Ушбу мақолада гендер тилшунослигини ривожлантириш асослари ҳақидаги
илмий фирклар ёритиб берилган
Электр энергияси саноати ҳар бир мамлакатда саноатнинг таянч асоси бўлиб, иқтисодий ўсишни таъминлашни ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳажмининг ўсишисиз тасаввур этиб ҳам, таъминлаб ҳам бўлмайди. Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида “…янги электр энергия ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва мавжудларини модернизaция қилиш, паст кучланишли электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини янгилаш асосида аҳолини электр энергияси ҳамда бошқа ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш”2 муҳим вазифа эканлиги белгилаб олинган эди.
Ушбу мақолада жаҳон иқтисодиётида туризм индустриясининг ҳиссаси ва унинг сўнгги йилларда жадал суръатлар билан ривожланаётгани ҳақидаги маълумотлар асосида мазкур соҳанинг Ўзбекистон иқтисодиётини юксалтиришда ҳам муҳим роль ўйнаши ва долзарб эканлиги ёритиб берилган. Шу билан бирга Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида туризм индустриясининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинган ҳамда унинг миллий иқтисодиётлардаги ўрни, роли ва устувор аҳамияти очиб берилган. Туризм бўйича илғор давлатлар сафида турувчи ва минтақа давлатлари ичида эса пешқадам ҳисобланган Туркия ҳамда бошқа ноараб давлатлардан бўлган Эрон ва Исроилда мазкур соҳанинг ривожига ижобий ёки салбий таъсир этувчи омиллар кўрсатиб берилган. Мақолада халқаро туризм ҳолатини акс эттирувчи иқтисодий кўрсаткичлар, яъни мамлакатларга ҳар йили ташриф буюрадиган сайёҳлар сони, туризмдан келадиган даромад ва унинг ЯИМ даги ҳиссаси бўйича статистик маълумотлар жадвал шаклида келтирилган. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларидаги туризм ривожи ушбу соҳадаги жаҳоннинг илғор мамлакатлари кўрсаткичлари билан қиёсланган. Туризм ривожи учун биринчи навбатда, энг муҳим омил – бу мамлакатдаги тинчлик-хотржамлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик эканлиги алоҳида таъкидланган. Шунингдек, туризмни ривожлантириш Ўзбекистон учун ҳам аҳамиятга молик экани ҳамда унинг яқин истиқболдаги прогноз кўрсаткичлари баён этилган.
Ҳозирда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжаликларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳаракатлар лизингни республика иқтисодиётга жорий этиш заруриятини кун тартибига қўйди.
XIX иккинчи ярми – XX бошларида Марказий Осиёнинг табиий фанларига оид минглаб илмий тадқиқотлар, асарлар, рисолалар яратилди. Улар ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг қўлёзма фондлари ва кутубхоналарида сақланмоқда. Шу жумладан, таниқли мутафаккир Аҳмад Донишнинг бой илмий-маънавий мероси Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг Шарқ қўлёзмалар фондида сақланади. Мақолада унинг асарлари ва рисолаларининг фонд рўхатидаги тартиб рақамлари кўрсатилган. Унинг фаолиятида табиий фанларга оид қарашлари таҳлил қилинган. Муаллиф унинг табиий фанларга оид қарашлари акс этган асарларини ўрганишга катта эътибор қаратади. Булар қаторига Аҳмад Донишнинг “Наводир ул вақоеъ”, “Глобус ва ундан фойдаланиш рисоласи”, “Глобус ва ундан фойдаланиш рисоласи” каби асар ва рисолалари киради. Бундан ташқари Табиатшунослик, Ернинг вужудга келиши ва ҳолати, сайёралар ҳаракати, Ой ва Қуёш тутилиши каби ҳодисаларга нисбатан Аҳмад Донишнинг илмий ёндашуви баён этилган. У ўзининг табиий фанларга оид асарларининг барчасини илмий ҳулосаларга асосланган ҳолда ёритган.Илмий мақола мавзусини ёритишда тарихийлик, тизимли таҳлил ва тушунтириш усулларидан фойдаланилди. Қайд этиш лозимки, XIX иккинчи ярми – XX бошларига келиб Марказий Осиё рус ва хорижий тадқиқотчиларининг фаол изланишларининг объектига айланди.Бунинг натижасида эса Марказий Осиёнинг табиий шароитларига бағишланган юзлаб тадқиқотлар яртилди. Бу эса бевосита география фанининг юқори даражада тараққий этганлигидан далолат беради. Бу даврдаги Россияда табиий фанлар соҳасидаги ўзгаришлар Марказий Осиё мутафаккирлари, маърифатпарварларинг фаолиятида ҳам сезиларли даражада акс этди. XIX оҳири – XX бошларида ўлкада кенг ривожлана бошлаган маърифатпарварлик ҳаракати доирасида жамиятнинг илғор фикрли вакилларидан бири Аҳмад Дониш дунёвий илм-фанни ривожлантириш заруриятини тобора чуқур англаб, анъанавий фан ва таълимни жаҳон ютуқлари даражасига кўтариш лозимлиги ҳақидаги ташвиқотни ўз асарларида кучайтирди. Аҳмад Донишнинг асарлари Марказий Осиё халқларинг XIX асрлаги тарихи ва маданияти, балки табиий фанлар – топография, хариташунослик, астрономия, географияга оид билимлар бўйича маълу-мотларни бера олади. Унинг илмий-маънавий мероси халқимизнинг кейинги илмий тараққиётига асос бўлиб ҳизмат қила олади. Зеро, сўнгги асрларда, ҳусусан, XIX оҳири -XX аср бошларида аждодларимиз ҳам ўзларидан аввалги яратилган интеллектуал салоҳиятдан унумли фойдаланиб келган эди.
Ушбу мақоланинг мақсади такафул суғуртанинг дунё мамлакатларида пайдо бўлиши ва ривожланиши, ушбу суғуртанинг ўзига хос хусусиятлари ва ўзаро суғурта ҳамда тижоратга асосланган суғуртага ўхшашлик ва фарқли жиҳатларини ҳамда афзалликларини ёритиб бериш, шу билан бирга, такафул суғуртанинг Ўзбекистонга кириб келиши, ҳуқуқий асослари билан боғлиқ муаммолар ва бундан кейинги ривожлантириш масалалари тўғрисидаги хулосаларни шакллантиришдан иборат. Муаллифлар томонидан такафул суғуртанинг марказий осиёда мусулмон динига эътиқод қилувчи халқларнинг катта қисми яшайдиган Ўзбекистон учун муҳимлиги, шуни эътиборга олганда ушбу суғурта шаклининг мамлакатда тез оммавийлашиши мумкинлиги ва бунинг учун уни кенг омма олдида реклама қилиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлиги келтириб ўтилган.
Мақолада иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун иссиқлик ва электротехника саноатини ривожлантириш бўйича дунё прогнозлари келтирилган. Таъкидланишича, энергия турларини ишлаб чиқаришнинг ўсиши нафақат қазиб олинадиган ёқилғи сарфини кўпайиши, балки экологик вазиятнинг ёмонлашиши билан боғлиқ. Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарадиган қуёш қурилмаларидан фойдаланиш бўйича хорижий тажрибани ва Ўзбекистон Республикасининг қулай иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, мавжуд турар-жой биноларини иситиш учун қуёш ҳаво иситгичларидан фойдаланиш, турар-жой бинолари ва қуритиш қурилмаларини қиммат конструктив ва технологик ечимларсиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш, шунингдек, биноларни тез иситиш истиқболлари муҳокама қилинди. Бундай коллектор, ҳаво пастроқ иссиқлик сиғимига эга бўлишига қарамай, иссиқликнинг тенг тақсимланишини таъминлай олади ҳамда ҳарорат бўйича ҳам, етказиб бериладиган ҳаво миқдори бўйича ҳам яхши тартибга солинади. Бундан ташқари, табиий конвекция шароитида ишлайдиган коллекторларни анъанавий иситиш тизими билан муваффақиятли бирлаштириш мумкин.
Шу билан бирга, мақолада шунингдек, қуритиш технологиясида ҳаво иситгичларидан фойдаланишнинг ижобий тажрибаси кўрсатилган. Хусусан, қуёш сув иситгичининг саноат намунаси республиканинг сув хўжалиги учун суғориш тизимларининг насос станцияларида ишлатиладиган трансформатор ўровларини қуритиш учун ишлатилган. Ҳаво иситгичларидан фойдаланиш нафақат сезиларли ёқилғи, энергия ва пул маблағларини тежашга, балки Ўзбекистон Республикасининг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга имкон беради.
Дунёда медиатехнологияларнинг шиддатли ривожланиши натижасида техноэтика илмий-амалий тадқиқотларнинг асосий тармоқларидан бирига айланиб бормоқда. Ахборот технологиялари инсониятнинг ҳаёт тарзи, таълим ва меҳнат жараёнлари, оилавий муносабатлари ҳамда давлатнинг фуқаролик жамияти билан ўзаро алоқасида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Жамият ахборотлашувининг жадаллашуви ижобий жиҳатлар билан бир қаторда, ўқувчи-ёшларнинг зарарли ахборотлар таъсиридан ҳимоя қилишни тақозо этмоқда. Айниқса, ахборот хуружларининг турли кўринишларидан ўсиб келаётган авлодни ҳимоя қилиш, ўқувчи-ёшларда ахборот истеъмоли маданиятини ривожлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Мамлакатда паррандачилик соҳасини ривожлантириш ушбу йўналишда мамлакат аҳолисини юқори сифатли парранда гўшти ва тухум маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга маҳаллий паррандачилик маҳсулотларини сотишни кўпайтириш, ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш, бу орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш, мазкур соҳада замонавий ахбороткоммуникация технологиялари ва илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланишни каби долзарб масалаларга эътибор қаратилган.
Экология бўйича янги қонунчилик соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, кейинги ўн йилликда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида экология ҳуқуқи назариясининг янада тараққий этишига хизмат қиладиган энг муҳим устувор институтлар, йўналишлар қуйидагилар бўлиб қолади. Биринчидан, ген инженерияси соҳасида атроф муҳит масаласи. Иккинчидан, энергетикада (қуёш, шамол, сув, иссиқлиқ энергетикалари) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш. Учинчидан, экологик туризм фаолиятни
ривожлантириш, инвестиция ва технологияларни жалб этиш. Тўртинчидан, трансчегаравий сувлардан фойдаланиш, трансчегаравий чиқиндилар каби масалалар.
Мақолада олий таълим ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларининг таъсири тадқиқ этилган. Олий таълимни 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясидаги стратегик вазифалардан келиб чиқиб, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий шакллари ва рақамли технологиялари имкониятлари таҳлил қилинган. Мақолада илгари сурилган ғояларнинг мақсади – АКТ имкониятларидан самарали фойдаланиб, таълим сифатини оширишдир.
Мақолада чакана банк хизматлари тушунчаси, чакана банк хизматларини ривожлантиришнинг Ўзбекистон банк тизимидаги долзарблиги, чакана банк хизматлари ҳақида хорижлик ва маҳаллий олимлар фикр-мулоҳазалари, банкларни трансформация қилишда чакана банк хизматларининг аҳамияти, чакана банк
хизматларининг амалдаги ҳолати, чакана банк хизматларини ривожлантириш бўйича муаллиф ёндашувлари ва фикрлари келтирилган.
Мазкур мақолада инновация тушунчасига батафсил таърифлар ерилган. Шунингдек, инновациянинг ҳаёт циклининг асосий таркибий қисмлари белгиланган ҳамда Ўзбекистон корхоналари учун кредит олиш бўйича чекловларини камайтириш ва умуман молия тизимини ривожлантириш бўйича тавсиялар келтирилган.