Ҳинд мифологиясининг бадиий талқини миср адиби ижодида
Адабиётда мифологик образ, сюжетларга янгича ижодий ёндашув жараёнида, албатта, диний дунёқараш ва халқ оғзаки ижоди ётади. Адабий жараёнда мифларга ижодий ёндашув ҳар бир даврда ўзига хос тарзда кечган. Замонавий араб насрида (ХХ асрнинг иккинчи ярми ва охирлари), хусусан ҳикоянависликда мифологик образлар ва сюжетлар, диний муқаддас манбалардаги ривоятлар, пайғамбарлар ҳаётига доир ҳикоятларга ижодий ёндошувларда ҳам янги бадиий изланишлар юзага келди. Миср адабиётида бу йўналиш “ رايت ةيروطسلأا ” “мифологик оқим” деб ҳам номланди. Мазкур оқимдаги ҳикояларда фантастик, сирли, ғаройиб унсурлар асар матнига кириб, ҳақиқий воқелик билан уйғунлашиб кетади. Замонавий араб адабиётида Нажиб Маҳфуз, Юсуф Идрис, Дийа аш-Шарқовий, Жўрж Салим, Мунир Утейба, Закарийа Тамер, Абдураҳмон Мажид ар-Рубейи, Муҳаммад Шаълан, Иброҳим Аслон ва бошқа бир қатор ёзувчилар мифологик сюжет ва образларга, диний муқаддас китоблардаги ривоятларга ижодий ёндашув натижасида ўзига хос, бетакрор услубга эга асарларини яратдилар. Мазкур мақолада мисрлик ёзувчи Мунир Утейбанинг “Огоҳлантириш” ҳикоясида ҳинд халқининг қадимий мифларидан бугунги замон, бугунги инсон қиёфасини, ундаги ахлоқий, маънавий камчилик ва иллатларни ёритишда истифода этгани, интертекстуалликнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган.