Овоз ўзгаришларини ташхислаш ва даволаш хозирги вақтдаги оториноларингология сохаси долзарб муоммолардан бири хисобланади. Кўпинча хиқилдоқ касалликлари овознинг бузилиши яни дисфония билан намоён бўлади. Овоз ўзгаришлари нафақат инсонлар ўртасидаги муносабатларга тасир қилибгина қолмай балки касбий фаолиятида хам қийинчиликлар туғдиради. Бу айниқса иш фаолияти ўқтувчилар, санаткорлар яни қўшиқчилар ва бошқа фаолияти овоз билан боғлиқ шахсларда қийинчилик туғдиради. Дисфонияни келиб чиқишига қараб функционал ва органик турларга бўлинида. Функционал дифонияда фақатгина овоз бойламларининг иши бузилади, органик дифонияда овоз бойламларида органик ўзгаришлар кузатилади, яни хар хил турдаги хосилалар аниқланади, мисол тариқасида овоз бойламлари полипи, кистаси, тугунчаси ва бошқалар. Дисфония ривожланганда беморлар биринчи бўлиб поликлиникага оториноларингологга мурожат қилади, шунақа вақтда врач тўғри ташхис қўя олиши ва тўғри даво муолажаларини қўллай олиши керак.
27 уранопластикадан кейинги иккиламчи ва қолдиқ нуқсони бор болаларда операциядан кейинги узоқ муддатли натижаларни солиштирма тахлили юмшоқ танглайнинг функционал холатига қараб бахо берилди. Ушбу болаларда товушларнинг спектрал тахлили операциядан олдин ва кейинги даврда деярли узгаришлар кузатилмаслиги ва бу холат бирламчи уранопластика операцияси босқичларини режалаштиришда индивидуал ёндашувни талаб этиши исботланди.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Замонавий физикавий кимё ва юкори молекуляр бирикмалар кимёсининг долзарб муаммоларидан бири, ионалмаш увчи ва комплекс ҳосил килувчи хоссаларига эта функционал полимерлар синтезининг фундаментал асосларини ишлаб чикиш хисобланади.
Толасимон материаллар асосидаги анион алмашинувчи ва комплекс хосил килувчи бирикмалар катта солишгирма сиртга эта бўлиб, юкори тезликда сорбция ва десорбция жараёнларини ўтказиш имкониятини таъминлайди. Улар, айниқса, хаво ва сув муҳитидаги заҳарли моддаларни нихоятда кичик микдорда бўлганда ҳам ажратиб олишда юкори самарадорликка эта. Узбекисгондаги Навоийазот ОАЖ да ишлаб чикариладиган полиакрилонитрил (нитрон) толаси алохида кизикиш уйғотади.
Узбекистон Республикаси фанлар акадсмияси, Тошкент тўкимачилик ва енгил саноат институтида “нитрон” толаси асосида толасимон ион алмашувчи материаллар олиш бўйича тадкикотлар ўтказилган бўлсада, улар мантикий ниҳоясигача стказилмаган. Шу билан бир каторда бу материалларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганишга старли эътибор берилмаган.
Ион алмашувчи материаллар олишнинг фундаментал асосларини яратишда ушбу юкори молекуляр бирикмаларнинг синтези ва хоссаларининг физик-кимёвий жихатларини тадкик килишга катта ахамият бсрилади. Бу тадқиқотларни амалга оширишнинг асоси шундан иборатки, улар синтез жараёнларини бошкаришда кулайликлар тутдиради, ва демак, ксракли таркиб ва комплекс хоссали полимерлар олиш имконини бсради.
Юкорида кўрсатиб ўтилганидек, шу вақтгача анионитлар ва комплексионитлар олишнинг физик-кимёвий асосларини ўрганишга ксракли эътибор берилмаган. Шу муносабаг билан ‘"нитрон” толаси асосидаги анионитлар ва поликомплексонлар хосил бўлиши ва хоссаларининг физик-кимёвий асосларини ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назардан долзарб хисобланади.
Диссертациянинг бажарилишита бўлган зарурият шунинг билан ифодаланадики, жахонда рангли ва кимматбахо металларни ажратиб олиш бўйича замонавий технологиялар ион алмашувчи материалларсиз амалга ошмайди. Бу техноло! ияларда асосан донадор сорбентлар қўлланилади, айни вактда толали сорбентлар қўлланилаётган ион алмашувчи полимерларнинг тахминан уч фоизини ташкил килади. Ион алмаштирувчи материаллар ишлатиладиган технология бўйича сув ўтлари ва нефть хамда газ конларидаги табиий тузли эритмалардан 90 фоизгача йод ва бром ажратиб олинади. Иод тутувчи сорбентлар ичимлик сувларини микроорганизмлардан зарарсизлантириш, окава сувлар ва газ-хаво чикиндиларидан симобни ажратиб олишда фойдаланилади. Уларни технологик эритмаларни ва бошка биологик фаол моддаларни концентрлашда, металл нанозаррачалари билан каталитик системалар олишда ишлатиш мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, бундай полимерлар саноатда кенг кўлланишига карамасдан Узбекистонда донадор ва толасимон сорбентларни саноаг миқёсида ишлаб чикариш ҳозирги вақтгача йўлга қўйилмаган.
Тадкикотнинг максади полиакрилонитрил толасини модификациялаш орқали анионит ва поликомплексонлар синтези ҳамда хоссаларини физик кимёвий жихатларини ўртаниш.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор сувли ва органик муҳитларда азот тутган асослар билан полиакрилонитрил толаси ўзаро таъсир кинетикасининг ўзига хос жихатлари намоён этилган;
модификацияланган толалар юкори солиштирма сиртга зга бўлганли учун модификация рсакциясининг тезлиги каттик фазада жойлашган полимернинг нитрил гурухдари концентрациясига боғлиқлиги кузатилган;
илгари аникланган кам микдордаги гидроксиламиннинг азот тутган асослар билан “нитрон” толасини модификациялаш жараёнига каталитик таъсир мсханизми исботланган;
полиакрилонитрил толасини этилендиамин ва дихлорэтан билан кстма-кст ишлов бсриш йўли оркали тармоқланган тузилишли анионитлар олиш усули ишлаб чикилган;
этилендиамин ва гексаметилендиамин билан ПАН толаларининг ўзаро таъсири натижасида таркибида кучсиз ва кучли асос хоссага эга функционал гурухдар тутган анион алмашувчи толасимон материаллар ҳосил бўлиши аникланган;
илк бор гексаметилендиамин билан модификацияланган “нитрон” толасини амин гурухлари билан малеин ангидрид таъсирланиши оркали ёки колдик нитрил гурухларни гидролиз килиш оркали янги полиамфолит табиатига эга бўлган ноликомплексонлар олинган;
Cr(VI), Cu(II), галоген, арсеназо (III) ионларининг анионит ва ноликомплексонлар томонидан мувозанатли адсорбцияланиш константаларининг термодинамик киймати жараён термодинамик функциялар узгариши ютилаётган ионларга нисбатан ушбу ионалмашувчи материалларнинг юкори сорбциялаш кобилиятига эга эканлиги исботланган.
ХОТИМА
1. Импорталмаштирувчи махсулот олиш ва ишлаб чикаришни локаллаштииш максадида “Навоиазот” ОАЖда ишлаб чикарилаётган “нитрон” толасини азоттутган асослар билан модификациялаб анионалмаштирувчи материаллар олинди.Активланиш энсргиясининг киймати реакциянинг нитрил ва азот тутган асослар буйича тартиби гетсроген шароит булишига карамасдан гомоген рсакцияларда кузатиладиган конуниятларга бўйсуниши кўрсатилди. Кузатилаётган эффект модификация килинаётган толанинг солиштирма сирти катталиги учун полимер нитрил гурухларига реагентлар бориши осон ксчиши билан тушунтирилади. (Физик кимё, Юкори молекуляр бирикмалар).
2. Полиакрилонитрил толасини диамин (гексаметилен- ва этилендиамин) лар билан таъсирланиш кинстикаси тадкики натижасида олинган анионитларнинг мустахкамлигини, кимёвий баркарорлигини ва сорбцион хоссаларини модификациялаш жараёнини физик-кимёвий параметрларни ўзгартириш оркали бошкариш мумкинлиги кўрсатилди. Шу билан бирга “нитрон”ни бундай модификацияси, айникса, органик мухитларда юкори сорбцион кобилиятга эга бўлган кучли асосли анионитлар олиш мумкинлиги аникланди. Пайванд қилинган полиэтиленполиамин занжиридан иборат юкори сорбцион кобилиятга эга бўлган кучли асосли анионитларни олиш “нитрон” толасини этилендиамин билан дихлорэтан иштирокида модификациялаш оркали олиш кўрсатилди. (Юқори молекуляр бирикмалар, физик кимё).
3. ИҚ- спекторскопик ва аналитик усуллар оркали азот тутган асослар билан нолиакрилонирил толасини кимёвий модификациялаш жараёнига гидроксиламиннинг каталитик таъсир этишининг илгари таклиф қилинган механизми исботланди. Алмашиниш реакциясидан сўнг эркин гидроксиламин ва полимер занжирида оралик амидоксим гуруҳлар ҳосил бўлишини кўрсатди. (Физик кимё).
4. Ноликомплексонлар олиш имконияти ва шароитлари гексаметилендиамин билан модификацияланган полиакрилонитрил толасини малеин ангидриди билан таъсирланиши оркали, ҳамда гексаметилен- ва этилендиамин билан модификацияланган “нитрон” толасини колдик нитрил гуруҳлари гидролизи оркали ишлаб чикилди. (Юкрри молекуляр бирикмалар, Физик кимё).
5. Полиакрилонитрил толасининг диаминлар билан таъсирланиши натижасида кучли асосли ионитлар хосил бўлиши ва улар циклик амидинли гурухлар тутиши кўрсатилган. Маълум бўлган мунчоқсимон ионитларга Караганда олинган толасимон сорбентларнинг солиштирма сирти икки даража юкорилиги ва улардаги тўрсимон тузилишларнинг чокланиши битта макромолекула таркибида 100 та тугун борлигини кўрсатилди. (Физик кимё).
6. Турли хил органик ва ноорганик ионларнинг сорбцияланиш жараёни кинстикаси ва тсрмодинамикасини ўрганиш оркали Cr(VI), арссназо (III) ионлари факат кучли асосли анионитлар билан ютилиши, мис (II) ионларининг ноликомплексонлар билан ютилиши эса нафакат ионалмашиш хисобига эмас, балки хелатланиш хисобига хам боришини кўрсатилди. (Физик кимё).
7. Полимерларнинг бромидли комплексларини олиш шароитлари ва галогенларни синтез қилинган анионалмашувчи материаллар билан сорбцияланиш кинстикаси ва гсрмодинамикаси ўрганилди. Молекуляр бром молекуляр йодга нисбатан камрок ютилиши, молекуляр хлор эса умуман ютилмаслиги кўрсатилди. [Вт, ]’иони [J3]'ионита Караганда бскарорлиги ва молекуляр хлорни бундай ионни умуман ҳосил кила олмаслиги ушбу кузатилаётган ходисанинг сабаби килиб кўрсалди. (Физик кимё).
8. Хитозан ва йод тутган анионалмашувчи полиакрилонитрил толаси асосида комбинацион материаллар ишлаб чикилди. Иод тутган материаллар таркибига хитозанни киритиш уларни сув ютиш кобилияти оргишига олиб кслиши аникланди. Олинган комбинацион бактерицид боғловчи материаллар яллиғланишга ва бактсрияларга карши гаъсирга эга бўлиб. ю.мшок тўкималар йирингли-некрогик касалликларини даволашда самара кўрсатди. (Юкори молекуляр бирикмалар, Физик кимё).
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Aҳолининг қариши, кўплаб касалликларнинг сурункали жараёнга ўтиши ва ташхислар сонининг ортиши туфайли полипрагмазияга кўп йўл қўйилмоқда. Мураккаб тиббий муаммолари бўлган беморларни тўғри дори-дармонлар билан даволаш клиник натижаларни, ҳаёт сифатини ва умр кўриш давомийлигини яхшилаши мумкин бўлса-да, полипрагмазия туфайли дори воситаларининг ножўя таъсирлари хавфининг ошиши билан айрим холларда касалхонага ётқизиш ва ҳатто ўлимга олиб келадиган даражада жиддийлашмоқда. Шу сабабли, дори воситаларини фақат тегишли кўрсатма бўлганда бошлашни, беморларни даволаш натижасида юзага келиши мумкин бўлган фойда ва асоратлардан тўлиқ хабардор бўлишини ва беморларнинг дори-дармонларни қабул қилиш режимига мувофиқлигини таъминлаш учун мунтазам равишда текширилишини таъминлайдиган тизимларга эга бўлиш ўта муҳим бўлиб ҳисобланади.
COVID-19 пандемияси даврида натижага эришиш учун, вирус юққан беморлар аҳволини яхшилаш, тана ҳароратини тушириш, нафас олишини яхшилаш, балғам кўчиришига ёрдамлашиш, суяклардаги оғриқни қолдириш ва ҳоказолар учун ҳаддан ташқари полипрагмазияга йўл қўйилди ва бунинг натижасида ўлимларнинг асосий қисми ва бугунги кунгача одамлар саломатлигидаги муаммолар, ногиронлик сабаблари ҳам дори воситаларини асоссиз қўллаш оқибатидир. Дори воситаларини буюришда бир томонлама ёндашув ўлим ҳолатларининг кўпайиши ва ногиронликнинг асосий сабаблари бўлиб ҳисобланади. Полипрагмазия хавфи заиф гуруҳларда, шу жумладан диабет ва ревматик касалликлар каби илгари мавжуд бўлган касалликларга эга бўлганларда ва кекса беморларда юқори бўлади. 1 Қариялар уйларида яшовчи беморлар ва уйда бўлмаган беморларда ҳам полипрагмазиядан келиб чиқадиган асоратлар хавфи юқори. Яллиғланишга қарши дори воситалари билан боғлиқ ошқозон-ичак трактининг асоратлари учун хавф омиллари бир қатор назорат ва тажриба гурухи тадқиқотлари натижаларига кўра аниқланган, бошқалар яллиғланишга қарши дори воситаларларни қабул қилган ва ушбу дориларни ишлатмайдиган беморларни текшириш натижаларини солиштирадилар. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, хусусан, ҳазм аъзоларининг функционал ва органик фаолиятини бузилиши касалликлари ва унинг асоратларини камайтириш, шунингдек, касалликнинг даволаш усулларини такомиллаштириш ва олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилиб муайян натижаларга эришилмоқда. Бу борада 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишига мувофиқ аҳолига тиббий хизмат курсатиш даражасини янги босқичга кўтаришда «...бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш 2 ...» каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифадан келиб чиққан ҳолда оқ зотсиз эркак каламушлар меъдасининг кардиал, туби, тана ва пилорик қисмлари девори тузилишининг қиёсий морфологик ва морфометрик таҳлили, меъда девори таркибий тузилмаси бўлган, шиллиқ қавати ва шиллиқ ости асоси морфологик ва морфометрик таҳлили, уларнинг экспериментал полипрагмазия шароитида ўзгаришларини баҳолаш натижасида касалликларининг профилактикасини ишлаб чиқиш, ҳамда даволаш тадбирларини такомиллаштириш орқали касаллик асоратлари натижасида юзага келадиган ногиронлик кўрсаткичларини камайтириш имконини берган. Мазкур диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ва 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида» ги Фармонлари, 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» ва 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сон «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилган. Тадқиқотнинг Республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги.
Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Полипрагмазия – муаммоси дунёнинг ривожланган мамлакатлари, хусусан Англия, Германия, Италия, АҚШ, Франция каби давлатларда кекса ёшли аҳоли фоиз миқдори ошиб бориши, касалликларга чалинганлар сони ортиши ва шифокорларга сурункали касалликларни бошқариш бўйича далилларга асосланган кўрсатмаларга риоя қилишни кучайтириш орқали курашиш, ишлари олиб борилмоқда. Полипрагмазияда кўплаб изланишлар олиб борилишига қарамасда ҳазм найининг марказий аъзоси бўлган меъда тўғрисида маълумотлар адабиётларда жуда ҳам кам келтирилган. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари, хусусан Буюк Британияда аҳолининг ёши ошгани сайин, сурункали касалликларга чалинганлар сони ортиб бормоқда ва шифокорларга сурункали касалликларни бошқаришбўйича далилларга асосланган кўрсатмаларга риоя қилишни кучайтириш ортмоқда [Guthrie B, et al., 2015]. Меъданинг пилорик қисми стенозида орган девори силлиқ мушак тўқимаси нейромиоцитларининг ҳажми катталашади, меъда деворларининг силлиқ мушак компонентининг ҳаракат фаоллиги пасайиши содир бўлади [Капитонова М.Ю. ва хаммуал., 2018]. Космосга учишлар пайтида ҳазм найи йўлида жойлашган семиз ҳужайраларнинг ҳолатини ўрганиш шуни кўрсатдики, организмнинг антигравитацион ҳолатида ошқозонда химоя экспрессиясининг кўпайиши фонида семиз ҳужайраларнинг сони камайганлиги аниқланган [Бурцева А.С. ва ҳаммуал., 2018]. Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда helicobacter pilori билан боғлиқ яралар частотасининг пасайиши фонида, ошқозон-ичак трактида қон кетиш ҳолатларининг кўп қисмини аниқлайдиган яллиғланишга қарши дори воситаларни қўллашдир [James M.S., 2013]. Замонавий дунёда, бир томондан, беморнинг аҳволини даволайдиган ва/ёки яхшилаши мумкин бўлган, бошқа томондан эса соғликка жиддий зарар етказадиган жуда кўп миқдордаги дори воситаларини яратиш ва амалий соғлиқни сақлашга жорий этиш жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. Даволаниш самарадорлигини ошириш, беморга унда ривожланган барча касалликлардан халос бўлишга ёрдам бериш истаги муқаррар равишда кўп миқдордаги дори воситаларини (ДВ) – полипрагмазияга олиб келади. Полипрагмазия жиддий соғлиқни сақлаш муаммосидир, чунки у клиник жиҳатдан фармакотерапия самарадорлигининг пасайиши ва жиддий ножўя таъсирларнинг ривожланиши, шунингдек, соғлиқни сақлаш харажатларининг сезиларли даражада ошиши билан намоён бўлади. Мавжуд илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, полипрагмазия таъсирида меъда девори структурасининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларга учраши тўғрисидаги маълумотлар етарлича ўрганилмаган ва бу ҳозирги кунга қадар очиқ саволлигича қолмоқда.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий–тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 5436 №012000260 "Инсон учун ижтимоий аҳамиятга эга инфекцион ва ноинфекцион этиологияли касалликларнинг профилактикаси, диагностикаси ва давоси учун илғор технологияларни ишлаб чиқиш." (2019-2023 йй) илмий лойиҳаси доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади. Яллиғланишга қарши дори воситалари билан полипрагмазияси шароитида меъда шиллиқ қавати деворининг морфологик ва морфометрик параметрлари ўзгаришларини ўрганишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: оқ зотсиз эркак каламуш меъдасининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини меъёрда аниқлаш; лаборатория ҳайвонлари меъдасининг яллиғланишга қарши дори воситаларини турли комбинацияда қўлланганда морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини ўзгаришларини ўрганиш; яллиғланишга қарши дори воситалари қўлланганда оқ зотсиз эркак каламуш меъдасининг морфометрик кўрсаткичлари ўзгаришларини ўрганиш ва баҳолаш; оқ зотсиз эркак каламуш меъда шиллиқ қаватининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини меъёрда ва яллиғланишга қарши дори воситаларини турли комбинацияда қўллагандан сўнг ўзгаришларини таққослаш. Тадқиқотнинг объекти. Тадқиқот объекти сифатида 180 та оқ зотсиз эркак каламушлардан фойдаланилган, оғирлиги 190-230 г. ташкил этган. Тадқиқот предмети сифатида тажриба ўтказилган оқ зотсиз эркак каламушлар меъдасининг кардиал, туби, тана ва пилорик қисмларидан олинган гистологик материал хизмат қилган. Тадқиқот усуллари. Юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш ва мақсадларга эришиш учун эксприментал, микроскопик, гистологик, умумий морфологик, морфометрик, шунингдек, статистик тадқиқот усуллари қўлланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: илк бор яллиғланишга қарши дори воситалари билан полипрагмазияси 5 та комбинацияда оқ зотсиз эркак каламушларнинг меъда девори таркибий тузилмаси бўлган, шиллиқ қавати ва шиллиқ ости асосида юза деструктив ўзгаришлар, баъзи без ҳужайралари атрофияси, енгил даражадаги яллиғланиш жараёнлари аниқланган; овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларидаги таркибий ўзгаришлар меъда шиллиқ қаватида ва унда жойлашган без тўқимаси, шиллиқ ости асоси, ўсиши ва шаклланиши жараёнларининг чуқур бузилишларига олиб келиши исботланган, бу эса меъда деворининг умумий қалинлиги камайиши билан кечиши аниқланган; яллиғланишга қарши дори воситаларининг 3 дан ортиқ турини бир вақтда қўллаганда полипрагмазиянинг салбий таъсири шартли даражада ортган, меъда деворининг таркибий ва функционал зоналари шаклланиш тезлиги, шиллиқ қаватидаги ҳужайралари фаоллиги, шиллиқ ости асосида жойлашган лимфоцитлар шаклининг ўзгариши ва морфологик параметрлари пасайиши аникланган; тўқималар, ҳужайралар ва ҳужайралараро даражадаги ўзгаришлар оқ зотсиз эркак каламушлар меъда девори тузилмаларидаги гипотрофик ва гипопластик ўзгаришлар билан тавсифланган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: полипрагмазияда меъдадаги морфометрик ўзгаришларнинг даражасини аниқлаш, шунингдек ёш категорияларида меъда деворини ташкил этувчи барча анатомик структураларда эҳтимолий зарарланишларининг олдини олиш, олдиндан аниқлаш ва патогенетик терапияси бўйича маълум билимларни сезиларли даражада чуқурлаштириш имконини берган; меъданинг турли кисмларидаги меъда шиллиқ ва шиллиқ ости ҳужайраларида полипрагмазия натижасида юзага келган морфометрик ўзгаришларнинг солиштирма морфологияси тахлил қилинган; меъданинг макроскопик ва морфофункционал ҳолатини таҳлил қилишнинг анатомик ва гистологик усуллари ишлаб чиқилган. Бу эса ўз навбатида тиббиёт муассасаларининг гистология, фармакология, патологик анатомия кафедраларида талабаларга ўқув жараёнида микроскопик ва макроскопик таҳлилда, фармакологияда дори воситаларини бир томонлама тавсия этиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида маълумотларни тўлдирган; оқ зотсиз каламушлар меъдасининг морфометрик кўрсаткичларини нормал ҳолатда ва полипрагмазияда яллиғланишга қарши дори воситалар таъсири ҳолатида солиштиришдаги маълумотлар патоморфологик ташхис тузишни осонлаштирган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Ўтказилган тадқиқот инновацион, тажрибавий, морфометрик ва статистик усуллар билан асосланади. Юқорида санаб ўтилганлар морфофункционал параметрларнинг энг характерли қонуниятли ўзгаришларини аниқлашга, шунингдек полипрагмазияда каламушларнинг меъда деворларида патологик бузилишларнинг шаклланиши ва генезини қайд этишга кўмаклашади. Бундан ташқари илмий тадқиқот иши натижаларининг ишончлилиги, иш натижаларининг маҳаллий ва хорижий манбаларда келтирилган маълумотлар билан қиёсий таҳлилидан олинган натижалар ва хулосаларнинг ваколатли органлар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти организмда яллиғланишга қарши дори препаратлари билан полипрагмазияси таъсирида юзага келадиган мураккаб ўзгариш механизмларини очиб берилганлиги, без тўқималари морфологияси ва унинг структур ўзгаришлари тўғрисидаги назарий билимлар даражасини кенгайтиришга имкон бериши ва илмий тадқиқотнинг турли соҳаларида қўлланилиши билан изоҳланган. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти полипрагмазия фонида меъда шиллиқ қавати морфометрик ўзгаришларининг асосий тамойиллари аниқланганлиги, олинган маълумотлар полипрагмазияга йўл қўймаслик, ўз навбатида, илмий лабораторияларда полипрагмазия таъсирида меъда касалликлари тажриба модели сифатида фойдаланиши билан изоҳланган. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полипрагмазия шароитида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик ўзгаришлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: тажрибада полипрагмазия шароитида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик параметрларини аниқлаш имконини берувчи «Яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик параметрларини аниқлаш методологияси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 8н-р/268-сонли маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик ўзгаришларини баҳолаш имконини берган;полипрагмазия таъсирида меъда шиллиқ қаватининг тузилишидаги морфофункционал хусусиятлар ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 апрелдаги 8н-з/179-сонли хулосаси). Илмий татқиқотда олинган маълумотларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, тўғри ва ўз вақтида ташхис қўйиш алгоритмини ишлаб чиқишга, морфометрик ва морфологик кўрсаткичларига патогенетик даволаш тактикасини танлаш, патологик ўзгаришлар ривожланишини прогнозлашга имкон берган. Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 4 та илмий анжуманда, жумладан, 2 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 17 та илмий иш чоп этилган бўлиб, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 6 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хотима, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 102 бетни ташкил этган.
Мақолада тилшуносларнинг доимо диққат марказида бўлган нутқ маданияти масалалари, замонавий нутқ маданияти аспектлари атрофлича назарий жиҳатдан таҳлилга тортилган.Учта муҳим тушунча ватан, тил ва маданият буларсиз тараққий этган мамлакатда яшовчи халқ бирлигини тасаввур қилиб бўлмайди. Жаҳон тилшунослиги тилни ўрганиш борасида уни ёпиқ тизим эмас, балки ҳаракатдаги тизим сифатида, яъни жамият, тафаккур, маданият, сиёсат, мафкура, дин каби соҳалар билан боғлиқ тарзда ўрганиш лозимлигини кўрсатди. Тил ҳақидаги фаннинг турли соҳалар билан боғланиши унинг янгидан-янги хусусиятларини кашф этишда кенг имкониятларни очиб беради. Нутқ маданияти таълимоти тилнинг адабий ва адабий бўлмаган шакллари, статик ва динамик ҳолати, унинг функционал турлари ҳақидаги қарашларнинг яратилиши билан бирликда ривожланиб борди. Нутқ маданиятининг замонавий концепцияси – меъёрийлик, коммуникативлик, аҳлоқий принципи ва риторик канон маданий нутқнинг асосий хусусияти бўлиб, уларнинг бари тилнинг сайқаллашуви ва ривожланишида жуда муҳим роль ўйнайди. Нутқни маданий кўринишда такдим этиш учун зарур тил воситаларини танлаш ва қўллаш кўникмаларини ишлаб чиқиш, уларга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш, белгиланган меъёрларга риоя қилиш талаб этилади.
Тадқиқот мақсади: кўзнинг клиник ва функционал хусусиятларини ўрганиш орқали турли хил келиб чиқиши ПАИ бўлган беморларда ретробулбар катетеризация ва оптик асабни магнит стимуляциясини ўз ичига олган комплекс терапия натижаларини баҳолаш.
Усуллари. Турли хил келиб чиқадиган қисман оптик асаб атрофияси (ПАНА) ташхиси қўйилган 105 бемор (155 кўз) анъанавий даволанишни, ретробулбар катетеризация ёрдамида даволашни, шунингдек, МС билан биргаликда ретробулбар катетеризациясини 10 кун давомида олди. ВА кўрсаткичларининг динамикаси, кўриш майдони, электрофизёлогик тадқиқотлар, офталмоскопия ва Допплер ультратовуш текшируви ўрганилди.
Натижалар. Олинган маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, тавсия этилган даволаш усулларининг самарадорлиги ўсимтани йўқ қилиш даражасига боғлиқ, шунинг учун даволаш 11-синф ПАИда самаралироқ бўлади. Шу билан бирга, комбинацияланган усул билан даволанган беморлар гуруҳида самарадорлик ПАИ нинг ИИ ва ИИИ даражаларида бир хил даражада юқори.
Даволаш даврида ПАИ ИИ босқичи бўлган беморларнинг кўриш кескинлиги динамикасига кўра, агар анъанавий усул билан даволанган беморлар гуруҳида таъсир фақат 64,3% ҳолларда кузатилган бўлса, ретробулбар билан даволанган беморлар гуруҳида. катетеризация самарадорлиги 89,3% да кузатилди.
МС билан биргаликда ретробулбар катетеризациясининг комбинацияланган усули билан даволанган беморларда ВА динамикаси, назорат гуруҳи билан солиштирганда, ушбу даволаш усулининг самарадорлигини ҳам кўрсатади. Ушбу гуруҳда текширилган беморларни даволаш самарадорлиги 90,9% ни ташкил қилади.
ИИ ва ИИИ асосий гуруҳларнинг ИИ босқичи ПАИ бўлган беморларда кўриш майдони чегаралари назорат гуруҳига нисбатан периферияда 51 - 60 0 дан ортиқ кенгайтирилди. Мутлақ марказий ва парасентрал скотомлар сони назорат гуруҳига нисбатан 4,7 ва 5 ўзбошимчалик бирликларига камайди.
ПАИ ИИИ босқичи бўлган беморлар гуруҳида ИИ ва ИИИ гуруҳлардаги кўриш майдонининг чегаралари назорат гуруҳига нисбатан периферик равишда 69 ° ва 70 ° га кенгайтирилди. Скотомлар сони текширилганларнинг И гуруҳига нисбатан 6 ва 11,6 анъанавий бирликларга камайди.
Кўз тубининг ҳолати динамикаси тавсия этилган даволаш усуллари билан қисқа муддатли кузатув (2-3 ҳафта) туфайли ўзгаришлар изига учради: марказий асаб тизимининг томирларининг кенгайиши, камайиши. капилляр тортуозлик, ретинал шишнинг пасайиши, шунингдек, фовеал ва макула рефлексларининг аниқ кўриниши. Допплер ультратовуш маълумотлари даволанишдан кейинги дастлабки босқичларда турли хил келиб чиқадиган ПАИ билан оғриган беморларда марказий асаб тизимидаги гемодинамик параметрларнинг сезиларли яхшиланишини кўрсатади. Систолик қон босимининг яхшиланиши қайд этилди. Текширилаётган беморларнинг ҳар бир ҳолатида гемодинамик қаршилик индексининг Ри даражасининг нормаллашувга қараб яхшиланиши аниқланди. Шунга кўра, диастолик босимнинг сезиларли ўсиши кузатилди, бу эса даволаниш таъсирида қон томирларининг эластик-эластик хусусиятларининг ошишини кўрсатди.
Бизнинг фикримизча, тавсия этилган даволаш усулидан сўнг гемодинамик кўрсаткичларнинг яхшиланиши ретробулбар катетеризация ва МС орқали МН га тўғридан-тўғри таъсир қилиш соҳасидаги микротомирлар ҳажмининг ошиши билан боғлиқ.
Мақола ҳаракат тарзидаги ҳолатларнинг турларини ўрганишга бағишланган бўлиб, қўшимчалар билан ифодаланган: содда, мураккаб, охирги олдинги турларда қўшимчали ва префиксли, ҳаракатнинг ушбу ҳолатлари қандай шаклланганлиги қайд этилган. Қўшимчаларнинг функционал хусусиятлари нуқтаи назаридан шуни таъкидлаш керакки, эргаш гап ҳар доим гап таркибидаги ҳолат вазифасини бажаради. Масалан, вақт, жой, даража ёки ҳаракат услубининг ҳолатлари. Пашту тили қўшимчаларига хос бўлган адвербиализация хусусида шуни таъкидлаш мумкинки, ушбу параграф эргаш гапларнинг бошқа нутқ қисмларига ўтиш жараёни билан боғлиқ. Пашту тилида бир ҳолат оддий, мураккаб, қўшимчали ва префиксли гуруҳларга бўлинади.
Табқикод макўаби: қарилик макуляр дегенерацияни комплекс даволашда Цитиколин i ко Билоба дори воситаларини қўллаш самараси ўрганиб чиқиш. Материал вауслублар: карилик макуляр дегенерацияни комплекс даволашда 104 бемо (206 кўз) ўтказилди, улардан 38 та эркак ва 66 та аёл жинсидаги. Натижалар ва муҳокама: карилик макуляр дегенерацияни комплекс даволашда Ц лин ва Гинко Билоба дори воситаларини кўллаш самараси кўрув вазифаларини, гемоди кўрсаткичларни яхшиланиши,шу билан бирга, макуланинг функционал холатини кўрс! - тўр парда биопотенциалларини амплитудасини кўтарилиши ва оптик когирент томог] да - тўр парда холатиниг яхшиланишида акс этган.