Специфики хронотопа в лирическом и эпическом роде

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
84-87
30
11
Поделиться
Хурсанов, Д. (2018). Специфики хронотопа в лирическом и эпическом роде. Иностранная филология: язык, литература, образование, 3(2 (67), 84–87. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/758
Дилшод Хурсанов, Самаркандский государственный университет

 докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье уделяется внимание теоритическим проблемам художественного хронотопа. В нём рассуждается о специфике этого понятия в лирическом и эпическом роде. А также, впервые анализируется проблемы места и времени на основе поэзии Шавката Рахмона

Похожие статьи


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

84

 

ЛИРИК ВА ЭПИК ТУРДА ХРОНОТОПНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАРИ  

 

Хурсанов Дилшод,

 

СамДУ докторанти 

 

Калит сўзлар: 

Бадиий матн, композиция, хронотоп, сюжет, лирик тур, бадиий вақт, 

лирик қаҳрамон, эпик тур, эпик ва лирик замон

 

Макон  ва  замон  масаласи  жаҳон 

адабиётшунослик 

илмида 

назарий 

жиҳатдан  атрофлича  ўрганилган  ва  бу 
борада 

тадқиқотлар 

изчил 

давом 

эттирилмоқда. Аслида ҳам макон ва замон 
масаласи  ҳар  қандай  фаннинг  муҳим 
объекти  ҳисобланади.  Зеро,  ҳар  қандай 
воқеа  ёки  ҳодиса  маълум  бир  маконда  юз 
беради.  Бироқ  у  шу  маконда  муайян 
жойнигина  эгаллаб  турмайди,  балки 
ҳаракатланади,  ўзгаради,  ривожланади.  Бу 
ҳаракат эса фақатгина маконда эмас, балки 
муайян  замон  ичида  ҳам  рўй  беради. 
Бадиий  матнда  эса  хронотоп  композиция 
ва  сюжетни  ривожлантириш  билан  бирга, 
образларни  характерлайди,  муаллиф  ва 
ўқувчи 

ўртасидаги 

муносабатни 

шакллантиради,  асарга  объектив  баҳо 
беришга  имкон  яратади.  Одатда  исталган 
санъат турида макон ва замоннинг у ёки бу 
даражада 

сувратланган 

жараёнлари 

кўринади.  Санъат  асарининг  мақсади  эса 
оламни 

бадиий 

макон 

ва 

замон 

координаторларининг  бирлигида  модел–
лаштиришдан иборат бўлади.  

Адабиётшуносликда  замон  ва  макон 

муаммосига 

мурожаат 

ХХ 

асрнинг 

биринчи  ярмидан  бошланди.  Уни  фанга 
биринчи бўлиб  М. М. Бахтин [1.234] олиб 
кирди. Кейинчалик хронотоп масаласи Ю. 
М.  Лотман  [2.265],  В.  Е.  Хализев  [3.248], 
Н.  Д.  Тамарченколар  [4.287]  томонидан 
кенг  таҳлил  этилди.  Бу  муаммонинг  ўзи 
ҳам,  унинг  алоҳида  масалалари  ҳам 
ниҳоятда  хилма  -  хилдир.  Ёзувчи  бадиий 
оламини теран англаш учун унинг алоҳида 
асарларида  акс  эттирилган  маконий, 
замоний 

чегараларни 

бир 

жойда 

умумлаштириш,  уларнинг  бир-бири  билан 
боғлиқ  томонларини  ўрганиш  ва  уларни 
яхлит  бир  олам  сифатида  тасаввур  этиш 
керак. Чунки уларнинг ўзи аслида ижодкор 

яратган  бутун  бир  бадиий  оламнинг 
рангин жиҳатлари ҳисобланади.  

Маълумки, эпик жанрларда макон ва 

замон  ўзининг  аниқ  хусусиятларига 
эгалиги 

билан 

характерланади. 

Биринчидан,  асар  қаҳрамонлари  муайян 
бир ҳудудда ҳаракат қилади (масалан, тоғ, 
ўрмон,  чўл,  денгиз,  шаҳар,  қишлоқ,  уй, 
хона  ва  бошқалар),  иккинчидан,  аниқ 
вақтда  ҳаракатланади  (йил,  ой,  фасллар, 
тун,  кун,  соат,  дақиқа  ва  б.),  учинчидан, 
матнда  ёзувчи  томонидан  бадиий  макон 
бирлаштирилади,  вақт  зичлиги  ҳосил 
қилинади.  Натижада  хотира  макони, 
хотира 

вақти 

юзага 

келади, 

асар 

қаҳрамонлари  ретроспектив  сюжет  орқали 
тарихда, ҳозирги кунда  яшаши,  келажакка 
саёҳат  қилиши  мумкин  бўлади.  Эпик 
асарларда  макон  ва  замон  бадиий 
яхлитликни  таъминлаш  билан  бирга 
муаллиф, 

қаҳрамон 

ва 

китобхон 

ўртасидаги 

муносабатларни 

шакллан-

тиради. 

Бундай 

хусусиятлар 

лирик 

асарларда  ҳам  кузатилади.  Аммо  ўзбек 
адабиётшунослигида 

айни 

масала 

тадқиқига бағишланган  илмий кузатишлар 
деярли  кўзга  ташланмайди.  Фикримизча, 
лирик  жанрларда  хронотоп  ўзининг 
алоҳида  ўлчовларига  эга  бўлиб,  унда 
муайян  маънода  макон  кўчиши,  вақт 
тарқоқлиги 

кузатилади. 

Бу 

ҳолатни 

қуйидагича изоҳлаш мумкин: а) лирик тур 
эпик  турга  нисбатан  ўта  эмоционаллиги, 
ўқувчига  бир  онда,  лаҳзада,  тез  таъсир 
қилиш  хусусияти  билан  фарқланади;  б) 
муаллиф  ўзи  кўрган  ташқи  маконлардан 
(туғилиб  ўсган  ёки  саёҳат  қилган  жойлар) 
ички  маконга  қараб  мурожаат  қилади, 
шоирнинг  онги  лирик  қурилиш  учун 
ўйланган  макон  бўлиб  хизмат  қилади 
(лирик  қаҳрамон  мавҳум  макон  ва  
тушунчалар  сифатида  туш,  фикр,  хотира, 
таассурот,  қалб,  юрак  ва  бошқалардан 


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

85

 

фойдаланади);  в)  муаллиф  вақти  унинг 
тасвирлаган  воқеликда  иштирок  этиш-
этмаслиги  жиҳатидан  ўзгариб  боради;  г) 
муаллиф  ўз  вақтини  мустақил  равишда 
ҳаракатга  келтириши  ёки  бир  нуқтада 
жамлаши  ҳам  мумкин;  д)  макон  ва  замон 
ажралмас  бўлак  бўлгани  билан  лирикада 
вақт  биринчи  ўринга  чиқади.  Бу  лирик 
қаҳрамон  хаёлоти,  ҳис-туйғулари  билан 
боғланади, макон эса вақтга қараб ўзгариб 
боради; е) бадиий вақт тушунчаси нафақат 
муаллифнинг  ижодий  концепцияси,  балки 
у  яратган  дунёдаги  тасвир  билан  ҳам 
боғланади; ё) бадиий вақт ижоднинг ўзига 
хос  хусусияти  ва  усулига  кўра,  муаллиф 
ғоялари  ёки  асар  яратилган  адабий 
йўналишдаги  тармоқлар  орқали  амалга 
оширилади.  Шунинг  учун  ҳам  бадиий 
вақтнинг  шакллари  ўзгарувчан  ва  хилма-
хиллик билан тавсифланади. 

Бундан  кўринадики,  эпик  ва  лирик 

турда макон – замон масаласи бир-биридан 
маълум маъноларда фарқ қилади. Бу тур – 
жанрлар  табиати  билан  боғлиқ  бўлиб, 
асарни 

яхлит 

тарзда 

ўрганиш,унга 

объектив 

баҳо 

бериш, 

қаҳрамонлар 

характери, руҳиятини ёрқин акс эттиришда 
алоҳида  аҳамият  касб  этади.  Бунишоир 
Шавкат  Раҳмон  шеърияти  мисолида  ўзига 
хос 

тарзда 

намоён 

бўлганлигини 

кўришимиз  мумкин.  Шоир  шеъриятида 
хронотоп  шакллари  умумий  метафорик 
жадвал контекстида  умумлашади. Шаклий 
жиҳатдан 

ўзгарган 

мисралар 

лирик 

қаҳрамон 

кечинмасини 

яхлит 

бир 

тасаввурга  жойлайди,  ўқувчи  кўз  ўнгида 
бутун  бир  борлиқни  акс  эттириши  билан 
бирга  бадиий  вақтга  фалсафий  моҳият 
юклайди:  

Сафсарлашар оқшомги осмон, 
кун чекинар қорли тоғларга, 
сукунатнинг мунис қушлари 
учиб келар кузги боғларга. 
Келар қора ридо кийган тун, 
сукунатнинг қушларин суяр, 
суронлардан ҳорган шаҳарни 
силаб-сийпаб ухлатиб қўяр [5.148]. 
Шеърдаги “оқшомги”, “кун”, “кузги”, 

“тун”  каби  вақт  белгилари  барқарор 
ҳолатда  эмас,  балки  горизонтал  ёйилган 
бўлиб,  объективликдан  кўра  субъективлик 

касб  этади.  Бир  қарашда  замонни  аниқ 
белгилаб  бўлмайди.  Лирик  қаҳрамон  ўз 
тасаввуридаги  “тун”ни  тасвирлаш  билан 
бирга  поэтик  мушоҳадани  кучайтиради. 
Ўқувчи  кўз  ўнгида  оқшом,  кун,  тун,  куз 
фасли бадиий вақтни жонлантириб бериши 
билан  бирга  муаллиф,  лирик  қаҳрамон  ва 
китобхон  ўртасидаги  руҳий  бирликни  ҳам 
таъминлайди. Адабиётшунос В. Е. Хализев 
таъкидлаганидек, 

лирика 

бошқа 

жанрлардан  фарқли  равишда  инсонлар 
қалби  ва  руҳи  билан  боғлиқ  жанр 
ҳисобланади.  Шунинг  учун  шеъриятда 
бадиий  вақт  кўринишлари  фақат  тасвир 
усули  билан  чекланиб  қолмайди,  аксинча, 
уни  ривожлантиради.  Макон  ва  замон 
лирикани  кенг  қамраб  олади,  хаёлий 
ҳиссиётларни  ҳаёт  ва  табиат  фактлари 
билан  боғлайди  [3.347,348].  Кўринадики,  
лирикада макон ва замон фақат сюжет ёки 
образларнинг  ўзидагина  акс  этмайди, 
балки  семантик  нуқтаи  назардан  ҳар  бир 
сўзнинг маъноси билан боғланади. Шавкат 
Раҳмон  шеърияти  анъанавий  шеърлардан 
тубдан фарқ қилади. Шунинг учун бу ерда 
замон  бирламчи  хусусият  касб  этади. 
Кундан  бошланган  “ҳаракат”  оқшом  ва 
тунда  тугайди.  Ўртада  лирик  қаҳрамон 
кайфиятини  ва  синиқ  кечинмасини  акс 
эттирувчи  куз  фасли  ҳам  тилга  олинади. 
Куз  фасли  эпитет  сифатида  қўлланган 
бўлиб, у тўлиқ замон функциясини бажара 
олмайди.  Лирикада  вақт  концепцияси 
ўзгарувчан  бўлар  экан  (бир  шеърнинг 
ўзида турли бадиий вақт белгилари намоён 
бўлиши),  шунга  хос  равишда  макон  ҳам 
ўзгариб  боради.  Бу  лирик  қаҳрамоннинг 
ҳиссиёт  ва  тасаввур  кечинмалари  билан 
боғланади.  Лирик  қаҳрамон  таъсир–
ланадиган  тасвирга  баҳо  беришда  бадиий 
образлардан ўринли фойдаланади.  

Сўнг пойида вафодор итдай 
эркаланган шамол-ла бирга, 
ёндирмасдан фонуси – ойни 
чиқиб кетар поёнсиз қирга. 
 
Ухлар кўҳна оғушда борлиқ, 
фақат гоҳо йироқ-йироқдан 
ҳуриб қўяр дайди итлардай 
қоронғида ётган қишлоқлар [5.148]. 


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

86

 

Метафорик  тасаввур  шеър  сюжетида 

мотивлаштирувчи  муҳим  бурилишларини 
ҳосил  қилади.  Бадиий  вақт  ўзгаргани 
сайин  макон  ҳам  ўша  тасаввурда  ўзгариб 
боради.  Масалан  “кун  чекинар  қорли 
тоғларга”,  “учиб  келар  кузги  боғларга”, 
“суронлардан  ҳорган  шаҳарни”,  “ухлар 
кўҳна  оғушда  борлиқ”,  “чиқиб  кетар 
поёнсиз 

қирга”, 

“қоронғида 

ётган 

қишлоқлар”  каби  мисраларга  эътибор 
қаратсак,унда  макон  ўзгарувчанлигини 
кўрамиз.  Лирик  қаҳрамон  тасаввуридаги 
борлиқ  горизонтал  ёйилган  ҳолатни 
вертикал ҳис қила олмаймиз балки, бадиий 
маконни бир жойда турғун ҳолатидан кўра 
бутун  борлиқни  қамраб  олган  метафорик 
бўёқдорликни  кашф  қиламиз.  Тоғ  билан 
боғни  яхлит  макон  сифатида  олсак 
сюжетнинг  ўзидангина  хулоса  чиқарган 
бўламиз. Сабаби, шоир шеъриятида тоғ ва 
боғ  хронотопининг  ўзи  тадқиқотимизга 
етарлича 

материал 

бера 

олади. 

Адабиётшунос 

Баҳодир 

Каримов 

айтганидек,  “Шавкат  Раҳмон  шеърларида 
“тоғ”  образи  кўп  учрайди.  Шоирнинг 
“Уйғоқ  тоғлар”  деган  тўплами,  “Ёш 
тоғлар”, 

“Сулаймон 

тоғи 

этагидаги 

ўйларим”  номли  шеърлари  бор.  Унинг 
шеърларида  “тоғларнинг  мусаффо  қори” 
кўзга ташланади, унинг шеърларида тоғлар 
сўзлайди; 

“тоғлар 

абадий 

чўккан 

нортуялар”га 

ўхшатилади, 

шоир 

тоғларнинг гулдуросини эшитади ва ҳатто, 
тоғларнинг  “кўзини  топади”…  Шоир  шу 
тарзда  тоғ  билан  тиллашади,  ухлаб  ётган 
тоғларнинг уйғонишини хоҳлайди. Шавкат 
Раҳмон  ижодидаги  бу  эстетик  ҳодисанинг 
ўз  руҳий-психологик  асоси  мавжуд. 
Назаримда,  шоир  эсини  таниганиданоқ 
тоққа назари тушган, тоғ билан юрган, тоғ 
билан нафас олган… Шу руҳий асос унинг 
шеърларига кўчиб, бадиий либос кийган ва 
жонли тоғлар образи туғилган” [6.121,122]. 
Шеърдаги  тоғ  ва  боғ  хронотопи  маълум 
маънода  макон  вазифасини  бажарса-да, 
буни  яхлит  макон  деб  қабул  қилиш  бир 
ёқлама қарашни келтириб чиқаради. Чунки 
шаҳар, қир, қишлоқ каби хронотоплар ҳам 
мавжудки,  лирик  қаҳрамон  тасаввури  бир 
макон  билан  чегараланмайди.  Шунинг 
учун  ҳам  бадиий  адабиётда,  айниқса, 

шеъриятда хоҳлаганча маконни узайтириш 
ёки  торайтириш  мумкин.  Бу  фақатгина 
бадиий  ижодгагина  хосдир.  Бунда  лирик 
қаҳрамон  ўз  туйғуларини  тун  манзараси 
орқали ифода этади. Туннинг гўзаллигини 
ўз 

хаёлотида 

жонлантириб 

худди 

рассомлардек  оқ  қоғозда  тасвирлайди. 
Бироқ  тасвирий  санъатда  тун  манзараси 
тоғ,  боғ,  шаҳар,  қир  ёки  биргина 
қишлоқдагина 

акс 

этиши 

мумкин. 

Ҳаммасини  бирдан  тасвирлаш  учун  эса 
объектни катта олиш талаб этилади. Шоир 
табиат  образларини  бирин-кетин  тасвирга 
киритар  экан,  уларни  шунчаки  санаб 
ўтмайди.  Барча саналган образлар (осмон, 
қушлар,  шамол,  ой)  бирлашиб,  яхлит 
тарздаги  композицион  тизимни  ташкил 
этади. Муаллиф илгари сурган ғоя – лирик 
қаҳрамон  руҳий  оламини  очиб  беришга 
йўналтирилади.  

Хронотопнинг 

лирикага 

хос 

мотивларини  сюжет  ёки  композициянинг 
қисми  сифатида  олиш  ҳам  нотўғридек 
туюлади. 

Хронотоп 

сюжет 

ёки 

композицион  бирлик  эмас,  балки  кенг 
қамровли  тушунча  бўлиб,  у  образлар 
шаклланиши,  давомийлиги,  характер  ва 
руҳиятни 

юзага 

чиқарувчи 

жараён 

ҳисобланади.  Бошқача  айтилганда  “макон 
ва  замон  шеър  сюжетидаги  ҳар  бир 
сўзнинг  қийматини  белгилайди”  [4.287]. 
Замон ва макон бадиий адабиётнинг муҳим 
эстетик  категорияларидан  бири  сифатида 
қаралар экан,  у акс этаётган бадиий образ 
умрининг  маълум  бир  қисми  ва  шу  вақт 
ичида  ҳаёт  кечирган  жойни  тасвирга 
олади.  Ёзувчи  ёки  шоирнинг  ғояси 
ёрдамида  инсон,  табиат  ва  предмет  бир 
нуқтада  бирлашади,  аниқ  замон  ҳамда 
макон тасвирида уларнинг бадиий қиёфаси 
намоён 

бўлади. 

Бинобарин, 

бадиий 

адабиётда  инсон  ҳаёти,  ташқи  олам 
кўринишлари 

муаллифнинг 

ижодий 

тафаккури асосида қайта ишланади. 

Асар 

бадиийлигининг 

асосий 

шартларидан  бири  унда  тасвирланаётган 
воқеа–ҳодисаларнинг замон ва маконда юз 
бериши,  образларнингхатти-ҳаракатлари, 
улар  орасидаги  ўзаро  муносабатларнинг 
ишонарли 

тасвирланишидир. 

Лирик 

қаҳрамоннинг  вақти,  умри  аниқ  жойда, 


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

87

 

маълум  вақт  ичида ўтади. Унинг бир неча 
соатлик,  кунлик  ёки  йилларда  кечган 
ҳаёти,  учрашувлари,  шодлиги-ю  қайғуси 
белгиланган  макон  ва  вақт  билан  боғлиқ 
бўлади.  Шу  маънода  агар  бадиий  асарни  
мантиқан  мустаҳкам  боғлаб  турувчи  икки 
восита  мавжуд  бўлса,  уларнинг  бири 
бадиий  воқелик  содир  бўлувчи  макон, 
иккинчиси  эса  шу  маконда  содир  бўлувчи 
жараён  замони  деб  баҳолашимиз  мумкин. 
Шу  нуқтаи  назардан  бадиий  вақт  ва  жой 
муаммоси  адабиётшуносликнинг  долзарб 
масалаларидан  ҳисобланади.  Асосийси 
хронотопнинг  экзистенциал  хусусиятлари, 

вақт 

ва 

макон 

масаласи 

бадиий 

бутунликнинг 

муҳим 

компонентлар 

йиғиндиси  бўлиб  хизмат  қилади,  асарда  
тасвирланган  бадиий  ҳақиқатлар  оламини 
очиб беришга ёрдам беради, муаллифнинг 
тасвир ва тасаввур дунёсини акс эттиради.  

Хуллас, 

адабиётда, 

чунончи 

шеъриятда, бадиий макон – замон  талқини 
руҳият оламини англаш усулларидан бири 
сифатида 

ўзининг 

универсаллиги, 

бетакрорлиги, жозибадорлиги ҳамда бутун 
мураккаблиги  билан  олам  ва  одамни 
чуқурроқ, 

асослироқ 

тушунишга 

етаклайди. 

 

Адабиётлар: 

1.  Бахтин  М.  М.  Вопросы  литературы  и  эстетики.  Исследования  разных  лет.  -М., 

“Художественная литература”, 1975.  

2. Лотман Ю. М. Структура художественного текста. - М., “Искусство”, 1970. 
3. Хализев В. Е. Теория литературы. - М., “Высшая школа”, 2002. 
4. Поэтика: словарь актуальных терминов и понятий / [гл. науч. ред. Н. Д. Тамарченко]. 

– М.: Издательство Клуагиной; Интрада, 2008.  

5. Шавкат Раҳмон. Абадият оралаб. Шеърлар. - Т., “Мовароуннаҳр”, 2012. 
6.  Баҳодир  Карим.  Руҳият  алифбоси.  Адабий  –  илмий  мақолалар.  -  Т.,  “Ғафур  Ғулом 

номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи”, 2016. 

 

Хурсанов Д. Специфики хронотопа в лирическом и эпическом роде. 

В данной статье 

уделяется  внимание  теоритическим  проблемам  художественного  хронотопа.  В  нём 
рассуждается  о  специфике  этого  понятия  в  лирическом  и  эпическом  роде.  А  также, 
впервые анализируется проблемы места и времени на основе поэзии Шавката Рахмона. 

Khusanov D. Specifics of the chronotope in the lyrical and epic genus. 

This article focuses 

on the theoretical problems of the artistic chronotope. In it is discussed the specifics of this concept 
in  the  lyrical  and  epic  genus.  And  also,  for  the  first  time  the  problems  of  space  and  time  are 
analyzed on the basis of the poetry of Shavkat Rakhmon. 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Бахтин М. М. Вопросы литературы и эстетики. Исследования разных лет. -М., “Художественная литература”, 1975.

Лотман Ю. М. Структура художественного текста. - М., “Искусство”, 1970.

Хализев В. Е. Теория литературы. - М., “Высшая школа”, 2002.

Поэтика: словарь актуальных терминов и понятий /[гл. науч. ред. Н. Д. Тамарченко].-М.: Издательство Клуагиной; Интрада, 2008.

Шавкат Рахмон. Абадият оралаб. Шеърлар. - Т., “Мовароуннахр”, 2012.

Баходир Карим. Рухият алифбоси. Адабий - илмий маколалар. - Т., “Гафур Гулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи”, 2016.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов