Ўзбек ва рус тиллари бадиий таржимасидаги дисфемизмларнинг таржима усуллари
Мақола дисфемизмларнинг бадиий таржимасига бағишланган бўлиб, унда таржиманинг аналог танлаш, лексик қўшилмалар, калькалаш, транскрипция, перифраза, конкретлаштириш ва умумлаштириш (генерализация), модуляция усуллари таҳлилга тортилган. Ҳар бир усул бадиий асардаги дисфемизмлар таржимаси билан асосланган, илмий хулоса чиқарилган. Назарий маълумотлар, тадқиқот ишлари юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилган. Тадқиқотнинг мақсади дисфемик бирликларнинг рус ва ўзбек тили таржималаридаги самарадорлик имкониятини кузатиш, дисфемизмларнинг энг яқин таржима усулини аниқлаш ҳисобланади.