Уровень заболеваемости пневмониями и их осложнениями продолжает оставаться на высоких показателях проблема своевременной, неионизирующей диагностики данной патологии у детей является одной из актуальных в педиатрии.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштиришнинг айрим долзарб ҳуқуқий масалалари кўриб чиқилган. Хусусан, интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштиришни тартибга солувчи фуқаролик қонунчилигининг инновацион фаолият соҳасидаги алоҳида ҳуқуқий қурилмалар таҳлил қилинган.
Bu maqolada asfalt qoplamalarga polimerlardan va sirt-faol struktura hosil qiluvchi qo’shimchalar qo’shilishidan hosil bo’lgan modifikatsiyalangan asfaltbetonning past haroratda mo‘rtlikning oshishiga va deformatsiyaga bog’liq bo’lgan asosiy ko’rsatkichlari ta’sirida chidamliligini oshirish tadbiqi ko’rsatib o’tilgan.
Implantlarni sirtga ishlov berish usulining o'rtacha arifmetik va kvadrat pürüzlülüğüne ta'sirini o'rganish.
Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асари темурийлар даври тарихини ўрганиш бўйича энг асосий манба ҳисобланади. Асарда ижтимоий-сиёсий воқеалар, дипломатик алоқалар, маданият ва маърифат, қурилиш ва ободонлаштиришга доир қимматли маълумотлар олишимиз мумкин. Мазкур мақолада асардаги меъморчилик ва ободончилик соҳаси бўйича келтирилган маълумотлар таҳлил қилинади. Темурийлар даври катта кўламдаги бунёдкорлик ва ободончилик ишлари амалга оширилгани билан диққатга сазовор. “Матлаи саъдайн”-да бу каби маълумотлар келтирилганми? Қайси меъморий обидалар ҳақида маълумотлар олишимиз мумкин? Мақолада шу каби масалаларга тўхталиб ўтилган. Амир Темур вафот этгач тахт учун кураш авжига чиққан ва кўп вайронагарчиликлар содир бўлган. Асардан маълум бўлишича ушбу даврда асосан қурилиш ишлари мудофаа иншоотларига қаратилган. Шоҳрух Мирзо салтанатни ўз қўлига мустаҳкамлаб олгач қурилиш ишлари асосан маърифий биноларга ўтган. Бу даврда кўплаб масжидлар, мақбаралар, мадрасалар ва боғлар қурдирилган. Меъморий иншоотлар қурилиши билан бир қаторда ободонлаштириш ишларига ҳам эътибор кучайтирилган. Хусусан, Марв ва Балх шаҳрига сув чиқарилиб деҳқончилик ривожлантирилган. Асарда Шоҳрух Мирзо ва унинг фарзандлари томонидан қурдирилган ва ҳомийлик қилинган иншоотлар хусусида кўплаб маълумотлар келтирилган. Темурий хонимлар томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари хусусида ҳам маълумотлар келтирилади. Темурийларнинг фаолиятидан ташқари кўплаб амирлар томонидан ҳам масжид ва мадрасалар қурдирилган. Бу ҳақида ҳам асарда маълумот олиш мумкин. Доимий жангу жадаллар бўлиб турган мазкур давр улкан бунёдкорлик ишларидан ташқари кўплаб вайронгарчиликлари билан ҳам эътиборлидир. Жанг бўлган ерлар кўп ҳолларда вайрон бўлган. Вайронагарчиликлар асосан мудофаа иншоотларига қаратилган.
Опухоли щитовидной железы относится к одним из наиболее часто встречающихся онкопатологий эндокринных органов. По данным ВОЗ, за последние 20 лет, заболеваемость раком этого органа удвоилась, главным образом, за счет выявления опухолей у лиц молодого и среднего возраста. В связи с этим сохраняется интерес к вопросам оптимальной диагностики и лечения этой патологии.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолиятни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришнинг айрим йўналишлари кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган. Хусусан, муаллиф томонидан инновация фаолиятининг моддий-техник базасини яхшилаш, инновация фаолияти субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк объектлари муҳофазасини оптималлаштириш, инновация фаолияти шартномавий-ҳуқуқий асосларини халқаро
стандартларга мослаштириш каби долзарб ҳуқуқий тартибга солиниши керак бўлган йўналишлар ажратиб кўрсатилган.