини қаратган.
Илгари Миср Бағдод халифалигига қарашли бўлганида Ҳусайн ибн Али ав-
лодларидан бири бўлган Муиззиддиналлох Қоҳира шаҳри ўрнида ўз лаш-
карларини йиғиб, у ерни қаҳр ва ғазаб билан эгаллаган. Шу сабабли бу ер
Қоҳира (Қаҳр) номини олган. Бу воқеа милодий 973 йилда содир бўлган.
Қоҳирада, – деб ёзади Носир Хисрав, – 20 мингдан ортиқ дўконлар мавжуд
бўлиб улар ижарага берилади ва бир ойда иккидан то ўн мағриб динори ижа-
ра учун олинади. Менинг маълумотларимга кўра, деб ёзади Носир Хисрав,
Қоҳира ва Миср шаҳарларида 10 минг хонадон мавжуд бўлиб, улар Миср
султони хонадонига тегишли. Бу хонадонлар ҳам истаганларга ижара сифа-
тида берилади. Султон қасри Қоҳира шаҳри ўртасида жойлашган. Султон
қасри 1000 та посбон томонидан қўриқланади, уларнинг ярми отлиқ, қолган-
лари эса пиёда посбонлардан иборат

2

. Айтишларича, Султон қасрида 12000

ёлланма хизматкорлар бор. Фақат қасрнинг ўзида 30 минг одам истиқомат
қилади. Қасрда 12 кўшк жойлашган ва қасрнинг 10 дарвозаси мавжуд бўлиб,
қуйидаги номлар билан аталган:

1.

Бобуззахаб (Олтин дарвоза).

2.

Бобулбаҳр (Денгиз дарвозаси).

3.

Бобуссариж (Чўл дарвозаси).

4.

Бобуззахама (Чиройли дарвоза).

5.

Бобуссалом (Тинчлик дарвозаси).

6.

Бобуззабаржад (Қимматбаҳо тошлардан бўлган дарвоза).

7.

Бобулийит ( Ҳайит дарвозаси).

1

Носир Хисрав. Сафарнома. – Т. 44-б.

2

Носир Хисрав . Сафарнома. – Т. 47-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

62

8.

Бобулфутуҳ (Фатҳ дарвозаси).

9.

Бобуззалоққа (Ботқоқлик дарвозаси).

10.

Бобуссурия (Тунги дарвоза)

1

.

Ер ости дарвозаси ҳам мавжуд бўлиб, у ердан Султон отда кириб-чиқиши

мумкин. Шаҳар ташқарисида ҳам қаср мавжуд бўлиб, у ерга ҳам ер ости
орқали ўтиш мумкин.

Қоҳира шаҳрининг 5 та дарвозаси бор:
1.

Бобуннаср (Зафар дарвозаси).

2.

Бобулфутух (Фатх- ғалаба дарвозаси).

3.

Бобулқантара (Кўприк дарвозаси).

4.

Бобуззавайла (Кунботар дарвозаси).

5.

Бобулхалиж (Анхор дарвозаси).

Шаҳар атрофида девор йўқ, лекин бинолар шу қадар баландки, девордан

афзал ва мустаҳкамдир. Ҳар сарой ва кўшк бир қасрдир.Кўплаб бинолар 5 ва
6 қаватлидир. Нил дарёсининг суви чучук ва сув шаҳарга туялар ёрдамида
етказилади. Шаҳар яқинидаги қудуқ суви чучук ва яхши, бироқ шаҳардан
узоқлашган сари қудуқларнинг сувлари шўр. Қасрлар орасида дарахтлар ва
боғлар мавжуд ва улар қудуқ сувлари билан суғорилади. Ҳатто томлар тепа-
сида, айвонларда ҳам дарахтлар ўстирилади. Сув ташиш ва суғориш ишлари
учун 5 мингдан кўпроқ туялардан фойдаланилади.

Нил суви етарли даражада кўпайиб 18 газга етганда анҳор очилиши ма-

росими бўлиб ўтади. Маросимнинг бошланиши байрамона нишонланади.

Шу куни бошқа ариқлар суви ҳам очилади. Байрам маросимида Султон қў-

шинлари кўриги бўлиб ўтади. Ҳар бир қўшин қисмлари ўз номларига эга.

“Каттолилар” деб аталувчиларнинг бўлики 20 минг отлиқ аскардан иборат

бўлиб, улар Қайрувондан ал-Муиззиддиналлох хизматига келишган. Яна

бир гуруҳни “Ботилилар”деб аташади, улар Мағриб ахолисидан бўлиб,

Мисрга Султондан олдин келишади ва ўн беш минг отлиқдан иборат.

“Масомуда” деб аталувчи гуруҳда 20 минг одам бўлиб, улар Масомуддиний-

лар ўлкасидан келишган қора танлилардир. “Мушориқа” – Машриқликлар

деб аталувчи гуруҳ турклар ва эронликлардан иборат. Гарчанд уларнинг

кўплари Мисрда туғилган бўлса ҳамки, араб бўлмаганликлари учун номлари

юртларига мослаб қўйилган. Айтишларича, улар 10 минг одам бўлиб, бақув-

ват ва забардастдурлар. Яна бир гуруҳ “Абидушшарро” бўлиб, гуруҳ аъзо-

лари Султон томонидан сотиб олинган 30 минг қулдан иборат. Бошқа бир

гуруҳ “Бадавийлар” деб номланиб, хижозликлардан иборат 50 минг суворийни

ташкил этиб, улар найзалар билан қуролланган. “Устодон” деб аталувчи гу-

руҳ 30 минг қора ва оқ танли қуллардан иборат, улар турли хизматлар учун

сотиб олинган. “Саройилар” деб аталувчи гуруҳ турли ўлкалардан йиғилган

пиёдалардан иборат. Уларнинг саркардаси алоҳида бўлиб, уларнинг ҳар

бири ўз элат жангчиларига хос қурол-яроғ билан жанг қилади ва 10 минг

1

Ўша ерда. 48-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

63

кишидан иборат. “Занжилар” деб аталувчи гуруҳда 30 минг қиличбоз бор.

Улар ҳам Султон қарамоғидадур. Юқорида айтиб ўтилган гуруҳлар, улар-

нинг аъзолари Султон томонидан маош оладилар. Бундан ташқари, шаҳ-

зодалар ва оламнинг турли ўлкаларидан йиғилган аслзодалар бир гуруҳ

бўлиб, у лашкар ҳисобига кирмайди. Бунда Мағриб, Яман, Рум, Сақлаб
(Славян), Нуба, Ҳабашистон зодагонлари, Деҳли шоҳининг оналари билан

бу ерга келган ўғиллари, Гуржистон шаҳзодалари, Дайлам маликзодалари,

Туркистон хоқонининг ўғиллари бор эди. Шунингдек, яна турли табақага

мансуб одамлар: олиму фозиллар, адиблар, шоирлар, қонуншунослар –

ҳаммаси султондан маош олишади.

Султон анҳор бошига ташриф буюрадиган кун тонг саҳарда юқорида

айтиб ўтилган отларни олиб бориш учун 10 минг одам ёллашади. Отларни

100 тадан гуруҳларга бўлиб, етаклаб боришади. Олдинда ноғора, карнай ва

сурнайлар чалиб муғаннийлар, орқада эса бир тўда аскарлар боришади.

Султон дарвозасидан то халиж анҳори бошигача шу тарзда боришади ва

шундай қайтиб келишади. Отларни етаклаб борган ҳар бир одамга 3 дир-

ҳамдан беришади. Отлар орқасидан кажавалар ўрнатилган туялар ва тахти-

равонлар ўрнатилган хачирларни етаклаб боришади. Бу пайтда Султон лаш-

кар ва отлардан нарироқда хачир миниб келади. У ёш, чиройли ва хушқомат

одам бўлиб, Амир ал-Мўминин Ҳусайн ибни Али Абу Толиб авлодидан.

Ўша пайтдаги Миср ҳукмдори Султон Тамим ал- Мустансирбиллоҳ (1036–

1094) бўлган. У миниб олган хачирнинг эгар ва абзаллари ҳеч қандай безак-

сиз ва зару симдан холи эди. У оқ кўйлак ва унинг устидан узун ва кенг бар-

ли чопон кийиб олган эди. Ажамда бу хил чопонни “Дурроя” деб аташади.

Султон кийган кўйлакни эса “Дебки” деб аташади. Худди шу рангдаги салла

ўраб, қўлида катта ва қимматбаҳо қамчи ушлаб олган эди. Унинг олдида 300

нафар пиёда дайлаламликлар боришар, ҳаммалари зарбоф румий матолар

кийиб, белбоғ бойлашган. Миср одатига кўра, кийимларининг енглари кенг

эди. Улар сих найзача ва ўқ-ёйлар кўтариб олишган. Султон шамсиясини

кўтарувчи мулозим унга яқинроқда отда келар эди. Шу тарзда Султон чодир

тикилган жойгача анҳор бошига борди ва хачирдан тушмасдан тўхтади. Бир

соатдан сўнг унинг қўлига найза тутқазишди ва Султон найзани тўғонга

санчди. Одамлар дарҳол куланг ва беллар билан ташланиб, бандни бузиб

ташладилар. Сув кучли бир зарб билан емирилган бандни суриб анҳорга оқа

бошлади. Бу кун Миср ва Қоҳиранинг бутун аҳолиси анҳор очилишини то-

моша қилишга келишди. Турли ажойиб ўйин ва томошалар кўрсатилди. Ан-

ҳорга биринчи бўлиб туширилган кемага гунг одамларни миндиришади,

чунки буни хайрли фол деб билишади. Бу кун Султон уларга садақалар бери-

шади. Султоннинг 21 та кемаси бор. Султон қасри ёнида кемалар учун махсус

сув омбори қурилган. Ҳар бир кеманинг узунлиги 50 газ ва эни 20 газ. Барчаси

олтин, кумуш ва жавоҳирлар билан безатилган, ипак матолар билан қопланган

1

.

Қизиқ томони шундаки, Носир Хисравнинг “Сафарнома” асарида кел-

тирилган воқеа, ҳодиса, рақам ва далилларнинг аксарияти тахминан 300 йил

1

Носир Хисрав. Сафарнома. – Т., 2010. 50, 53-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

64

кейин ёзилган марокашлик сайёҳ олим Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асарида
ўз тасдиғини топган. Буни биз қуйидаги мисоллар асосида келтирамиз:

1.

Носир Хисрав ва Ибн Баттутанинг Нил дарёси, унинг 40 кун давомида

18 газ кўтарилиши, 40 кун шу ҳолатда туриши ва 40 кун камайиб бориши ҳар
иккала олимнинг асарларида қайд этилган. Носир Хисравдан фарқли ўлароқ
Ибн Баттутанинг қайд этишича, агар сув 18 газдан юқори кўтарилса, Мисрда
сув тошқини вужудга келади ва мамлакатга катта зарар етказади. Сув
тошқинидан кейин мамлакатда вабо бошланади. Агар сув 16 газдан ошмаса,
Миср Султонининг аҳолидан олинадиган солиғи камайтирилади. Носир
Хисрав Нил дарёси ҳолатини XI асрда кузатган бўлса, Ибн Баттута 300 йил
ўтгандан сўнг Мисрга келган. Бу давр мобайнида жуда кўп нарса ўзгарган
бўлиб, Миср аҳолисининг сони кўпайган ва сув тошқини натижасида вабо
касаллиги тарқалган. Носир Хисрав даврида эса бу ҳолат қайд этилмаган.

2.

Носир Хисрав ва Ибн Баттута Сириянинг шаҳар ва қишлоқларини

кезиб чиққан. Хамо шаҳри, – деб қайд этган эди Носир Хисрав, – Осий дарё-
сининг қирғоғида жойлашган. Ибн Баттута даврида Хамо шаҳри кенгайиб,
дарёнинг ҳар икки қирғоғи шаҳар ҳудудига кирган. Нима сабабдан бу
дарёнинг оти Осий деб номланади? деган саволга Носир Хисрав шундай
жавоб берган: дарё мусулмонлар яшайдиган жойдан бошланиб, насронийлар
истиқомат қилувчи Византияга қарашли бўлган ҳудудга оқиб боради. Шу-
нинг учун мусулмонлар бу дарёни Осий деб номлашади. Ибн Баттута дав-
рида эса унинг номланиши бошқа дарёларга нисбатан Жанубдан Шимолга
оққани учун уни Осий деб номлашган. Ҳолбуки, бошқа дарёлар Шимолдан
Жанубга оққан. Осий сўзининг яна бир маъноси ўжар дейилган.

3.

Носир Хисрав ва Ибн Баттута турли даврда Сириядаги бошқа бир

шаҳар Маррат ан-Нуъмонни бориб кўришган. Носир Хисрав даврида бу

шаҳар ҳокими кўзи ожиз Абул Аъло ал-Маари бўлган. Ибн Баттута унинг

шоир бўлганлиги тўғрисида бир оғиз айтиб ўтган бўлса, Носир Хисрав Абу

Аъло ан-Маари тўғрисида унинг 100 минг байтдан ошиқ бўлган асар ярат-

гани ва Сирия, Мағриб мамлакатлари ва Ироқда у билан тенг келадиган

шоир йўқлиги ҳақида маълумот берган.

4.

Носир Хисрав ва Ибн Баттута ўз замонида бугунги Исроил худудида

жойлашган Иброҳим пайғамбар, унинг хотини Биби Сора, ўғиллари Исҳоқ

ва Ёқуб қабрларини зиёрат қилишган. Носир Хисрав даврида бу жой Халил

қишлоғи деб аталган бўлса, XIV асрда – Ибн Баттута даврида бу қишлоқ

шаҳарга айланган.

5.

Носир Хисрав Қуддус шаҳри – Иерусалимга борганида у ерда черков

мавжуд бўлиб, унинг ҳудудида 8 минг насроний сиғишини қайд этган.

Черковда Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Ёқуб ва ўғилларининг расмлари осиғлиқ

турган. Ибн Баттута ҳам юқорида номлари келтирилган шахсларнинг

қабрлари Халил шаҳрида жойлашганини қайд этган. Носир Хисрав каби Ибн

Баттута Исо пайғамбар туғилган жойни ва тошдан ясалган бешикни ўз

кўзлари билан кўрган. Бу муқаддас жойларни Носир Хисрав шарқ томондан


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

65

бориб кўрган бўлса, Ибн Баттута ғарб томондан бориб кўрган. Шу билан

бир қаторда ҳар иккала сайёҳ Уммон Султонлиги ва Форс кўрфази тўғри-

сида қизиқарли маълумотлар келтирганлар

1

.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Носир Хисравнинг “Сафарнома”

асари араб ва ажам мамлакатларининг XI асрдаги тарихи, маданияти, урф-

одатлари ва турмуш тарзлари тўғрисида қимматли манбадир. У ҳозирги

даврда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас.

АМИНОВ ҲАМИДУЛЛА

Тарих фанлари номзоди, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази

Қози Ихтиёр – темурийлар даврининг олими сифатида

Аннотация.

Ушбу мақолада темурийлар даврининг охирги вақтида Ҳиротда яшаган

қози Ихтиёр ҳаёти ва илмий ижоди тўғрисидаги янги маълумотлар келтирилган. Қози
Ихтиёр (ваф. 1520) қозилик ва қозикалонлик лавозимларида фаолият юритган. У қозилик
вақтида қозилар учун “Мухтор ал-Ихтиёр” номли қўлланма яратган. Мақолада ушбу асар
ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.

Таянч сўз ва иборалар:

қози, муфтий, маснавий, фатво, фиқҳ, аҳли суннат ва жамоат,

ҳанафий, васиқа.

Аннотация.

В данной статье приводятся последние сведения о жизни и научной

деятельности кази (шариатского судьи) Ихтияра, который жил на исходе эпохи правления
тимуридов в городе Герате. Ихтияр работал в должности кадия и кадикалона. В период
работы он написал пособие «Мухтар ал-Ихтияр», предназначенное для кадиев. Автор
также приводит сведения об этом произведении.

Опорные слова и выражения:

кази (шариатский судья), муфтий, жанр маснави, фетва

(указание верующим), фикх (исламское право), люди Сунны, ханафитское учение, доверенность.

Summary

. This article gives new information about the life and scientific activities of qadi

Ixtiyar that lived at the end of the reign of the Timurds in Herat. Cadi Ixtiyar worked as a cadi and
a chief of cadies. While working as a qadi, he wrote a guide ‘Mukhtar al-ixtiyar’ for qadies. In
addition, the author of this article gives also the information about this work.

Keywords and expressions:

qadi, mufti, masnavi, fatwa, fikh, ahl as-sunna val-jama, hanafiya, vasika.

Мовароуннаҳр ва Хуросондаги фақиҳлар темурийлар (1370–1500) даври-

да ҳам қизғин фаолият олиб борганлар. Темурийлар сулоласи вакиллари-

нинг барчаси аҳли суннат ва жамоатнинг ҳанафийлик мазҳабига мансуб

эдилар. Соҳибқирон Амир Темур 1392 йилда Мозандаронда саййидлар ва

уларнинг тобеъларига: “аҳли суннат ва-л-жамоат мазҳабини қабул этинг!”

дея насиҳат қилган

2

. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) ҳам

"Бобурнома"да Ҳусайн Бойқаро (1438–1506) ҳақида сўз юритар экан, бундай

1

Ибн Баттута. Саёҳатнома. – Т., 2012. 60, 83, 85, 371-б.

2

Низомиддин Шомий. Зафарнома. – Т.: “Ўзбекистон”, 1996. 171-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов