Мақолада таълим тизимини молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилган. Жумладан, олий таълим тизимини молиялаштиришда таълим кредитларини расмийлаштириш ва унинг таълим тўловини молиялаштиришдаги тутган ўрни таҳлил этилган. Тадқиқотлар асосида илмй хулосалар шакллантирилган. Шунингдек, тадқиқотлар натижасида илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Maqolada talabalarning ijtimoiylashuvi jarayonida fuqarolarga mos ma’naviy-huquqiy tarbiya berish orqali ijtimoiy munosabatlar ta’sirida bo‘lishi va natijada shaxsning ma’naviy qiyofasi, dunyoqarashi, g‘oya va tasavvurlari hamda insoniy fazilatlari o‘zgarib borishi tahlil etilgan. Oilaviy tarbiyadagi yangi mezonlar mustaqillik mohiyatini va zamon ruhiyatining istiqbollarini ifodalaydi. Bu mezonlar Prezident Sh.M.Mirziyoev asarlarida, hukumat qarorlarida, “Ta’lim to‘g‘risida” gi Qonunda o‘z aksini topgan. Ulardan kelib chiqadigan asosiy maqsad barkamol insonni tarbiyalashdan iborat. Bu maqsadga erishishda oila, mahalla va maktab hamda jamoatchilik hamkorligini talab etadi. Bu talabni amalga oshirish uchun bugungi sharoitda ta’lim–tarbiya tizimi va ota – bobolarimizning komil inson haqidagi ma’naviy-huquqiy va axloqiy ta’limotini keng qo‘llash lozimligini ko‘rsatadi. Ayniqsa oila va mahalla hamkorligi alohida ahamiyatga ega. Chunki qadimdan o‘zbek xalqi mahalla–ko‘y va qo‘ni–qo‘shnilar bilan hamjihatlikda yashab kelganlar. Talabalarni ma’naviy-huquqiy tarbiya berishda oila, jamoatchilik va mahalla hamkorligi munosabatlarni innovatsion usullarini aniqlash bugungi kunda dolzarb masalalardan hisoblanadi.
In the article are studied the development of the distance (online) education system in Uzbekistan, its shortcomings, programs, the development and importance of the online education system abroad. The importance of online education in the study of the subject "Basics of projecting costume design" is described.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга 2018 йилдаги Мурожаатномасида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар, концептуал ғоялар асосида ижтимоий ривожланишнинг ҳозирги давридаги устувор йўналишлари таҳлил қилинган. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси юртимиз аҳолисининг ҳаётий эхтиёжларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда муносиб бўлган фаровон ҳаёт асосларини мустаҳкамлаш учун стратегик заминларни такомиллаштиришга хизмат қилаётгани қайд этилади. Шу муносабат билан мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга 2018 йил 28 декабрда тақдим этилган Мурожаатномада 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном берилгани мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари”, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилларининг мантиқий давоми бўлгани таъкидланади. Бу эса, ислоҳотлар стратегиясининг учинчи босқичида ижтимоий ривожланиш соҳаси давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида аҳамияти янада ортиб бораётганидан далолатдир. Муаллиф фикрича, инвестициялар жалб этиш ҳисобига мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг юксалаши ўз-ўзидан ижтимоий соҳалар ривожланишига туртки беради. Мақолада ижтимоий соҳани ривожлантириш масаласига асосий эътибор қаратилган. Муаллиф томонидан “ижтимоий ривожланиш” тушунчасининг моҳияти очиб берилган. “Ижтимоий ривожланиш” жамиятда янги ижтимоий муносабатлар, институтлар, меъёрлар ва қадриятлар юзага келишига олиб келувчи ўзгаришлар деб қайд этилган. Шу жиҳатдан ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос белгилари, мезонлари кўрсатиб берилган. Мақолада Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган ижтимоий соҳани янада ривожлантиришнинг 2019 йилдаги асосий вазифаларига изоҳ берилган. Жумладан, илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, ёшларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий ғояни ривожлантириш масалаларига доир илгари сурилган ташаббуслар ва концептуал ғояларга шарҳ берилган. Мақолада “инсон капиталига сармоя” тушунчаси кенг ёритилган. Мақолада қайд этилишича, инсон капиталига ажратиладиган сармояларга соғлиқни сақлаш, умумий ва махсус таълим олишга кетадиган харажатлар, иш билан таъминлаш, касбий тайёргарлик, болаларни вояга етказиш ва бошқалар билан боғлиқ сарф-харажатлар киради. Бундай сармояларнинг самараси ҳар жабҳада жамият тараққиётининг суръатларида акс этади. Мақолада мамлакатимиз ижтимоий ривожланишида ёшларга замонавий таълим-тарбия бериш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи нақадар долзарб аҳамиятга эгалиги кўрсатиб берилган. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасининг бевосита инсон камолотига янада хизмат қилишини таъминлаш йўлида қўйилган муҳим амалий қадамлар таҳлил қилинган.
Тадқиқот объекта: техника йўналишидаги академик лицейларда ўқув-тарбия жараёни, предмети эса ихтисосий табақалаштиришга йўналтирилган математик таълим мазмунини танлашнинг илмий-методик мезонларини ишлаб чикиш ва уни жорий этишнинг шакл, метод ва воситаларини аниқлаш.
Ишнинг мақсади: техника йўналишидаги академик лицейларда математик таълим мазмунини ихтисосий табақалаштириш йўли билан ўқувчиларнинг техникавий фикрлаш услубларини ривожлантиришнинг методик системасини такомиллаштириш.
Тадқиқот методлари: тадқикот муаммосига дойр мавжуд илмий-методик манба(адабиёт, диссертация, рисола, макола)ларни танқидий нуқтаи назардан ўрганиш ва таҳлил қилиш; илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш ва умумлаштириш; ўқувчи, ўқитувчи ва ишлаб чиқариш соҳалари ходимлари орасида сўров варақалари тўлдириш, улар билан суҳбатлар ўтказиш; ўқув топшириқлари тузиш ва уларнинг самарадорлигини тажриба-синов йўли билан текшириш ва ҳоказо.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: техника йўналишидаги академик лицейлар учуй ихтисослаштирилган математик таълим мазмуни зарурлиги асослаб берилди ва уни танлашнинг илмий-методик мезонлари ишлаб чикилди; ўқувчиларининг психологик ва психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда математик таълим мазмуни ойдинлаштирилди; ўрганилди; техникавий тафаккурнинг ташкил этувчилари аникланди; бундай турдаги ўкув муассасалари учун математик таълим мазмунини танлаш мезонлари ишлаб чиқилиб, шу асосда математик таълим мазмуни ойдинлаштирилди; ўқитувчилар учун методик тавсиялар ишлаб чикилди. Амалий ахамияти: тадқиқот натижаларидан техника йўналишидаги академик лицейлар ўқув дастурлари, ўқув-методика комплексларини яратишда, малака ошириш курслари профессор-ўқитувчилари маъруза матнларини тайёрлашда фойдаланишлари мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: нафақат техника йўналишидаги, балки табиий-илмий фанлар йўналишидаги академик лицейларда ўкув-методика таъминотини яратишда намуна сифатида хизмат қилиши мумкин. Қўлланиш сохаси: узлуксиз таълим тизимининг тармоқ ўкув муассасалари(академик лицейлар, касб-хунар коллежлари.
Давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар мазмунида кўрсатиб берилганидек, бошланғич таълим республика узлуксиз таълимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, унинг самарали ташкил этилиши навбатдаги таълим босқичларида муваффақиятларга эришишнинг муҳим кафолати бўла олади. Зеро, бошланғич таълим мактабларида ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган ўқув-билиш фаолияти кўникмалари ва маънавий-ахлоқий сифатларни таянч мактаблар, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олиш чоғида янада бойитиб бориш, мустаҳкамлаш имконияти юзага келади. Ана шу жиҳатига кўра масъулият ҳиссини тарбиялашга бошланғич таълим давриданоқ эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ. Бу даврда ўқувчи хулқ-атворида ҳосил бўлган сифатлар узлуксиз таълим тизимининг кейинги босқичларида мустаҳкамланиб боради. Ушбу мақолада “масъулият” тушунчасининг моҳияти, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялаш мазмуни, ўқув фанлари ва маънавий-маърифий тадбирларнинг бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашдаги ўрни ёритиб берилган.