Ушбу мақолада биз KSP (Корейс тилини махсус мақсадларда ўрганиш) учун тил ўрганувчининг "эҳтиёжлари" таҳлили бўйича кичик сўровнома кўрсатдик ва ўрганувчиларнинг эҳтиёжларига кўра самарали тил курсларини ишлаб чиқишда "эҳтиёжларни таҳлил қилиш" ёрдами ҳақида муҳокама қилдик. Бошқа KLT
(Корейс тили курслари) сингари, KSP дастурлари ҳам KL (Корейс тили) ўқитувчиларидан яхши билим талаб қилади ва тил курсларини ташкиллаштириш бўйича "мутахассислар" (яъни тилни ўз мутахассисликлари) мақсадида ўрганувчилар
билан ҳамкорликда жамоавий ишлашни талаб қилади. Тиббиёт ходимлари учун KSP
курсининг самарадорлигини ошириш учун ўрганувчиларнинг "тильдаги эҳтиёжлари"
таҳлили ўтказилди. Триангуляция шифокорларнинг Корейс тилини билишларидаги "эҳтиёжлари", "камчиликлари", "истаклари" ни аниқлаш учун маълумотларни тўплаш мақсадида ишлатилди. Триангуляция усули ярим тузилган суҳбат, анкета ва кузатишдан иборат эди. Маълумотлардан олинган натижалар думалоқ диаграмма ва қуйидаги жадвалларда кўрсатилган. Статистик маълумотлар шуни кўрсатдики, асли Ўзбеклар бўлган шифокорлар корейс тилини яхши билишади, лекин мулоқот қилиш кўникмаларини оширишга «эҳтиёжлари» бор.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таъсирини баҳолаш тизимига доир айрим масалалар кўриб чиқилган, шунингдек мақолада қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими, усул ва воситалари таҳлил қилиниб, уларни такомиллаштириш юзасидан хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот объекти: инглиз ва ўзбек тилларидаги инсоннинг ташки кўринишини тасвирловчи қўшма сўзлар.
Тадқиқотнинг максади: инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги инсон ташқи кўринишини тасвирловчи қўшма сўзларнинг лингвокультуралогик ва гендер хусусиятларини тадқик қилиш.
Тадқиқот методлари: компонент таҳлил методи, контекстуал таҳлил методи, статистик метод ва лингвокультуралогик тахдил методи.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги. Ишда: 1) инсон ташки кўринишини тасвирловчи кўшма сўзлар хар томонлама ва комплекс равишда тавсифланди; 2) инсон ташки кўринишини характерловчи кўшма сўзларнинг лингвокультуралогик ва гендер жиҳатларига кўра моҳияти очиб берилди; 3) инсон ташки кўринишини характерловчи кўшма сўзларнинг миллий-маданий ўзига хослиги кўриб чиқилди; 4) қўшма сўзлар лингвокультурема сифатида кўриб чиқилди; 5) инсон ташқи кўринишини тасвирловчи кўшма сўзларда стилистик услублар ва метафорик номинацияларнинг тутган ўрни ўрганилди ва б.
Амалий ахамияти: тадкиқот натижаларидан инглиз тили лексикологияси, стилистикаси, шунингдек, тилларнинг қиёсий типолоогияси, лингвокультуралогия фан ва курслари бўйича маърузаларни ўқишда, диссертация, дарслик ва ўкув кўлланмаларини ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: тадқиқот натижалари ЎзДЖТУ таржимонлик ва инглиз филологияси факультетларида ўқитиладиган қиёсий стилистика, матн интерпретацияси, қиёсий типология, лекискология каби фан ва курслар бўйича маъруза ва амалий машғулотлар жараёнига татбиқ қилинган.
Қўлланиш сохаси: умумий тилшунослик, стилистика, қиёсий тилшунослик, когнитив тилшунослик, лингвокультуралогия, матн интерпретацияси, гендершунослик.
Миллий адабий меросни қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида ҳар тарафлама чуқур ўрганиш, илмий тадқиқ этиш, ундан жамият маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланиш бугунги кунда адабиётшуносликнинг ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифаларидан бирига айланди. Зеро, “Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”.
Бугун, айниқса, XIX аср охири XX аср бошларидаги адабий жараённи, бу даврда яшаб фаолият кўрсатган, миллатни юксак маданият ва маърифатга тарғиб этган маърифатпарвар ижодкорлар меросини ўрганиш айрича аҳамиятга эга. Бинобарин, “...жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир. Асримиз бошида Туркистонда кечган воқеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди”
Шу жиҳатдан, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, шоир ва адиб, адабиётшунос ва мутаржим, муаррих ва этнограф сифатида ўзидан бой мерос қолдирган, хаттотлик ва журналистик фаолияти билан миллий маънавият ривожига улкан ҳисса қўшган, замонасининг машҳур табиб-ҳакимларидан бири сифатида эл дардига малҳам бўлган серқирра истеъдод соҳиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини, айниқса, шоир ҳаётининг ўн саккиз йили кечган хориждаги даврини илк манбалар асосида тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Фурқатшуносликда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даври ҳақида мулоҳаза билдирилган тадқиқотлар муайян даражада мавжуд. Шунга қарамай, уларни таҳлил этиш натижалари бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар кўп эканлигини кўрсатади.
Бу ҳақдаги энг дастлабки маълумот Исмоилбек Гаспрали муҳаррирлигида нашр этилган “Таржимон” газетасининг 1896 йил 18 август 32-сонида учрайди. Газетадаги “Кошғар” сарлавҳали хабар-мақолада Фурқат машҳур ўзбек шоири ва сайёҳи сифатида эътироф этилади. Унинг Ёркент маданий ҳаёти ҳақидаги публицистик мақоласи хусусида мулоҳаза юритилади. Хабар-мақола, жадид матбуотининг Фурқат ижодига муносабатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
XX аср бошида Оренбургда нашр этилган “Шўро” журнали ва унинг Туркистон жадидчилик ҳаракатида тутган мавқеи мутахассисларга аён. Мазкур журналнинг 1909 йил 1-сонидаёқ Фурқатнинг “Мухаммас Муҳаммад Худоёрхон тилидан” асари тўла ҳолда эълон қилиниши шоир ижодиётига жадид мутафаккирларининг катта қизиқиш билан қараганлигини кўрсатувчи яна бир муҳим далилдир
Шу пайтгача Фурқатнинг чет эллардаги ҳаёти ва ижоди у ёки бу даражада тадқиқ этилган бир қанча мақолалар тўпламлари 5 , рисолалар 6 , танқидий-биографик очерк 7 , услубий қўлланма 8 ҳамда монографик асарлар 9 яратилди. Мазкур тадқиқотларда Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даврини ўрганиш жиҳатидан муайян ютуқлар қўлга киритилди. Бизнингча, уларда эришилган илмий натижаларни қуйидагича тасниф этиш мумкин:
1. Ўша пайтдаги сафар йўллари йўналиши асосида Фурқатнинг чет элларга қилган саёҳати маршрути белгиланди 10 .
2. Шоирнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид янги манбалар аниқланиб, илмий муомалага киритилди, тадқиқ ва таҳлил этилди 11 .
3. Фурқат чет элларда ёзган бир қанча асарларнинг илмий таҳлили амалга оширилди 12 .
4. Шоирнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари ҳақида турлича мулоҳазалар билдирилди.
Кўриниб турибдики, адабиётшуносликда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини илмий ўрганиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилган. Лекин, мазкур тадқиқотларнинг аксарияти учун, хусусан, шўро замонида яратилган илмий ишлар учун хос бўлган, яққол кўзга ташланиб турадиган ва асл моҳиятга кўпда мувофиқ келавермайдиган бир хусусиятни ҳам айтмасликнинг иложи йўқ. Бу ҳам бўлса, деярли ҳар бир шеър, ҳар бир асар талқинида коммунистик мафкура талаблари асосидаги ёндашувнинг, шоирни ўзи яшаб турган тузумдан норози, жабрдийда қилиб кўрсатишга, уни сунъий равишда динга, диндорларга қарши қўйишга уринишнинг очиқ сезилиб туришидир. Шунинг ўзиёқ бу асарларни янгича тафаккур асосида қайта баҳолаш, уларни биринчи навбатда бадиият намунаси сифатида тадқиқ этиш ва адабиётимиз тарихида тутган ўрнини белгилаш нечоғлик долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади.
Мазкур тадқиқотларда эришилган илмий натижаларни заррача камситмаган ҳолда, таъкидлаш жоизки, уларда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги масалалар етарлича ўрганилмаган:
1. Фурқатнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари.
2. Шоирнинг чор Россияси мустамлака сиёсатига муносабати.
3. Фурқатнинг хорижда ёзилган айрим асарларининг илмий таҳлили (Масалан, “Қавоиди Чин ва умуроти сиёсий”, “Рус аскарлари таърифида”, “Масарратнома” ва ҳ.қ.).
4. Шоирнинг ҳар бир хорижий мамлакатда қанча муддат бўлганлиги.
5. Фурқатнинг чет элларда ёзган асарлари матний тадқиқи.
Қуйидаги масалалар эса мутлақо ўрганилган эмас:
1. Фурқатнинг Араб мамлакатларида яшаган даврида яратилган диний-маърифий мавзудаги асарлари (“Ҳажнома” ва шу йўналишдаги шеърлари);
2. Хорижда ёзган асарларининг илк манбалар билан муқоясаси;
3. Шоир ҳаёти ва ижодига чет эллик олимларнинг муносабати;
4. Фурқат асарларининг хориждаги нашрлари таҳлили.
Ушбу илмий иш мавзуси мазкур муаммоларни ечиш йўлидаги интилиш эканлиги билан ҳам долзарб ҳисобланади.
Мазкур мақола маҳаллий давлатҳокимияти органларининг норматив тусдаги қарорларини экспертизадан ўтказиш тизими таҳлил қилинган ва уни такомиллаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқилган.
Блокчейн технологияси - бу "ўзаро кесиш", яъни иқтисодиёт, бошқарув, шу жумладан давлат, муниципал ва ижтимоий соҳаларда қўлланилиши мумкин бўлган технология. Блокчейн технологиясини амалга ошириш тажрибасини таҳлил қилишнинг долзарблиги қоидалар билан белгиланади ва ушбу технологияни миллий ва халқаро миқёсда амалга ошириш оқибатларини истиқболли баҳолаш учун асос яратади. Ушбу мақолада биз бу технологияни логистик жараёнлардан бўлмиш етказиб бериш ҳалқасида қўлланишининг ҳалқаро тажрибаси ўрганиб, керакли тавсиялар берамиз.
Мақолада Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини янги таҳрирда қабул қилиш зарурати ҳамда унинг мамлакатимизда тадбиркорлик ва инвестиция фаолиятини ривожлантиришга таъсири кўриб чиқилади. Меҳнат кодексининг янги таҳрири амалдаги таҳририни қанчалик ўзгартириши юзасидан мунозарали саволлар таҳлил қилинади. Хусусан, ижтимоий-меҳнат соҳасида ходимлар, бизнес вакиллари ва давлат ўртасидаги ўзаро зиддиятли муносабатларга нисбатан турли хил ечимлар таклиф этилади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини қабул қилиш юзасидан ягона ёндашув йўқлиги сабабли аввало унинг концепциясини ишлаб чиқиш лозимлиги
асослантирилади. Мазкур Кодекс концепциясининг асосини ташкил қилиши мумкин бўлган энг муҳим ғоялар таҳлил этилади. Меҳнат кодексини такомиллаштиришга доир миллий ҳуқуқшунос олимларнинг қарашлари ўрганилади. Шунингдек, айрим хорижий давлатларда (Грузия, Қозоғистон, Тожикистон) қабул қилинган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексларининг иқтисодиётга таъсири ўрганилиб, мазкур қонун ҳужжатининг тадбиркорликни ривожлантиришдаги ўрни илмий башорат қилинади.
Лингвокультурологиянинг асосий бирлиги маданий концептдир. Маданий концепт бу ментал бирлик бўлиб, онгдаги ментал ва психик ресурслар бирликларини ифодалашга ҳизмат қилувчи, ҳамда инсон тажрибаси ва билимларини акс эттирувчи информацион тузилма (Е.С.Кубрякова), маданиятнинг асосий бирлиги (В.И.Карасик), инсон онгидаги маданиятнинг ҳужайраси (Ю.С.Степанов). Концептга бўлган лисоний-маданий ёндашув концептни маданиятнинг таянч бирлиги сифатида қабул қилишни тақозо этади ва маълум бир маданият учун муҳим бўлган тушунчаларни ўзида акс эттиради.
Концептнинг тузилиши мураккаб. Ю.С.Степанов концептнинг уч таркибий қатламини ажратади: (1) асосий, бош белги; (2) қўшимча, ёки бир неча кўшимча, “пассив" белгилар: (3) ташқи, лисоний шаклда акс эттириладиган, одатда, умуман эътиборга олинмайдиган ички шаклни. Олимларнинг кўпчилиги (С.Г. Воркачев, В.И. Карасик, Маслова В.А.), концептнинг мураккаб тузилма эканлигини қайд этишади ва уни асосини куйидагилар ташкил этади деб таъкидлайдилар: 1) маъно; 2) образ; 3) қадриявий.
Концепт тузилишидаги конституентлар концепт майдонини ёки концептосферани ҳосил қилади. Миллий концептосфера - бу конкрет миллат учун характерли ҳисобланган концептларнинг йиғиндисидир, Концепт ўзида концептуал бўлак, элементларни тақдим этади. Унинг элементлари конкрет коммуникатив жараёнларда ўзларини намоён килади.
Fire/Water концептларининг лексик сатҳда вербаллашувини таҳлил қилиш натижасида биз қуйилагиларни аниқладик:
1) Fire/Water концепти лексик сатҳда лексик бирликлар, синонимлар ва антонимлар, қўшма сўзларда орқали ифодаланади;
2) ‘Fire’ концептининг ядровий концептуал маънолари қўйидагилардан ташкил топади: а) олов – иссиқлик ва ёритиш қуроли; б) олов – офат, улим, халокат, синов, азоб, ҳавф; в) олов – ёнғин; г) олов – хис туйғу;
‘Water’ концептининг ядровий концептуал маънолари қўйидагилардан ташкил топади: а) сув – таъмсиз, рангсиз ва хидсиз суюқлик; б) сув – водород ва кислороддан ташкил топган; в) сув – ичимлик суви ва сув таъминотини амалга оширувчи система; г) сув – индустрияда қўлланувчи модда.
3) ўрганилган барча тил бирликларда асосан олов концептининг иккита концептуал маъноси ифодаланади: а) олов – ёнғин; б) олов – уруш қўроли, отиш қўроли. Сув концепти эса асосан а) бефойда ва б) сув – офат маъноларини ўзида мужассам этади.
‘Fire’ концептининг фразеологик бирликларда вербаллашувини таҳлил қилиш натижасида fire компонентли фразеологик бирликларда асосан Fire концептининг образлилик ва қадриявий қисмлари ўз ифодасини топишини кўриш мумкин. Ижобий эстетик баҳо қўйидаги концепуал белгиларда ўз аксини топган: олов бу 1) ижобий ҳис туйғулар (севги, дўстлик, ёктириш); 2) интилувчанлик, тиришқоқлик; 3) мотивация қўроли. Салбий эстетик баҳо вайронагарчилик, ёнғин, уруш тушунчаларини ифодаловчи тил бирикмаларинингконцептуал белгиларида ўз аксини топган. Олов бу 1) ёнғин, офат, халокат; 2) уруш ва отишқўроли; 3) салбий хис-туйғулар: жаҳлдорлик; 4) қийин синов, азоб; 5) вақт танқислиги; 6) танқид қўроли ва хк.
‘Water’ компонентли фразеологик бирликларда, сув 1) ҳаётдаги турли вазиятларни ифодаловчи хосса; 2) бошқа суюқликларга нисбатан фойдасиз ва арзон; 3) муқаддас суюқлик сифатида изоҳланади. Шу билан бирга, сув ва олов вайронагарчилик, табиий офат каби концептуал белгиларни ўз семантикасида акс этади.
Шундай қилиб, инглиз лингвомаданиятида олов асосан салбий буёқдорликга эга бўлиб, вайронагарчилик, азоб, уруш, ёнғин каби тушунчалар билан боғлиқ. Бу оловнинг табиий офат эканлиги, чўғ олганда уни тўхтатиб бўлмаслиги, уруш қўроллари асосан ўтга алоқадорлиги (ўқ, снаряд, пушка, бомба) билан боғлиқ. Олов тушунчасининг инсон хис-туйғулари билан боғлиқ эканлиги, кишининг физиологик хусусиятлари билан боғлиқ (инсоннинг жаҳли чиққанда, уялганда, севиб қолганда қизариши, бадан хароратининг кўтарилиши ва ҳк.).
Бугунги кунда аутизмни коррециялашнинг энг самарали усулларидан бири бу хулқ-атвор терапияси ёки АВА (Applied behavior analysis) хулқ-атворни амалий таҳлил қилиш усулидир. АВА терапия - бу хулқ-атворнинг таълим технологиялари ва усулларига асосланган интенсив ўқув дастури. АВА фан сифатида атроф-муҳит омилларининг хулқ-атворга таъсирини ўрганади ва инсон хатти-ҳаракатларини ўзгартириш учун ушбу омиллардан фойдаланади [1,9].
Мақолада Марказий Осиё республикаларининг таълим соҳасидаги сиёсатидаги ўзига хос хусусиятлар таҳлил қилинар экан, уларга нисбатан Эрон томонидан амалга оширилган оммавий дипломатиянинг асосий йўналишлари очиб берилади. Эрон минтақа давлатлари билан ҳамкорликда таълим ва маданият соҳасида қатор лойиҳаларни амалга ошириш орқали Марказий Осиёда “юмшоқ куч” сиёсатини қўллай олиши имкониятлари ва амалга ошириш ресурслари, механизмлари ҳам ўрганилган. Шунингдек, Эроннинг ушбу давлатлар таълим бозоридаги иштироки
динамикаси таҳлил қилинади. Хусусан, Қирғизистоннинг таълим бозорида Эрон
иштирокининг ошганлиги, аксинча, сўнгги йилларда Тожикистонда унинг нисбатан
камайиши кузатилгани қиёсий ўрганилади.
Vазкур мақолада жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланган халқаро шартномалар ҳамда унга боғлиқ бўлган халқаро ҳужжатлар ўрганилган ва таҳлил қилинган. Бундан ташқари, муаллиф жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик механизмининг халқаро-ҳуқуқий тартибга солиниши таҳлил этишни осонлаштириш ҳамда ушбу масалани атрофлича тадқиқ этиш мақсадида мазкур ҳужжатларни бир неча гуруҳларга бўлиб ўрганган
Марказий Осиё тасаввуф тарихшунослигида аксарият муаммолар нақшбандия ва яссавий тариқатлари контекстида тадқиқ этилган. Ушбу икки тариқат тарихи ва тарихшунослиги бўйича ҳам хорижий ҳам маҳаллий ишларни кўплаб кўрсатиш мумкин. Лекин бу мулоҳазани минтақа ижтимоий-сиёсий ҳаётида чуқур из қолдирган бошқа тариқатлар, хусусан кубровия тариқати борасида айтолмаймиз. Масалан, ушбу тариқатнинг минтақада кенг тарқалишида муҳим рол ўйнаган Сайфиддин Бохарзий (ваф. 659/1260), Камол Жандий (ваф. 672/1273), Ҳусайн Хоразмий (ваф. 836/1433) каби машҳур кубровийларнинг шахсияти ва маъанавий мероси ҳақидаги илмий қарашларни умумлаштирувчи, таҳлилий хулоса берувчи ишлар бармоқ билан санарли. Муаммонинг ана шу жиҳатини эътиборга олган ҳолда тақдим этилаётган мақолада Сайфиддин Бохарзий шахсияти билан боғлиқ айрим муаммоларнинг тарихшунослик таҳлилини амалга оширишга ҳаракат қилдик. Бохарзий шахсиятини ўрганиш мустақилликдан кейин хам давом этаяпти. Лекин уни чуқур ўрганиб таҳлил этиш ва хужжатлар асосида холи ўрганиш, тассавуф тариқатчисининг бир издошлари сифатида таҳлил этиш бугунги давр талаби десак муболаға бўлмайди. Ушбу шахс кўпчилик мутахассисларга О.Д.Чеховичнинг тадқиқотлари орқали таниш. Бугунги кунда ҳам Сайфиддин Бохарзий Ўзбекистонда қабри Бухоро шаҳрида жойлашган тасаввуф намояндаси, ўтмишда йирик вақф мулкларига эгалик қилган хонақоҳи сабаб хотирланади. Аслида ҳам шундайми? Сайфиддин Бохарзий ва унинг фаолияти ҳақида яна нималар маълум? Мақола хорижлик тадқиқот-чиларнинг илмий изланишларининг тарихшунослик таҳлили орқали Сайфиддин Бохарзий ва Нажмиддин Кубро муносабатлари, Сайфиддин Бохарзийнинг шахсий ҳаёти, авлодлари ва издошлари, Бохарзий ва Олтин Ўрда хони Беркахон муносабатлари ҳамда унинг ёзма меросининг айрим жиҳатларини очиб беришга бағишланган. Келгусида хам Бохарзий шахсига кенгроқ этибор берилиб, унинг ёрқин шахси ва манавий мероси кенг оммага хавола этилади деб умид билдирамиз.
Олий Maжлис Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаатномада Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиёев 2020 йилни мамлакатимизда илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилди. Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган рақамли иқтисодиёт йўналишида чуқур илмий
изланишлар мавжуд эмаслиги ва хусусан, рақамли иқтисодиёт ва Ўзбекистонда унинг ривожланиш тенденциялари ва хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаганлиги ва илмий асосланмаганлиги мавзунинг долзарблигини белгилайди. Тадқиқотда қиёсий таҳлил усуллари ва тизимли ёндашув, статистик, абстракт-таҳлилий усулларидан фойдаланилган. Таҳлил қилиниб ишлаб чиқилган назарий хулоса ва амалий тавсиялар
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт назариясини ривожлантиришда, амалиётда унинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
Мақолада Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантиришга асос бўлувчи сабаблар таҳлил қилинган. Агротуризмни ривожлантириш имкониятлари ва босқичлари ҳамда агротуризмнинг таркибий қисмлари тўлиқ ёритилган. Таҳлил учун қишлоқ хўжалиги ва туристик ресурслар имкониятлари асос қилиб олинган. Мақолада
мамлакатимизда агротуризмни ривожлантириш ва уни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада форс ва ўзбек тиллари термин ясаш бўйича ташкилотларининг Низомлари ва ундаги принципларнинг қиёсий-солиштирма таҳлили амалга оширилган. Маълумки, дунё терминологиясидаги Вена, Прага ҳамда Россия терминология мактабларининг назарий-илмий қарашлари ва ишлаб чиққан таклифларига кўра, умумий тилшуносликда барча тилларга дастурул-амал бўладиган халқаро Стандарт юзага келган. Унга қадар эса 1926 йилда “Халқаро стандартлар ассоциацияси” – ISA (International Association for Standardization), 1931 йилда Европада “British Standard Institution” (“Британия стандартлаштириш институти”), 1946 йилда– ISO (International Organization for Standardization) каби қатор стандартлаштириш уюшмалари ташкил этилган эди. Эронда эса тил софлигини сақлаб қолиш мақсадида даврларга қараб, учта “Тил академиялари” ташкил этилган. Уларнинг сўнгиси “Форс тили ва адабиёти академияси”, яъни учинчи академия бўлиб, у 1991 йилда ташкил топган ва ўз Йўриқномасига эга. Худди шу даврда ўзбек тилида Атамақўм ўз фаолиятини бошлаган ва қисқа даврда ўз ишини якунлаган. Мақолада дунё терминология мактабида юзага келган Халқаро терминология ташкилоти Стандарти – ISO 704, ундаги термин ясаш принципларининг форс ва ўзбек тиллари термин ясаш Қоидаларига таъсири, уларнинг ҳар биридаги фарқли ва ўхшаш қирралари таҳлиллари келтирилган. Шунингдек, форс тили Академияси низомининг маълум бандлари ўзбек Атамақўми термин ясаш қоидаларининг мувофиқ бандлари билан қиёсланилди ва таҳлил қилинди. Мақоладан кўзланган асосий мақсад – форс ва ўзбек тилларида термин ясалиши бўйича юзага келган “терминология ташкилотлари”нинг ўзлашмаларга термин тақдим қилиш ва янги термин ясаш бўйича Низомларини қиёслаб ўрганиш ҳамда халқаро терминология ташкилоти - ISO 704 стандартининг тегишли бандларига мослигини таҳлил қилишдан иборат. Қиёсланган назариялар натижасида ўзбек тилида термин ясаш бўйича қатор таклифлар келтирилган.
Мазкур мақолада афғон ҳикоячилигининг забардаст ёзувчиси Раҳнавард Зарёб ижоди, хусусан унинг “Сураткаш муаллим” ҳикояси таҳлил қилинди. Адибни анъанавий афғон носирларидан фарқли ўлароқ кўпроқ инсон кўнглида кечаётган жараёнлар тасвири қизиқтиради. Воқеани эмас, воқеликка нисбатан ички психологик муносабатни ифодалаш устувор ўринда туради. Ёзувчининг бир қатор ҳикояларида инсон руҳиятининг ана шундай жиҳатларини очишга йўналтирилгани билан ажралиб туради. Шу билан бирга ёзувчи қаҳрамон руҳиятида кечаётган жараёнлар ифодасини турли лавҳалар тасвири билан бойитади. Ҳикояни кенгроқ тадқиқ этиш мақсадида ўзбек ёзувчиси Назар Эшонқулнинг “Маймун етаклаган одам” ҳикояси билан қиёсий ўрганилди.