Мазкур мақола такрор стилистик воситасининг турли тил сатҳларидаги структур-семантик таснифи ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга бағишланган. Тил – маданият кўзгуси, унинг асосида нафақат инсон атрофидаги реал дунё, нафақат инсон ҳаётининг реал шарт-шароитлари, балки, бутун бир халқнинг ижтимоий ўз-ўзини англаши, унинг менталитети, миллий характери, ҳаёт тарзи, анъаналари, урф-одатлари, руҳияти, қадриятлар тизими, дунёни ҳис этиши, дунёқараши ўз аксини топади. Тил – маданият воситаси, қуроли. У тил соҳибининг лисон билан бевосита боғлиқлиги орқали унинг замиридаги дунёқарашни, менталитетни, инсонлар билан мулоқотни, яъни миллат маданияти орқали, шу бирга, алоқа бирлиги сифатида фойдаланилаётган мазкур тил воситасида инсон шахсиятини шакллантиради. Инсоний фаолиятнинг бир кўриниши сифатида тил маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланиб, инсон ҳаётининг ишлаб чиқаришга оид, ижтимоий, маънавий каби жабҳаларидаги инсоний фаолиятнинг умумий натижаси сифатида аниқланади. Аммо тафаккур оламининг шакли сифатида, энг муҳими, муомала бирлиги сифатида тил маданият билан ёнма-ён туради. Айнан тилнинг ёрдами билан алоҳида шахслардан олинган билимлар бир-биридан фарқли бир неча тажриба ва билимларнинг турли-туманлигига қарамасдан, бир халқ ва бир маданият кишиларининг бир-бирларини тушунишлари имконини берадиган жамоа тажрибасига айланади. Инсон қадимдан атроф муҳитда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдирган. Бу муносабат, аввало, турли хатти-ҳаракатлар, овозлар, эҳтирослар воситасида амалга ошган. Кейинчалик ҳис-туйғуларни сўзлар, сўз йиғиндиси, рақслар ифодалаган. Яна кейинроқ одамлар ўзларича дунёнинг, табиатнинг, ҳайвонлар, ўсимликлар, тоғлар, сувларнинг пайдо бўлишини изоҳловчи тўқима ҳикоялар ўйлаб топадилар. Йигитлар, қизлар муҳаббат қўшиқларини тўқийдилар. Қабила-уруғнинг мард ва жасур йигитлари ҳақида, уларнинг ғаройиб қаҳрамонликлари ҳақида афсона ва ривоятлар пайдо бўлади. Буларнинг ҳаммаси ҳали ёзув маданияти вужудга келмасдан олдин жамоа-жамоа бўлиб яшаётган аҳоли ўртасида шуҳрат топади. Бугунги кунда биз уларни “халқ оғзаки ижоди” деб аташга одатланганмиз. Тил, маданият ва фольклорнинг уйғунлиги доимо изланувчилар эътиборини тортиб келган.
Ушбу мақола япон тилидан ўзбек тилига бадиий таржимада фразеологизмларнинг берилиши муаммоларини ўрганишга бағишланган бўлиб, унда япон тилидаги фразеологик бирликларнинг таржима қилишда қандай усуллар қўлланилгани хусусида сўз боради. Қиёс нуқтаи назаридан айрим ўринларда фразеологик бирликларнинг русча ва туркча муқобилларига ҳам мурожаат қилинади. Ибораларнинг маъно нозикликлари, япон халқининг маданияти, миллий ўзига хосликларини қанчалик ўзида акс эттириши ва айнан шу жиҳати билан фразеологизмлар таржимаси айрим ҳолларда таржимон учун қийинчиликлар туғдириши эҳтимоллари таъкидланади. Мақолада илгари сурилган айрим асосли таклиф ва мулоҳазалар, чиқарилган илмий хулосалар истиқболда амалга оширилажак таржима жараёнларида ижодкорларга қўл келиши мумкин. Маълумки, ҳар қандай бадиий асарда миллий ўзгачаликни намоён этувчи унсурлар талайгина ва уларни таржимада бериш кўпинча бир қатор муаммолар юзага келишига сабаб бўлади. Уларни бартараф этиш эса таржимондан муаллифга тенг қобилият ва истеъдод талаб қилганлиги боис бунга эришиш йўли осон кечмайди. Буни, асосан, миллийликни ўзида мужассам этган, халқнинг моддий ва ижтимоий турмуши, урфодат ва анъаналари, дунёқарашини акс эттирувчи фразеологик бирликлар таржимаси мисолида кўриш мумкин. Чунки фразеологизмларнинг ишончли қайта яратилиши таржимондан алоҳида ёндашув талаб этиш билан бирга уларни асардаги мингларча сўз орасидан ажратиб олиш ва оддий йўл билан бошқа тилга ўгириш мумкин эмас. Ўзбек ва япон тилларининг турли тил оиласига мансублиги, кўпчилик фразеологик бирликларнинг келиб чиқиш нуқтаи назаридан фарқлилик касб этиши бадиий асарларни ўгиришда таржимондан ўта эҳтиёткор бўлиш, фразеологик бирликларнинг этимологияси, асл манбаини чуқур ўрганишни талаб қилади. Ушбу мақолада муаллифлар қўйилган масаланинг айнан шу жиҳатларига алоҳида эътибор қаратадилар.
Мазкур мақолада ҳиндий тилидаги сон компонентли фразеологик бирликлар атрофлича ўрганилган. Мақолада бирликларга оид сонлар иштирок этган фразеологик бирликларгина таҳлилга тортилган. Уларнинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилган. Таҳлилга тортилган мисоллар фразеологик бутунлик, фразеологик қўшилма ва фразеологик чатишма каби гуруҳларга тақсимланган ва турли хил моделлар ишлаб чиқилган. Мақолада бирликларга оид сонлар иштирокида ҳосил бўлган фразеологик бирликлар таркибида асосан “бир” саноқ сони фаол иштирок этиши, бошқа сонлар эса фразеологик бирликлар таркибида нисбатан кам қўлланилиши аниқланган. “Бир”, “икки”, “тўрт” ва “етти” саноқ сонлари иштирок этган фразеологизмлар қолган сонлардан фарқли равишда учала гуруҳда ҳам ўз ифодасини топганлиги кўрсатиб берилган. Сон компонентли фразеологик бирликлар ҳиндий тилидан ўзбек тилига таржима қилинганида сонларга хос лексемалар ўз маъносини йўқотиши ва аксарият ҳолларда уларнинг ўрнини маъно кучайтирувчи бошқа сўзлар эгаллаши каби хусусиятлар ҳам ўрганилган ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари мисоллар талқинида очиб берилган. Ҳиндий тилидаги сон компонентли фразеологик бирликлар таҳлил қилиниши натижасида улар орасида сўз бирикма шаклига хос иборалар нисбатан кам учраши, шунингдек, фразеологик бирликлар таркибида соматик отлар нисбатан кўп қўлланилиши ҳам аниқланган. Таҳлилга тортилган бошқа фразеологик бирликлар гуруҳидаги мисоллардан фарқли ўлароқ фразеологик чатишма гуруҳига оид мисоллар таркибида фақатгина сонларга хос лексемалар иштирок этганлиги ҳам маълум бўлган.
Ушбу мақолада Буюк Ипак йўли даврида хитой тили сўз бирикмаларига форс тилининг таъсирини кўриб чиқилади. Буюк ипак йўли инсоният тарихидаги энг муҳим цивилизация лойиҳасидир. Ҳозиргача унинг аҳамияти ўрганилмаган ва тўлиқ тушунилмаган. Йўллар нафақат маҳсулотлар билан карвонларни, балки ғояларни, маданиятни, урф-одатларни жадал алмаштириб олиб келар эди. Иқтисодиёт ва маданиятнинг юксалиши, мамлакатларнинг ривожланиши ва антик даврдан ўрта асрларга ўтиши, асосан, дунёнинг турли бурчакларида жойлашган давлатлар ва халқларни бирлаштирган ушбу муҳим йўлнинг ишлашига боғлиқ эди. Эрон, илгари Форс ва Парфия деб номланган, у милоддан аввалги II асрда Хитой билан дўстона алоқаларни сақлаб қолган ва "Буюк Ипак йўли"да иқтисодий ва маданий алмашинувларга эга бўлган давлат эди. Мақоланинг асосий қисми эса четдан кирган сўзларни очиб беради, 外来词 wàилáи cì, сўзма-сўз "ташқаридан келган сўзлар" деган маънони билдиради. Бир тилнинг бошқасига таъсири фонетика ёки грамматикада эмас, балки сўз бирикмаларида, бир тилдан иккинчи бир тилга кириб келган сўзда яққол намоён бўлади. Хитой ва форс тилларида бир оз лексик бирликлар пайдо бўлишининг тарихий шартлари кўриб чиқилди, шунингдек, хитой ва форс тилларида бир хил лексемалар талаффузининг ўхшашлиги ва фарқлари аниқланди. Ушбу мақоланинг қиймати шундан иборатки, у кейинги тадқиқотлар учун асос ва қўшимча материал бўлиши мумкин, шунингдек, тилшунослар ва шарқий маданият мутахассислари учун янги маълумотлар беради.
Сўз маъно англатишга хизмат қилади. Бир сўз асл маъносидан ташқари турли маъноларни англатиши мумкин. Бу маъноларнинг биринчиси асл луғавий маъно бўлса, қолганлари кўчма ёки қўшимча маънолардир. Бу ҳолат барча тилларда учрайди. Сўзнинг кўчма маъноси нутқнинг жозибадорлигини, таъсирчанлигини ошириш, воқеа-ҳодисалар моҳиятини ёритиш, унга бадиий уйғунлик бағишлаш учун хизмат қилади ва кўпроқ адабий матнлар, бадиий асарларда реаллашади. Предметнинг белги-хусусиятини билдирувчи лексемалар нутқда, айниқса, бадиий матнда кенг қўлланади ва халқнинг бой меросини, ижтимоий-маиший ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни авлодларга етказиб беришга хизмат қилади. Ранглар оламнинг бадиий манзарасини яратишда фаол иштирок этади. Пашту тилидаги ранг билдирувчи сифатлар ҳам семантик сермаънолик хусусиятига эга. Ранг-тусни ифодаловчи сифатлар орасида энг кўп маъно кўчиши ёки маъно йўқолиши каби ҳодисалар نیپس (оқ) ва روت (қора) сифатларида кузатилади ва булар кўпроқ адабий матнлар, бадиий асарларда ўз аксини топади. Мақолада ранг-тусни билдирувчи оқ ва қора сифатларининг мажозий маъно хусусиятлари келтирилиши билан бир қаторда мазкур сифатларнинг сўз бирикмалари, қўшма сўзлар ва турғун бирикмалар таркибида келиши манбалардан тўпланган мисоллар орқали лексик-семантик жиҳатдан таҳлилга тортилди. Оқ ва қора сифатлари жой, денгиз, тоғ, йўл каби атоқли отларни ясашда фаол иштирок этиши, шунингдек, мазкур сифатлар отлашиши ва булардан феъллар ясалиши мақолада ёритиб берилди. Хулоса қисмида оқ ва қора сифатларининг кўчма маъноларда келиши ва қўшма сўз ва фразеологик бирикмаларда иштирок этиши рақамларда кўрсатилди.
Ушбу маколада инглиз ва узбек тилларида кулланиладиган харбий термииларнииг структур хусусиятлари борасида бахс юритилади. Харбий тсрминлар кушин турларини ифодаловчи, харбий штаб, умумтактик, харбий тоиографик, харбий саф ва харбий-ташкилий фаолиятга оид тсрминлар гурухларига ажратиб, таснифланди. Тадкикотга оид тупланган материаллар тахлилидан инглиз ва узбек тили харбий терминларини хосил килишда аффиксация, конверсия ва композицион усулларнинт сермахсул усуллардан эканлиги маълум булди. Бундам ташкари, инглиз ва узбек тиллари харбий терминларининг умумий микдорини кайси суз туркумларига мансублигини билиш максадида тсрминлар лингвостатистик усул мезонларига асосланиб таснифланди. Шу билан биргаликда, хозирги инглиз ва узбек тили харбий тсрминологиясида мавжуд кискартмаларнинг суз ясовчи элементлари билан боглик структур моделлари хам куриб чикилди.
Мазкур мақолада ҳинд-орий тилларига хос бўлган ҳиндий тилидаги нумеративларга оид лексемалар этимологик жиҳатдан таҳлил қилинган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар ҳинд тилшунослигида тан олинган тадбҳава, татсама ва видеши каби типларга бўлиб ўрганилган ва уларнинг ўзига хос маъно хусусиятлари кўрсатиб берилган. Баъзи нумеративларнинг бошқа нумератив сўзларга тенг бўлган жиҳатлари ҳам аниқланган. Аксарият нумеративларга оид лексемалар ўз маъносидан ташқари бошқа маъно хусусиятларига ҳам эга эканлиги, яъни уларда омонимия ҳодисаси ҳам мавжуд эканлиги тадқиқ этилган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар 3 та гуруҳга, яъни оғирлик, узунлик, ер майдони сатҳи ўлчов бирликларига оид деб топилиб, уларнинг ўзига хос ифодаланиш жиҳатлари ҳам ўрганилган. Нумеративларга хос бўлган лексемалар этимологик жиҳатдан ўрганилиши натижасида фақатгина битта гуруҳ, яъни узунлик ўлчов бирлигига оид нумератив сўзлар ҳам тадбҳава, ҳам татсама, ҳам видеши типида ҳам мавжуд эканлиги аниқланган. Татсама ҳамда видеши типига оид мисоллардан фарқли ўлароқ фақатгина тадбҳава типида уччала гуруҳга оид мисоллар мавжудлиги кузатилган ва уларнинг ўзига хосликлари мисоллар талқинида очиб берилган. Баъзи нумеративларга оид мисолларнинг бир неча шакллари мавжуд эканлиги ва уларнинг қўлланилишида турлича фарқлар борлиги ҳам аниқланган. Айниқса, татсама ва тадбҳава типига оид бўлган кўпгина нумератив сўзлар қадимда кенг қўлланилганлиги ва уларнинг ҳозирги кунда ҳам кенг қўлланилишига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, баъзи нумеративларга хос лексемаларнинг қўлланилишидаги фарқли жиҳатлар кўрсатиб берилган.
Тилшуносликда лексикология ҳақидаги қарашлар сўз маъносининг тадқиқоти билан боғлиқдир. “...таржиманинг лингвистик таҳлили лисоний ва нутқ омилларини қамраб олади. Таржимани ўрганишда интеграл, таркибий-функционал ёндашув замонавий тилшуносликнинг ривожланиш тендентсиясига мос келади, бу унинг субъектини “ички тилшунослик” соҳаси билан чеклашдан бош тортиши ва тилни “фаолият шакли” деб ҳисоблаши билан тавсифланади” . Оламдаги нарса, воқеа-ҳодиса, хатти-ҳаракат инсон тафаккурида тушунча сифатида акс этади. Тушунча эса маъно яхлитлиги ва фаолият шакли билан намоён бўлади. Тил борлиқни ифодалайди. Борлиқ ва тил бир бирига ўзаро узвий боғлиқдир. Айнан мана шу икки тушунча заминида ва ўзаро алоқасига бўлган ёндашув бўйича бир қанча йўналишлар вузжудга келган. Баъзи тилшуносларнинг фикрича тил ва борлиқ ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, тил объектив оламни ифодалайди. Баъзилар эса тил ва борлиқ алоҳида тушунча эканлигини қайд қилишади. Улар ҳайвонлар билан суҳбатлашиш ёки бўлмасам тўқима образлардаги сув париси, дев каби афсонавий иборалар яъни тушунчалар борлиқда йўқ аммо у тилда ифодаланади.
Дунёнинг кўплаб тиллари қатори инглиз ва ўзбек тиллари гасрономик терминологиясида ясама терминлар миқдорининг салмоғи катта бўлади. Бу жиҳат терминларинг деривацион хусусиятларини тадқиқ этишга алоҳида эътиборни талаб қилади
Мақолада тилнинг интернет, компьютер технологиялари тилига айланиши математик лингвистика, унинг давоми бўлган компьютер лингвистикасининг шаклланганлиги ва ривожланиш даражаси билан боғлиқлиги, айниқса, сунъий интеллект учун табиий тилларни моделлаштириш муаммоси хусусида мушоҳада юритилган. Ўзбек тилининг халқаро мақомини оширишда ўзбек тили миллий корпуси катта аҳамиятга эга. Компьютер лингвистикаси фани доирасида амалга ошири лаётган ишлар ўзбек тилидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда муҳим роль ўйнайди. Мақолада миллий корпус яратишнинг за руратлари нимада эканлиги, таълим жараёнида сўзнинг нозик қиррасини ўрганиш, уни нутқида қўллаш кўникмасини ша кллантиришда нимага таяниш кераклиги, ўзбек тили миллий корпуснинг фан ва миллат учун нима аҳамияти борлиги, ўзбек тили миллий корпуснинг асосий фойдаланувчилари ким бўла олиши мумкинлиги хусусида асосли фикр мулоҳазалар билдирилди. Корпуснинг асосий фойдаланувчилари, албатта, турли йуналишларда иш олиб бораётган тилшунос тадқиқотчилардир. Маълум бир даврдаги тилга оид ишончли статистик маълумотлар адабиётшунослар, тарихчилар ва бошка гуманитар соҳалар вакилларини ўзига жалб этиб келгандир. Тилни ўқитишда ҳам миллий корпуснинг ахамияти каттадир. Миллий корпус яра-тишнинг технологик жараёни хусусида фикр-мулоҳазалар баён қилинди. Жумладан, миллий корпус технологик жараёни: тан ланган матнлар асосида лексема ва сўз шаклларининг такрорланиши луғатини яратиш; олинган такрорланиш луғатининг ҳар қандай бирлиги учун матнни кўриб чиқиш; графикли сўзни бўғинга ажратиш ва бўғинларнинг такрорланиш луғатини тузиш; сўз захираларини саралаш; бир вақтнинг ўзида чекланма-ган файлларни қайта ишлаш; ташқи белгиларга эга бўлган матнлар корпусларини яратиш кабилардан иборатлиги изоҳлаб бе рилган.
Анализируется музыкальная терминология и лексико-семантический анализ названий инструментов.