Метономические сложные термины, выраженные словосочетаниями.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
69-74
19
7
Поделиться
Мирсанов, Б. (2017). Метономические сложные термины, выраженные словосочетаниями. Иностранная филология: язык, литература, образование, 2(1 (62), 69–74. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/432
Бобомурод Мирсанов, Самаркандский сельскохозяйственный институт

Старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье рассматривается сложные термины, образованные при помощи прилагательных и существительных, обозначающих части тела.

Похожие статьи


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

69 

 

СЎЗ БИРИКМАСИ ОРҚАЛИ ШАКЛЛАНГАН МЕТАНОМИК ҚЎШМА 

ТЕРМИНЛАР 

 

Мирсанов Бобомурод Муҳаммадиевич, 

Самарқанд қишлоқ хўжалик  институти катта ўқитувчиси  

 

Калит сўзлар: 

термин, урғу, эллипсис, компонент, элемент, бош бўлак, сифатловчи, 

сифатланмиш, метаномия.   

 
Қўшма 

терминларнинг 

муайян 

қисми  сўз  бирикмалари  орқали  ҳам 
шаклланади.  А.Ғуломнинг  қайд  этишича, 
“Сўз  бирикмаси  қўшма  сўзга  айланганда, 
ундаги  элементларнинг  орасидаги  алоқа 
йўқолади:  уларнинг  бири  иккинчисини 
аниқламайди.  Қўшма сўзнинг составидаги 
ўзаклар  якка-якка  олинганда,  ҳар  бири 
айрим урғуга эга бўлади, лекин қўшма сўз 
одатда  бир  бош  урғуга  эга  бўлади:  лекин 
қўшма  сўз  одатда  бир  бош  уруғга  эга 
бўлади: ”  

Агар 

бу 

жараѐнга 

эллипсис 

ҳодисаси  ҳам  аралашадиган  бўлса,  қўшма 
сўзнинг 

шаклланиши 

янада 

мураккаблашади.  Чунки  сўз  бирикмаси  уч 
ва  ундан  ортиқ  элементлардан  тузилган 
бўлса,  сўз  бирикмаси  тобе  компонентга 
айланиб,  ҳоким  компонентга  боғланган 
бўлади.  Эллипсисга  асосланган  ана  шу 
ҳоким  компонент  учрайди.  Бу  эса,  ўз 
навбатида,  сақланиб  қолган  компонентга 
ҳам  ўзгариш  киритиши  мумкин.  Буни 
биргина  мисол  билан  далиллашга  ҳаракат 
қиламиз: 

Марказий  ва  Жанубий  Америкада 

карпсимонларга мансуб бир балиқ уруғига 

тўрткўз

  номи  берилган.  Аслида  унинг 

юзага  келиш  жараѐни 

тўрт  кўзли  балиқ 

ѐки 

тўртта  кўзга  эга  бўлган  балиқ

  сўз 

бирикмалари  билан  боғлиқдир.  Нутқнинг 
иқтисод  принципи  таъсирида  эллипсис  юз 
бериб,  дастлабки  босқичда 

тўрткўз  балиқ

 

шаклини  олган,  иккинчи  босқичда  асосий 
бош  бўлак 

балиқ

  компонент  ҳам  инсон 

зеҳнида  қолиб,  у  ҳам  қисқариб  кетган. 
Оқибатда тўрткўз термини шаклланган.  
Энди 

энциклопедик 

таърифини 

келтирамиз:  

Тўрткўз 

– 

тишли 

карплар 

туркумининг  бир  уруғи  ...  Бўйи  15-30 
сантиметрча  бўлади.  Жағларида  тишлари 
бор.  Сув  бетида  яшашга  мослашганлиги 
учун  кўзи    эпителиал  тўсқич  билан  икки 
тенг  қисмга  бўлинган.  Кўзининг  сувдан 
чиқиб турган устки қисми ҳавода кўришга, 
остки қисми эса сувда кўришга мослашган. 
Шу  туфайли  у  айни  маҳалда  ҳам  сув 
устидаги, ҳам сув остидаги душманларини 
кузатиб туради... (ЗЭ, Балиқлар .., 224).  
 Таърифнинг  ўзида  номнинг  мотивлашуви 
ҳам аѐнлашган.  

Бурмабўйин 

– 

қизилиштонлар 

оиласига  киради.  Европа,  Осиѐ  ва 
Африкада  тарқалган...  У  ўрмон  қуши 
бўлиб, ҳар хил типдаги ўрмонларда, тоғ ва 
паркларда  яшайди  ...  У  бирон  нарсадан 
қўрқса,  боши  билан  бўйнини парма  қилиб 
буради,  шунинг  учун  унга  бурма  бўйин 
деб  ном  берилган  (ЗЭ,  Қушлар,  16-17 
бетлар).  

Катта  қизилоѐқ  –  балиқчилар 

туркумига 

киради. 

Ернинг 

барча 

қитъаларида  тарқалган...  Катта  қизилоѐқ 
ҳар  хил  сув  ҳашоратлари  ва  уларнинг 
личинкалари  билан  овқатланади...  (ЗЭ, 
Қушлар, 100-101).  

Оқбовур,  булдуруқ  –  булдуруқлар 

туркумига 

киради 

... 

Ўзбекистон 

шароитида  қишлаш  учун  кузда  Эрон, 
Афғонистон  ва  Ҳиндистонга  учиб  кетади. 
Оқбовур  тошлоқ  ва  қумоқ  саҳро  ва 
чўлларда,  сув  манбалари  яқин  бўлган 
ерларда яшайди (ЗЭ, Қушлар, 79).  

Олақанот,  оққанот,  чағирқанот  – 

ўрдаклар  кенжа  оиласининг  шўнғувчилар 
уруғига  киради.  Европа  ва  Осиѐда 
тарқалган ва шу қитъаларнинг жанубида ва 


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

70 

 

қисман  Африкада  қишлайди  ...  (ЗЭ, 
Қушлар, 62). 

Кўкбел, қизилбош – ўрдаклар кенжа 

оиласинингш 

шўнғувчилар 

уруғига 

киради.  Европа,  Осиѐ  ва  Шимолий 
Америкада  тарқалган...  Ўзбекистонда  бу 
ўрдак  баҳор  ва  кузда  учиб  кетаѐтганида 
кўп  учрайди, қисман  уя солади ва қишлаб 
ҳам қолади ... (ЗЭ, Қушлар, 62). 

Қорабовур, булдуруқ – булдуруқлар 

туркумига киради ... Саҳро ва чўллар каби 
очиқ.  Текис  ерларда  ва  тоғ  этакларида 
яшайди.  Қорабовур  саҳро  ва  чўлларнинг 
сувсиз 

ва 

сувдан 

узоқ 

ерларида 

яшамайди...  кечқурун  ва  тушда  сув  ичиш 
учун  сув  бўйларига  учиб  келади... 
Болаларига сувни жиғилдонида олиб келиб 
беради... (ЗЭ, Қушлар, 80).  

Узунқуйруқ 

– 

чумчуқсимонлар 

туркумининг шақшақлар оиласига киради. 
Осиѐнинг  жанубий  ўлкаларида  тарқалган. 
Тоғ  ва  тоғ  этакларидаги  ўрмонларда 
(ѐнғоқзор),  боғ  ва  дарахтзорларда  яшайди 
...  Эркагининг  иккита  дум  пати  бўлади. 
Узунқуйруқ деб айтишнинг сабаби ҳам шу 
бўлса керак... (ЗЭ, Қушлар, 60).   

Қизилоѐқ  –  балиқчилар  туркумига 

киради.  Ер  шарида  кенг  тарқалган  ... 
Қизилоѐқ  днгиз,  дарѐ,  кўл  қирғоқларида 
яшайди...  Уясини  сув  бўйларидаги  майда 
тошлар  ва  қумликлардаги  чуқурчаларда 
ясайди ... (ЗЭ, Қушлар,52). 
Сув  қизилқуйруқлари  –  чумчуқсимонлар 
туркумининг  шақшақсимонлар  оиласига 
киради  ...  Тоғ  ораларидаги  сойларнинг 
шалола  бўлиб  оқадиган  серқояли  ерларда 
яшайди (ЗЭ, Қушлар, 17). 

Узун  оѐқлилар,  лайлаксимонлар  – 

қушлар  синфининг  бир  туркуми;  Бу 
туркумга  кирувчи  қушларнинг  оѐқлари, 
тумшуқ  ва  бўйинлари  узун  бўлади, 
бармоқлари  орасида  сузгич  пардалари 
бўлмайди... 

Бу 

туркумга 

ҳар 

хил 

қарқаралар 

(оқ 

қўтон), 

лайлаклар, 

иблислар  каби  қушлар  киради  ...  (ЗЭ, 
Қушлар, 24).  

Қизилқуйруқлар  –  чумчуқсимонлар 

туркумининг 

шақшақлар 

оиласига 

киради... Ўзбекистонда оддий қизилқуйруқ 

ва  қора  қизилқуйруқ  деган  турлари 
яшайди.  Қизилқуйруқлар  ҳашоратлар  ва 
уларнинг личинкалари билан овқатланади, 
қишлоқ  хўжалиги  учун  фойдали  қушдир 
(ЗЭ, Қушлар, 25). 

Қизилқанот 

– 

чумчуқсимонлар 

туркумига 

киради... 

Ўзбекистон 

тоғларининг  ўрмонсиз  тик  жарлик  ва 
қоялик  очиқ  ерларида  ўтроқ  яшайди... 
Қизилқанот  ѐриқ  ва  коваклар  ичида  ѐтган 
ҳашоратлар, 

уларнинг 

личинка 

қўғирчоқлари, 

ўргумчак 

ва 

бошқа 

умуртқасиз 

билан 

овқатланади 

(ЗЭ, 

Қушлар, 88-89). 

Жунқанот  –  гавда  тузилишида 

ҳашоратхўр, 

кўршапалак 

ва 

чаламаймунлар  белгиси  бор...  Ҳозирги 
вақтда  жунқанотни  ўзига  хос  туркуми, 
оила 

ва 

уруғ 

қилиб 

ажратилган... 

Жунқанот  гавдасининг  узунлиги  40  см, 
думи  23  см,  мўйнаси  тўқмалла  бўлиб, 
орқасидаги  жуни  қалин,  олдинги  оѐғидаги 
камроқ,  елка  ва  ѐн  томонларида  мутлоқ 
жуни  бўлмайди...  Дум  ва  оѐқларининг 
ораси  кенг  ва  қалин  учиси  териси  билан 
қўшилган; бу тери ҳайвоннинг бир шохдан 
иккинчи  шохга  бир  дарахтдан  иккинчи 
дарахтга  ўтишида  ѐки  юқоидан  пастга 
парвоз қилиб тушушида парашютга ўхшаб 
ѐрдам  беради,  лекин  у  кўршапалакка 
ўхшаб қанот қоқиб учолмайди... У барг ва 
мевалар  билан  овқатланади  (ЗЭ,  Сут 
эмизувчилар, 205-206). 
  

Калтадум  (бадбўй)  –  йиртқичлар 

туркумининг 

бир 

тури. 

Сувсарлар 

оиласига  киради.  Суматра,Ява  ва  Барнео 
оролларида 

тарқалган. 

Бўйи 

паст, 

гавдасининг узунлиги 35 см, думи 2 см... У 
ўзидан  сассиқ  елимга  ўхшаш  модда 
чиқаради.  Бу  модданинг  ҳиди ҳатто  бутун 
қишлоқни 

саситиб 

юборади. 

Гўшти 

овқатга 

ишлатилади... 

(ЗЭ, 

Сут 

эмизувчилар, 33).  

Узуноѐқ 

– 

кемирувчилар 

туркумининг  бир  тури.  Бу  турнинг  ѐлғиз 
ўзи 

кемирувчилар 

туркумининг 

узуноѐқлар  деб  аталадиган  махсус  бир 
оиласини  ташкил  этади.  Узуноѐқнинг 
ташқи  кўриниши  ва  орқа  оѐғининг  узун 


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

71 

 

бўлиши 

ва 

саҳроларда 

яшайдиган 

қўшоѐққа  жуда  ўхшайди,  лекин  унга 
қараганда  бир  қанча  катта  бўлади. 
Гавдасининг  узунлиги  60  см,  думи  бир  оз 
узунроқ,  оғирлиги  3  кг  ...  У  орқа  оѐқлари 
ѐрдамида  худди  кенгуру  каби  узоқ 
масофага  (2-3  м,  айрим  ҳолларда  ҳатто  6-
10  м  гача)  сакраб  юради...  (ЗЭ,  Сут 
эмизувчилар, 51-52). 

Якка 

шох 

– 

китсимонлар 

туркумининг  бир  тури.  Тишли  китлар 
кенжа  туркумининг  дельфинсимонлар 
оиласига киради. Шимолий қутб атрофида 
тарқалган 

Арктика 

ҳайвонидир... 

Эркагининг  жағидаги бир  жуфт  тишининг 
чап  томонидагиси  спираль  каби  буралиб, 
2-3  м  узунликда  олдинга  ўсиб  чиққан 
бўлади. Шунинг учун ҳам уни яккашох деб 
айтилади...  Бу  ҳайвоннинг  узунлиги  46  м, 
оғирлиги  бир  тонначадир.  Унинг  гўштини 
греландияликлар  овқатга  ишлатади,  ѐғини 
хомлигича ейдилар. Ошланган териси тери 
саноатида 

ишлатилади 

(ЗЭ,Сут 

эмизувчилар, 131). 

Қорақуйруқ,  жайрон  –  оҳулар 

(ғизоллар) 

уруғининг 

бир 

тури. 

Жуфттуѐқлилар 

туркумининг 

кувушшохлилар  оиласига  киради.  Осиѐ  ва 
Зкавказияда  тарқалган  ...  Қорақуйруқ 
Қизилқум,  Қорқум  каби  кенг  саҳро  ва 
чаласаҳроларда  яшайди.  Қадди-қомати 
келишган  ҳайвон  бўлиб,  гавдасининг 
узунлиги  115  см,  бўйи  70  см  ва  оғирлиги 
30 кг ча бўлади. Думи бошқа оҳуларникига 
нисбатан  узун  ва  учи  қора,  шунинг  учун 
унга  қорақуйруқ  деб  ном  берилган...  (ЗЭ, 
Сут эмизувчилар, 49). 

Қўшоѐқлар 

– 

кемирувчилар 

туркумининг  бир  оиласи.  Бу  оилага 
кирувчи  ҳайвонлар  чўл  ва  саҳроларда 
яшайди ва орқа оѐқларининг ѐрдами билан 
тез  сакраб  юришга  лаѐқатланган.  Шунинг 
учун  орқа  оѐқлари  олдинги  оѐқларига 
нисбатан  анча  узун  бўлади.  Сакрашда 
таянч  вазифасини  бажарадиган  думи  ҳам 
гавдасига 

қараганда 

узун 

бўлади. 

Думининг учида қора ва оқ жунли чўткаси 
бор...  Қумда  сакраб  юрган  вақтида  қумга 
ботиб  кетмаслиги  учун  орқа  оѐқларидаги 

бармоқларининг  атрофида  қатор  зич 
ўрнашган  эластик  қиллари  бор.  Бу  қиллар 
панжа  юзасини  кенгайтириб,  оѐқларининг 
қумга  ботишига  йўл  қўймайди...  (ЗЭ,  Сут 
эмизувчилар, 194).  

Қорқулоқ 

– 

йиртқичлар 

туркумининг  мушуксимонлар  оиласига 
киради.  Осиѐ  ва  Африканинг  жануб 
томонларида  тарқалган.  Туркманистон 
саҳроларида  ва  Орол  денгизи  атрофидаги 
тўқайларда 

баъзан 

учраб 

туради... 

Гавдасининг  узунлиги  1  м,  думи  25  см. 
Қулоғининг  учида  қора  пуфакчаси  бор, 
шунинг  учун  ҳам  уни  қорақулоқ  деб 
атайдилар...  Ҳиндистонда  қорақулоқни 
қўлга  ўргатиб,  унинг  ѐрдами  билан  қуш, 
қуѐн  ва  кийик  овлайдилар  (ЗЭ,  Сут 
эмизувчилар, 72).  

Елкашох  –  елкашохлар  оиласига 

мансуб  балиқ.  Атлантика  океанининг 
шарқий  қисмида,  Ўрта  ва  Қора  денгизда 
тарқалган.  Бўйи  60  см  ча,  териси  йирик 
суяк  тангачалар  билан  қопланган.  Елка 
суягининг биринчи шуъласи узайиб, йўғон 
тортган, кўтарилиб ва йиғилиб туради, шу 
сабабли  ҳам  унга  елкашох  деб  ном 
берилган,  бу  шох  муҳофаза  хизматини 
ўтайди... (ЗЭ, Балиқлар..., 193). 

Қизилқанот 

– 

кирписимонлар 

оиласига  мансуб  балиқ  Европа,  Кичик  ва 
Ўрта  Осиѐнинг  чучук  сув  ҳавзаларида 
тарқалган.  Танаси  36  см  ча,  оғирлиги  1кг 
ча.  Жуфт  ва  анал  сузгич  қанотлари қизил. 
Гавдаси  –  кумуш  ѐки  тилла  рангда.  Ёз 
бошида  учрайди.  Ўсимлик  ва  умуртқасиз 
жониворлар,  баъзан  ѐш  балиқлар  билан 
овқатланади.  Хўжалик  аҳамияти  кам 
(ЎМЭ, 14,76).  

Қийшиқоғиз  –  олабуғасимонлар 

туркумининг бир тури. Шимолий Америка 
қирғоқларида  тарқалган,  150  м  ча 
чуфурликда  яшайди.  Бўйи  90  см  ча. 
Пастки  жағи  худди  бульдог  итникига 
ўхшайди...  Қийшиқоғиз  лойни  кавлаб, 
мураккаб  йўллар  ясайди.  Емиши  майда 
умуртқасиз  жониворлардан  иборат    (ЗЭ, 
Балиқлар..., 104-105). 

Қийиқдум 

– 

тиканбалиқлар 

туркумининг  бир  тури.  Тинч  ва  Ҳинд 


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

72 

 

океанларининг  тропик  қисмида  тарқалган. 
Тумшуғи  узун  найсимон,  устки  қатор 
ўрнашган 

суяк 

қалқонлар 

билан 

қопланган... 

Дум 

сузгичи 

пастга 

қайрилгани  учун  қийиқдум  деб  аталади 
(ЗЭ, Балиқлар..., 105). 

Қорақорин 

– 

карпсимонлар 

оиласининг  бир  тури.  Шарқий  Хитойдаги 
дарѐларда  ва  Амур  ҳавзасида  тарқалган... 
Ўрта Осиѐга 1960 йили оқ амур ва хумбош 
балиқ  човоқлари  билан  аралашиб  келиб 
қолган...  Ички  қорин  пардаси  қора 
бўлганидан  қорни  ҳам  қора  бўлиб 
кўринади, 

шу 

сабабли 

қорақорин 

дебаталади...  Амур  ва  янцузи  дарѐлари 
ҳавзасида  яшайдиган,  бўйи  70  см  ча, 
оғирлиги 3 кг ча келадиган 

сариқпат 

деган 

тури  қорақоринга  жуда  ўхшайди,  фақатт 
ранги тиниқроқ (ЗЭ, Балиқлар..., 224 ).  

Калтадум 

– 

тангачалилар 

туркумининг  сцинклар  оиласига  киради. 
Бу  ажойиб  калтакесак  фақат  Австралияда 
тарқалган.  У  денгиз  қирғоқларидаги 
ўсимликлар билан қопланган уйма қумлар, 
қирларда  яшайди.  Бўйининг  узунлиги  36 
см ча бўлиб, унинг 6-7 см часи дум. Боши 
тўмтоқ  пирамида  шаклида  бўлиб,  унинг 
тиғиз  ва  ялпоқ  танаси  қисқа,  йўғон  бўйни 
орқали  аниқ  ажралиб  туради.  Думи  жуда 
қисқа  ва  учи  тўмтоқ.  Гавдаси  йўғон  ва 
бўртма  тангачалар  билан  қопланган...  (ЗЭ, 
Амфибия ва рептилиялар, 79). 

Каттаоғиз 

– 

мешоғизлар  

туркумининг  бир  тури,  каттаоғизлар 
оиласига  мансуб.  Бу  туркум  балиқлари 
Тинч,  Ҳинд  ва  Атлантика  океанларида 
кенг  тарқалган,  чуқур  сув  остида  яшайди. 
Бўйи  60  см  ча.  Биринчи  марта  Атлантика 
океанининг  қирғоққа  яқин  ерида,  2500 
метрча чуфурликдан тутилган... Катта оғиз 
жуда  ажойиб  тузилган,  ...чунончи  танаси 
илонникига  ўхшайди,  лекин  оғзи  жуда 
катта  ...  Ияги  остида  мешга  ўхшаш  катта 
халтаси  бор,  хипчиндек  думи  гавдасидан 
аниқ ажралиб туради. (ЗЭ, Балиқлар..., 48). 

 Кўкбўйин 

– 

карпсимонлар 

оиласининг  бир  тури,  дарѐ  ва  кўлда 
яшайдиганчучук  сув  балиғи.  Европа  ва 
Сибирда  тарқалган,  Ўрта  Осиѐда  Орол 

денгизи, Сирдарѐ, Сарисув ва Чу дарѐсида 
учрайди. 

