Коранические и исламкие мотивы в современной иранской прозе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
103-107
29
8
Поделиться
Турдиева, О. (2019). Коранические и исламкие мотивы в современной иранской прозе. Иностранная филология: язык, литература, образование, (4 (73), 103–107. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1231
Ойдин Турдиева, Ташкентский государственный институт востоковедения

д.ф.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются исламские и коранические мотивы в рассказах современной иранской писательницы Важиҳе Сомоний. Также раскрываются высокие духовные ценности коранических текстов в рассказах автора

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  №4, 2019 йил 

 

 

 

ҲОЗИРГИ ЗАМОН ЭРОН НАСРИДА ҚУРЪОНИЙ  

ВА ИСЛОМИЙ МОТИВЛАР 

 

Турдиева Ойдин Зафардиновна, 

Тошкент давлат шарқшунослик институти ф.ф.д. 

 

Калит сўзлар: Эрон, ҳикоя, аёллар адабиёти, Важиҳе Сомоний, исломий мотивлар ва 

образлар, Қуръон. 

 

Ҳозирги  замон  Эрон  адабиётида, 

хусусан,  ҳикоянависликда  жаҳон  адабий 

жараёнларига хос янги бадиий тамойиллар 

намоён  бўла  бошлагани  мутахассисларга 

маълум.    Эрон  ҳикоясига  янги  мавзулар, 

янги  талқинлар,  воқеликни  тасвир  этишда 

психологизм, 

модернистик 

усуллар, 

мифлаштириш 

ва 

бошқа 

услубий 

воситалар кириб келди. Ҳикоянавис аёллар 

ижоди ривожланди. 

Замонавий  Эрон  насрининг  шиддат 

билан  ривожланиб  бориши  шарқшунос 

адабиётшунослар 

олдига 

насрни 

оммалаштириш  ва  таҳлил  қилиш  билан 

боғлиқ янги вазифаларни қўяди.  

Ҳозирги  замон  эрон  адабиётида 

ҳажвий,  эртаксимон,  маиший,  сиёсий 

ҳикоялар  билан  бир  қаторда  диний 

мавзудаги 

ҳикоялар 

алоҳида 

ўрин 

эгаллайди.  Бу  ҳолатни  1979  йилги 

инқилобдан  кейин  адабиёт  ва  санъатда 

диннинг  ўрнига  аҳамият  берадиган  ва  бу 

борада  адибларни  тарбиялайдиган  расмий 

Ислом    тафаккури  ва  санъати  идораси 

ташкил 

этилиши, 

унинг 

фаолияти 

натижаси  дея  изоҳлаш  мумкин.  Инқилоб 

асрлар  мобайнида  давом  этган  шоҳ 

ҳукмронлигига  якун  ясагани  натижасида 

мамлакат  ижтимоий-сиёсий  ва  маънавий-

маданий  ҳаётида  катта  ўзгаришлар  содир 

бўлганлиги  кузатилади.    Бу  ўзгаришлар 

Эрондаги  адабиётга  ҳам  ўз  таъсирини 

ўтказмай  қолмади.  Бир  томондан  бу 

ўзгаришлар 

инқилобдан 

кейинги 

дастлабки  йилларда  маданий-маънавий 

ҳаётни 

исломлаштириш 

тамойили 

кучайганида  намоён  бўлса,  сўнгги  ўн 

йилликларда 

адиблар 

ижодида 

бу 

босимдан  чиқиб  янги  мавзулар,  шаклий-

услубий  изланишлар,  воқеликни  янгича 

тасвирлашга 

интилиш 

тамойиллари 

кучайганлиги  эътироф  этилади.Мана  шу 

ўтган  давр  мобайнида  Эрон  насри  сифати 

билан ҳам ва миқдори билан  ҳам ўзгарди. 

ХХ  аср  90-йилларидан  кейин  Эрон 

ҳикоянавислигининг 

ўзига 

хос 

хусусиятларидан  бири  адабиёт  майдонига 

аёл  ёзувчилар  янги  авлодининг  кириб 

келиши  бўлди.  Улар  Симин  Донешвар, 

Шаҳрнуш  Порсипур,  Ғаззолэ  Ализода, 

Гули 

Тараққий 

каби 

ўз  ижодий 

фаолиятларини  ислом  инқилобидан  олдин 

бошлаган 

адибаларнинг 

анъаналарни 

давом  эттириб,  аёл  ижодиётини  янада 

бойитдилар.  

Бугунги кунда самарали ижоди билан 

Эрон  ҳикоячилиги  тараққиётига  ўзининг 

муносиб  ҳиссасини  қўшиб  келаётган 

адибалардан  бири  Важиҳе  Али  Акбари 

Сомонийдир

6

 

В.Сомонийнинг ҳикояларида 

ҳам 

исломий 

мотивларнинг 

турли 

шаклларда 

қўлланилишига 

(исломий 

ғоялар, 

исломий 

образлар) 

гувоҳ 

бўлишимиз мумкин.  Адибанинг “

”  (“Кўзларим  йўлингда”)  ҳикоялар 

тўпламидан жой олган  

 

(“Ёмғир 

остида”)

7

 

номли  ҳикояси  ана  шундай 

ҳикоялар 

жумласидандир. 

Ҳикоя 

сюжетини бош қаҳрамон – Аёлнинг кўкрак 

бези  саратонига  чалиниши  билан  боғлиқ 

6

У  1976  йили  Теҳронда таваллуд топган. Адабиёт 

майдонида  ўтган  йиллар  узлуксиз  ва  сермаҳсул 

фаолияти  давомида  турли  нашриётлар  билан 

ҳамкорликда  “

”  (“Синган  кўприклар”), 

” (“Настарин  ифори”), “

” (“Бир 

туш каби”), “

” (“Қалдирғочлар”), “

” 

(“Осмон  келини”)    номли  бир  қатор  ҳикоялар 

тўпламларини  чоп  эттирди.  Унинг  ҳикояларида 

нафақат  эронликлар  ҳаётининг  миллий  колорити, 

балки    кундалик  ҳаётнинг  турли  ташвишларини 

бошидан 

кечираётган 

инсонларнинг 

ички 

кечинмалари, кайфияти жонли тасвирлаб берилган. 

7

  (2008)

 

103

 

                                                           


background image

Хорижий филология  №4, 2019 йил 

 

 

ҳодисалар 

ва 

уларнинг 

қаҳрамон 

руҳиятига таъсири тасвири ташкил қилади. 

Ҳаёт  унга  ҳеч  қачон  ёришмас  зимистон 

бўлиб кўринади.  

Худо...Худо...Менинг 

Худойим 

қаерда? Бошимни кўтараман. Осмон кузги 

шафақ    хиралигида    кулранг  булутлар 

орасидан  кўриниб  туради.  Ёмғир  ҳиди 

келаяпти,  лекин  ер  ҳалиям  қуп-қуруқ. 

Балки Худо ўша булут парчалари  ортидан 

менга  қараётгандир  ё  дарахт  шохлари 

тепасидан.  Балки,  ҳали  ёғиб  улгурмаган 

ёмғир  томчиларидадир.  Онам  доим 

айтардилар:  Худо  бўйнингдаги  қон 

томирингдан ҳам сенга яқинроқдир.

8

 

 

Айнан  юқоридаги  жумлалардан 

муаллиф  позицияси  сезила  бошлайди. 

Аллоҳ  таоло  Қуръони  каримда:  “

Агар 

бандаларим  сендан  Мени  сўрасалар, 

Мен,  албатта,  яқинман.  Дуо  қилгувчи 

менга дуо қилганда, ижобат қилурман

 ”, 

деган (Бақара сураси, 186-оят). 

Бу оятда Аллоҳ таоло Ўз бандаларига 

яқин  эканлигини  баён  қилмоқда.  Ҳадис 

имомлари 

Абу 

Мусо 

ал-Ашъарий 

розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси 

шарифда  ҳам  шу  маъно  бор.  У  киши 

айтадиларки,  “Пайғамбар  алайҳиссолату 

вассалом  билан  ғазотда  эдик.  Тепаликка 

чиқсак ҳам, пастликка тушсак ҳам, баланд 

овоз билан такбир айтиб борар эдик. У зот 

бизга  яқинлашиб  келдилар-да:  “Эй 

одамлар, ўзингизга раҳм қилинг. Сиз карга 

ёки ғойибга дуо қилаётганингиз йўқ, балки 

эшитувчи,  кўрувчи  Зотга  дуо  қилаяпсиз. 

Сиз  дуо  қилаётган  Зот  сизга  минган 

уловингизнинг  бўйнидан  ҳам  яқин”,  – 

дедилар”.

9

 

Ҳикоя  сюжетидан  илгари  сурилган 

асосий  ғоя  Яратганнинг  бандаларига 

яқинлиги  ва  Ундан  доимо  умид  қилиб 

яшаш  кераклигидир.  Юқоридаги  мисолда 

гувоҳи бўлганимиздек адиба ҳам айнан шу 

мазмунни  бош  қаҳрамон  тилидан  ифода 

этмоқда. 

Ушбу  ғояни  очиб  беришда  қўшимча 

сюжет  чизиғи:  автомобиль  билан  боғлиқ 

бахтсиз  ҳодиса  воқеаси  киритилади. 

8

 103 

 

9

Шайх  Муҳаммад  Содиқ  Муҳаммад  Юсуф. 

Тафсири Ҳилол.Тошкент 2012. 1-жуз. 168-бет. 

Кўчаларни  тушкун  ҳолатда  кезиб  юрган 

бемор  аёлнинг  кўзи  беихтиёр  рўпарасида 

турган  ёш  эркак  ва  аёлга  тушади.  Улар 

бахтли,  бепарво,  хушчақчақ,  кулиб 

боришар  эди.  Аёл  бу  жуфтликка  ҳаваси 

келар,  яна  хаёллар  оламига  ғарқ  бўларди. 

Шу  пайт  тўсатдан  машина  ушбу 

жуфтликдаги эркак билан кетаётган аёлни 

уриб кетади. Эркак эса додлаб қолади. Бу 

бахтсиз  ҳодиса  бир  томондан  қаҳрамон 

аёлни саросимага солса, иккинчи томондан 

унинг  “кўзларини  очади”,  қаҳрамон 

руҳиятида  катта  ўзгариш  содир  бўлишига 

сабаб бўлади: 

Ҳаммаси  бир  лаҳзада  содир  бўлди, 

бир  онда.  Ахир,  аёлнинг  ўлганига  қандай 

ишонай?!  Мана  шу  бир  неча  лаҳза  олдин 

(аёл)  ҳасратли  нигоҳларим  қаршисида 

лавлаги  еяётган  эди-ку.  Кулаётган  эди. 

Йўлда  кетаётганди,  шодликдан  чақнаб 

турарди. Энди бўлса уни ўлди дейишаяпти 

ва  мен  бунга  ишонишим    керак?  Ахир, 

қандай қилиб ишонай? Ишонолмайман. Оҳ, 

Худойим!...  Менга  нимани  кўрсатмоқчи 

бўлдинг?  Нимани  тушунишим  керак?  Бу  

воқеа, бу ҳодиса, у аёл, бу тақдир...

10

 

Ислом  динида  ҳар  ишда  бир  ҳикмат 

бор деб эътиқод қилинади. 

“Эй, Раббимиз, 

албатта,  Сен  Ўзинг  қудрат  ва  ҳикмат 

соҳибидирсан.” 

(Мумтаҳана сураси, 5-оят)

 

“У 

қудрат 

ва 

ҳикмат 

соҳибидир.”

(Жумъа сураси, 3-оят). 

Яъни  йўлда  содир  бўлган  мана  шу 

бахтсизликда    ҳам  ҳикмат,  ибрат  бор. 

Айнан  шу  бахтсизлик  туфайли  аёл  ўзига 

ибрат чиқариб олади.  

Саратонга  чалинган  аёлнинг  кўз 

ўнгида содир бўлган автоҳалокат туфайли 

аёл бошига тушган дарддан тузалишга эса 

ҳали умид борлигини англаб етади. 

Докторнинг овози узоқлардан келади, 

кейин яқинлашади. Яқин-яқин  ва шунчалар 

баланд  ва  қаттиқки,  уни  гўё  ҳамма 

эшитаётгандек туюлади: 

Барчамизнинг  ҳаётимиз  ҳам  ва 

ўлимимиз  ҳам  Худонинг  қўлида.  Ҳар  бир 

инсон  тақдирида  қанча  ёзилган  бўлса, 

шунча  яшайди,  на  кўпроқ  ва  на  камроқ. 

Сен  шунга  ишонгинки,  токи  У  хоҳламаса, 

10

105 

 

104

 

                                                           

                                                           


background image

Хорижий филология  №4, 2019 йил 

 

 

ҳатто,  агар  энг  кучли  тўфон  кўтарилса 

ҳам 

дарахтдан 

бир 

япроқ 

ҳам 

тушмайди...

11

 

“Унинг  илмисиз  бирор  япроқ  ерга 

тушмайди”

 

(Анъом сураси, 59-оят). 

Маълумки,  ҳикояда  жанр  талабидан 

келиб  чиққан  ҳолда  роман  ё  повестда 

бўлганидек  ҳаётнинг  кенг  кўлами, 

характерлар 

тараққиёти 

кўрсатиб 

берилмайди.  Лекин,  мазкур  ҳикояда 

характер  ривожи  кузатилади.  Ҳикоя 

бошида ҳаётдан умидини узган, касаллиги 

туфайли  тушкунликка  тушган  аёлда 

яшашга  бўлган  ишонч,  касалликка  қарши 

кураш  туйғуси  пайдо  бўлади,  руҳидаги 

тушкунлик  тарқалиб  кетади.  Зеро,  дардни 

ҳам  шифони  ҳам  берувчи  Аллоҳ  таоло 

эканлигига  эътиқод  қилиш,  касалликка 

таслим 

бўлмасдан, 

уни 

даволашга 

киришиш  –  бу  Аллоҳ  таолога  таваккал 

қилишнинг  зидди  эмаслигини  билиш 

ислом шариатида даволанишга оид одоб ва 

ҳукмлар жумласидан ҳисобланади. “Ёмғир 

остида”  ҳикояси  бемор  инсонда  яшашга 

ишонч, куч, соғломларга эса ибрат беради. 

Бу  ҳикоя  тагмаъносида  “

Албатта,  Аллоҳ 

эшитгувчи ва билгувчи зотдир

”  (Анфол 

сураси,  17-оятдан)  ояти  мазмуни  ётади, 

яъни  У  қилинган  дуо,  илтижоларни 

эшитади  ва  дуо  қилувчиларга  ёрдам 

беради. 

Важиҳе  Сомонийнинг  яна  бир  – 

”  (“Охирги  бекат”)

11F

12

 

ҳикоясида 

ҳам  исломий  образга  мурожаат  қилинган. 

Адиба  мазкур  ҳикояда  реал  воқеага 

ўзининг  инсон  умри,  ҳаёт  ўткинчилиги, 

ўлим  каби  қарашларини  кўчма  маъно  ва 

мистик  унсурлар  киритиш  орқали  ифода 

этган.  Важиҳе  Сомоний  ҳаёт  моҳияти  ва 

ўлим 

мавзусидаги 

“Охирги 

бекат” 

ҳикоясида  инсон  ҳаётининг  якуни,  қачон 

ва қай ҳолатда келиши номаълум бўлган – 

ўлим ҳақлигини ёритишга ҳаракат қилган. 

Дарҳақиқат,  ҳар  қандай  умрнинг  ниҳояси 

ўлим  билан  якун  топади.  Ёзувчи  бу 

масалани  ёритишда  бошқа  ёзувчилардан 

тубдан  фарқ  қилган  ҳолда,  ўзига  хос 

сюжет, образ ва услубдан фойдаланган. 

11

 105

 

12

 

“Охирги  бекат”  ҳикоясининг  бош 

қаҳрамони  катта  ташкилотнинг  обрў-

эътиборли  раҳбари.  У  ўз  кабинетида,  ўз 

креслосида  оёқларини  столга  қўйиб, 

сигарет  чекиб  ўтирган  ҳолати  билан 

бошланади.  У  гўё  мана  шу  хонада  ҳукм 

сураётган  жимжитликка  ҳукмрон.  Мана 

шу  хонага  фариштанинг  кириб  келиши 

ҳикоянинг  асосий  моҳиятини  очишга 

ёрдам  беради.  Бу  ҳолат  реал  воқеаларга 

сирлилик бахш этади. 

Раҳбар хонасида ўтирар экан ногаҳон 

ижозатисиз 

бегона 

бир 

кимсанинг 

кирганини  ҳис  этади.  Ким  раҳбарнинг 

рухсатисиз  хонага  киришга  журъат 

этдийкин?   

Бу  бегона  –  жон  олувчи  фаришта 

Азроил  эди.  Хўш,  фаришта  нима  дегани? 

Фаришталар  ўзига  хос  олам  бўлиб,  биз 

улар  ҳақида  фақат  Қуръон  ва  саҳиҳ 

ҳадислар  орқалигина  тўғри  маълумотлар 

ола 

биламиз. 

Фаришталар 

нурдан 

яратилган, хоҳлаган шаклга кира оладиган 

ва  доимо  ибодат  қиладиган  Аллоҳнинг 

гуноҳсиз  бандаларидир.  Уларнинг  ичида 

тўрт  фаришта: 

Жаброил,  Мекоил, 

Исрофил

 

ва

 

Азроил (а.с)

 

энг улуғларидир. 

Уларнинг  ҳар  бирига  маълум  вазифа 

юклатилган.  ...Азроил(а.с)нинг  вазифаси 

Аллоҳнинг буйруғи билан жон олиш.

13

 

Қаҳрамон  ҳар  қанча  қудратли 

бўлмасин, 

ўлим 

фариштасининг 

қаршисида  уни  ожизлик  ҳисси  чулғаб 

олади. 

Ҳикоя 

қаҳрамони 

кутилмаган 

ташрифдан  асабийлашади  ва  жуда 

қўрқади.  Ёзувчи  унинг  бундай  ҳолатга 

тушишини  турли  “бўшашди”,  “жуда 

қўрқиб  кетди”,  “музлаб  кетди”,  “титроқ 

турди”,  “қўрқув  зўридан  тили  айланмай 

қолди”,  “ўт  бўлиб  ёнарди”  каби  иборалар 

орқали тасвирлаб берган.  

Абу  Ҳомид  Ғаззолийнинг  “Иҳёу 

улумид-дин” 

(“Дин 

илмларини 

жонлантириш”) 

асарининг 

“Ўлим 

фариштаси  билан  учрашув  онларидаги 

ҳасрат”  бўлимида  Қуръон, ҳадис  ва  солиҳ 

салафларнинг 

сўзлари 

асосида 

келтирилган  ривоятларда  айтилишича, 

13

 

Ирфон тақвими. 2007/1428 (IV) 81-бет. 

105

 

                                                           

                                                           


background image

Хорижий филология  №4, 2019 йил 

 

 

ўлим  фариштаси  Аллоҳнинг  ибодатидаги 

банданинг  жонини  олишда  чиройли  тусда 

кўринар  ва  аксинча,  фожир  кишиларнинг 

жонини  олишда  эса  жуда  қўрқинчли 

суратда  намоён  бўлар  экан.

14

 

Бизнингча, 

В.Сомоний 

ўлим 

фариштасининг 

қиёфасини 

тасвирлашда 

мана 

шу 

ривоятларга  таянган,  чунки  қаҳрамон 

Азроилнинг  ҳайбат  ва  салобатидан  ўзида 

ниҳоят даражада қўрқув туяди.  Қаҳрамон 

ва  ўлим  фариштаси  ўртасида  суҳбат 

бошланади.  “Охирги  бекат”  ҳикоясида 

диалог  ҳикоя  ғоясини  очиб  беришнинг 

асосий  унсури  ҳисобланади.  Ёзувчи  бош 

қаҳрамон  ва  унинг  ягона  суҳбатдоши 

Азроилнинг  ўртасида  бўлиб  ўтган  диалог 

орқали, 

бош 

қаҳрамоннинг 

ички 

кечинмаларини акс эттирган.

 

Ҳикоя  бош  қаҳрамонининг  буйруққа 

бўйсунмасдан,  уни  кечиктиришга  ҳаракат 

қилиши,  унга  бир  муддат  беришини 

сўрашини  В.Сомоний  бўрттиришлар, 

сифатлашлар  орқали  акс  эттирган.  Адиба 

бу  тасвирлар  орқали  ҳикоя  қаҳрамонини 

ўзи  билмаган   ҳолда  жуда  аянчли  аҳволга 

тушиб қолганини очиб берган. 

В.Сомоний ҳикоядаги Азроил ва бош 

қаҳрамон  ўртасидаги  диалог  орқали 

Қуръони  Каримнинг

 

“Айтинг:  “Сизлар 

қочаётган  ўлим,  албатта,  сизларга 

йўлиқувчидир!”

(Жумъа  сураси,  8-оят) 

ояти мазмунини баён қилмоқчи бўлади. 

Азроил 

олдинга 

бир 

қадам 

ташлади...Янада  яқинроқ  келди,  яқин  ва 

яна  яқин...Энди  Азроилнинг  баланд 

қоматининг  сояси  узундан-узоқ  хаёллар 

дунёсига  ғарқ  бўлган,  даҳшатдан  қўрқиб 

кетган  раҳбар  юзига  тушган  эди.  Эгилиб 

кўзларига  тикилди.  Киши  ўзига  келди  ва 

бир  кичкина  ҳаракат  қилишга,  бирор  сўз 

айтишга  ҳам  улгурмай  қолди.  Бошқа  ҳеч 

нарсани тушунмади!

15

 

Ҳикоя  қаҳрамони  шу  тариқа  бу 

дунёдан  кўз  юмади.  Ҳикоя  ечими 

қаҳрамоннинг 

Азроилга 

бўйсуниши, 

тақдирга  тан  бериши  билан  якунланади.  

Шу 

йўсинда, 

адиба 

қаҳрамоннинг 

14

Қаранг:  Абу  Ҳомид  Ғаззолий.  Ўлимни  эслаш 

китоби. Т. 2004. 46-59-б. 

15

 96 

  (2008) 

 

тириклик  чоғининг  сўнгги  лаҳзаларини, 

унинг  қай  тарзда  ўлим  топишини 

тасвирлаб беради. 

Важиҳэ  Али  Акбари  Сомоний  

ижодида 

жамиятнинг 

ижтимоий 

муаммоларига  бағишланган  ҳикоялар 

билан 

бир 

қаторда 

умумбашарий, 

фалсафий-диний 

муаммоларга 

бағишланган, исломий мотивлар қўлланган 

ҳикоялари ҳам кўп. Умуман олганда, адиба 

ҳар бир ҳикояга  иймон-эътиқод ва поклик  

каби диний фалсафа таъсирида ёндашади.  

Шубҳасиз,  ҳар  қандай  бадиий  асар 

тарбия  воситаси.  Яхшиликка  умид, 

ёмонликка  нафрат,  ҳаётга  муҳаббат, 

Тангрига  бандалик  туйғусини  адабиёт 

воситаси  билангина  маромига  етказиб 

тарбиялаш  мумкин.  Адабиёт  ғояни  тарғиб 

этиш  ва  дунёқарашни  ёйишнинг  бир 

шаклидир.  Важиҳе  Сомоний  исломий 

эътиқод  ғояларини  тарғиб  этишда  ўз 

асарларида  диний  мотивлардан  кенг 

фойдаланади 

ва 

шу 

орқали 

ўз 

ўқувчиларига  бу  синов  дунёсидан  қандай 

яшаб  ўтишни  аниқлашга  йўналтиргандек 

бўлади.  

 

106

 

                                                           


background image

Хорижий филология  №4, 2019 йил 

 

 

Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати 

 

1.

 

(2008)

 

2.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол.-Тошкент: 2012. 

3.

 

Ирфон тақвими, 2007. 

4.

 

Абу Ҳомид Ғаззолий. Ўлимни эслаш китоби. -Т.: 2004. 

 

 

Турдиева  О.  Коранические  и  исламкие  мотивы  в  современной  иранской  прозе.  В 

статье  рассматриваются  исламские  и  коранические  мотивы  в  рассказах  современной 

иранской  писательницы  Важиҳе  Сомоний.  Также  раскрываются  высокие  духовные 

ценности коранических текстов в рассказах автора. 

Turdiyeva O.  The Koranic and Islamic motives in the modern Iranian prose. The article 

discusses Islamic and Koranic motives in the stories of the modern Iranian writer Vazhye Somoni. 
It also discloses high spiritual values of the Koranic texts in the author's stories.  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

107

 

Библиографические ссылки

(2008)1387 J'(jVblj j jj Ijjj ljjjSI

Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф. Тафсири Хилол.-Тошкент: 2012.

Ирфон таквими, 2007.

Абу Хомид Газзолий. Улимни эслаш китоби. -Т.: 2004.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов