Мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги еркин иқтисодий зоналарга (ЕИЗ) инвестициялар киритиш истиқболлари муҳокама қилинади. Инвестициялар ҳажмининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини корреляцион таҳлил қилинган. ЕИЗ фаолиятининг назарий ва амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Муаллифнинг хулосалари ва таклифлари минтақанинг инвестиция салоҳиятини яхшилаш ва ЕИЗнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун қилинган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, шикастланишнинг техноген омиллари интенсивлигининг ошиши туфайли қўшма шикастланишларга олиб келадиган политравмаларнинг улуши доимий равишда ошиб бормоқда. Борган сари ушбу жароҳатлар қўшма шикастланишлар характерига эга бўлиб қолмоқда. Жароҳатлар хирургиясининг сезиларли ютуқларига қарамай, политравма бўлган беморларда ногиронлик ва ўлим даражаси, «...уларнинг катта қисми чаноқ суяклари ва узун суякларнинг синиши 3,8дан 45,3%гача…»[1] тўғри келиб, шок, тромбоэмболия, пневмония ва нейротрофик асоратлар тез-тез кузатилмоқда. Ушбу жарроҳлик амалиёти самарасини яхшилаш зарурияти ва ушбу муаммонинг долзарблигини тасдиқлайди.
Ҳозирги кунда дунёда чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини ташҳислаш ва даволаш бўйича қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма шикастланишларии билан организмдаги метаболик бузилишларнинг умумий ривожланишида комплекс диагностика, эрта аниқлаш, асоратларни олдини олиш ва даволаш сифатини оширишга асосий эътибор қаратилган. Кегайли қурилмалар орқали ташқи ва ички остеосинтез усуллари ишлаб чиқилмоқда; суяк трансплантати ёрдамида жарроҳлик усуллари; чаноқ ҳалқасининг олд ва орқа қисмларини комбинацияланган остеосинтез усуллари такомиллаштирилмоқда; суяк остеосинтезининг минимал инвазив тежамкор усуллари; блокланган интрамедуляр гамма штифтларидан фойдаланиш; сакроилиак бўғимларнинг шикастланишлари учун жарроҳлик усулида даволашнинг транспедикуляр тизими қўлланилмоқда. Сўнгги йилларда каминвазив жарохлик усулларининг кенгайиши ва янги ахборотларга асосланган юқори технологияли диагностиква даволашнинг самарадорлиги хамда тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати тўғрисида операцияларни амалга оширишнинг мураккаблик даражасининг таъсири масаласига тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Беморларда чаноқ ва сон суяклари қўшмашикастланишларини аниқлашдаянада самарали, каминвазив усуллар ёрдамида ташхислаш ва хирургик даволашга оид такомиллаштирилган усулларни ишлаб чиқиш, ушбу оғир тоифадаги жабрланувчиларни даволаш натижаларини яхшилаш зарурияти борлигини тасдиқлайди.
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар нуқтаи назаридан, шошилинч тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган «...тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, шу жумладан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтариш...»[2] каби вазифалари белгиланган. Уш бу вазифаларниамалга оширишда янада чуқуроқ аниқлаш ҳамда такомиллаштириш ва мохиятиникенгайтириш муҳим аҳамият касб этамоқда. Оёқ-қўллар узун суяклари жароҳатларида шок ва леталлик хамда чаноқ-сон суякларининг қўшма жароҳатлари туфайли ногиронлик даражасини пасайтиришда тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, диагностика ва даволашда замонавий технологиялардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-4985-сон «2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2021 йил 26 июлдаги ПҚ–5198-сон «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур соҳада қабул қилинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишларига мувофиқ амалга оширилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида асосий муаммони назорат қилиш жуда қийин бўлган ностабил гемодинамика ва қорин бўшлиғида массив қон кетиш, плевра ва чаноқ аъзоларидан қон кетиши фонида травматик шок холатлари ҳисобланади (Petrone P., Rodriguez-Perdomo M., Perez-Jimenez A., Ali F., 2019; Загородний Н.В., Колесник А.И., Лазарев А.Ф., 2020). Чаноқ ва сон суякларининг гемодинамик жиҳатдан ностабил шикастланишлари мураккаб юқори энергияли шикастланишлардир. Кўпгина ҳолларда, оғир жароҳати бўлган бу беморларда қўшимча жароҳатлар мавжуд бўлиб, улар ҳам травматологнинг эътиборини талаб қилади (Чегуров О.К., Менщиков И.Н., 2018; Mikdad S., van Erp I.A.M., El Moheb M., Fawley J., Saillant N., King D.R., 2020; Do W.S., Forte D.M., Sheldon R.R., Weiss J.B., 2019). Бироқ, бу беморлар кўпинча оғир ҳолатда бўлиб, бир неча дақиқада ўрнатилиши керак бўлган мультидисиплинар ёндашувга муҳтож. Бу эса далилларга асосланган даволаш алгоритмини талаб қилади. Шу муносабат билан, ностабил чаноқ суяклари синишларини даволаш биринчи навбатда гемодинамик жиҳатдан эҳтиёткорлик билан реанимация қилиш, механик стабилизация керак деб хисобланади (Jarvis S., Kelly M., Mains C., Corrigan C., Patel N., Carrick M., 2019; Mi M., Kanakaris N.K., Wu X., et al., 2016).
Муаллифларнинг фикрича, чаноқ ва оёқ-қўл суяклари синиши билан оғриган беморларни даволашда муҳим масала гемодинамикаси ностабил бўлмаган беморларда синишларни эрта барқарорлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳисобланади (Valiev E., Muminov Sh., Ismailov A., Mirdjalilov F., Karimov B., 2021). Муаллифлар жароҳатдан кейинги соатларда жарроҳлик усулида даволашни тавсия қиладилар. Чаноқ суяги ва оёқ-қўл суяклари синишларини жарроҳлик йўли билан даволашда кенг тарқалган ташқи фиксатор қурилмалари билан маҳкамлаш интрамедуллар остеосинтез усули (Дурсунов А.М., Саидиахматхонов С.С., Раҳимов А.М., Каримов Х.М., Қобилов Р.К., Хошимов Р.А., 2018) нисбатан соддалиги ва минимал травма етказиши билан ажралиб туради. Адабиёт маълумотларини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишимиз мумкинки, қўшимча шикастланишда чаноқ ва сон суякларининг шикастланиши диагностикаси ва даволаш сифати сезиларли даражада яхшиланган (Мусаев Т.С., 2013; Хажибоев А.М., Тиляков А.Б., Валиев Э.Ю., 2017).
Ҳозирги вақтда дунёда қўшма травмада қўл-оёқ жароҳатларининг диагностикаси ва даволашини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар давом этмоқда, жумладан, қўшимча жароҳати бўлган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда минимал инвазив жарроҳлик аралашувларни оптималлаштириш; шок билан боғлиқ жароҳатлари бўлган беморларга жарроҳлик ёрдами кетма-кетлиги ва ҳажмини яхшилаш (Борозда И.В., Борозда М.И., 2021; Rommens P.M., Nolte E.M., Hopf J., Wagner D., Hofmann A., Hessmann M., 2020; Berger-Groch J., Lueers M., Rueger J.M., 2020); турли тиббий ёндашувлар орқали тез тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш; тез тиббий ёрдамнинг турли босқичларида эрта ва сифатли тиббий ёрдамни такомиллаштириш (Stahel P.F., Burlew C.C., Moore E.E., 2017; Lee M.A., Yu B., Lee J., Park J.J., Lee G.J., Choi K.K., 2019); ёғли ва тромбоэмболик ва юқумли асоратларнинг патогенетик механизмида жарроҳлик аралашувларни эрта прогнозлаш, ташҳислаш ва такомиллаштириш орқали асоратларни камайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, чаноқ ва сон суяклари синганлигини аниқлашнинг янада самарали, хавфсиз ва арзон усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, жарроҳлик аралашувлар вақтини аниқлаш, шунингдек, даволаш ва диагностика босқичларини оптималлаштириш даволаш натижаларини яхшилаш учун муҳим ҳисобланади (Bruns B.R., Morris D.S., Zielinski M., 2016; Lindsay A., Tornetta P., 2016; Kim E.M., Luke P.H., 2020).
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг АДСС 4.3 «Чаноқ суягининг комбинацияланган шикастланишлари ва сон суяги синишларини комплекс диагностика ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш» илмий-тадқиқот режаси хамда Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий тадқиқотлари режалари доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланиши билан бўлган беморларда жароҳат ва беморнинг умумий ҳолатининг оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик йўли билан даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишларининг тузилиши ва статистикаси, даволаш натижасига таъсир қилувчи сабаблар ва омилларни таҳлил қилиш; жабрланувчиларни эрта госпитал босқичида - жароҳатнинг оғирлиги ва аҳволининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда тез тиббий ёрдам кўрсатиш кўламининг, вақти ва усулларига қараб даволаш тактикасини ишлаб чиқиш; чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишларида тиббий ёрдам кўрсатишнинг дастлабки босқичида минимал инвазив остеосинтезни амалга ошириш учун такомиллаштирилган ташқи фиксацион қурилма ишлаб чиқиш; даволашнинг турли босқичларида чаноқ ва сон суяги қўшма жароҳатлари билан бўлган жабрланувчиларга ёрдам бериш учун тиббий ва диагностика алгоритмини ишлаб чиқиш; чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларга ёрдам кўрсатишда анъанавий ва тавсия этилган даволаш тактикасининг эрта ва узоқ муддатли натижаларини қиёсий баҳолаш;
Тадқиқотнинг объекти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Самарқанд филиалида 2016-2021 йилларда чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишлари билан даволанаётган 130 нафар бемор олинган.
Тадқиқотнинг предмети Жарохатнинг оғирлик даражасини баҳолаш тизими, стерженли ташқи фиксация қурилмалари, каминвазив остеосинтез усулларидан фойдаланган ҳолда бажарилган дифференциялшган даволаш-диагностик тактикаси натижалари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари клиник, инструментал (рентгенологик, мультиспирал компьютер томографияси, ультратовуш, лаборатория) ва статистик усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишлари, ҳамда уларнинг алоҳида синишларининг тузилиши ва частотасини бахолаш орқали амалга ошириладиган асосий тактик ва техник жиҳатлари аниқланган; анъанавий клиник ва диагностика стандартлари асосида, чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини даволашдаги қониқарсиз натижаларнинг ривожланиш белгилари аниқланган, шунга биноан сегментар жароҳатларнинг тури ва характерини ҳисобга олган ҳолда жабрланганларнинг динамикадаги ахволи ва кутиладиган натижаларда тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги исботланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини эрта даврида барқарор функционал миниинвазив остеосинтези учун ташқи фиксация қурилмаси такомиллаштирилган, шунингдек жаррохлик амалиётига кўрсатмаларни кенгайтириш имкониятлари исботланган; такомиллаштирилган ташқи фиксацияловчи стерженли қурилма комплектацияси техник афзалликлари исботланган, унинг чаноқ ва сон суяклари синишларида алоҳида қўлланиладиган вариантлари ёрдамида шокка қарши шошилинч муолажаларнинг самарали стабилизацияси ва суяк бўлакларини якуний репозиция қилиш имкониятлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари: қўйидагилардан иборат чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида такомиллаштирилган диагностик мезонлари комплексидан фойдаланилган ҳолда жароҳатлар характерини баҳолаш, сифатини ошириш ва оптимал равишда даволаш тактикаси исботланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида ташқи ва ички остеосинтезнинг миниинвазив усулларини қўллашга асосланган даволаш тактикаси беморларда асоратларнинг келиб чиқиши ва частотасига таъсир қилувчи асосий омиллари аниқланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини даволашда, чаноқ суяги синишларининг нафақат олд қисми, балки чаноқ ҳалқасининг ён ва орқа қисмларида барқарор фиксацияга эришишга, хамда, бир вақтнинг ўзида суяк синиқлари репозиция усулини амалга оширишга имкон берувчи махсус ташқи фиксацион қурилмаси ишлаб чиқилган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишлари учун жарроҳлик усулида даволашнинг кетма-кетлиги ва тактик алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб ушбу тоифадаги беморларда яхши ва қониқарли натижаларга эришиш имконияти исботланган;
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Клиник текширувлар натижаларининг ҳаққонийлиги, беморлар сонининг етарлилиги, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари, нурли (рентгенологик ва МСКТ), ультратовушли текширув натижалари ва статистик таҳлил қилинганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида ташқи фиксацияловчи стерженли қурилманинг такомиллаштирилиши хамда барқарор функционал миниинвазив остеосинтезни амалга оширишга имкон берувчи, даволаш тактикасини танлаш ва кейинги турли асоратларнинг ривожланиш эҳтимолини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини самарали ташхислаш ва даволашнинг эрта даврида тактик жихатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш, бунинг натижасида операциядан кейинги асоратларини сезиларли даражада камайтириш, ўз навбатида ногиронлик ва стационарда даволашнинг умумий давомийлигини қисқариши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида беморларга ёрдам кўрсатишнинг жарроҳлик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида даволаш учун ишлаб чиқилган «Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларда даволашда қўлланиладиган қурилма»га Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинган (патент IAP 2749897 18.06.2020). Олинган натижалар беморларни жарроҳлик даволаш тактикасини такомиллаштириш, касалхонага ётқизиш муддатини ва операциядан кейинги реабилитация даврини қисқартириш, беморларни минимал иқтисодий ҳаражатлар билан даволаш имкониятини таъминлаш имконини берган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларни даволаш методикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 августидаги 8н-з/288-сон маълумотномаси). Олинган натижалар чаноқ суяги ва сон суяклари жароҳати билан оғриган беморларни диагностикаси ва реабилитацияси сифатини яхшилаш имконини берган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Чаноқ ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларга аҳволининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатиш тактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 августидаги 8н-з/288-сон маълумотномаси). Олинган натижалар жароҳатнинг оғирлиги ва бемор аҳволининг оғирлигига қараб чаноқ ва сон суяклари жароҳатларини даволашда тактик ва техник жиҳатларни яхшилаш имконини берди.
Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиаллари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 08-09/18979-сон хулосаси). Олинган натижалар чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини ташҳислаш ва даволашнинг замонавий самарадор усулларини такомиллаштиришга ҳамда узоқ муддатли функционал натижаларнинг 66,1% дан 92,6% гача яхшилаш имконини берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 7 та илмий-амалий конференцияларда, жумладан 3 та халқаро ва 4 та республика конференцияларида муҳокама қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертатсия мавзуси бўйича 14 та илмий ишлар чоп этилган, шундан 6 та мақола Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда, шундан 4 таси республика ва 2 таси ҳорижий журналда чоп этилган.
Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, бешта боб, хотима, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация хажми 111 бетни ташкил этади.
Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асари темурийлар даври тарихини ўрганиш бўйича энг асосий манба ҳисобланади. Асарда темурийлар томонидан қурдирилган бинолар ва амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда Хитой ва Ҳиндистон мамлакатларидаги аҳвол ҳақида ҳам маълумотлар бор. Мазкур мақолада асардаги Хитой ва Ҳиндистондаги меъморчилик ва ободончилик соҳаси бўйича келтирилган маълумотлар таҳлил қилинади. Шунингдек мазкур мамлакатлардаги маданий ҳаёт, уларнинг урф-одатлари ва диний мансублиги тўғрисида ҳам маълумотлар берилган. Ғиёсиддин Наққош томонидан ёзилган ва “Матлаи саъдайн”га айрим қисқартмалар билан киритилган Хитой сафарномасида Хитойдаги шаҳарлар, уларнинг ўрнашган жойи, аҳолиси, эътиқоди билан боғлиқ маълумотлар батафсил баён қилинган. Хитойдаги мудофаа иншоотлари ва уларнинг қай тартибда фаолият юритиши тўғрисида ҳам керакли қайдлар мавжуддир. Муаллифнинг шахсан ўзи иштирок этган ва асарга Ҳиндистон сафарномаси номи билан киритилган маълумотлар тўплами ҳам худди шу анъанага асосланган. Тадқиқотда мазкур сафарномаларда келтирилган маълумотлар соҳа бўйича ажратиб олинди ва таҳлил қилинди. Хитой сафаромасидан олинган маълумотларда у ердаги шаҳарлар, уларнинг ободлиги, мудофаа иншоотлари, бинолар қурилишидаги услуб ва қурилиш материаллари, аҳолисининг дини ва эътиқоди, озиқ-овқатлари, элчилик алоқаларидаги тартиб тамойиллар хусусидаги маълумотларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Савдо-сотиқни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўлган элчиликларнинг яна бир муҳим жиҳати бўлганки, бу ҳам бўлса разведка ишидир. Хитой ва Ҳиндистонга қилинган элчиликлар, сафар натижасида ёзилган сафарномалардаги маълумотлар шундай хулоса қилишга сабаб бўлиши мумкин. Эҳтимолий ҳужумларга тайёргарлик кўриш учун бундай маълумотларнинг аҳамияти катта бўлган. Шу билан бирга санъат ва меъморчиликда қўлланилаётган услублар ва янгиликлардан намуна тарзида қўллаш имконини яратган.
Мақолада Япония Жиноят-процессуал кодексида экспертиза тергов ҳаркатига оид нормалар таҳлил қилинган ва улар асосида миллий Жиноят - процессуал кодексимизни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган.
Мақолада ҳукумат жавобгарлигининг илмий-назарий жиҳатлари таҳлил этилган, ушбу масала юзасидан тадқиқот олиб борган олимлар билан илмий бахс мунозарага киришган ҳолда муаллифлик хулосалари ишлаб чиқилган.
Мазкур илмий мақолада қуйидагилар таҳлил этилган: Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида ўрнатилган дипломатик алоқалар, стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилинганлигининг бугунги кундаги улкан аҳамияти ва тарихий роли, Япония сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари, Янония парламенти, унинг ваколатлари, парламентнинг палаталари, парламентга сайлов ўтказиш қоидалари, сиёсий тизимда Япония императори институтининг тутган ўрни, Япония Министрлар Кабинети, уни ташкил қилиш қоидалари, бош вазирнинг жамият сиёсий тизимини ислоҳ қилиш жараёнидаги роли, Япония сиёсий тизимида партиялар фаолияти, жумладан кўппартиявийлик тизимини шаклланиши билан боғлиқ муаммолар, доминант партия сифатида Либерал демократик партиянинг ютуқлари сабаблари, ЛДПнинг Япония сиёсий тизимини модернизация қилиш жараёнларидаги роли, Япония Министрлар Кабинетининг сиёсий тизимдаги ўрни, С.Абе раҳбарлигидаги Япония ҳукуматининг Япония сиёсий, иқтисодий тараққиётини таъминлаш борасидаги фаолияти, Япония иқтисодиётини тиклаш ва янада ривожлантириш борасидаги ҳукумат дастури ва уни амалга оширилиши, Япония парламети ва Министрлар Кабинетининг мамлакат Конституциясига ўзгаришлар киритиш борасидаги фаолияти, хусусан Япония Конституциясининг 1,4,7,9,41 моддаларига ўзгартиришлар киритиш, конституциясининг 9-моддасининг нормаларига ўзгартиришлар киритган ҳолда Япония қуролли кучларининг статусини янгилаш, Японияда “нормал қуролли кучлар”ни яратиш ғоясини ниҳоясига етказиш, Япония Конституциясига Министрлар Кабинетига кенг ваколатлар берилишини таъминловчи бутунлай янги махсус тўқизинчи бобини киритиш билан боғлиқ жараёнлар таҳлил этилди. Шунингдек, мақолада Япония сиёсий тизимининг тараққиёт истиқболлари, айниқса Япония иқтисодиётида рўй бераётган жадал ривожланиш суръатларининг Япония сиёсий тизими такомиллашувидаги аҳамияти, Япония жамияти миллий қадриятларининг ва анъаналарининг Япония сиёсий тизими фаолиятига таъсири ва ижобий аҳамияти билан боғлиқ масалалар хусусида ҳам фикрлар баён қилинди. Япония сиёсий тизимини такомиллаштириш борасида бугунги кунда япон ҳукумати томонидан самарали сиёсий ҳуқуқий имкониятлар яратилаётганлиги ҳақидаги хулосалар ҳам билдириб ўтилган.
Инглиз тили мисолида эргаш гапларни бош гап билан боғлайдиган тил бирликлари нисбий
олмошлар who,whom,which,that,whose кабилар ёрдамида боғланади. Мазкур нисбий олмошлар
тилшуносликда эргашган қўшма гаплар структурасида аниқ лингвистик тадқиқот методлар асосида
таҳлил қилинмаган. Шу боис ушбу мақолада эргаш гапларга таалуқли бўлган нисбий олмошли эргаш
гапларни компонентларга ва синтаксемаларга ажратиб,дистрибутив,трансформация методлари
асосида таҳлил қилинди
Мазкур илмий мақолада қуйидаги масалаларни ўзаро таҳлил этилган: давлат ва жамият муносабатлари тизимида демократик жараёнларнинг босқичма –босқич ўзгарувчанлик характерга эгалиги, иккинчи жаҳон урушидан кейин дунёнинг икки
қутбга бўлиниши, уруш оқибатларидан тўғри хулоса чиқармаслик натижасида етакчи
давлатларнинг қайтадан гегемонлик туйғусига қарши “халқ бошқарувига” асосланган
тузумнинг кўпчилик давлатлар томонидан танланиши каби масалалар ёритиб беришга
ҳаракат қилинди. Қолаверса, кўпчилик сиёсатшунос олимлар томонидан ХХI асрда
демократия мезонларида бузилиш кузатилиб, янгича назарий ғоялар шаклланганданлиги
ўрганиб, таҳлил қилиб чиқилган. Шунингдек, мақолада демократик жараёнларга таъсир этувчи янги технологияларни қўллаб ноқонуний йўлда фойдаланиши, халқаро майдонда интеграция жараёнларига
таъсир этиши, инсоният олдида демократияга, унинг сиёсий қарашларига ишончнинг
йўқолишига сабаб бўлганлиги келтирилган. Маълумки кўплаб мамлакатлар ўзининг
демократик тузумини сақлаш йўлида ахборот хавфсизлиги стратегиясини ишлаб чиққан.
Бунга сабаб янги даврда ахборот технологиялари орқали киберхужумларнинг ортиб боришидир. Айниқса охирги пайтларда сайлов жараёнларига технологиялар орқали
хакерлар томонидан ҳужумларни тез – тез бўлиб туриши, демократик қадриятларга
ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Бунинг оқибатида демократия, унинг мезон-
ларига ишонч камайганлигини тадқиқот натижасида кўриш мумкин. Шунга қарамасдан
сиёсатшунос олимлар тадқиқотларида демократияда қанчалик нуқсон бўлмасин
инсоният бунданда яхши тузумни тополмаганлиги, уларнинг тадқиқотларини ўрганиш орқали асослаб беришга ҳаракат қилинди. Маълумки, вакиллик демократияси ХХI асрда барча соҳаларда фуқароларга тенг
имкониятлар берувчи янги кўринишга олиб чиқилиши муҳим воқеалик бўлди. Шу
муносабат билан олимлар давлат органлари, вакиллик демократияси институти билан
фуқаролик жамияти институтларининг ўзига хослиги ҳақидаги ғояларни янги кўринишлари ҳақида мақолада таҳлилий фикрлар ёритилган.
Тадқиқот натижасида демократия тушунчасига, демократик бошқарувга асосланган тузумга ишониш масаласидаги ўтказилган мустақил сўровнома Европада (шимолий, ғарбий, жанубий қисми), постсовет давлатларида ҳамда Россиядаги аҳоли орасида билдирилган фикрлар натижалари инфографика кўринишда берилган. Жадвалда берилган фоизлар, рейтинг кўрсаткичлар демократия мавзусига қизиқувчи сиёсат-шунослар учун манба бўлиб хизмат қилади.
Араб дунёси ёки минтақаси ғоясини ривожлантириб, мисрлик тадқиқотчилар Р. Ал-Бустани ва Ф. Фаргус замонавий давлатларнинг шаклланишидан бошланган минтақавий жараёнларни таҳлил қилиб, Яқин Шарқ атамасини ишлатмай, араб дунёси ҳақида шундай ёзадилар, Араб давлатлари, Шимолий Африка, Шарқий Африка, Ироқ, Сурия, Ливан, Исроил, Фаластин, Арабистон ярим оролининг "Фертил Ярим Ойи". Яна бир мисрлик олим М.Муаллим Яқин Шарқ - шарқда Эрондан ғарбда Ливияга, шимолда Туркиядан Арабистон ярим оролининг жанубий чегараларига ва Африкада Суданнинг жанубий чегараларига қадар бўлган ҳудуд эканлигини таъкидлайди. Бундай Яқин Шарқ-бу сиёсий контсептсия ва унинг фикрича, Европа, Осиёнинг чорраҳасидаги географик жойлашувидан тортиб, ҳудудларнинг барча ўзига хос хусусиятларини ўз ичига олган "Осиё-Африка минтақаси" атамасини ишлатган маъқул. Африка ва энергия манбалари билан тугайди. Баъзи олимлар "араб баҳори" нинг ҳаддан ташқари ошиши ва унинг оқибатларини Усмонли империясининг қулаши ва Биринчи жаҳон урушидан кейин миллий араб тузилмаларининг пайдо бўлиши каби кучли тарихий катаклизмлар билан солиштиришади. Ҳозирги вазиятда Ўзбекистон дипломатияси низоларни ҳал қилишда ва Яқин Шарқнинг ижобий сиёсий ва иқтисодий ўзгаришига ёрдам бериши ва мустаҳкам таҳлилий асосга эга бўлиши керак. Мақолада режимнинг ўзгариши ва минтақанинг геосиёсий конфигуратсиясининг ўзгариши нуқтаи назаридан Яқин Шарқдаги вазиятни ўрганиш кўзда тутилган. Мақолада Яқин Шарқда (Ироқ, Туркия, Сурия-Ливан-Фаластин зонаси, Миср, Форс кўрфази мамлакатлари, Яман) Эрон Ислом Республикаси (ИРИ) ташқи сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш хусусиятлари таҳлил қилинган. Вашингтоннинг ИРИ "тизимли қамров" стратегиясини амалга ошириш шакллари ва усулларини ўзгартириш контексти. Эроннинг Яқин Шарқ минтақаси этакчиларидан бири сифатида салоҳиятини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундай қилиб, мақолада Яқин Шарқ, мамлакатларининг ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари кенг қамраб олинган бўлиб Яқин Шарқдаги вазиятга баҳо берилган.
Мазкур мақолада XIX аср биринчи ярмида инглизларнинг Ост-Индия компанияси томонидан Афғонистон ҳудудига юборилган жосуслари, элчилари ва миссияларининг мақсадлари, уларнинг минтақада амалга оширган геосиёсий мақсадлардаги фаолиятлари, Афғонистоннинг давлат тузими, бошқарув шакли, қўшни давлатлар билан муносабатлари, Афғонистоннинг топографияси, афғон халқининг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий аҳволи, уларнинг, урф-одатлари, анъаналари, турмуш тарзи, миллатлар ранг-баранглиги, бу даврнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилади. XIX асрнинг энг муҳим халқаро муаммоларидан бири бўлган “Марказий Осиё” масаласи, шу асрнинг ўттизинчи йиллари охирида Британия Афғонистонга бостириб кириш учун олиб борган ҳарбий-сиёсий ва дипломатик тайёргарликларини, Ост-Индия компанияси Афғонистоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳолатини, ҳудуд орқали ўтган барча йўлларни аниқлаши, муҳим географик нуқтада жойлашган ҳар қандай объектларни ўрганиши, аҳолининг ижтимоий-сиёсий қатламини тадқиқ қилиш кўриб чиқилади. Афғонистонга тадқиқотчиларнинг турли қиёфада, асосан, савдогар, дарвеш, сайёҳ, муқаддас жойларни зиёрат қилувчилар ниқоби остида юборилганлиги, улар минтақанинг энг хилват жойларигача кириб, ҳудуд жойлашувини мукаммал ўрганишганлиги ва эҳтиёткорлик билан тўпланган маьлумотларни қайд этиб боришганлиги масалалари таҳлил қилинади. Буюк Британиянинг махфий хизмат тармоқлари, уларнинг фаолияти тизимли ва узлуксиз олиб борилиши, бу йўналишда ҳар қандай воситалардан фойдаланиши, биринчи инглиз-афғон урушига (1838-42) инглизларнинг узоқ йиллик тайёргарлик жараёни бўйича маълумотлар таҳлилий ёритилади.
Мазкур мақолада Хитой халқ республикасининг ривожланишида давлат бошқаруви соҳасидаги ислоҳотлари ҳамда уларнинг иқтисодий ривожланишга кўрсатган таъсири таҳлил қилинган. Мақолада ислоҳотларнинг асосий йўналишлари миллий ва регионал миқёсда кўрсатиб берилган. Шунингдек, мақолада ислоҳотларнинг мафкуравий
жиҳатдан таъминланиши таҳлил қилинган.
Мақолада нутқий этикет бирликларининг ғарб олимлари томонидан ўрганилганлиги тадқиқ қилинади. Тадқиқотдан мақсад ғарб тилшунослари томонидан тадқиқ қилинган нутқий этикет бирликлари масаласини ўрганишдир. Натижаларга кўра уларни ўзаро солиштириш, таҳлил қилиш, умумий фикрларни баён қилиш вазифалари белгиланди. Мавзу тавсифий, таҳлилий, қиёсий услубда тадқиқ қилинди. Ғарб тилшунослигида мазкур мавзу биринчи тадқиқотчилари бўлмиш калифорниялик Лакофф, америкалик Браун ва британиялик Левинсон ҳамда британиялик Лич назариялари батафсил ўрганилиб, кейинги авлод изланувчиларнинг уларга бўлган муносабатлари ҳам кўриб чиқилди. Нутқий этикет масалалари жаҳон миқёсида долзарблиги, тадқиқот натижалари амалий самарадорлиги асослаб берилди. Ғарб тилшунослигида Америка, Европа ва Россия илмий манбалари таҳлил этилди. Хулосага кўра, Ғарб маданиятида (АҚШ, Италия, Испания, Франция каби давлатларда нутқ этикети негатив (босим ўтказмаслик) ҳамда сайқаллашларсиз тўғридан-тўғри фикрни ифода этиш тамойиллари етакчи эканлиги аниқланди. Россияда носамимий нутқий этикет бирликларини қўллаш нутқий этикет қоидаларига зид бўлиб, позитив ҳурмат (face) ифодаланиши белгиланди. Британияда эса нутқни сайқаллаш, фикрни аниқ ифода этмаслик (мавҳумлик), босим ўтказмаслик тамойиллари етакчи бўлиб, негатив ҳурмат (face) ифодаси салмоқли даражада кузатилди.
Республика иқтисодиётининг муҳим драйвери сифатида қаралаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг барқарор ривожланиши унинг иқтисодий хавфсизлигига чамбарчас боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан макур мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш масалалари кенг миқёсда таҳлил қилиб чиқилган. Ушбу муаммо бўйича хорижий ҳамда маҳаллий олимларнинг илмий тадқиқотлари, фикр ва муносабатлари атрофлича ўрганиб чиқилиб, улар орасидаги турли хилма-хилликлар, шунингдек, муштарак фикрлар ўзаро таққосланган. Натижада муаллифлар томонидан хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада, диаспорология фанини таҳлил қилиш мақсадида, илмий тадқиқотлар, “Диаспора” тушунчаси, диаспоралар таснифи, замонавий ва классий диаспоралар, диаспоралар трансмиллий ҳамжамият объекти сифатида мавжуд илмий қарашлар баёни таҳлил этилган. “Диаспора” тушунчасининг ягона умумий қабул қилинган таърифи йўқлиги, бунда ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан зарур эканлиги хулоса қилинган. Хулосада диаспоралар тарихига доир тадқиқотларни такомиллаштиришга оид муаллифнинг фикрлари ишлаб чиқилган.