Кўзининг  рангли  пардаси  кўк 

бўлади.  Човоғининг  танаси  кумушранг, 
катталарининг  орқаси  қорамтир,  ѐнлари 
эса  сарғиш  тусда  товланиб  туради.  Оқ 
чебаклар  уруғининг  энг  йирик  вакили  – 
бўйи  бир  метргача  боради,  лекин  бундай 
катталари  кам...  Ўрта  Осиѐда  бўйи  35 
сантиметрдан  каттароғи  учрамайди...  (ЗЭ, 
Балиқлар..., 235). 

Амур  кўкбўйини  –  карпсимонлар 

оиласининг  бир  тури.  Амур  дарѐси 
ҳавзасида,  Шарқий  Хитойда  тарқалган. 
Ўрта  Осиѐга  1960  йилда  оқ  амур  ва 
хумбош  балиқ  човоқлари  билан  аралашиб 
келиб қолган... (ЗЭ, Балиқлар..., 235). 

Кўккўзлар 

– 

миктофнамолар 

туркумининг  бир  тури,  кўккўзсимонлар 
оиласига мансуб. Бу оиланинг 20 тача тури 
бор,  ҳаммаси  ҳам  денгизда  2000  м  гача 
чуқурликда 

яшайдиган 

гермафродит 

балиқлардир.  Кўк  рангдаги  катта-катта 
кўзлари  ѐн  томонга  ва  қисман  тепага 
қараган... (ЗЭ, Балиқлар..., 79). 
  

Кўпқанотлар  –  суякли  балиқлар 

синфининг  бир  уруғи,  кўпқанотсимонлар 
оиласига  мансуб...  Уларнинг  орасида  энг 
машҳури... Нил кўпқаноти ѐки биширдир. 

Бишир  бошқа  кўпқанотлардан  орқа 

сузгичларининг  кўплиги  (14-18  та)  ва 
остки  жағининг  узунроқ  бўлиши  билан 
фарқ  қилади.  Бўйи  70  см  ча  ...  (ЗЭ, 
Балиқлар..., 130). 

Сариққанот 

– 

Олабуғаномалар 

туркумининг бир тури, шохлилар оиласига 
мансуб. Байкал кўлида тарқалган, 300 м ча 
чуқурликда  гала  бўлиб  яшайди...  Урчиш 
даврида  эркагининг  кўкрак,  анал  ва  орқа 
сузгичлари  рангини  ўзгартириб,  сап-сариқ 
бўлиб  қолади,  шунинг  учун  бу  балиққа 
сариққанот  деб  ном  берилган...  (ЗЭ, 
Балиқлар ... 76).  

Тепакўз 

– 

карпнамолар 

туркумининг  бир  тури,  карпсимонлар 
оиласига 

мансуб. 

Амур, 

Янцзи 

ҳавзаларида,  Корея  ва  Тайвань  ороли 
дарѐларида  тарқалган,  сувнинг  устки 
қатламида  яшайди.  Бўйи  бир  метрча, 


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

73 

 

оғирлиги  9  килограммча...  Кўзи  ва  оғзи 
тепага  қараган,  айниқса  пастки  жағи 
кескин тепага қараган. Танаси кумушранг, 
кулранг сузгичлари товланиб туради... (ЗЭ, 
Балиқлар..., 54).  

Тепаоғиз 

– 

карпсимонлар 

оиласининг  бир  тури  ...  Сувнинг  устки 
қатламида жуда катта гала бўлиб юрадиган 
балиқ,  совуқ  пайтда  сув  остига  тушиб 
кетади..  Бўйи  8  см  ча.  Оғзи  тепага 
қараганлиги  учун  тепаоғиз  деб  ном 
берилган... (ЗЭ, балиқлар..., 53).  

Тикқанот 

– 

араванамолар 

туркумининг  бир  уруғи,  тикқанотлилар 
оиласига  мансуб.  Бу  уруғнинг  жанубий-
шарқий Осиѐда  яшайдиган учта тури бор. 
Тикқанотнинг анал сузгичлари узун  бўлиб 
дум  сузгичлари  билан  қўшилиб  кетган. 
Елка  сузгичи  кичкина,  камбар  ва  патга 
ўхшаб  тикка  чиқиб  турганлигидан  бу 
уруққа  тикқанотлар  ѐки  тўғри  қанотлар 
деб ном берилган... (ЗЭ, балиқлар ..., 157). 

 Узунтумшуқлар  –  сельднамоларга 

анча  яқин  бўлган  узунтумшуқнамолар 
туркуининг 

бир 

уруғи, 

тумшуқбурунсимонлар  оиласига  мансуб. 
Африканинг тропик дарѐларида тарқалган. 
51  тача  тури  бор,  булардан  11  таси  Нил 
дарѐсида  учрайди...  Бўйи  120  см  гача 
боради..  Филтумшуқ  каби  турлари  кўплаб 
овланади. Гўшти мазали... (ЗЭ, Балиқлар..., 
70). 

 Узунқанот 

– 

скорпеннамолар 

туркумининг бир тури, узунқанотсимонлар 
оиласига мансуб. Ўрта денгизда тарқалган. 
Бўйи  18  см  ча.  Суяк  қалқон  билан 
қопланган  боши  танасига  нисбатан  анча 
катта,  қўшалоқ  кўкрак  сузгичи  икки 
қисмдан  иборат.  Бошида  алоҳида  сузгич 
шуълалари бўлади (ЗЭ, Балиқлар ..., 70).  

Учқанот 

– 

олабуғаномалар 

туркумининг учқанотлар оиласига мансуб. 
Ўрта ва Қора денгизда тарқалган, бўйи 70 
сантиметрлик  хашаки  денгиз  балиғи.  Уч 
қисмдан  иборат  орқа  сузгичининг  учала 
ѐки 

олдинги 

иккита 

қисми 

фақат 

тиканлардан  иборат.  Шунинг  учун  ҳам  бу 
балиққа  учқанот  деб  ном  берилган...(ЗЭ, 
Балиқлар ..., 201-202). 

Қизилкўз  –  карпсимонлар  оиласининг  бир 
тури.  Чучук  сувларда  яшайдиган  кўл-дарѐ 
балиғи...  Бўйи  20  см  ча  бўлган  кичик 
балиқ...  Тагнгчалари  йирик,  оғзи  қийшиқ, 
устки  лабичўзинчоқ.  Кўзининг  қовоқранг 
пардасида  кичкина  қизил  доғи  бор,  шу 
сабабли балиқ қизилкўз деб аталади... (ЗЭ, 
Балиқлар..., 153-154).   

Аччиқдона  –  анорнинг  нордон-

ширин 

навларидан 

бири. 

Тошкент, 

андижон  ва  Сурхондарѐ  вилоятларида 
етиштирилади.  Октябрда  пишади.  Шакли 
думалоқ  (бир  оз  яссиланган),  йирик  (300-
400  г)  пўсти  қалин,  пишганда  ташқи 
кўриниши  қизил  тусга  кираджи.  Дони 
қизил.  Таркибида  15%  гача  қанд  ва  2,5% 
кислота бор (БЭЛ, 31). 

Бешбарг  –  раънодошларга  мансуб 

ўтсимон  ѐки  бутасимон  ўсимликлар 
туркуми. 

Барглари 

панжасимон 

ва 

патсимон  мураккаб  ѐки  қирқма,  гуллари 
сариқ,  оқ,  пушти  ва  тўққизил...  Кўпчилик 
турларининг 

илдизпоясида 

ошловчи 

моддалар  тўпланади.  Айрим  турлари 
доривордир... (БЭЛ, 155). 

Қизилпойча 

– 

Чойўтдошлар 

ўсимликлар  туркуми.  Кўп  йиллик,  баъзан 
бир  йиллик  ўт,  бута  ѐки  чала  буталардан 
иборат.  Барглари  қарама  –  қарши  ѐки 
доира  бўлиб  ўрнашади.  Гуллари  сариқ, 
рўвак  ѐки  шода  тўпгулларга  йиғилган. 
Меваси  кўсакча.  200  га  яқин  тури  бор. 
Кўпроқ  Ўрта  Ер  денгизи  районларида 
учрайди...  Айниқса  қизилпойча  тури  кенг 
тарқалган  .  Европа  ва  Ғарбий  Сибирдаги 
ўрмон  ва  ўтлоқларда,  Ўрта  Осиѐдаги  боғ 
ва  тоғларда  учрайди.  Баргларида  ошловчи 
моддалар  ва  С  витамин  бор.  Медицинада 
ва  ароқ-ликѐр  саноатида  ишлатилади 
(БЭЛ, 108-109). 

Ўсимлик номининг ўзи унинг пояси 

қизил  эканлигига  ишора  бериб  турибди. 
Энциклопедик  тавсифда  бунга  эътибор 
берилмаган.  Ўсимлик  поясига  берилган 
ном  бутун  ўсимлик  номига  айланган. 
Демак,  уни  метаномик  номлаш  маҳсулига 
киритишимиз мумкин.  

Қоратомир  –  мураккабгулдошлар 

оиласига мансуб, қора илдизли кўп йиллик 


background image

Хорижий филология.  

№1, 2017 йил

 

 

74 

 

ўсимлик.  Икки  йиллик  ўсимлик  сифатида 
махсус экилади. Биринчи йили серэт, узун 
илдизлари  олиниб,  овқатга  ишлатилади, 
иккинчи  йили    уруғ  беради...  Қоратомир 
мазали  бўлиши  билан  бирга,  парҳез 
сабзавот сифатида ҳам катта аҳамиятга эга, 
чунки унда организм учун керакли инулин, 
аспарагин  ҳамда  левулин  каби  моддалар 
бор.  Унинг  қора  илдизи  кулинарияда  кўп 
ишлатилади... (ЎРЎИЛ, 293). 

Кўринадики,  сўз  бирикмаси  орқали 

номланган қўшма терминларнинг биринчи 
компоненти  оқ,  қора,  кўк,  қизил,  узун, 
калта, 

аччиқ, 

ола, 

қийиқ, 

қийшиқ  

сўзлардан 

ифодаланиб, 

сифатловчи 

мавқеида турибди, иккинчи компонент эса 
қанот, оѐқ, бўйин, қуйруқ, дум, қулоқ, бел, 

бош,  оғиз,  кўз,  қорин,  тумшуқ  каби 
мавжудотларнинг 

аъзолари 

номидан 

ифодаланиб, 

сифатланмиш 

мавқеида 

ўринлашган.  Бу  бежиз  эмас,  чунки  инсон 
борлиқ  нарса-  ҳодисаларини  номлар  экан, 
уларни биридан фарқлаб номлашни асосий 
мақсад қилиб олади: инсон мавжудотларни 
номлар  экан,  уларнинг  вакили  бўлган 
сўзларни  хотирасида  муҳрлаб  олади  ва 
зарурат  туғилганда,  шу  сўзлар  воситасида 
аниқ,  тиниқ  мулоқатга  кирита  олади.  Бир 
қарашда  бундай  номлар  мавжудотларнинг 
аъзоларини,  бўлакларини  номлагандай 
тасаввури беради, аслида эса улар бутунни 
англатади. 

Бўлак 

орқали 

бутуннинг 

ифодаланиши  эса  метаномиянинг  бир 
кўринишидир.   

  

Адабиѐтлар 

 

1. Ғуломов А. Ўзбек тили морфологиясига кириш. Ўзбекистон Республикаси ФА 

нашриѐти. Т., 1953, 16 - бет. 

2.  Зоҳидов  Т.З.  Зоология  энциклопедияси.  Балиқлар  ва  тубан    хордалилар.    Тошкент, 

Фан. 1979, - 276 бет.   

3.  Зоҳидов Т.З.. Зоология энциклопедияси. Амфибиялар ва репталиялар (Газандалар). 

Тошкент, Фан. 1969, - 226 бет.   

4. Зоҳидов Т.З.  Зоология энциклопедияси. Сут эмизувчилар.Тошкент, Ўзфанакаднашр. 

1960, - 223 бет.   

5. Зоҳидов Т.З.  Зоология энциклопедияси.  Қушлар.  Тошкент, Ўзфанакаднашр. 1957, - 

127  бет.   

 

Mirsanov  B.  Metonymic 

complex

  terms  formed  by  combination  of  words.

  The  article 

analyses  metonymic  complex  terms  formed  of  adjectives  and  nouns  designating  parts  of  div  of 
living beings.

 

Мирсанов 

Б. 

Метономические 

сложные 

термины, 

выраженные 

словосочетаниями. 

В  этой  статье  рассматривается  сложные  термины,  образованные  

при помощи прилагательных и существительных, обозначающих части тела. 
 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Рулонов А. Узбек тили морфологиясига кириш. Узбекистан Ресиубликаси ФА нашриёти. Т., 1953, 16 - бет.

Зохидов Т.З. Зоология энциклопедияси. Баликлар ва тубан хордалилар. Тошкент, Фан. 1979, - 276 бег.

Зохидов Т.З.. Зоология энциклопедияси. Амфибиялар ва репталиялар (Газандалар). Тошкент, Фан. 1969, - 226 бег.

Зохидов Т.З. Зоология энциклопедияси. Сут эмизувчилар.Тошкент, Узфанакаднашр. 1960, - 223 бет.

Зохидов Т.З. Зоология энциклопедияси. Кушлар. Тошкент, Узфанакаднашр. 1957, -127 бег.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов