Тадқиқот объектлари: Узбекистан Республикаси Марказий банки ва йирик тижорат банклари.
Ишнинг мақсади: аграр ислоҳотларни чуқурлаштиришда банкларнинг фаоллигини ошириш билан боғлиқ бўлган асосий муаммоларнинг мохиятини очиб бсриш ва уларни ҳал килиш юзасидан илмий-амалий таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот усуллари: тизимли ёндашув, таркибий ва қиёсий тахдил, статистик гуруҳлаш ва бошкалар.
Олинган иатижалар ва уларнинг янгилиги:
- аграр ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг объектив зарурлиги, бу жараён билан тижорат банкларнинг фаолияти ўртасида ўзаро чамбарчас боғлиқликнинг мавжудлиги, бунда борган сари банклар фаоллигининг ошиб бориши илмий жихатдан асослаб берилди;
- аграр ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида банклар фаоллигини ошириш борасида мавжуд бўлган асосий тенденциялар аниқланди;
фермер хўжаликларини имтиёзли кредитлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан аник таклиф ишлаб чиқилди;
- республикамиз тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалик корхоналарига хисоб-китоб хизмати кўрсатишни такомиллаштириш йўллари ишлаб чиқилди ва асослаб берилди.
Амалий ахамияти: тадқиқот жараёнида илгари сурилган алоҳида амалий таклифлар қишлоқ хўжалигини молиялаштиришни такомиллаштириш тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилиши мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотни амалга ошириш натижасида ишлаб чикилган аник таклифлар ва тавсиялар тижорат банкларининг фаолиятида қишлоқ хўжалик корхоналарига банк хизмати кўрсатишни такомиллаштириш тадбирларини ишлаб чиқишда муваффақиятли қўлланилди.
Қўлланиш сохаси: банк тизими.
Барчага маълумки, ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусиятлари, жозибадорлиги ва ўзига ром қилувчи томонлари мавжуд. Шунингдек, уларнинг баъзилари бошқалари билан ёнма-ён ривожланиб юксалади. Худди шундай форс ва туркий тиллар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Узоқ асрлар давомида ушбу тилларда сўзлашувчи халқлар қўшничилик асосида турли воқеаларни бошдан кечирдилар, шу жумладан, адабий ва лингвистик ҳолатларга дуч келдилар. Ушбу тиллардаги сўзлар бирбирларига ўтиб, баъзилар янги маъно касб этди. Баъзи сўз ясаш усуллари ва воситалари ўзлашди, бу орқали эса ўзларининг тилларини янги сўзлар билан бойитдилар. Ушбу жараён ўрта асрларда яшаб ижод этган шоир ва ёзувчиларнинг асарларида кўп кузатилади. Туркий тилда юқори маҳорат ила ижод қилган Алишер Навоий форс ва араб тилларини жуда яхши билгани учун асарларида сўзларни оқилона қўллайди. Шунингдек, бирор тушунчани етказиб берадиган сўз туркий тилда бўлмаса, форс ва араб тилларидан фойдаланиб, асарларида ушбу сўзларни ишлатади ёки ўша тиллар бўйича кузатувлари натижасида моделлар асосида ўзи сўз ясайди. Шундай моделлардан бири “арабий ўзак +- زاس -sāz форсий аффиксоид” бўлиб, мазкур модел асосида ясалган сўзларнинг кўпи “Ҳайрат ул-аброр” достонида ҳам учрайди. Уларни аниқлаш ва тадқиқ қилиш ушбу изланишнинг мақсадидир. Тадқиқотимиз давомида’ayšsāz, bаẕlsāz, ġāliyаsāz, jilvаsāz, nаġmаsāz, nаqšsāz, sаjdаsāz, vāsiṭаsāz сўзлари юқорида келтирилган модел асосида, яъни айнан арабий ўзакка- زاس-sāz форсий аффиксоиди қўшилиши орқали ҳосил бўлганлигини кузатдик. Ушбу мақолада келтирилган сўзлар модел асосида структур ва семантик таҳлилга тортилган бўлиб, уларнинг маънолари контекстдан аниқланди. Кўриб чиқилган сўзлардан bаẕlsāz “ато қилувчи”, “инъом берувчи”, jilvаsāz “жилва қилувчи”, “нур таратувчи”, sаjdаsāz “сажда қилувчи”, vāsiṭаsāz “восита қилувчи” кабилари кузатилган луғатларда учрамади. Уларни шоир “арабий ўзак +- زاس -sāz форсий аффиксоид” модели асосида асарларида қўллаш учун ҳосил қилган, деган хулосага келишимиз мумкин.
Мақолада Ўзбекистонда магистрал қувур транспорти фаолиятини норматив-ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилишга ҳаракат қилинган. Муаллиф магистрал қувур транспортига оид хорижий мамлакатларнинг қонунчилигини таҳлил қилади ва Ўзбекистонда ушбу фаолиятни норматив-ҳуқуқий тартибга солиш эҳтиёжларини кўрсатиб ўтади. Муаллиф магистрал қувур транспортида ташишларни амалга ошириш мураккаб жараён эканлигини таъкидлайди ва ушбу соҳани ҳуқуқий базага эга бўлиши ҳамда ҳуқуқий тартибга солишнинг аниқ механзими ва тизими яратилиши кераклиги тўғрисида хулосага келади.
Ушбу мақолада муайян этник гуруҳни ташкил топиши, ўзаро мулоқот жараёнида умумий тил ҳамда урф-одатларни шаклланиши. Этник жамоа вакилларининг ўзининг мавжудлиги, атрофдаги маънавий, маданий, табиий жараёнларга муносабатлари этносоциологик жиҳатдан ўрганилган. Шунингдек, этник онг ва этник ўз-ўзини англаш, этник ўзига хосликнинг шаклланиш жараёнлари ҳақида фикрлар келтирилган. Тадқиқот мавзусига оид турли адабиётлар атрофлича таҳлил қилинган.
Ҳозирда ахборот-коммуникатив жараён жадал суратларда тезлашиб, коммуникация воситалари такомиллашиб бормоқда. Ҳар бир алоқа воситасининг ахборот етказиб беришда ўз услуби ва имкониятлари мавжуд. Оммавий алоқа воситаси телевидение техника ёрдамида вербал ва визуал коммуникация унсурларидан фойдаланиб ахборотни кўп сонли аудиторияга узатади. Коммуникант (томошабин) ва коммуникатор (телевидение, яъни мазкур манба орқали маълумотларни узатиш истагида бўлган соҳа вакиллари) ўртасида коммуникатив алоқа ўрнатилади. Коммуникант ахборотни визуал ҳамда вербал коммуникация орқали қабул қилади. Г.Г.Почепцов коммуникацияга “вербал ахборотни новербалга ва аксинча новербални вербалга қайта кодлаштириш жараёни” [Почепцов, Г.Г. 2001: с.14.] деб таъриф берган. Телевидениенинг ижод аҳлиэса вербал ва новербал воситалар ила ахборотни визуаллаштирад и. В а уста мусаввир ўз асарида турли рангларни чаплаштириб ташламаганидек, адиб, кино ва телевидение аҳли ҳам сўзларни талабчанлик билан танлаши лозим. Телевидение қаламга олинадиган сўзни ҳам, талаффуз этиладиган сўзни ҳам инкор этмайди. Бу қудратли восита тасвир яратишга, тасвирни тўлдиришга, томошабин - тингловчи билан алоқа ўрнатишга, мавзунинг концепциясини очишга хизмат қилиши назарда тутилади.
Совуқ уруш халқаро муносабатларда нафақат анъанавий ҳукмронлик учун курашнинг кейинги босқичи, балки қарама-қарши кучларга маълум қадриятлар тизимини, ижтимоий тузилмани, сиёсий режимни ва бошқаларни ўрнатишга қаратилган мафкуравий уруш эди. қарама-қарши кучларнинг мафкуравий тўқнашуви Совуқ урушнинг муҳим таркибий қисмига айланди. Совуқ уруш тугаши билан Ғарбда "тарихнинг охири" ва "мафкураларнинг охири" муаммолари долзарб бўлиб қолди. Дунё сиёсати ғоявий ўлчамларини йўқотганлиги аксиомага айланди. Аммо, аслида, мафкуравий таркибий қисм янги пайдо бўлаётган "янги" дунё тартибига чуқур сингиб кетган. Ҳатто Ғарб давлатларининг пайдо бўлаётган халқаро муносабатлар тизимидаги устунлиги нео-либерализмнинг постулатлари билан қонунийлаштирилди. АҚШ президенти Д. Трампнинг ҳокимият тепасига келиши ва Америка ташқи сиёсатидаги ўзгаришлар замонавий халқаро муносабатлар тизимидаги чуқур ўзгаришларни таъкидламоқда. Либерал парадигманинг глобал миқёсда сўзсиз устунлиги астасекин ўз ниҳоясига етмоқда. Ушбу жараён жаҳон сиёсатидаги "бир қутбли дунё" тугаши ва кўп марказли дунё тартибини босқичма-босқич шакллантириш жараёни туфайли тезлашади. Дунё нотинч даврга кирмоқда ва унинг асосий хусусиятларидан бири, эҳтимол, мафкура таъсирининг пасайиши ва сиёсий ва ноаниқ халқаро муҳитда қарор қабул қилишда интеллектуал доминант сифатида сиёсий реализмнинг кучайиши бўлиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати мониторингини ўтказиш жуда кўп вақт ва маблағ сарфланадиган жараён бўлиб, ҳозирда унинг замонавий технологияларидан бири бўлган учувчисиз учиш аппаратлари афзалликларидан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд бўлган ерларни назорат қилиш ва кузатишда муҳим ахамиятга эга бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан, мақолада ерларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари билан тўлиқ қамралганлигини, экинларнинг ҳолатини мунтазам равишда мониторинг қилиш ишларини учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида амалга ошириш афзалликларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган.
Глобаллашув даврининг ўзига хос жиҳатларидан бири олий таълим маконида технологик ривожланиш туфайли ахборот технологиялари, масофавий ўқитиш ва бошқа янгиликларнинг пайдо бўлиши натижасида анъанавий университет тушунчаси эскириши яққол кузга ташланди. Бу жараён фикримизча, анъанавий университетнинг аҳамиятини тез орада пасайишига олиб келмайди. Чунки ,олий таълим маконидаги тенденциялар ҳамма ерда бир вақтда ва бир кўринишда ривожланиб бормаяпти.Янги ахборот ва рақамли технологияларни таълим жараёнига жалб қилиш ва улардан ҳамма жойда таълим сифатини яхшилаш воситаси сифатида фойдаланишда ривожланган ва ривожланаётган давлатлар ўртасида катта фарқ мавжуд. Бироқ, ХХI асрда жаҳонда академик муҳитни ўзгартиришнинг асосий омилларидан бири бўлган жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда
Мазкур мақола “Қадимги Хитойда анъанавий математикада рақамларнинг ишлатилиши “ деб номланиб , унда математика саҳасига оид бўлган жараён акс этган. Мақолада қадимги Хитойда математик терминларнинг келиб чиқиши ва ишлатилишига оид аниқ адабиётлар келтирилган. Бир қанча олимларнинг фикрлари баён қилинган.
Мазкур мақолада инновация тушунчасига батафсил таърифлар ерилган. Шунингдек, инновациянинг ҳаёт циклининг асосий таркибий қисмлари белгиланган ҳамда Ўзбекистон корхоналари учун кредит олиш бўйича чекловларини камайтириш ва умуман молия тизимини ривожлантириш бўйича тавсиялар келтирилган.
Бизнинг илмий ишимизда Самарқанд вилояти меҳнат мигрантларини охирги 5 йил ичида мамлакатимизни тарк этиб ва қайтиб келганларнинг хусусиятлари ўрганилган. Текшириш натижаларига кўра, меҳнат мигрантларнинг мамлакатимизни қандай турда тарк этишидан қатъий назар, жинсий йўл билан юқадиган юқумли касалликларга мойил бўлади, асосан ОИВ/ОИТС касаллигининг юқиши ҳам бундан мустасно эмас, чунки бундай холатларда ушбу касаллик аниқланган кишилар тиббий ёрдам олишдан чекланган бўлади ва кўпгина тўсиқларга учрайди. Жинсий йўл билан юқадиган юқумли касалликлар, бу инсонлар организмидаги энг долзарб муаммолардан бири бўлиб, у нафақат хар ҳил микроорганизмлар, вируслар ва зарарли ташқи таъсирларга қарши курашадиган “жанг майдони” эмас, балки организмнинг умумий соғломлигини кўрсатадиган ойна ҳам бўлиб ҳисобланади. ОИТС касаллигига чалинган аксарият инсонлар ўз бошимчалик билан уйида даволанади. ОИТС касаллиги натижасида инсон организмида асосан микроорганизмлар билан курашадиган иммун жараён сусайиб кетади.
Бугунги кунда доменларга доир низоларни анъанавий одил судлов доирасида кўриб чиқиш узоқ давом этадиган ва самарасиз жараён ҳисобланади. Бу муаммони ечиш учун мамлакатимизда ва чет элда низоларни ҳал қилишнинг процессуал жиҳатдан соддалаштирилган, лекин самарали механизмини яратиш йўлида қадамлар ташланган.
Миср ўрта аср тарихида туркий султонлардан тўлунийлар, ихшидийлар, мамлукларни ўзига хос жиҳатлари кўзга ташланади. Бу даврларда барпо этилган диний тарихий обидалар, қадамжолар бу султонларни фаолиятларини бир қисми бўйича маълумот бера олади. Ушбу илмий мақолада 1250-1517 йилларда Мисрда ҳокимиятни қўлга киритган мамлук султонларининг ҳукмронлиги ва унинг шаклланиш жараёнлари, дастлаб Мисрга мамлукларни кириб келиши, уларни тахтни эгаллаши билан боғлиқ тарихий воқеалар ўрганилган ва таҳлил қилинган. Шунингдек буржий мамлук султонларининг ҳукмронлик даври (1382-1517) билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилган. Юқорида зикр этилган масалалар билан бир қаторда, ушбу мақолада баҳрий мамлуклардан кейин тахт тепасига келган буржий мамлукларга оид маълумотлар ўрганилган: нима сабабдан улар ҳукмронликни ўз қўлларига олганлари каби масалалар тарихий фактлар асносида таҳлил қилинган. Ўрганилатган даврнинг яна ўзига хослиги ва аҳамиятли жиҳати – араб маданиятига жадал равишда туркий унсурларнинг кириб келиши эди