THE EFFECTIVENESS OF THE DEVELOPMENT OF THE CULTURE OF READING IN THE LESSONS OF EDUCATION OF GRADES 5-7

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Eshimbetov, O. (2023). THE EFFECTIVENESS OF THE DEVELOPMENT OF THE CULTURE OF READING IN THE LESSONS OF EDUCATION OF GRADES 5-7. Modern Science and Research, 2(7), 49–54. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/21765
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

5-7th grade Effectiveness of development of reading culture in educational classes, methodical (text work, analysis, review, discussion) system and didactic support (reading program, fiction, dictionary, encyclopedia) continuous and regular encouraging strategies for reading (book selection, active improvement based on integration of reader, reading screen, information card, convention).


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

49

5

7-СИНФ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ САМАРАДОРЛИГИ

Олимжон Ешимбетов

Тошкент гуманитар фанлар университети ўқитувчиси педагогика фанлари бўйича

фалсафа фанлари доктори PhD

https://doi.org/10.5281/zenodo.8113467

Аннотация

.

5–7-синф

Тарбия

дарсларида

китобхонлик

маданиятини

ривожлантириш самарадорлиги, методик (матн устида ишлаш, таҳлил, тақриз,
мунозара) тизими ва дидактик таъминоти (китобхонлик дастури, бадиий aдабиёт, луғат,
энциклопедия) мутолаага муттасил ва мунтазам рағбатлантирувчи стратегиялар (китоб
танлаш, фаол ўқувчи, ўқиш экрани, маълумот карточкаси, aнжуман)ни интеграциялаш
aсосида такомиллаштириш.

Калит сўзлар:

Китобхонлик дастури, бадиий aдабиёт, луғат, энциклопедия ,нутқ

маданияти, мотивация, ўқиш учун кўриш, таништирувчи ўқиш, ўрганувчи ўқиш , мутолаа
маданияти.

THE EFFECTIVENESS OF THE DEVELOPMENT OF THE CULTURE OF

READING IN THE LESSONS OF EDUCATION OF GRADES 5-7

Abstract.

5-7th grade Effectiveness of development of reading culture in educational

classes, methodical (text work, analysis, review, discussion) system and didactic support (reading
program, fiction, dictionary, encyclopedia) continuous and regular encouraging strategies for
reading (book selection, active improvement based on integration of reader, reading screen,
information card, convention).

Key words:

Reading program, fiction, dictionary, encyclopedia, speech culture,

motivation, vision for reading, introductory reading , learner reading, Mutola culture.

ЭФФЕКТИВНОСТЬ РАЗВИТИЯ КУЛЬТУРЫ ЧТЕНИЯ НА УРОКАХ

ВОСПИТАНИЯ 5-7 КЛАССОВ

Аннотация.

5-7 класс Эффективность развития культуры чтения на учебных

занятиях, методическая (текстовая работа, анализ, повторение, обсуждение) системная
и дидактическая поддержка (программа чтения, художественная литература, словарь,
энциклопедия) непрерывные и регулярные стратегии поощрения чтения (выбор книги,
активное улучшение на основе интеграции считывателя, экрана чтения, информационной
карты, условности).

Ключевые слова:

Программа чтения, художественная литература, словарь,

энциклопедия, культура речи, мотивация, видение для чтения, вводное чтение, обучающее
чтение, культура чтения.


Маълумки, 2021–2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси

Президентининг ташаббуси билан Тарбия фани узлуксиз таълим тизимига жорий этилди.
Мазкур фанни ўқитишдан aсосий мақсад узлуксиз таълим тизимида таълим олувчиларга
“умуминсоний қадриятлар ва юксак маънавиятни янада чуқур сингдириш, уларни
ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, умумий ўрта таълим муассасаларида
маънавий-тарбиявий ишларни янгича асосда ташкил этиш” [1] дан иборат.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

50

Тарбия фанининг мазмуни ва методик таъминоти таркибида маънавий тарбия

концепциясининг бир қисми сифатида ўқувчиларни ҳаётга тайёрлаш, ўз ҳуқуқ ва
бурчларини теран англатиш, жамиятга дахлдорлик ҳиссини туйишлари назарда тутилади.
Шунингдек, нотаниш вазиятларда дуч келган муаммолар юзасидан зарур хулосалар чиқара
олиш, бир қатор ечимлар ичидан муҳимини танлашга ўргатиш усуллари ҳам белгиланган
[1] .

Умумий ўрта таълим тизимида Тарбия фанини ўқитиш орқали 5–7-синф

ўқувчиларида қуйидаги компетенциялар шакллантирилиши кўзда тутилган:

Тарбия фанидан бошланғич синфларда

(А2), 9-синфларда (А2) ва 11-синф

ўқувчиларига қўйиладиган минимал малака талабларида ҳар бир босқичда маънавий-
ахлоқий тарбия беришга эътибор қаратилиш, ўқувчиларда танқидий тафаккурни
шакллантириш билан бир қаторда ҳуқуқий, фуқаровий, иқтисодий, жисмоний, эстетик
тарбия бериш масаласи ўрин олган [1] .

Бизнингча, белгиланган компетенциялар мазмунидан Тарбия фанининг ўқув дастури

ва дарсликлари мазмунида ватанпарварлик, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий
иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият,
инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик каби кўникмаларни шакллантиришга алоҳида урғу
берилгани маълум бўлади. Хусусан, бунда миллий анъаналар, улуғ алломаларнинг ҳаёт
йўллари, асарлари ва замондош қаҳрамонларнинг фаолияти қамраб олингани билан
аҳамиятлидир.

Ўқувчиларда китобхонлик кўникмаларини шакллантириш фанга қўйилган

малакавий талабларнинг тўлиқ таъминланишига олиб келади. Булар синфлар кесимида
қуйидагича белгиланган:

5-синф учун малака талаблари

Шахс сифатида ўзини англайди; хатти-ҳаракатларини таҳлил қила олади;

фавқулотда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишни билади.

6-синф малака талаблари

Ўз фаолиятини таҳлил қилади баҳолайди; ўзини ўзи ривожлантиради; ўз

мажбуриятларни бажаради; мулоқотга кириша олади; ҳамкорликда ишлайди; ўз-ўзига
ҳурмат кўрсатишга одатланади; маънавий-ахлоқий меъёрларга амал қилади.

7-синф учун малака талаблари

Жисмоний ва интеллектуал имкониятларини ривожлантиради; креатив сифатларини

намоён қилади; медиамаданиятга эга бўлади [2].

Фанни ўқитишга қўйилган талаблар ҳамда ўқув дастури мазмунидан келиб чиққан

ҳолда адабиётлар рўйхати шакллантирилди. Ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва билиш
жараёнларининг шаклланганлик даражасига кўра бадиий aсарлар мавзуси ва тарбиявий
aҳамияти жиҳатидан гурурҳлаштирилди. Натижада ўқувчиларнинг китобхонлик
кўникмалари маълум даражада ортишига муваффақ бўлинди.

Тарбия фани дарсларида ўқувчиларнинг маънавий сифатлари ва эстетик дидларини

тарбиялаш, оилалар билан ҳамкорлик ишларини мустаҳкамлаш, ўқишга доир долзарб
муаммоларни ҳал қилиш самарали бўлиб, бу борада инновацион технологиялар ижобий
таъсир кўрсатади. Хусусан, “Лойиҳа асосида ўқитиш”, “Қизиқишлар асосида таълим
бериш”, “Арт-фест”, “Намуна кўрсатиш”, “Мисоллар орқали ўқитиш” каби таълимнинг


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

51

илғор технологиялари ҳам китобхонлик маданиятини ривожлантиришда алоҳида таъсир
кучига эга. Жумладан, “Тақриз” технологияси ўқувчиларнинг китобхонлик даражасини
оширишдаги самарали ёндашувлардан биридир. Бунда баҳолар тақризнинг ҳар бир банди
бўйича берилади. Китоб ҳақидаги маълумотлар жуда кам, чунки ўқувчилар ёки
тингловчилар мавжуд маълумотни билишади деб тахмин қилинади.

Китобни ижоди ўрганилаётган муаллифнинг бошқа китоби ёки шу мавзудаги бошқа

китоб билан таққослаш; китоб тўғрисида тўғри ва мулоҳазали фикр билдириш (қизиқарли,
кўнгилочар, илҳомлантирувчи ва ҳ.к.) тақриз таркибидаги яна бир жиҳатлардан
ҳисобланади. Жараёнда ўқувчиларга китоб мазмуни хусусида “Бу қалбингизни
ўртадими?”, “Сизни ўйлашга мажбур қилдими?”, “Агар сиз бошқаларга уни тавсия
қилсангиз, нима учун, нимаси билан бу жуда яхши эканлигини тушунтиринг”, “Ҳисобот ва
тақризни тайёрлашда холис бўлинг”, “Ижобий кайфиятни намойиш этинг, салбий
гаплардан қочинг”, “Тақдимот пайтида дўстона муносабатда бўлинг” каби мурожаатлардан
ўринли фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Иш жараёни ҳар бири алоҳида вазифаларни ўз ичига оладиган босқичлардан иборат:

1-босқич.

Тингловчиларни китобни ўқиганлар ва ўқимаганлар гуруҳига ажратиш.

Ҳар бир гуруҳга вазифа бериш.

Китобни ўқиган гуруҳ учун вазифа (1-гуруҳ):
а) маърузачи (тақризчи)нинг фикрига қўшиласизми ёки йўқми?;
б) китоб ҳақида ўз фикрингизни билдиринг.
Китобни ўқимаганлар гуруҳи учун топшириқ (2-гуруҳ):
а) улар китобни ўқиб чиқишадими, қарор қабул қилиш;
б) уларни қизиқтирган саволлар беринг.

2- босқич.

Ҳисоботни тинглагандан сўнг, аниқлик киритувчи саволлар берилади.

Қайдларни ёзиб бўлгач, 1-гуруҳ аъзолари ўз фикрини билдирган ҳолда, ўз тақдимот режаси
устида ўйлаб кўришади (2–3 дақиқа). Масалан, “Бошқа фикр билан танишдим”,
“Янгиликдан хабардор бўлдим” ва ҳ.к.

3-босқич.

2-гуруҳнинг тингловчи аъзолари тақдимотчига ўз саволларини ёзадилар

ва қисқа қайдлар қиладилар. 2-гуруҳ ишининг мақсади кейинги ой учун ўқиладиган
китоблар рўйхатини тузишдан иборат.

4-босқич.

Хулоса чиқариш. 2-гуруҳнинг ҳар бир аъзоси анжуман давомида ўзи

томонидан тузилган 3–4 та китобдан иборат рўйхатини эълон қилади. Нима учун ушбу
китоб маълум бир жойда жойлашганлигини тушунтиради. Масалан, “Мен муаллифни яхши
кўраман”, “Мавзу мени қизиқтириб қўйди”, “Персонажлар менга ёқди”, “Китоб тақдимоти
маъқул бўлди” каби.

5-босқич.

Анжуманни баҳолаш: ўқувчилар нимани ўргангани, яна нимани ўқишни

хоҳлашлари аниқланади.

Ушбу тавсифланган ўқув анжумани олти кишилик гуруҳда икки астрономик соатни

олади. Бу гуруҳнинг сонли таркибини режалаштиришда эътиборга олиниши керак.

Тарбия дарсларида мунозарали усуллардан фойдаланиш китобхонлик фаолиятининг

энг самарали стратегияларидан бири ҳисобланади. Агар мунозара бадиий матн материали
бўйича ташкил этилса, унда қуйидагилар мунозара мавзусига айланиши мумкин:

матннинг ғоявий-мазмунли жиҳати ва муаллиф кўтараётган муаммо;


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

52

асарни яратган муаллиф шахси;
ижодкорни илҳомлантирган манбалар ва асарни яратишга ундаган сабаблар;
асар талқини ва матн бўйича ўқувчилар қарашларининг турлари;
муаллиф қўллаган тил воситаларининг роли;
асарнинг ижтимоий маданий шароити;
матндаги тафсилотлар роли ва бошқалар.
Гуруҳда мунозара ташкил этишнинг мақсади – ўқувчининг матндаги асосий ғоя ва

ахборотларни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш .

Навбатдаги вазифа – матндаги антоним сўзларни топиш ҳамда уларнинг матндаги

ролини белгилаш, шунингдек матндаги қарама-қаршилик (антитеза)ни аниқлаш. Мунозара
якунида ўқитувчи болаларни амалга оширилган ишдан сўнг матнни тушунишда қандай
янгилик пайдо бўлганлиги ҳақидаги саволга жавоб бериш йўли билан ҳиссий фаолиятга
ундайди.

Мактаб ўқувчиларининг нутқ фаолиятини фаоллаштириш учун қуръа ташлаш

жараёнида тақсимланадиган гуруҳдаги роллар нуқтаи назаридан муҳокама юритишни
таклиф этиш мумкин (масалан, “Навқиронлик”, “Етуклик”, “Кексалик” ёки “Оптимизм”,
“Пессимизм). Мунозарада экспертлар танлаш гуруҳларнинг ишини баҳолаш мезонларини
белгилаш ва фаоллаштиришнинг усули бўлиши мумкин.

Тарбия фанини ўқитишда оилавий анъаналар ва тарбия усулларига таяниш ҳам

муҳим жараён саналади. Зеро, ҳар бир оила ўзига хос анъана, бой ижодий-интеллектуал
бойликка ҳам эга. Ана шу маънавий-маданий бойликни ўрганиш, ундан жамият
тараққиётида фойдаланиш, келгуси авлодларга етказиш учун ҳам билим ва тафаккур
манбаи китобхонликни оиладан бошламоқ зарур. Лекин бу муаммо О.Шарофуддинов
таъкидлаганидек, “Кенг маънодаги китобхонлик масаласи фақат чақириқлару даъват билан,
хитобу шиорлар билан ҳал бўладиган масала эмас... маънавият масалаларига жуда катта
аҳамият бераётган, уни ҳар бир фуқаро қалбига етказиш тадбирларини жуда жиддий
ўйлаётган жамият. бу йўлдаги дастурига китобхонлик дастурини ҳам қўшиб қўймаса
бўлмайди” [3] . Олим буни бежиз таъкидламайди. Чунки, болаларни китоб воситасида
тарбиялаш жуда қийин жараён. Шу боис ҳам мутолаа қилинаётган асарларнинг сюжети
болалар ва унинг оила аъзолари учун тарбиявий aҳамият касб этиши, уларда эзгу
сифатларни шакллантириши, билим олишга қизиқтириши муҳим саналади. Aна шундагина
китобхонлик ўсмир маънавиятини шакллантиришга ёрдам беради.

Бунда ота-онанинг маънавий дунёси, хулқ-одоби, орзу-умидлари, ҳаётий

тажрибаси, анъаналари ва касби катта ёрдам беради. Чунки китобхонлик маданиятининг
илк куртаклари дастлаб оила бағрида кўз очади.

Аёнки, оилавий китобхонликнинг илдизлари узоқ ўтмиш билан узвий боғлиқ.

Тарбия фанини ўқитиш технологиясининг оила китобхонлиги ва ахлоқий тарбияга бориб
тақалиши шахс маънавиятини шакллантиришдаги ўрни масаласи билан боғлаб ўрганишга
асос бўлади. Бу борада тадқиқотчи М.Жўравнинг инсон маънавий оламини яратишда
китобнинг аҳамияти ҳақидаги фикрлари ўринлидир. Унинг фикрича, китоб инсони яшашга
ўргатади, умр моҳиятини англашга ёрдам беради ҳамда маънавий жиҳатдан юксалтиради
[4] .


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

53

Китобхонлик инсонни маънавий бойитиб, уни маърифий камолот сари етаклайди.

Зеро, инсоннинг шахс сифатида шаклланиши маънавий тафаккур илдизининг қанчалик
чуқур ва мустаҳкамлигига боғлиқ. Бу мустаҳкамлик эса китоб ўқиш, ўқиган китобининг энг
муҳим нуқтасини илғаб олишдан иборатдир.

Баркамол авлод тарбиясида оилавий китобхонликнинг роли масаласи

мамлакатимизда С.Чиниева, М.Иномова, Ш.Шодмонова ҳамда М.Нигматоваларнинг
тадқиқотларида ўз ифодасини топган. Хусусан, М.Иномованинг илмий изланишларида
болаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси, уларнинг билим олишига оилада асос солиниши
ва такомиллашиб бориши тадқиқ этилади[5]. Ш.Шодмонованинг изланишларида эса
бошланғич синф ўқувчилари ахлоқий камолотида ота-оналарнинг болалар билан халқ
оғзаки ижоди намуналаридан, ўйинлардан фойдаланиши ҳақида қизиқарли мисоллар
келтирилади [6] .

Маълумки, бола китоб ўқишни билган тақдирда китоб унинг маънавий ҳаётида

муҳим роль ўйнайди. Бунинг учун эса китоб боланинг маънавий бойиши учун уни ақлий,
эстетик ўсишга йўллаши зарур. Бунда дастлабки туртки оилада болага ўқиб берилган
биринчи китоб бўлса, иккинчиси бола отаси ва онасининг ўқишини эшитиб, бадиий
образлар гўзаллигини ҳис этишидир. Ана шу биринчи ва иккинчи учрашув боланинг
кейинги, ўсмирлик даврида фаолиятининг барча соҳалари: меҳнат, ўйин, мусиқа, ижод
билан боғлиқ бўлиб, ҳаётининг ҳамма томонларини қамраб олиши зарур. Чунки ўқувчи
ҳаётини ижодий меҳнат, эртаклар олами, фантазиялар, ўйин ва мусиқасиз тасаввур этиш
қийин. Буларнинг барчасини китобхонлик ҳам қамраб олса, ана шунда унинг ҳаёти
мазмунсиз, маънавий қашшоқ эмас, балки воқеа-ҳодисаларнинг туб моҳиятини англаб
олишга ҳаракат қиладиган, турмуш зиддиятларини тушунадиган баркамол шахс бўлиб
етишишига ёрдам беради [6] .

Китобхонлик маданияти ривожига, аввало, оилада ота-она томонидан эътибор

қаратилади. Китобхонлик, китоб ўқиш фарзанд вояга етаётган оиланинг ўқимишлилик
даражасига боғлиқ. Чунки ўқимишли оилада китобхон вояга етади. Тадқиқотчилар
ўқимишлиликнинг уч шартини келтирадилар: биринчиси, илм олмоқ, яъни илмлилик бўлса;
иккинчиси олган илмидан тўғри хулоса чиқариб, ҳаётга тўғри татбиқ эта олиш; учинчиси
эса билими натижасида фикрлашга ўрганиш, тўғри фикр юритишдир [7] .

Тўғри фикр юритадиган инсон эса маънавий, ақлий жиҳатдан юксала бошлайди.

Лекин бу маънавий юксалиш, илмий адабиётлар, ҳаёт қонуниятлари ҳақидаги билимлар
воситасида амалга ошса, ақл билан идрок этилса, бадиий асарлар эса ҳис-туйғулар,
қаҳрамонлар руҳияти орқали юз беради. Бадиий асарлардаги ҳис-туйғулар китобхонликни
тарбиялайди. Натижада китобхон ўқилган китобдаги воқеа-ҳодисаларни ҳис эта оладиган,
қаҳрамонлар характерини муҳокама этадиган, асардаги воқеа-ҳодисалар билан ҳаётдаги
воқеликни қиёслайдиган бўлади. Бу эса фақат китобхонни эмас, у орқали оила бошқа
аъзоларининг ҳам маънавий савиясини кўтаради, натижада оила мустаҳкамлигига сабаб
бўлади.

Ўқиш маданиятини тарбиялаш соҳасидаги ишларни биргаликда ва ҳамкорликда

олиб бориш лозим. Бу борада мактаб ва оиланинг роли каттадир. Чунки оила бола
тарбиясида бошланғич ва асосий роль ўйнайди. Ҳамма оилалар учун бир хил умумий
тарбиявий формула яратиш мумкин эмас. Бироқ оилаларда тарбиянинг бутун бир тизими


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

54

яратилганки, уни ҳар бир оила ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қўлласа яхши
натижаларга эришиш мумкин.

Оила, мактаб ва маҳалланинг ўзаро ҳамкорлиги фарзанднинг баркамол бўлиб

улғайишида муҳим аҳамият касб этади. Китобхонлик маданиятини тарбиялашда ҳам айнан
шу уч омил асосий мезон ҳисобланади. Ҳали ижтимоий муҳит, борлиқ, ўзаро муносабатлар
юзасидан етарли тасаввурлари шаклланмаган болаларга уларнинг диди, тафаккури ва
тушунчасига мос китобларни тавсия этиш, маромига етказиб ифодали ўқиб бериш ота-
оналар ва тарбиячилар зиммасидаги масъулият ҳиссини оширади.

Бола китобнинг аҳамияти, ундан қандай фойдаланиш, уни қандай асраш ҳақидаги

тушунчани дастлаб оилада ота-онадан ўрганиши лозим. Ҳар бир боланинг ўзига хос
хусусияти, юриш-туриши, қобилияти ва имкониятларини ота-онаси билади. Шунинг учун
ҳам боланинг китобни тўғри танлашида, ундан оқилона фойдаланишида ҳамда китобга
муҳаббат қўйишида ота-онанинг роли ниҳоятда катта.

Ота-оналар ёрдамида болага тавсия этиладиган китоблар, албатта, бадиий юксак

савияда бўлиши керак. Тавсия этиладиган китоблар боланинг ёши, психикаси, ўқиш ва
тушуниш қобилиятига мос келиши мақсадга мувофиқ. Шу туфайли ёзувчилар болалар учун
китоб ёзаётганларида мана шу жиҳатга алоҳида эътибор берадилар. Китобларни тавсия
этишда ота-оналарнинг ўзлари китобхонлик маданиятига эга бўлишлари мақсадга мувофиқ.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим
муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори //

https://lex.uz/docs/4885018

2.

Umumiy o‘rta ta’limning tarbiya fanidan davlat ta’lim standarti.

https://lex.uz/docs/-4885018

.

3.

Шарофуддинов О. Китобсиз яшаб бўлмас. ЎзАС, 1999 йил 24 сентябрь. – №
3. – 8-39-б.

4.

Жўраев М. Китобим: Ношир ҳикояси. –Тошкент: Ўзбекистон, 1976. – 179-б.

5.

Иномова М.А. Педагогические основы использования наициональных
ценностей в духовно-нравственном воспитании детей в семье: Автореф. дисс.
док. пед. наук. – Ташкент: ТГПУ им. Низами, 1998. – 42 с.

6.

Шодмонова Ш.С. Оилада кичик мактаб ёшидаги болаларни миллий
қадриятлар асосида ахлоқий тарбиялашнинг педагогик асослари: Пед. фан.
номз. дисс. автореф. – Тошкент, 2001. – 142 б.

7.

Чиниева С.А. Ўзбек оилаларида китобхонлик воситасида ўсмирлар
маънавиятини шакллантириш: Пед. фан. номз. ... дисс. – Тошкент, 2006. – 19-
б.

References

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори // https://lex.uz/docs/4885018

Umumiy o‘rta ta’limning tarbiya fanidan davlat ta’lim standarti. https://lex.uz/docs/-4885018.

Шарофуддинов О. Китобсиз яшаб бўлмас. ЎзАС, 1999 йил 24 сентябрь. – № 3. – 8-39-б.

Жўраев М. Китобим: Ношир ҳикояси. –Тошкент: Ўзбекистон, 1976. – 179-б.

Иномова М.А. Педагогические основы использования наициональных ценностей в духовно-нравственном воспитании детей в семье: Автореф. дисс. док. пед. наук. – Ташкент: ТГПУ им. Низами, 1998. – 42 с.

Шодмонова Ш.С. Оилада кичик мактаб ёшидаги болаларни миллий қадриятлар асосида ахлоқий тарбиялашнинг педагогик асослари: Пед. фан. номз. дисс. автореф. – Тошкент, 2001. – 142 б.

Чиниева С.А. Ўзбек оилаларида китобхонлик воситасида ўсмирлар маънавиятини шакллантириш: Пед. фан. номз. ... дисс. – Тошкент, 2006. – 19-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов