Бугунги кунда сохага оид адабиёт, хужжат ва кодсксларда ёхуд лугатлардагина эмас, балки аждодларимиз томонидан ёзилган илмий, тарихий ва бадиий асарларнинг чет тиллар, хусусан, инглиз тилига угирилган нусхаларида хам харбий тсрминларни учратиш мумкин. Уз даврида хакикий солнома хисобланган, хозирги кунга келиб хам узининг илмий-адабий кимматини йукотмаган Захириддин Мухаммад Бобурнинг “Бобурнома” комусий асари бир катор таржимонлар томонидан инглиз тилига таржима килинган. Жумладан, Жон Лейдн (1826), Ф.Г. Талбот (1909), Уилям Эрскин, Аннетта Сюзанна Бсвридж (1921)лар шулар жумласидан. Ушбу маколада “Бобурнома” асарини Уилер Тэкстон ва Салман Ружди томонидан инглиз тилига килинган таржимасида кулланилган харбий тсрминларни асл тилда берилган терминларга мувофиклигини киёслаб куриб чикилган.
Абдусаттор бин Қосим Лоҳурийнинг Жаҳонгир подшоҳга бағишлаб ёзилган “Мажолиси Жаҳонгирий” асари ҳақида қисқа маълумот берилган. Мақола орқали Жаҳонгир томонидан ташкил этилган кўнгилочар йиғинлар тафсилоти ва бу тафсилотлар мазмунида акс этган Жағонгиршоҳнинг дунёқараши, шоҳ сифатидаги фаолияти, унинг қизиқишлари ва унинг Моварауннахр ҳақидаги қарашлари билан боғлиқ қизиқарли фикрлар билан танишиши мумкин.
Ушбу мақола форси-йе дарий тили грамматикасини ўрганишда муҳим манба ҳисобланган, ўрта асрда яратилган, ўша давр муҳити ва тил вазиятидан хабар берадиган ноёб қўлёзма “ ف ر نه گ هج یريگنا ” Farhang-e Jahângiri (“Жаҳонгир луғати”) луғати тадқиқига бағишланган. Ушбу китоб бир нечта етук олимлар томонидан ўрганилган бўлса-да, унинг баъзи қирралари ҳамон таҳлилга муштоқ. Тадқиқот ишимизда ушбу китобнинг ҳозирги уч тил яъни, форс, тожик, дарий тиллари учун умумий манба эканлигини унутмаган ҳолда, унда келтирилган грамматик қайдлар ана шу уч тил учун ҳануз қоида бўлиб сақланиб қолмоқда дейиш мумкин. Ушбу китоб гарчи форс элида, форсийзабон халқ мамлакатида яратилмаган бўлса-да, буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур шарофати ила кенг тарқалган Ҳинд юртида ҳам шуҳрат қозонган. Ушбу китоб яратилишида муаллифга форс элининг етук олимлари ҳам кўмак берган. Узоқ йиллик оғир меҳнатнинг самараси бўлган мазкур луғат форси-йе дарий тилининг илк грамматик асари сифатида эъзозланади ва унинг муаллифи Хусайн Инжу форси-йе дарий тилининг илк грамматикачиси сифатида эътироф этилади.
Ҳозирги замонда Ўзбекистонда чет эл мамлакатлари билан маданиятлараро ва адабиётлараро муносабатларнинг ривожланиши яққол кўзга ташланмоқда ва шу билан бирга адабиётга бўлган қизиқиш ортмоқдаки, беихтиёр хорижий асарларни ўзбек тилига ва ўзбек адабиёти дурдоналарининг бошқа тилларга таржима қилишга эҳтиёж ортмоқда. Бадиий асар таржимаси жуда мураккаб саналади ва унинг энг асосий вазифаларидан бири –асарни адекват шарҳлашдан иборат.таржимон нафақат асарни тўғри таржима қилиши, маънони етказиб бериши , балки аслиятдаги асл маънони, образни ҳам етказиб бера олиши ва китобхонга эстетик завқ бағишлай олиши лозим. Асарни тўғри тушуниў ва эмоционалликни тўлиқ етказиш учун трансформация усули ёрдамга келади. Комиссаровга кўра, таржималардаги ўзгаришлар расмий-семантик хусусиятга эга бўлиб, формулаларни асл бирликлар маъносига ўзгартиради. Яъни, таржима трансформациялари - бу аслиятдаги бирон бир сўзга таржима тилида мос сўзлар мавжуд бўлмаса, ёки мавжуд бўлган сўз ушбу контекстда ишлатилмаса, турли хил асл матнларни таржима қилишда қўлланиладиган таржима усули. Биз ўз маколамизда таржимашуносликнинг муҳим жиҳатларидан бири – лексик ва грамматик трансформацияларни кўриб чиқамиз. Уларга антономик трансформациялар, тушунтириш ёки тавсифли таржима, лексик қўшимчалар билан боғлиқ компенсациялар каби усулларни кўриб чиқамиз. Лексик-грамматик трансформацияларни ўрганиш учун мисоллар П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар.Бобур” ва унинг рус тилига Ю.Суровцев томонидан таржима қилинган ва “Бабур” номи билан нашр этилган ҳамда урду тилига М.Салим томонидан “ ب ب ین لد اظہیر " номи билан нашр қилинган таржималар манба қилиб олинди. Таъкидлаш лозимки, асар ўзбек тилидан рус тилига ва рус тилидан урду тилига таржима қилинган. Мақола мультисистемали тилларга таржима қилиш жараёнида юз берадиган лексик-грамматик ўзгаришларга аҳамият қаратади ва уларни тизимлаштиради.
Уз даврида хаки кий солнома хисобланган, хозирги кунга келиб хам узининг илмий-адабий кимматини йукотмаган Захириддин Мухаммад Бобурнинг “Бобурнома” комусий асари бир катор таржимонлар томонидан инглиз тилига таржима килинган. Ушбу тсзисда “Бобурнома” асарини Уилер Тэкстон ва Салман Ружди томонидан инглиз тилига килинган таржимасида кулланилган харбий тсрминларни асл тилда бсрилган тсрминларга мувофиклиги киёслаб урганилган.
Ушбу мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳрнинг қадимги шаҳарларидан бири сифатида эътироф этилган Марғилоннинг маданий маърифий муҳити тўғрисида сўз юритилади. Шунингдек мақолада Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳукмдорлик даврида бир умр унга садоқат билан хизмат қилган Марғилондан етишиб чиққан уламолар ва ҳарбий саркардалар фаолиятига доир маълумотлар таҳлил этилган.
Ҳозирги замонда Ўзбекистонда чет эл мамлакатлари билан маданиятлараро ва адабиётлараро муносабатларнинг ривожланиши яққол кўзга ташланмоқда ва шу билан бирга адабиётга бўлган қизиқиш ортмоқдаки, беихтиёр хорижий асарларни ўзбек тилига ва ўзбек адабиёти дурдоналарининг бошқа тилларга таржима қилишга эҳтиёж ортмоқда. Бадиий асар таржимаси жуда мураккаб саналади ва унинг энг асосий вазифаларидан бири асарни адекват шарҳлашдан иборат.таржимон нафақат асарни тўғри таржима қилиши, маънони етказиб бериши , балки аслиятдаги асл маънони, образни ҳам етказиб бера олиши ва китобхонга эстетик завқ бағишлай олиши лозим. Асарни тўғри тушуниш ва эмоционалликни тўлиқ етказиш учун трансформация усули ёрдамга келади. Комиссаровга кўра, таржималардаги ўзгаришлар расмийсемантик хусусиятга эга бўлиб, формулаларни асл бирликлар маъносига ўзгартиради. Яъни, таржима трансформациялари - бу аслиятдаги бирон бир сўзга таржима тилида мос сўзлар мавжуд бўлмаса, ёки мавжуд бўлган сўз ушбу контекстда ишлатилмаса, турли хил асл матнларни таржима қилишда қўлланиладиган таржима усули. Биз ўз мақоламизда таржимашуносликнинг муҳим жиҳатларидан бири –грамматик трансформацияларни кўриб чиқамиз. Уларга грамматик алмашинувлар,сўзма-сўз таржима, гапларни боғлаш усули ҳамда гапларни бўлиш каби усулларни кўриб чиқамиз. Грамматик трансформацияларни ўрганиш учун мисоллар П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар. Бобур” ва унинг рус тилига Ю.Суровцев томонидан таржима қилинган ва “Бобур” номи билан нашр этилган ҳамда урду тилига М.Салим томонидан “"نیدلاریہظ ربابноми билан нашр қилинган таржималар манба қилиб олинди. Таъкидлаш лозимки, асар ўзбек тилидан рус тилига ва рус тилидан урду тилига таржима қилинган. Мақола мультисистемали тилларга таржима қилиш жараёнида юз берадиган лексик-грамматик ўзгаришларга аҳамият қаратади ва уларни тизимлаштиради.
Uchinchi Renessans vorislari - yoshlar tarbiyasida Xorazm Ma’mun akademiyasi allomalari merosining o‘rni ilmiy jihatdan arab, fors, ingliz va rus tillaridagi manbalar asosida tahlil etilgan. Jahon sivilizatsiyasiga katta hiisa qo‘shgan Xorazm Ma’mun akademiyas allomalarining merosi na faqat O‘zbekistonda, balki butun dunyo miqyosida o‘rganilgan va bugungi kunda muhim ahamiyat kasb etadi. Mamlakatimizda ajdodlar merosidagi olam va odam, tabiat, ijtimoiy hayot, shaxs ma’naviyati, ta’lim va tarbiyaga oid qarashlarni tadqiq etish, ularning zamon ruhiga mos g‘oyalaridan yosh avlodni munosib vorislar qilib tarbiyalashda foydalanishga alohida e’tibor qaratilmoqda. Biz o‘z oldimizga mamlakatimizda Uchinchi Renessans poydevorini barpo etishdek ulug‘ maqsadni qo‘ygan ekanmiz, buning uchun yangi Xorazmiylar, Beruniylar, Ibn Sinolar, Ulug‘beklar, Navoiy va Boburlarni tarbiyalab beradigan muhit va sharoitlarni yaratishimiz kerak. Shu jihatdan olganda, Xorazm Ma’mun akademiyasi allomalarining umuminsoniy qadriyatlar asosida shakllangan falsafiy, tabiiy-ilmiy qarashlarini, inson kamoloti uchun konstruktiv ahamiyatga ega bo‘lgan ekzistensial g‘oyalarini har tomonlama ilmiy-nazariy tadqiq etish zarurati yuzaga kelmoqda.
Maqolada atoqli hikoyanavis Hayriddin Sultonovning “Panoh” hikoyasida Bobur obrazining ifodalanish xususiyatlari tarixiy voqealar asosida bayon qilingan.
Мазкур мақола хитой тили ижтимоий-сиёсий матнларидан ижтимоий-сиёсий терминларни ажратиб олиш алгоритми ишлаб чиқилиб, ижтимоий-сиёсий терминлар таркибидаги сўзларнинг частотасини аниқлашни баён этади. Хитой тилидаги ижтимоий-сиёсий терминларни частота жадвали тузилиб, эксперимент ва компонент таҳлил методидан фойдаланиб, таҳлил этилган ва ижтимоий-сиёсий терминалар жадваллари тузилган. Мақолада битта сўздан ёки матнлар корпусидан бир ёки икки полисиллабик морфем иероглиф сўзларни автоматик равишда ажратиб олиш усуллари тасвирланган. Сўз бирикмаларининг "терминологиясини" ҳисоблашнинг беш хил вариантлари кўриб чиқилган. Тажрибалар турли хил билим соҳаларига оид учта маълумотлар тўпламларида ўтказилди. Қўшма баҳолаш техникаси таклиф этилади, методларни қиёсий баҳолаш натижалари тақдим этилади. Ишлаб чиқилган тизим доирасида натижалардан мумкин бўлган амалий фойдаланишнинг мисоли сифатида тегишли жадваллар билан частоталар ҳисоблаш усуллари ёритилди.
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши транспорт корхоналарида самарадорлик кўрсаткичларини ошишига улкан ҳисса қўшади. Иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши ҳалқаро юк ташувида ўзининг аксини намоён этади.
Ушбу мақолада улуғ ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг адабий мероси, шоҳ асари «Бобурнома»нинг урду тилига қилинган таржималари ҳақида маълумот келтирилган, шунингдек, Мирзо Насируддин Ҳайдар Кўрагоний ҳамда Юнус Жаъфарий таржималари мисолида Ҳиндистон ҳайвонот оламидан (фил) таърифи аслият матни билан қиёсий жиҳатдан таҳлил этилган. Қиёсий таҳлиллар жараёнида муаллиф услуби масаласига эътибор қаратилган. «Бобурнома» дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Айрим тилларга бир неча марта ўгирилган. Инглиз, форс, урду тиллари шулар жумласидандир. Урдуда ҳам тўртта таржима мавжуд. Биринчи таржимани аслият, яъни туркий-чиғатойдан Мирзо Насируддин Ҳайдар Кўрагоний таржима қилган. Мазкур таржима аввал 1898, 1926 ва 1962 йилларда чоп этилган. Китобнинг номи «Бобурнома» деб номланган. Китоб жами 426 саҳифадан иборат. «Бобурнома»нинг урду тилига иккинчи таржимасини Муҳаммад Қосим Сиддиқий амалга оширган. Бу таржима 1983, 2010 йилларда нашр этилган. Сарварақда китобнинг номи «Бобурнома» деб, унинг тагида эса «Тузуки Бобурий» деб келтирилган, китоб жами 101 саҳифадан иборат. Учинчи таржимани форс тилидан Рашид Ахтар Надавий амалга оширган. Бу таржима 1991 йил Лаҳор (Покистон) шаҳрида чоп этилган. «Бобурнома»нинг ушбу нашри “Тузуке Бобурий” деб номланган. Китоб жами 287 бетдан иборат. Тўртинчи таржимани ҳиндистонлик профессор Юнус Жаъфарий таржима қилган. Ушбу таржима Абдураҳим Хони Хононнинг форсча таржимасидан ўгирилган. Мазкур таржима 2007 йил Англияда чоп этилди. Китоб «Vaqayi Babur» деб номланган бўлиб, жами 396 саҳифадан иборат.
Mazur maqolada zamonaviy o‘zbek adabiyoti yirik namoyanda-laridan biri Xayriddin Sultonov hikoya va qissalarida hayot hodisalari qay tarzda badiiy aks ettirilishi to‘g‘risida mulohaza yuritiladi. Adib asarlarida hayot voqeligi, tarixiy haqiqat, insonning murakkab ichki kechinmalari ta’sirchan tarzda badiiy aks ettirilishi, voqelikka yuksak insonpar-varlik nuqtayi nazaridan qaralishi to‘g‘risida fikr bildiriladi. Yozuvchining “Dunyoning siri”, “G‘ulomgardish”, “Qog‘oz gullar” kabi hikoyalari hamda “Saodat sohili”, “Yozning yolg‘iz yodgori”, “Ko‘ngil ozodadur...” qissalarida kishilarning kundalik hayoti, tashvishi, intilishlari, o‘zaro munosabatlari haqqoniy yoritilishiga e’tibor qaratiladi. Yozuvchi qissa, hikoyalarida insonning ruhiy kechinmalari ishonarli ochib berilishi diqqat markaziga qo‘yiladi. Yozuvchining qissa, hikoyalarida qalamga olingan voqealar hayotdagi hodisalarga o‘xshaydi. Ulardagi qahramonlar xuddi hayotdagi odamlar kabi ko‘rinadi. Bu qahramonlarning o‘y-kechinmalari, dard-tashvishlari hech kimni befarq qoldirmaydi. Maqolada adib ijodiga xos shu kabi xususiyatlar qayd etiladi.