Туғма мия фалажига чалинган болалар ва ўспиринларда етиопатогенез, клиник хусусиятлари ва тиш касалликларини даволаш усулларига бағишланган сўнгги йиллардаги адабиётлар ўрганилди. Статистик маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, болалар орасида туғма мия ярим палси билан касалланиш кўпаймоқда, уларга тиш касалликлари бўйича кўрсатилаётган ёрдам етарли даражада самарали емас. Беморларда оғиз бўшлиғи ва тишларнинг турли патологик ҳолатлари кўпаяди.
Мазкур мақолада миллий иқтисодиётни инновацион ривожлантиришга ўтиш шароитида “Ўзбектелеком” АКнинг амалдаги ҳолатини SWOT-таҳлил усулида баҳолаш орқали унинг кучли ва ожиз томонлари, имкониятлари ва унинг фаолияти борасидаги таҳдидлар аниқланган ҳолда компания фаолиятининг устувор йўналишларини ривожлантириш бўйича қатор илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада олий тиббий таълим талабаларида интеллект ва унинг ривожланиши билан боғлиқ муаммолар ўрганилган.Мақолада юқори даражадаги мавҳум фикрлаш ва муаммони ҳал қилиш кўникмаларини талаб қилувчи мураккаб фанларни ўрганаётган талабаларда интеллектни ривожлантириш хусусиятлари муҳокама қилинади. Мақолада талабаларнинг интеллектини ривожлантиришга ёрдам берадиган омиллар, усуллар ва технологиялар, жумладан, фаол ўқитиш усуллари келтирилган. Шунингдек, талабаларнинг ўз-ўзини тартибга солиш ва ўз-ўзини рағбатлантириш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берадиган усуллар, шунингдек, талабаларнинг мулоқот ва ижтимоий интеллект кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берадиган усуллар тавсифланган. Мақола маълумотлари ўз касбий малакасини оширмоқчи бўлган олий тиббий таълим ўқитувчилари ва ўзлаштиришш даражасини оширишни истаган талабалар учун фойдали бўлиши мумкин.
Мақолада Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг ҳозирги босқичида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсад ва вазифалари таҳлил
қилинган. Шунингдек, қишлоқ ҳудудий тизимларини ривожланишини баҳолаш мезони, уларни бошқариш тамоиллари ҳамда асосий шартлари таклиф этилган.
Mақола миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантириш омилларига бағишланган. Мақолада, миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантиришга таъсир қилувчи омиллар баён қилинган, шунингдек миллий инновацион тизим омилларининг ўзаро алоқалари модели ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада маркетинг логистикасининг мазмуни, унинг таркибий қисмлари, маркетинг ва логистика функцияларининг бирлашиши, улгуржи савдода маркетинг логистикасининг аҳамияти ва ривожлантириш йўллари ёритилган.