Этносоциал жараёнларни ўрганишда социологик тадқиқотларнинг долзарблиги

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
132-139
5

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Содиржонов, М. (2023). Этносоциал жараёнларни ўрганишда социологик тадқиқотларнинг долзарблиги . in Library, 21(2), 132–139. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/22283
Мухриддин Содиржонов, Наманганский государственный университет

Ijtimoiy fanlar kafedrasi dotsenti, sotsiologiya fanlari bo'yicha falsafa doktori(PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается актуальность социологического исследования этносоциальных процессов и этно методологических подходов современной социологии в последние годы, появление этносоциальных теорий, теоретико методологические подходы к исследованию. Имеются также научно-теоретические сведения о вкладе зарубежных социологов и исследователей в развитие этносоциальных процессов и этносоциологии.

Похожие статьи


background image

132

профили, позволяющие проанализировать бедность с точки зрения
разлшичных научных парадигм.

Одним из принципиально важных направлений в области снижения

уровня бедности является развитие рынка труда, с одной стороны – путем
создания новых рабочих мест и содействия самозанятости, а с другой
стороны – путем активного вовлечения бедного слоя населения к
деятельности на этом рынке и эффективной адаптации к этому рынку.

Таким образом, предлагаемый подход, позволяет комплексно

подходить к понятию и явлению «бедности», что в свою очередь охватывает
более широкий комплекс мер в системе социальной защиты.

Представляется целесообразным проведение исследования социальных

оценок, определенных представителями бедного слоя населения, в
следующих направлениях:

оценка уровня социальной ответственности государства

оценка уровня социального благополучия (на основе субъективного

определения уровня качества жизни в области наиболее принципиально
важных направлений – здоровья, питания, занятости, материального
положения, состояния жилища и условий окружающей среды)

оценка уровня социальной удовлетворенности (на основе определения

соответствия между социальными ожиданиями и степенью их достижения)

оценка уровня материального положения, социального статуса в

целом, а также социальной самоидентификации

оценка стереотипов ценностных ориентаций, а также образа и стиля

жизни,

Данные, собранные в соответствии с предлагаемой структурой, позволят

построить сначала более развитые эмпирические модели социальных
профилей бедного слоя населения, а затем построить на их основе и
фундаментальные эмпирико-теоретические модели, которые создадут основу
для их использования в целях повышения эффективности программ по
снижению бедности в Узбекистане.

ЭТНОСОЦИАЛ ЖАРАЁНЛАРНИ ЎРГАНИШДА СОЦИОЛОГИК

ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ

М.М.Содиржонов, Наманган давлат университети таянч докторанти

Аннотация:

ушбу мақолада этносоциал жараѐнларни социологик

тадқиқ этишнинг долзарблиги

ва замонавий социологиянинг сўнгги

йиллардаги этнометодологик ѐндашувлари, этносоциал назарияларнинг
вужудга келиши, назарий-методологик ѐндашувларнинг айрим жиҳатлари
тадқиқ тадқиқ этилгиан. Шунингдек хориж социолог олимлари ва
тадқиқочиларнинг этносоциал жараѐнлар ва этносоциология фани ривожига
қўшган ҳиссалри ҳақида илмий-назарий маълумотлар берилган.

Калит сўзлар:

менталитет, идентиклик, ижтимоий характер, ижтимоий

стереотиплар,

ўзликни

англаш,

социал

хотира,

детерминизм,


background image

133

антропосентиризм, этносоциал жараѐн, моноэтник, бағрикенглик, дин,
миллат, демография, этнолингвистика, этнопсихология, этносоциология.


Abstract:

This article deals with the relevance of sociological research of

ethnosocial processes and ethno-methodological approaches of modern sociology
in recent years, the emergence of ethnosocial theories, theoretical and
methodological approaches. There is also scientific and theoretical information
about the contribution of foreign sociologists and researchers to the development
of ethnosocial processes and ethnosociology.

Keywords:

mentality, identity, social character, social stereotypes, self-

awareness, social memory, determinism, anthropocentrism, ethnosocial process,
monoethnicity, tolerance, religion, nation, demography, ethnolinguistics,
ethnopsychology, ethnosociology.


Аннотация:

В статье рассматривается актуальность социологического

исследования этносоциальных процессов и этно-методологических подходов
современной социологии в последние годы, появление этносоциальных
теорий, теоретико-методологические подходы к исследованию. Имеются
также научно-теоретические сведения о вкладе зарубежных социологов и
исследователей в развитие этносоциальных процессов и этносоциологии.

Ключевые слова

: менталитет, идентичность, социальный характер,

социальные стереотипы, самосознание, социальная память, детерминизм,
антропоцентризм, этносоциальный процесс, моноэтничность, толерантность,
религия,

нация,

демография,

этнолингвистика,

этнопсихология,

этносоциология.


Бугун Ўзбекистон социологияси ўзи учун имижга айланган йўналишни

белгилаб олиши керак бўлади. Бу ўз навбатида, социология, хусусан
этносоциология билан жиддий шуғулланишни ўз олдига мақсад сифатида
белгилаган тадқиқотчилар учун аниқ йўлни танлаш учун имкониятлар яратиб
беради. Шунингдек, мамлакатнинг социомаданий ва ижтимоий тараққиѐтида
устувор йўналишга асосланган тадқиқотларни шакллантиришда кенг
қамровли восита вазифасини бажаради. Биз халқаро социология мактаблари
фаолияти ва замонавий социологияда яратилган назарий-методологик
ѐндашувларни кузатиш асосида қуйидаги таклифни илгари сурмоқчимиз.

Социология ХХ аср ўрталаридаѐқ муҳим ижтимоий соҳа сифатида

ижтимоий-гуманитар фанлар ичида ўз ўрнига эга бўлиб улгурган эди. У
тарихий ривожланиш жараѐнида объектив ва субъектив омилларни ўз ичига
олган, ягона ―социал организм‖ деб эътироф этиладиган жамият тўғрисида
фақат далилларга асосланиб хулоса чиқарадиган ижтимоий соҳага айланиб
борди. Унинг тадқиқот объекти эса макро ва микросоциологик ѐндашувлар
орқали эпистемологик билимлар мажмуасини ѐритиб берди. Инсоният
турининг табиий яшаш муҳити бу органик бутунлик ва инсонлар
мавжудлигининг зарурий асосидир. Инсон ва унинг яшаш муҳити бир
бутунликнинг ўзаро тобе қисми саналади. Бироқ, инсоният дунѐси ва аниқ


background image

134

инсоннинг ўз табиати ѐки ўзга кишиларга айнан тўғри келмаслигида
инсоннинг ўз табиий органик бутунлигига мослашиш жараѐни ―фожеавий‖
ўрин тутгани йўқ. Ўзига ўхшаганлар билан мулоқотга киришиш зарурати –
социал тарих, ижтимоий тараққиѐт ва культурогенезнинг ҳаракатлантирувчи
кучи бўлиб чиқди[8.–C.4].

Этносоциология социологик фанлар тизимида этник, ҳудудий, диний

ва миллатлараро муносабатларни ўрганиш борасида социология соҳасининг
сўнгги 30 йиллигида энг кенг тарқалган йўналишларидан бирига айланди. У
этник ва миллатлараро муносабатлар соҳасида содир бўлаѐтган мураккаб ва
зиддиятли жараѐнларни ўрганишдан ташқари, ички мавҳумликни акс
эттирувчи менталитет, идентиклик, ижтимоий характер, ижтимоий
стереотиплар, ўзликни англаш, социал хотира каби масалаларнинг таҳлил ва
талқинини беришга катта эътибор қаратди. Этносоциология – бу этник
гуруҳларнинг келиб чиқиши, моҳияти, функциялари ва ривожланишининг
умумий қонуниятлари, миллатлараро муносабатлардаги ўзаро алоқа ва
фаолият турларини тадқиқ қилишнинг асосий услубий тамойилларини ишлаб
чиқишга қаратилган махсус социологик назарияга айланди.

Бинобарин, мамлакатимизда ишлаб чиқилган оқилона миллий

сиѐсатнинг туб ўзагини ―Кўп миллатлилик – Ўзбекистоннинг бойлиги‖ деган
бош ғоя ташкил этади. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг V устувор
йўналиши – хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни
таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиѐсат
соҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор
қаратилмоқда[2.–C.27].

Кўп миллатлилик шароитида миллатлараро муносабатларни йўлга

қўйишда ҳар бир миллатнинг ўзига хослиги, манфаат ва эҳтиѐжларининг
хилма-хиллигини ҳисобга олишни тақозо этади. ―Бугун мамлакатимизда 130
дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ
яшамоқда‖[1.–C.296-298]. Бу эса шу юртда яшаѐтган турли миллат
вакилларининг миллий масъулиятига, давлат ва нодавлат жамоат
ташкилотларининг этномаданий сиѐсати борасидаги фаолиятига ҳам
боғлиқдир. ―Мамлакатимизда этник ўзига хосликни ривожлантириш ва
миллатлараро муносабатларни янада уйғунлаштиришда 138 та миллий
маданий марказ етакчи роль ўйнамоқда‖.

Этносоциал назарияларнинг вужудга келиш характери ва қиѐфаси

мураккаб тизимга асосланади. Уларни институционаллашуви (пайдо бўлиши
ва жойлашиши)дан легитимлашуви (ўзлаштирилиши)гача бир қанча илмий
мактаблар, ихтисослашган нашриѐт ва илмий таҳририятдан ташқари касбий
маҳорати юқори бўлган илмий ассоциациялар зарур бўлади. Шундан келиб
чиққан ҳолда биз, замонавий социологиянинг даврий айланишини ХХ
асрнинг 90-йилларидан бошлаб эътироф этишимиз мумкин. Замонавий
социологик назария ва методологияларнинг легитимлигини бугунги кунда
Халқаро Социологлар Ассоциацияси, Халқаро Социология институти ва
Европа Социология институти белгилаб беради.


background image

135

Социология соҳасида илк пайдо бўлган назарий-методологик

ѐндашувлар социал тараққиѐт ғоясидан келиб чиқиб шакллантирилган бўлса,
бугунги

кунда

у

―Англовчи

(билувчи)

инсон‖

ғояси

бўйича

такомиллаштирилмоқда. Замонавий социологиянинг сўнгги йиллардаги
этнометодологик ѐндашувлари ўзгарувчан дунѐда қуйидаги назарияларга
асосланмоқда:

1. М.Фуко асос солган ва Ю.Хабермас томонидан янада

такомиллаштирилган ―Дискурс-таҳлил‖ назарияси ѐки илмий билимларни
социологик таҳлил этиш. Ушбу назарияга кўра, маданият ва модерн
(замонавийлик) ўртасидаги ўзаро муносабатлар қиѐсий таҳлил этилади.
Жумладан, М.Фуко давлат бошқаруви ва замонавий элитани социологик
билимларга асосланиб, таҳлил этишни таклиф этади.

2. П.Бурдье томонидан илгари сурилган ―Социал макон‖ назарияси.

Ушбу назарияга кўра, П.Бурдье ўз қарашларида жамиятнинг социал
структурадан фаол субъект фаолиятига ўтиш ғояси илгари сурилади. Бурдье
социал маконда инсоннинг ўзи яшаб турган уй, кўча, массив (маҳалла) ва
шаҳар (қишлоқ)ни кўради.

3. И.Гофманнинг ―Фреймлар ва драматургик ѐндашув‖ назарияси.

Мазкур олим ўз таълимотида шахслараро ўзаро фаолиятни микросоциологик
тадқиқотлар ѐрдамида ўрганади. У биринчилардан бўлиб ―Ҳар бир инсон
тирик архив‖ ғоясини илгари суради. Унинг тадқиқотларида асосий объект
кишиларнинг кундалик ҳаѐтини тадқиқ этишга қаратилади.

4. Ж.Лиотар, Ж.Бодрияр ва Ж.Бауман таклиф этган ―Постмодернизм‖

назарияси. Ушбу назарияга кўра социал ҳаѐт жамиятда инсонларнинг хулқ-
атворини легитимлаштиришга хизмат қиладиган тил (суҳбат) ўйинлари
тушунчаси илгари сурилади. Уларнинг фикрига кўра, инсонлар гаплашиш
воситасида ўз ҳаѐтларини жамиятда легитимлаштириб борадилар ва б.
Постмодерннинг иккита белгиси бор: 1) ҳақиқатни излашдан чекиниш; 2)
мавжуд тил (суҳбат) ўйинлари ўз ўрнини аста-секинлик билан техник тил
(суҳбат)га бўшатиб беради.

5. М.Кастельснинг машҳур ―Тармоқли жамият‖ назарияси. Ушбу

назарияга кўра, янги жамият ахборот кўлами асосида ривожланиб боради.
Жамиятдаги ҳар қандай социал муносабатлар ахборотлар асосига қурилади.
Замонавий жамиятда ахборотни назорат қилишни имкони қилмайди, шунинг
учун индивид уни назорат қилишни ўрганиши керак.

Умуман олганда, замонавий этносоциологияда А.Турен, М.Веверки ва

А.Мелуччи томонидан илгари сурилган ―социал фаолиятлар‖ назарияси, А.
Гидденснинг ―социал реалликни таҳлил этиш‖ назарияси, А.Давидовнинг
―социал тизимларнинг структуравий бутунлиги ва уйғунлигини ўлчаш‖
назарияси каби ѐндашувларни замонавий этносоциология фанининг
методологияси сифатида илгари суриш мумкин.

Илмий нутқда этносоциал жараѐнлар тушунчаси кенг қўлланилганига

қарамай, у ҳали ҳам қатъий асосни олмади ва кўпинча тизимсиз, интуитив
равишда қўлланилади. Ҳаттоки ўттиз йил олдин ҳам СССРнинг этник
муаммолар соҳасидаги бош мутахассиси, академик Ю.В.Бромлейнинг


background image

136

этносоциал жараѐнларга махсус монографиясини бағишлагани ҳам бунга
таъсир қилмаган (Бромлей, 1987)[3. –C.336]. Тўғри, ушбу китобнинг ўзида
ушбу масала бўйича етарли даражада аниқлик йўқлигини таъкидлаш керак.
Демак, у бир томондан этносоциал жараѐнларни миллий жараѐнлар билан
белгилайди, бошқа томондан уларнинг эмпирик хусусиятлари билан, этник
(ва этносоциал бўлмаган) жараѐнларга мурожаат қилиш одатий бўлган
нарсаларни тасвирлаш билан чекланади: миллатлараро консолидация, этник
ассимиляция, этник интеграция, этник конверсия. Этносоциал жараѐнларни
сўзнинг қатъий маъносида ажратиш ва тавсифлаш мумкин эмас эди.
Кейинчалик ―Этник ва этносоциал тоифалар‖ луғатида алоҳида мақола
белгиланган этник жараѐнларнинг ҳар бирига бағишлангани, ―этносоциал
жараѐнлар‖ тушунчаси эса умуман кўриб чиқилмаганлиги муҳим бўлиб
қолди (Этник ва этносоциал тоифалар, 1995).

Этносоциал жараѐнлар концепциясини мазмунли талқин қилиш ҳозир

ҳам жиддий назарий муаммо бўлиб қолмоқда. Илгари, Э.А.Тюгашев билан
биргаликда этносоциология фанининг концептуал масалаларини кўриб
чиқиш жараѐнида бу мавзуни муҳокама қилишимиз керак эди.

Аввало, этносоциал тушунчаси – этник ва ижтимоий бирлик сифатида

талқин қилиш энг кенг тарқалган нарсадир. Ушбу ғоя рус анъаналари учун
бошланғич нуқта эди. Бу, авваламбор, ―этник хилма-хилликдаги ижтимоий
жараѐнлар ва этник жараѐнларни ижтимоий ҳисобга олган ҳолда‖
ўрганадиган чегара илмий фан сифатида қараладиган этнососиология
мавзусини муҳокама қилиш пайтида юз берди[4.–c.14-25].

Ижтимоий ва этник қарама-қаршилик бевосита ―этник‖ тушунчани

вужудга келтиради, уни асосли деб ҳисоблаш эса мумкин эмас. Жамият
фанлари нуқтаи назаридан уларнинг кўриш соҳасига кирадиган этнослар
(этник жамоалар), шубҳасиз, жамиятнинг бутунлигини, ижтимоий ҳаѐтнинг
турли соҳаларини ўзида мужассам этган ижтимоий ―органлар‖дир. Шу
муносабат билан этник гуруҳлар ҳақида маҳаллий инсоният жамоаларининг
навлари сифатида гапирилса, ҳаққоний бўлади. Ижтимоийнинг ички
моменти сифатида этник ҳам ижтимоийдир. Шунинг учун, ―этник‖ ва
―ижтимоий‖ бир-бирига ташқи тушунчалар сифатида ўзаро боғлиқлиги
ҳақида гапириш нотўғри. Барча этник параметрлар ―тўғри ижтимоий‖ бўлиб,
ўз навбатида, ижтимоий параметрлар аниқ этник объектларда белгиланади.

Ушбу контекстда этносоциал жараѐн тушунчаси қай даражада

оқланди? Агар этник ижтимоийнинг модаси бўлса ѐки аксинча, агар
ижтимоий этник субектларнинг (этник) ўзаро таъсирининг ажралмас таъсири
бўлса, унда моддаларнинг ҳаддан ташқари кўпайиши кузатилади. Шу билан
бирга, этнососиал жараѐннинг этнос ичида содир бўлаѐтган ижтимоий
жараѐн (яъни унинг этник модаллиги билан олинган) ижтимоий қиѐфаси
энди қарама-қарши бўлиб туюлади. Бу ―микроскопик‖ этносоциал жараѐн
деб аталади. Шунга кўра, ―макроскопик‖ этносоциал жараѐн сифатида,
ташувчиси этносоциал субектлар бўлган этнослар (этник жамоалар), этник
гуруҳлар ва бошқаларни ўз ичига олган ажралмас ижтимоий – жаҳон-
тарихий жараѐнни кўриб чиқиш мумкин. Бу ҳолатда биз ер миқѐсидаги


background image

137

этносоциал

жараѐн

сифатида

жамиятнинг

ривожланиши

ҳақида

гаплашишимиз мумкин[5.–C.93.121]. Р. Г. Подолний билан биргаликда
ѐзилган Ю. В. Бромлейнинг сўнгги асарларидан бири ―Инсоният–бу
халқлар‖[6.–C.391] ўзига хос номга эга эканлигини унутманг. Глобал
этносоциал жараѐнни ташкил этувчи аниқ суб-жараѐнларни (турли
даражадаги ва миқѐсдаги) ўзларининг локализацияси орқали, ўз навбатида,
эмпирик равишда аниқлаш мумкин, яъни ландшафтлар билан боғланиш
орқали.

Шу билан бирга, алоҳида этносоциал жараѐнни этник ѐки ижтимоий

асослар бўйича эмас, балки ҳудудий локализация бўйича ажратиб кўрсатиш
ва ажратиш кераклигига эътибор қаратсак. Одатда, улар мамлакатнинг ѐки
дунѐнинг

айрим

минтақаларидаги

этносоциал

жараѐнлар

ҳақида

гапиришлари бежиз эмас. Ушбу ѐндашув, миграция таъсири остида,
замонавий шароитда, моноетник эмас, балки кўп миллатли, миллатлараро
бўлган маҳаллий жамоатчиликнинг яхлитлигини ўрнатишга имкон беради.
Унинг ривожланиши аниқ этносоциал субектларнинг ўзаро таъсири билан
белгиланади. Шунинг учун этносоциал жараѐннинг тавсифи маҳаллий
(минтақавий) миллатлараро ҳамжамиятни ташкил этувчи бир қатор этник
гуруҳларнинг ўзаро боғлиқ ривожланишининг тавсифини ўз ичига олиши
керак.

Этнососиал жараѐнларга кўплаб омиллар таъсир қилади: умумий дунѐ

тенденциялари, давлатнинг иқтисодий ва миллий сиѐсати, минтақавий
этномаданий массивнинг хусусиятлари, миграция жараѐнлари, маълум бир
ҳудудда турли халқларнинг биргаликда яшаш тарихий тажрибаси.

Кўпгина минтақаларда демографик жараѐнлар учун аҳолининг

депопуляцияси, унинг табиий пасайиши, айниқса руслар орасида характерли
бўлиб қолди. Аҳолининг қашшоқлашуви, юқори даражадаги касалланиш,
алкоголизм, асаб ва руҳий бузилишлар ва ҳоказолар туфайли турмуш
даражаси сезиларли даражада пасайган. Аҳолининг умумий соғлиғи
кўрсаткичлари ѐмонлашди. Оилавий инқироз вужудга келди, ажралишлар
сони кўпайди, ноқонуний туғилиш даражаси ошди ва ѐлғиз оилалар ва
рўйхатдан ўтмаган никоҳлар сони кўпайди. Асосий оилавий қадриятлар
ўзгартирилди: ўз фарзандларига эга бўлишнинг муҳимлигини сақлаб қолиш
билан бирга, эр (хотин) га эга бўлиш ва рўйхатдан ўтган никоҳда бўлиш
истаги сусайди[7.–C.288].

Этносоциологик тадқиқотларнинг предметини турли хил ижтимоий ва

этник гуруҳ ҳамда жамоалар вакиллари ўртасидаги социомаданий
муносабатларнинг умумийлиги ташкил этади. Этносоциологиянинг предмет
соҳаси миллий омилларнинг аҳоли ижтимоий тузилиши ва миграциясига
таъсири, миллий ўз-ўзини англашнинг ижтимоий детерминизми, миллий
муносабатлар ва ижтимоий-маданий низолар, маданий қизиқиш ва эҳтиѐж
хусусиятлари, этнолингвистик жараѐнларнинг нозик жиҳатларини қамраб
олади.

Этносоциологияда амалий-эмпирик тадқиқотларни ривожлантириш

функцияси мазкур фаннинг фақат ижтимоий воқеъликни назарий ўрганиш


background image

138

билан чегараланмаслигини англатади. Унга таяниб, этносоциология сиѐсат ва
амалиѐт учун ижтимоий ҳаѐтни такомиллаштиришга, ижтимоий жараѐнларни
бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсияларни
ишлаб чиқади. Социология ижтимоий ҳаѐтни, унинг турли соҳа ва
даражалардаги кўринишларини тавсифи билан чекланмайди, балки уларни
инсонпарварлик ва умуминсоний қадриятлар нуқтаи назаридан баҳолайди.
―Социология соҳаси шундай фанки, деб ѐзган эди М.Вебер, - у ижтимоий
ҳаракатни тушунишни хоҳлайди ва бунинг асосида жамиятдаги турли хил
воқеликлар сабабларини тушунтириб беради‖[9. – С. 364.]. Бунда назарияни
бойитиш ҳамда такомиллаштириш асосий мақсад бўлмай, балки шу асосда
эркин ва ҳар томонлама баркамол шахснинг манфаатлари йўлида ижтимоий
ҳаѐтни рационаллаштириш ва оптималлаштиришдир.

Шу жиҳатдан, социология сиѐсат ва амалиѐтнинг назарий асосларидан

биридир. Айниқса, социологиянинг амалий-сиѐсий функциясини амалга
оширишнинг аниқ шаклари сифатида социологияда олдиндан режалаш ва
прогнозлаш катта аҳамиятга эга. Социологик тадқиқот натижаларидан
социал сиѐсатнинг муҳим асосларини ишлаб чиқиш ҳамда ижтимоий
жараѐнларни бошқариш амалиѐтида фойдаланишни кенгайтириш ва
чуқурлаштириш

бугунги

кунда

жамият

ҳамда

давлатимизни

ривожлантиришнинг долзарб масалаларидан бирини ташкил этади.

Умуман олганда, этносоциологиянинг ғоявий-тарбиявий функцияси

социологик тадқиқотлар ва уларнинг натижалари тарбиявий ишларда тутган
ўрни ҳамда ролида намоѐн бўлади. Ўз ҳолича, этносоциология фан сифатида
ижтимоий воқеликни объектив акс эттирмайди ва социумдаги гуруҳ, жамоа
ѐки синфлар, бошқа ижтимоий гуруҳлар ҳамда уларнинг манфаат ва
мақсадларига нисбатан нейтралдир. Жамиятшунослар социал жамоа, қатлам
ва гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларини ифодалаш ҳамда асослаш ва
амалий фаолиятини оқлаш йўлида одатда, этносоциологик тадқиқотлардан
кенг фойдаланади. Шунинг учун реал социологик тадқиқотда объектив-
илмийлик ва мафкуравийликнинг нисбатини белгилашда хатога йўл қўйиш
мумкин эмас. Шундан келиб чиққан ҳолда, таъкидлаш мумкинки,
этносоциология жамиятдаги инситутларнинг келиб чиқиши ва уларни
харакатлантирувчи фан сифатида шаклланганини кўриш мумкин[10.–C.6].

Ҳаддан

ташқари

мафкуралаштириш

воқеликни

ўрганишдаги

объективлик ва ҳаққонийлик тамойилларининг қўпол равишда бузилишига
олиб келади. Социал воқеликсиз ҳақиқий илм-фан, жумладан, социология
бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Хусусан, социологлар ўтказилган
тадқиқот натижалари борасида ѐлғон баѐнотлар берилмаслиги керак. Бошқа
томондан, социологиянинг ривожланишида мафкуравий омилни тўлиқ инкор
этиш этносоциологиядаги асосий йўналишларнинг ранг-баранглиги,
уларнинг моҳияти, мазкур йўналишларнинг тўқнашуви ва зиддиятлари
сабабларини тушунишни қийинлаштиради.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйҳати:

1.

Мирзиѐев.Ш. М. Миллий тараққиѐт йўлимизни қатъият билан давом


background image

139

эттириб, янги босқичга кўтарамиз. - Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – Б.
296–298.

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентинининг

Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисидаги Фармони. – Тошкент: Адолат, 2017. – Б. 27.

3.

Бромлей, Ю. В. Этносоциальные процессы: теория, история
современность. – М.: Наука, 1987. – 336 с.

4.

Дробижева, Л. М. Этносоциология сегодня / Проблемы методологии
междисциплинарных

исследований

/

Междисциплинарные

исследования в контексте социально-культурной антропологии:
Сборник в честь Юрика Вартановича Арутюняна / отв. ред. М. Н.
Губогло. – М.: Наука, 2005. – С. 14–25.

5.

Попков Ю. В., Тюгашев Е. А. (2014) Этносоциальные процессы в
Сибири: современные реалии и актуальные вопросы этнонациональной
политики [Электронный ресурс] // Новые исследования Тувы. № 3.
URL: http://www.tuva.asia/ journal/issue_23/7330-popkov-tyugashev.html
(дата обращения: 12.03.2016). Попков, Ю. В., Тюгашев, Е. А. (2009)
Предмет этносоциологии: опыт концептуализации // Социологические
исследования. № 3. С. 93–101.

6.

Бромлей, Ю., Подольный, Р. (1990) Человечество — это народы. М.:
Мысль. 391 с

7.

Гончарова, Г. С., Савельев, Л. Я. Семейно-брачные отношения у
народов Сибири: проблемы, тенденции, перспективы / отв. ред. Ю. В.
Попков. – Новосибирск, 2004. – 288 с.

8.

Культура, культурология и образования (Материалы «Круглого
стола»). Выступления В. А. Лекторского // Вопросы философии. – М.,
1997. – №2. – С. 4.

9.

Американская социология. Переспективы проблемы методы / Под ред.
Т. Парсонс. – М., 1972. – С. 364.

10.

Эмиль Дюркгейм. Социология. Ее предмет, метод и назначение. – М.,
1993. – С. 6.

ТАЪЛИМ ФАЛСАФАСИДА НАҚШБАНДИЯ ТАЪЛИМОТИДАГИ

РАШҲАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ.

Э.Т.Раҳматов, Самарқанд давлат университети “Фалсафа ва миллий

ғоя” кафедраси таянч докторанти

Аннoтация:

Ушбу мақоланинг мақсади глобаллашув даврида

мамлакатимиздаги таълим тизими олдида турган муаммоларни аниқлаш ва
таълим фалсафасида нақшбандия таълимотининг ўрни. Нақшбандия
таълимотининг

кўзга

кўринган

вакилларининг

ижтимоий-ахлоқий

қарашларини ўрганиш ѐшларни тарбиялашда ва замонавий шароитда
ахлоқий фазилатларни такомиллаштиришда қўлланилиши.

Библиографические ссылки

Мирзиѐев.Ш. М. Миллий тараққиѐт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. - Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – Б. 296–298.

Ўзбекистон Республикаси Президентинининг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармони. – Тошкент: Адолат, 2017. – Б. 27.

Бромлей, Ю. В. Этносоциальные процессы: теория, история современность. – М.: Наука, 1987. – 336 с.

Дробижева, Л. М. Этносоциология сегодня / Проблемы методологии междисциплинарных исследований / Междисциплинарные исследования в контексте социально-культурной антропологии: Сборник в честь Юрика Вартановича Арутюняна / отв. ред. М. Н. Губогло. – М.: Наука, 2005. – С. 14–25.

Попков Ю. В., Тюгашев Е. А. (2014) Этносоциальные процессы в Сибири: современные реалии и актуальные вопросы этнонациональной политики [Электронный ресурс] // Новые исследования Тувы. № 3.

URL: http://www.tuva.asia/ journal/issue_23/7330-popkov-tyugashev.html (дата обращения: 12.03.2016). Попков, Ю. В., Тюгашев, Е. А. (2009) Предмет этносоциологии: опыт концептуализации // Социологические

исследования. № 3. С. 93–101.

Бромлей, Ю., Подольный, Р. (1990) Человечество — это народы. М.: Мысль. 391 с

Гончарова, Г. С., Савельев, Л. Я. Семейно-брачные отношения у народов Сибири: проблемы, тенденции, перспективы / отв. ред. Ю. В. Попков. – Новосибирск, 2004. – 288 с.

Культура, культурология и образования (Материалы «Круглого стола»). Выступления В. А. Лекторского // Вопросы философии. – М., 1997. – №2. – С. 4.

Американская социология. Переспективы проблемы методы / Под ред. Т. Парсонс. – М., 1972. – С. 364.

Эмиль Дюркгейм. Социология. Ее предмет, метод и назначение. – М., 1993. – С. 6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов