Сравнительный анализ произведений «Шарх ат-таарруф» и «Тазкират ул-Авлия»

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения
CC BY f
122-130
7
6
Поделиться
Рахимов, К. (2015). Сравнительный анализ произведений «Шарх ат-таарруф» и «Тазкират ул-Авлия». Востоковедения, 2(2-3), 122–130. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15553
Комилжон Рахимов, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

Старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье даётся попытка определить место этого произведения среди работ автора путём сравнения некоторых частей таких произведений как «Тазкират улавлиё» и «Шарх ат-Таъарруф». Чтобы определить место «Шарх ат-Таъарруф» среди двух этих  работ,  приведены  примеры  из  работ  автора  «Кашф  ул-махджуб»  и  «Рисолаи Кушайрий».

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

122

асрнинг бошларигача яшаб ижод этган термизлик алломларнинг асарлари ва
бу асарлар қўлёзмаларининг уч юзга яқин нусхалари аниқланиб, илмий
тавсифлаш ишлари амалга оширилди.

Назаримизда, ҳозирда тайёрлаб, нашр қилинадиган фиҳристимиз тер-

мизлик олимлар илмий меросини тадқиқ этишда дастлабки қадам бўлади. Бу
ишлар кейинчалик ҳам давом эттирилиб, бошқа мамлакатлар фондларидан
ҳам термизлик алломалар асарларини излаб топиш ишлари давом эттирилади.
Бугунги кунда аниқланган термизлик олимларнинг ўнлаб асарларидан икки
ёки учтасигина ўзбек тилига таржима қилинганлиги маълум бўлди. Лойи-
ҳамиз доирасида дастлабки уч йил давомида ўрта аср олимларидан Абу Исо
ат-Термизий, ал-Ҳаким ат-Термизий (820–932), Ҳожа Самандар Термизий-
ларнинг ўнта асари араб ва форс тилларидан ўзбек тилига таржима қилинади.
Демак, бу маънавий меросни илмий тадқиқ этиш, таржима қилиб, халқимизга
етказиб бериш ишлари кейинги йилларда ҳам давом эттирилади. Шу тариқа
Юртбошимиз тарихчи шарқшунос олимлар олдига қўйган муҳим вазифани
амалга оширишда давомли ҳаракатда бўламиз.

РАҲИМОВ КОМИЛЖОН

Катта илмий ходим-изланувчи, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний

номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази

“Шарҳ ат-таъарруф” ва “Тазкират ул-авлиё” асарларининг

қиёсий таҳлили

Аннотация.

Ушбу мақола “Тазкирату-л-авлиё” ва “Шарҳ ат-Таарруф”нинг баъзи

қисмларини қиёслаш орқали, Аттор манбалари орасида бу асарнинг ўрнини аниқлашга
қаратилган. Шу мақсадда бу икки асар орасидаги “Шарҳ ат-Таъарруф” асарининг ўрнини
аниқлаш учун, Аттор фаолиятида “Кашф ул-маҳжуб” ва “Рисолаи Қушайрий” таржи-
маси таъсири сезилган намуналар келтирилган.

Таянч сўз ва иборалар:

Тазкират ул-авлиё, Шарҳ ат-Та‘арруф, Кашф ул-маҳжуб, Рисолаи

Қушайрия, Мустамлий Бухорий, Фаридиддин Аттор, Иброҳим Адҳам, Боязид Бистомий.

Аннотация.

В статье даётся попытка определить место этого произведения среди

работ автора путём сравнения некоторых частей таких произведений как «Тазкират ул-
авлиё» и «Шарх ат-Таъарруф». Чтобы определить место «Шарх ат-Таъарруф» среди двух
этих работ, приведены примеры из работ автора «Кашф ул-махджуб» и «Рисолаи
Кушайрий».

Опорные слова и выражения

: Тазкират-ул-авлия, Шарх ат-Та‘арруф, Кашф ул-

махджуб, Рисолаи Кушайрийа, Мустамли Бухари, Фаридиддин Аттор, Иброхим Адхам,
Баязид Бистами

Summary.

In this article there is an attempt to determine a place of this work among other

works of the author through comparison of such ones as “Tadzkirat al-Auliya” and “Sharh al-
Ta‘arruf”. And, in order to determine the significance of this work “Sharh al-Ta‘arruf” among


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

123

these two others, certain samples are given from two works of the author “Kashf ul-Mahjoob” and
“Al-Risala al-Qushayriyya”.

Keywords and expressions:

Tadzkirat al-Auliya, Sharh al-Ta‘arruf, Kashf ul-Mahjoob, Al-

Risala al-Qushayriyya, Mustamli Bukhari, Fariduddin Attar, Ibrahim Adham, Bayazid Bistami.

Тадқиқотчилар орасида “Тазкират ул-авлиё” манбалари ҳақида турли

фикрлар мавжуд. Баъзилар, Аттор кўп мавзуларни Ҳужвирийнинг “Кашф
ул-маҳжуб” асаридан келтиради, деган фикрда бўлсалар, баъзилар эса
“Рисолаи Қушайрий” таржимасини Атторнинг асл манбаи деб ҳисоблай-
дилар ва яна бир гуруҳ олимлар “Тазкират ул-авлиё” асари, Суламийнинг
“Табақот ус-суфия” асарининг сўзма-сўз таржимаси, деган фикрдалар.
Аммо, илк форс-тожик тилидаги тасаввуфий асар ҳисобланган ва “Кашф ул-
маҳжуб” ва “Рисолаи Қушайрий”га нисбатан кенг тасаввуфий мавзуларни ўз
ичига олиши жиҳатидан устунликка эга Мустамлий Бухорийнинг “Шарҳ ат-
Таъарруф” асаридан Фаридиддин Аттор қай даражада фойдалангани, шу
кунгача тўлиқ ўрганилмаган масалалардан ҳисобланади.

Атторнинг барча асарлари “Мантиқ ут-тайр” соясида қолиб кетган ва

унинг ягона насрий асарига етарлича эътибор қаратилмаган, десак муболаға
бўлмайди. Кўпинча “Тазкират ул-авлиё” асари шошилинч хулосалар
натижасида “Рисолаи Қушайрий” таржимаси ва “Кашф ул-маҳжуб” каби
Фаридиддин Аттордан олдин яратилган икки тасаввуфий асардан олинган
деб ҳисобланади ва Атторнинг яратган янги услуби эътибордан четда қолиб
кетади. Бу хулосалар Фаридиддин Атторнинг ижодкор ёзувчи сифатида юк-
сак ўрнини ёпиб юборади ва унинг мақомини фақат бир неча тасаввуф
шайхлари биографиясини ўз ичига олган тазкиранавис даражасига тушириб
қўяди. “Тазкират ул-авлиё” муаллифи форсий тасаввуфий назмий асарлар
ичида энг ёрқинлари муаллифи эканини ва шундай шоҳ асар қолдира олган
муаллиф, назмдан кўра кенгроқ майдонга эга бўлган наср майдонида албатта
ўзини кўрсата олишини унутмаслик керак. Бизнингча, “Тазкират ул-авлиё”
ва “Шарҳ ат-Таъарруф” орасидаги муносабат масаласи қайта кўриб чиқи-
лиши лозим. Ушбу мақола “Тазкират ул-авлиё” асаридаги манбалар бора-
сидаги қарашлар ва бу манбалар орасида “Шарҳ ат-Таъарруф” асарининг
ўрнини аниқлаш ва “Тазкират ул-авлиё” муаллифи сифатида Фаридиддин
Аттор услубининг таъсирини ўрганишга бағишланган.

Абубакр Калободийнинг (ваф. 990 ёки 995) “ат-Таъарруф ли-мазҳаб аҳл

ат-тасаввуф” асари энг аниқ ва фундаментал тасаввуфий асар ҳисобланади.
Бу асар қисқа бўлишига қарамасдан, ўша даврларданоқ бир неча номларга
эга бўлдики, унга қуйидаги таърифни келтирадилар:

فوصتلا فرع امل فرعتلا لا ول

– “Агар “ат-Таъарруф” бўлмаганида эди, албатта, тасаввуф нима эканлиги
билинмас эди”

1

. Ушбу китоб аҳамияти туфайли унга бир қатор шарҳлар

ёзилган бўлиб, гўзал услубда форс-тожик тилида ёзилган Абу Иброҳим

1

Котиб Чалабий. Кашф уз-зунун ан асма ал-кутуб вал-фунун. 2 томлик. – Анқара, 1941.

698-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

124

Исмоил ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Мустамлий Бухорий (ваф.1043)нинг
“ат-Таъарруф”га ёзган шарҳи шулар жумласидан. Мустамлий Бухорийнинг
“Шарҳ ат-Таъарруф” асари тўрт жилддан иборат бўлиб, XI асрнинг содда
насрий фундаментал асари ҳисобланади.

“Шарҳ ат-Таъарруф” бизгача етиб келган форс-тожик тилидаги биринчи

тасаввуфий асар эканлигига эътибор қаратилса, “Тазкират ул-авлиё” асари
“Кашф ул-маҳжуб” ва “Рисолаи Қушайрия” таржимасидан олдин “Шарҳ ат-
Таъарруф” билан қиёсланиши зарурати туғилади. Лекин тадқиқотчиларнинг
ҳеч бири шу кунгача бу масалага чуқур ёндашмаганлари сабабли, биз ўх-
шаш намуналарни қиёслаш орқали Аттор манбалари орасида бу асарнинг
ўрнини аниқлашга уриниб кўрамиз. Шу ниятда “Тазкират ул-авлиё” манба-
лари орасида “Шарҳ ат-Таъарруф”нинг ўрни таҳлилидан ташқари, “Тазкират
ул-авлиё”ни бир мустақил тасаввуфий асар сифатида ўзига хос хусусият-
ларини ёритиш мақсадида бу асардан танлаб олинган ҳикоятларни “Шарҳ
ат-Таъарруф”даги ўхшаш ҳикоятлар билан таққослаб кўрамиз:

а)

“Тазкират ул-авлиё”да Иброҳим Адҳам ва ўғлининг узоқ йиллик жудо-

ликдан сўнг дийдори хусусидаги узун ҳикоят қуйидагича шарҳланган:

“Нақл қиладиларки, Балхдан кетган вақтда ундан бир гўдак ўғил қолган

эди. Улғайгач, онасидан отасини сўрабди. Онаси деди: “Сенинг отанг йў-

қолган ва уни Маккада дейишади”. Деди: “Мен Маккага бориб, у ерни зиё-

рат қиламан ва отамни топаман. Эълон қилинглар, ким ҳаж орзусида бўл-

са, от-улов ва йўл харажатларини бераман, келсин”, деб буюрди. Тўрт минг

нафар йиғилди. Отасини кўриш умидида барчани ўз ҳисобидан ҳажга олиб

борди. Масжидга кирганида дарвешларга кўзи тушди. Улардан сўради:

“Иброҳимни танийсизларми?”. Жавоб бердилар: “У бизнинг шайхимиз,

Макка саҳросига ўтин теришга кетган эди, у ҳар куни бир боғлам ўтин олиб

келиб сотади ва унинг пулига нон сотиб олиб, бизга олиб келади”. Сўнг

Макка саҳросига борди. Ўтин орқалаб келаётган бир қарияни кўрди. Йиғлаб

юборди ва унинг кетидан бозорга етиб келди. Бақириб дерди:

بيطلا يرتشي نم

بيطلاب

– “Ким ҳалолни ҳалолга сотиб олади”. Бир киши ўтинни сотиб олиб,

нонини берди. Уни асҳоб тарафга олиб бориб, улар олдига қўйди ва намоз

ўқий бошлади. Улар нонни ердилар ва у намоз ўқирди ва у ўз ёронларига:

“Ўзингизни ўспиринлардан, ҳажда аёллар ва болалар бўлса, номаҳрам аёл-

лардан сақланг”, деб уқтирарди. Барчалари қабул қилдилар. Ҳожилар

Маккага кириб келганларида Иброҳим барча ёронлари билан тавоф қи-

лаётган эди, бир соҳибжаол йигит унинг ёнига келди. Иброҳим унга тики-

либ қаради. Ёронлар кўриб, бундан таажжубландилар. Тавофни тугат-

гандан сўнг дедилар: “Раҳимакаллоҳ (Аллоҳ сенга раҳм қилгур)! Бизга аёл ва

ўспиринга қараманг, деб буюргандинг, лекин ўзинг соҳибжамол ғуломга ти-

килиб турибсанми?” Деди: “Сиз кўрдингизми?” Дедилар: “Кўрдик”. Деди:

“Гумонимизга кўра, бу ўспирин Балхдан чиқиб кетганимда чақалоқ бўлган

балхлик фарзандимиз. Шуни биламанки, бу ғулом ўша бола”. Ўғил ҳар куни

келиб отасига тикилиб турарди. Иброҳим ўз гумонини тасдиқлаш учун

ёронлардан бири билан Балх карвонини қидириб топди. Қимматбаҳо мато-


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

125

дан тикилган ва ўртасига бир курси қўйилган чодирни кўрди. Курсида бир

бола Қуръон ўқиб ўтирарди. Ушбу

ةَنْتِف ْمُكُد َلاْوَأَو ْمُكُلاَوْمَأ اَمَّنِإ

– “Сизларнинг мол-

мулкларингиз ва фарзандларингиз фақат бир синовдир”

1

оятига етиб кел-

ганди, Иброҳим йиғлаб деди: “Менинг улуғ Парвардигорим рост айтди” ва

қайтиб кетди. Яна қайтиб келиб дўстига деди: “Бориб ўша боладан сен

кимнинг фарзандисан деб сўра”. Бошини эгиб қўлини юзига қўйиб йиғлади.

Деди: “Иброҳим Адҳам ўғлиман. Мен отамни кўрмаганман ва у борми йўқми

билмайман ва агар айтсам қочиб кетади деб қўрқаман”. Онаси у билан бир-

га эди. Дарвеш айтди: “Келинг, сизларни унинг ёнига олиб бораман”. Борди-

лар, Иброҳим ёронлари билан ўтирган эди. Иброҳим узоқдан қараб турарди.

Ўз дўстини ўша бола ва онаси билан бирга кўрди. Аёл Иброҳимни кўрганда

сабри чидамай деди: “Бу сенинг отанг”. Дўстлар ва халқ бирдан йиғлашга

тушдилар ва ўғил ҳушидан кетди. Ўзига келганда отасига салом берди.

Иброҳим алик олиб уни қучоқлаб деди: “Қайси динга сиғинасан?” Деди:

“Ислом динига”. Деди: “Алҳамдулиллоҳ”. Яна деди: “Қуръонни биласанми?”

“Биламан”, деди. “Алҳамдулиллоҳ”, деди. Яна деди: “Бирор илмни ўрган-

дингми?” Деди: “Ўргандим”. Деди: “Алҳамдулиллоҳ”. Иброҳим кетмоқчи

бўлди, лекин ўғли қўйиб юбормади. Онаси фарёд чекарди, у ўғлини қучоқлаб

турарди. У осмонга қараб деди:

ينثغأ يهلا

– “Эй Худойим, менга мадад бер!”

Ўғил унинг қучоғида жон берарди. Ёронлари дедилар: “Эй Иброҳим, нима

бўлди?” Деди: “Уни қучоғимга олганимда унинг меҳри дилимда меҳр уй-

ғотди”. Нидо келдики:

انريغ انعم بحت و انتبحم وعدت ميهاربا اي

“Эй Иброҳим, бизга

муҳаббатинг борлигини даъво қиласан-у, биз билан бир қаторда биздан бош-

қасини ҳам яхши кўряпсан? Ёронларни ҳеч бир аёл ва болага қарамасинлар

деб ундадинг, ўзинг бу бола ва аёлга ёпишаяпсан”. Ушбу нидони эшит-

ганимда дуо қилиб дедим: “Эй Азиз Парвардигор, оҳларим сенга етиб бор-

син. Агар унинг муҳаббати мени Сенинг муҳаббатингдан машғул қилса, ё

унинг жонини ол, ёки менинг жонимни”. Менинг дуойим ижобат бўлди.

Агар бирор киши бу ҳолдан ажабланса айтамиз: “Иброҳимнинг ўғлини қур-

бон қилишида ажабланарли ҳол йўқ”

2

.

Бу трагик ҳикоятни на Ҳужвирийнинг “Кашф ул-маҳжуб” асарида ва на

“Рисолаи Қушайрий”да учратамиз. Аммо Мустамлий Бухорий бу учрашув дос-
тонини келтирган. Гарчи унинг ҳикояти “Тазкират ул-авлиё”дан кўра қисқароқ
бўлса-да, ушбу икки ҳикоятнинг мазмун ва иборалари шунчалик яқинки, бу
ривоятда “Шарҳ ат-Таъарруф”ни Атторнинг манбаи деб ҳисоблаймиз:

Иброҳим Адҳам халқдан аразлаб кетганда унинг бир гўдак ўғли бор эди.

Улғайганда онасидан отаси ҳақида сўради. Онаси: “Сенинг отанг йўқолиб

кетган”, деди. Балхда ким ҳаж орзусида бўлса, келишларини эълон қилди.

Тўрт минг нафар келдилар. Ҳақ таоло унга отасининг дийдорини насиб

этиш умидида барчаларини ўз ҳисобидан ҳажга олиб борди. Маккага етиб

келгач, масжидда дарвешларни кўрди. Улардан: “Иброҳим Адҳамни таний-

1

“Тағобун” сураси, 15-оят.

2

Фаридуддин Аттор. Тазкират ул-авлиё. Нашрга тайёрловчи Муҳаммад Истеъломий. –

Теҳрон: Интишороти Завор, 1382/2003. 107–109-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

126

сизларми?” деб сўради. “Биз унинг дўстимиз. Бизни меҳмон қилиб егулик қи-

дириб кетганди”, дедилар. Макка саҳросига борди. Отасини кўрдики,

ялангоёқ ўтин олиб келарди. Унинг кетидан бозорга етиб келди. Отаси

бақирарди:

بيطلاب بيطلا يرتشي نم

– “Ким ҳалолни ҳалолга сотиб олади”. Нов-

вой уни чақириб, ўтинни олиб, нон берди. Нонни ёронларига олиб борди ва

уларнинг ёнига қўйди. Ўғил яқинлашиб салом берди. Иброҳим уни таниб

қучоғига олди. Осмонга қараб деди:

ينثغأ يهلا

– “Эй Худойим, менга мадад

бер!” Ўғил отасининг қучоғида жон берарди. Ёронлари дедилар: “Эй

Иброҳим, нима бўлди?” Деди: “Бу менинг ўғлим. Уни қучоғимга олганимда,

унинг меҳри менинг дилимда уйғонди”. Нидо келдики:

و انتبحم يعدت مهدا نبا اي

انريغ انعم بحت

“Эй Адҳамнинг ўғли, бизга муҳаббатинг борлигини даъво

қиласан-у, биз билан бир қаторда биздан бошқасини ҳам яхши кўряпсан?”

Шунда дуо қилдим: “Эй Парвардигор, оҳларим сенга етиб борсин. Агар

унинг муҳаббати мени Сенинг муҳаббатингдан чалғитса, ё менинг жонимни

ол ёки унинг”. Унинг бу дуоси мустажоб бўлди

1

.

Кўриниб турганидек, мазмун, яъни бир неча йиллик жудоликдан сўнг

Иброҳим Адҳам ва унинг ўғли учрашуви, ўғилнинг отаси оғушида жон бе-

риши, унинг дуоси, ҳар икки ҳикоятдаги ўхшашлик, қолаверса, баъзи ибора-

ларнинг яқинлиги кўзга ташланадики, Аттор бу қиссада “Шарҳ ат-Таъар-

руф”дан фойдаланганидан далолат беради. Аммо Атторнинг бу ҳикоят

ривояти “Шарҳ ат-Таъарруф”дан фарқланиши, Аттор фақат ўзидан олдинги

асарлардан ҳикоятлар ва машойихлар гапларини жамлаш билан кифояланиб

қолмай, ривоятнависликда ҳам ўз маҳоратини кўрсата олганидан гувоҳлик

беради. Бу ҳикоят орқали ҳам Атторнинг бир услубдан четга чиқмайдиган ва

манбаларга боғланиб қолган тазкиранавис эмас, балки фаол ижодкор сифа-

тида таҳлил қудрати ва маҳоратининг ўрни намоён бўлади. Агар бу ҳикоят

“Шарҳ ат-Таъарруф”дан ўзлашган деган гумон бўлса, бир неча далилга кўра,

Аттор ривоятини “Шарҳ ат-Таъарруф” ривояти шарҳи деб ҳисоблаш мум-

кин. Биринчи далил, “Тазкират ул-авлиё”да келтирилган тўлиқ ривоят билан

қиёслаганда “Шарҳ ат-Таъарруф” ривоятининг қисқалиги. Иккинчиси, “Таз-

кират ул-авлиё”да аниқ ифодаланган ҳодисаларнинг мантиқий кетма-кет-

лиги. Шу билан бирга “Тазкират ул-авлиё”да ҳодисалар тафсилоти тўлиқроқ

ва тушунарлироқ. “Шарҳ ат-Таъарруф”да бу ҳикоятни ўқиш давомида қатор

саволлар туғилади. Аммо Аттор тафсилотлар кетма-кетлиги орқали

уларнинг барчасига жавоб беради.

“Иброҳимнинг ўғлини қурбон қилишида

ажабланарли ҳол йўқ”

жумласи баёни билан ўқувчида иккиланишга ўрин

қолдирмайди, лекин “Шарҳ ат-Таъарруф” бу хусусиятларга эга эмас.

б) “Тазкират ул-авлиё”да Иброҳим Адҳам биографияси ҳақида бошқа

бир ҳикоят қуйидаги кўринишда келтирилган:

Нақл қиладиларки, бир куни [Иброҳим Адҳам] егулик ҳеч нарса топмади.

“Шукрона сифатида тўрт юз ракат намоз ўқийман”, деди. Кейинги кеча

ҳам ҳеч нарса топмади. Учинчи кеча ҳам. Шу тарзда еттинчи кеча ҳам

1

Мустамлий Бухорий. Шарҳ ат-Та‘арруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф. Рубъи аввал. – Теҳрон:

Асотир, 1363. 187–188-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

127

келди, бироқ унга бирор егулик топилмади. Кучдан қолиб деди: “Илоҳо, агар

шоядки берсанг”. Шу пайт бир йигит келиб деди: “Бирор егулик керакми?”

“Керак”, деди. Уни бир уйга олиб борди. Унга меҳр билан қараб бақириб

юборди. Деди: “Нима бўлди?” Деди: “Мен сенинг қулингман ва менда нима

нарса бўлса, ўша нарса сеники ҳам”. Деди: “Сени озод қилдим ва ниманг

бўлса ўшани сенга бердим. Менга буюр, то мен кетай”. Сўнг деди: “Бундан

кейин сендан бошқа ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамайман деб аҳд қилдим. Бир

тишлам нон сўрагандим, менинг олдимга бутун дунёни қўйдинг”

1

.

Худди шу ҳикоят “Шарҳ ат-Таъарруф”да қуйидаги шаклда кенгроқ

тарзда келтирилади:

Иброҳим дейди: “Бир куни егулик топмадим”. Дедим: “Эй Худойим, агар

бугун мени оч қолдирсанг, тўрт юз ракат намоз ўқийман”. Ўша кеча егулик
топмадим. Ваъдамнинг устидан чиқдим. Кейинги кун туриб ёлвордим:
“Агар бугун егулик топмасам, яна тўрт юз ракат намоз ўқийман”. Яна
егулик томадим ва ваъдамнинг устидан чиқдим. Агар яна учинчи кеча егулик
топмасам яна тўрт юз ракат намоз ўқийман, деб дуо қилдим. Егулик топ-
мадим ва агар тўртинчи кун егулик топмасам яна тўрт юз ракат намоз
ўқийман, деб ваъда бердим ва егулик топмадим. Ваъдамга вафо қилдим.
Кучдан қолдим. Масжидга кириб Худойи таолодан егулик сўрадим. Бир йи-
гит кириб келиб менга деди: “Овқат ейсанми?” “Ҳа, ейман”, дедим. Мени
бир уйга олиб борди. Унинг уйига кирганимда менга: “Исминг нима?”, деб
сўради. “Иброҳим”, дедим. ”Кимнинг ўғлисан?”, деди. “Адҳамнинг”, дедим.
Деди: “Қаердансан?” Дедим: “Балхдан”. Олдимда тиз чўкди ва деди: “Мен
сенинг қулингман. Нимаики нарсам бўлса сенинки. Мен сенинг отангнинг
қули бўлганман, менга пул бериб, савдогарликка юборди, адашдим ва ай-
бимни юваман”. Иброҳим: “Агар рост сўзлаётган бўлсанг, сени озод қилдим
ва ниманг бўлса, ўша сеники ва бу егуликни ўзимга ҳаром қилдим”, деди.
Кейин осмонга қараб:

صف ةدحاو ةرم لاا طق اماعط كتلئس ام يهلا

ابص ايندلا ىلع تبب

تدهاع

ك

اعوج ينتلتق نإ و ائيش كلئسأ لا نأ اذه دعب

– “Аллоҳим, Сендан фақатгина бир марта-

гина бир таом сўрадим, Сен бўлсанг менга дунёни қўйдинг. Номингга қасам
ичиб айтаманки, бундан кейин гарчи мени очликда ўлдирсанг ҳам Сендан
бир нарса сўрамайман”, деди

2

.

Кейинги ҳикоят биринчисидан фарқли равишда, “Шарҳ ат-Таъарруф”да

“Тазкират ул-авлиё”га нисбатан батафсил ёритилган. Аммо иккала ривоятга
диққат қилинса, узун такрорларнинг мавжудлиги, Мустамлий Бухорий ри-
воятининг юқорироқ бўлишига сабаб бўлгани кўриниб туради. Фаридиддин
Аттор ҳикоятларни ўзлаштиришда маълум бир услубга боғланиб қолмаган.
Мавзу ва мурожаат қилинган матнга қараб, баъзан масалани яхшироқ анг-
лаш учун хизмат қилувчи қисмларни узайтириш орқали ҳикоятларни “Таз-
кират ул-авлиё”га киритган. Баъзан эса, охирги ҳикоят сингари такрорларни

1

Фаридуддин Аттор. Тазкират ул-авлиё. 114-б.

2

Мустамлий Бухорий. Шарҳ ат-Таъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф. Рубъи аввал. 134-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

128

қисқартириб, қисқа баён орқали ифодалайди. Бундан ташқари, ҳикоятлар
баёнида Фаридиддин Атторнинг диққати яхшироқ намоён бўлади ва баъзи
асарларда учрайдиган ноҳамоҳанглик “Тазкират ул-авлиё”да камроқ кўзга
ташланади. Намуна сифатида “Шарҳ ат-Таъарруф”даги охирги ҳикоят баё-
ни, бошида биринчи шахс номидан бошланади. Аммо Иброҳим Адҳамнинг
йигит билан суҳбати охирида баён этувчи учинчи шахсга ўтади. Аттор
ривоятида бошидан охиригача учинчи шахс томонидан баён этилади. Шу
йўл орқали бу ҳикоятлар билан ҳар икки асарда келтирилган Иброҳим
Адҳам тавбаси орасидаги мантиқий боғлиқлик “Тазкират ул-авлиё”да кўп-
роқ кўзга ташланади. Чунки Иброҳим Адҳамни ўз уйига олиб борган йигит,
тавбасидан сўнг Иброҳим бор нарсасини унга ҳадя қилган ва Балхдан қочган
ўша чўпон бўлиши мумкин. Худди шу йигит “Шарҳ ат-Таъарруф”да
Иброҳим Адҳам отасининг қули сифатида намоён бўладики, ундан олдин
Иброҳим Адҳам билан боғлиқ ҳеч бир ҳикоятларда учрамаган

1

. Ҳикоятнинг

охирги жумласи мазмуни, яъни Иброҳим Адҳамнинг Аллоҳга муножоти ҳам
иккала ривоятда ҳар хил ва бу эҳтимол “Шарҳ ат-Таъарруф”дан ташқари яна
бир манба мавжуд, деган фикрга ундайди.

в) “Тазкират ул-авлиё”да Боязид Бистомий биографияси борасидаги ҳи-

коят қуйидагича ифодаланган:

Кейинги йил эҳром олди ва шаҳарга келаётганида бир тўда халойиқ унга

тобеъ бўлди. У чиқиб кетиши билан халқ унинг кетидан кетардилар. Боязид

қараб деди: “Булар кимлар?” Дедилар: “Булар сен билан суҳбатлашмоқчи

бўлган кишилар”. Деди: “Аллоҳим, Ўзингни мендан кўра халққа севимлироқ

қилишингни сўрайман”. Сўнг унинг муҳаббатини дилларидан олиб ташлаб,

ўз заҳматини уларнинг йўлидан олиб ташлашини сўради. Бомдод намози

вақти уларга қараб деди:

ُبْعاَف اَنَأ َّلاِإ َهَلِإ َلا ُ َّاللَّ اَنَأ يِنَّنِإ

يِنْد

– “Дарҳақиқат, Мен –

Аллоҳдирман! Мендан ўзга илоҳ йўқ! Бас, Менгагина ибодат қил”

2

. Халойиқ

деди: “Наҳотки бу киши девона бўлса”. Уни ташлаб кетдилар ва у ернинг

шайхи Аллох таоло тилидан улар билан гаплашди. Бунинг номини “ҳикаятун

ан раббиҳи” (“Парвардигори ҳақида бир ҳикоя”) деб айтишади

3

.

Бу ҳикоя “Кашф ул-маҳжуб” ва “Рисолаи Қушайрия”га киритилмаган,

аммо унинг ўхшаш варианти “Шарҳ ат-Таъарруф”да учрайди:

Бир куни [Боязид Бистомий] бир шаҳарга кириб келди ва халқ уни қабул

қилди. Халқнинг Ҳаққа ҳурмати ва яқинлиги йўқлигини кўриб тоқати қол-
мади. Шаҳардан чиқиб кетди ва халқ у билан чиқди. Хизматкори Абу
Абдуллоҳ ад-Дибалийга

4

деди:

يسفن نع ءلاؤه درا فيك رظنا

– “Қараб тургин, мен

1

Иброҳим Адҳам тавбасининг можароси ҳақида батафсил маълумот учун қаранг:

Мустамлий Бухорий. Шарҳ ат-Таъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф. 1706-б.; Фаридуддин
Аттор. Тазкират ул-авлиё. 102–104-б.

2

“Тоҳо” сураси, 14-оят.

3

Фаридуддин Аттор. Тазкират ул-авлиё. 163–164-б.

4

Дибал – ўрта асрларда қадимда Ҳиндистондаги шаҳарнинг номи. Ҳозирда Покистоннинг

Панжоб вилоятида, Рави дарёси бўйида жойлашган қадимий шаҳар. 2000 йиллик тарихга


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

129

мана буларни қандай қилиб ўзимдан қайтараман». Хизматкори деди:
«Нимага қараб турай?” У икки ракат намоз ўқиди ва ўрнидан туриб халққа
юзланди. Англадиларки дуо қилаяпти. Деди:

ينودبعاف مكبر انأ ينإ

– “Албатта,

мен сизларнинг Парвардигорларингиз. Бас менга ибодат қилинлар”. Ҳамма
деди: “Абуязид кофир бўлди. Худолик даъво қилди”. Ундан воз кечдилар. У
парвардигорлик (рубубият) даъво қилмаганди, балки Аллоҳ азза ва жалла-
нинг Китобидан бир оят ўқиган эди. Хизматкор деди: “У менга қаради ва
деди: “Эй ўғил, мен Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан бир оят ўқидим ва
бир неча балодан қутулдим”

1

.”

Ҳар икки ривоят орқали ифодаланган мазмун бир хил ва иборалар ҳам

бир-бирига яқин. Кўп ҳолларда бир хил туюлган “Шарҳ ат-Таъарруф” ва
“Тазкират ул-авлиё” асарлари орасидаги тафовут, фақат муаллиф шахсидан
иборатдек кўринади. Мустамлий “Шарҳ ат-Таъарруф” асари мавзуларини
мумкин қадар содда ва тушунарли баён орқали ифодалашга уринган. Шу
жиҳатдан унинг шарҳи асосан такрорларга асосланиб, батафсил ёритилган.
Аммо Аттор ўз ўқувчисини тасаввуфнинг дақиқ маъноларини англаш учун
тафаккур юритишга мажбур этади. Шу жиҳатдан Мустамлий бир неча жум-
ла орқали ифодалаган маънони бир кичик ибора орқали ифода этади.
“Тазкират ул-авлиё”дан келтирилган охирги ҳикоят бунинг исботи бўла
олади. Шу сабабдан “Тазкират ул-авлиё” асарини ўқиш “Шарҳ ат-Таъарруф”
асарига нисбатан у даражда завқ бағишламайди. Шу билан бирга Мустамлий
ривояти асосий донодан хизматкорга ва яна донога алмашиб туради ва бу
ҳикоят ҳақиқийлигини камайтиради. “Тазкират ул-авлиё”да ҳикоя қилувчи
турғун ва шу сабабли ҳикоятнинг мантиқий кетма-кетлиги сақланиб қолади.

“Тазкират ул-авлиё”да “Шарҳ ат-Таъарруф” ҳикоялари билан ўхшаш

ҳикоялар жуда кўп. Буни қуйидаги жадвал орқали кўришимиз мумкин:

Мавзу

Тазкират ул-

авлиё

Шарҳ ат-

Таъарруф

1.

Тушида қиёматни Ҳусайн ибн
Мансур Ҳаллож қабри устида
кўрган Шиблий ҳикояти

594-б.

109–110-б.; 739-

б, 901-б.

2.

Ҳусайн ибн Мансур Ҳаллож-
нинг вафотидан сўнг тушида
кўрган Шиблий ҳикояти

594-б.

87-б.

3.

Ҳусайн ибн Мансур Ҳаллож
каромати ва саҳрода анжир
пайдо бўлиши

587-б.

962-б.

эга. Шаҳар номи рожа Дипа Чанд исми билан боғлиқ. 997 йил Ғазнавийлар тасарруфига
ўтгач, мусулмонлар келиб жойлаша бошлаган. Кейин Деҳли Султонлиги ҳудуди саналган.

1

Мустамлий Бухорий. Шарҳ ат-Таъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф. Рубъи дуввум. 830–831-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

130

4.

Боязиднинг вофотидан сўнг
тушида кўрган мурид ҳикояти

209-б.

569-б.

5.

Жаннатда

Ҳақ

дийдоридан

қолган маҳжуб ҳақида Боязид
ҳикояти

189-б.

76-б.;1145-б.

6.

Халқнинг

Ҳаққа

юзланиши

ҳақидаги Боязид ҳикояти

189-б.

81-б.


Маълумки, Аттор баъзан 3–3 ҳикояти каби ўхшаш мавзуларни турли

матнлардан олган. Бундай ҳолларда Аттор мавзулар тўлиқ ва муфассал
ёритилган матнларга мурожаат қилгани кўриниб турибди. Зеро, “Тазкират
ул-авлиё”ни такрор ва тақлиддан халос этиш учун қолган қисмларни
қисқартириш ва матнни сайқаллашга зарурият бўлган. Баъзи 3–1 намунаси
каби ҳолларда бир ҳикоят икки ҳикоят шаклида келтирилган ва баъзан 2–2
намуна каби ҳолларда бир неча асарлардаги ҳикоятларга тақлид ҳоллари ҳам
учраб туради. Нима бўлганда ҳам, Атторнинг турли манбалардан узуқ-юлуқ
матнларни олиб, “Тазкират ул-авлиё”да тўлиқ шаклда намоён қилган моҳир
ёзувчи сифатидаги ўрнини инкор этиб бўлмайди.

Хулоса қилиб айтиладиган бўлса, “Тазкират ул-авлиё” Фаридуддин

Аттор Нишопурийнинг ягона насрий асари ҳисобланиб, нафақат шайхлар
таржимаи ҳолига бағишланган, балки Атторнинг ислом тасаввуфи қараш-
ларидан шаклланган асар ҳисобланади. Аттор “Тазкират ул-авлиё” муқадди-
масида санаб ўтган манбаларни қўлга киритишда, маълумотларга эҳтиёж
сезган ва уларни ўзидан олдин яратилган форсий ва арабий тилдаги тасав-
вуфга оид асарлардан топиб, “Тазкират ул-авлиё”га киритган. Форсий тасав-
вуфий асарлар орасида баъзилар “Кашф ул-маҳжуб” ва баъзилар “Рисолаи
Қушайрия” таржимасини Атторнинг манбаи деб ҳисоблайдилар, аммо
“Шарҳ ат-Таъарруф”нинг биринчи форс-тожик тилидаги тасаввуфий асар
сифатидаги қиймати ва ўрни, унинг “Тазкират ул-авлиё”га кўрсатган таъ-
сири тадқиқотчилар диққатидан четда қолиб кетган эди. “Тазкират ул-авлиё”
ва “Шарҳ ат-Таъарруф” асарларини қиёслаш натижаси, Атторнинг бу асар-
дан фойдалангани ва “Шарҳ ат-Таъарруф” Атторнинг асосий манбаи эка-
нини кўрсатади. Лекин Аттор мазкур асардан фойдаланганида тўғридан-тўғ-
ри ҳикояни ўзлаштириб олмай, зарурат туғилган жойда уни қайта ишлаган
жойлари ҳам борлигини ёддан чиқармаслик зарур. Аттор қалами жозибаси,
“Тазкират ул-авлиё”нинг таъсирчан баёни ва ширин забони уни форсий
насрнинг ёрқин намунасига айлантирди.


inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов