Бугунги кунда замой талаби асосида ёшларга экологик ҳуқуқий таълим-тарбия беришда янги инновация ва ахборот технологияларни қўллаш айниқса, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигининг мустаҳкамлаш келажакда экологик муаммоларни ижобий ҳал этилишига ёрдам беради.
Ушбу мақолада инсон капиталини ривожланиш жараёнларининг социологик таҳлил этилган бўлиб, респондентларнинг берган жавоблари таҳлил этилди. Инсон каптилани ривожлантириш жараёнларида таълим ва саломатликка давлат ва жамиятнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятининг устувор йўналишлари алоҳида эътибор қаратилган. Инсон капиталининг таркибий қисмларини ривожлантиришга қаратилган хулоса ва таклифлар баён этилди.
Мақолада мамлакатимизда фуқаролар йиғини кенгаши ва жамоатчилик комиссиялари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қонун ва қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинган ҳамда ушбу жараён самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ижтимоий педиатрия – бу боланинг соғлиғини жамият, атроф-муҳит, мактаб ва оила шароитида кўриб чиқадиган глобал, яхлит ва кўп тармоқли ёндашув. У боланинг саломатлиги ва ривожланишининг жисмоний, ақлий ва ижтимоий жиҳатларини, шунингдек, парвариш қилиш, касалликни олдини олиш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва ҳаёт сифатини оширишни бирлаштиради. Ижтимоий педиатрия учта йўналишда фаолият юритади: ижтимоий сабаблар билан боғлиқ болалар саломатлиги муаммолари, болалар саломатлиги муаммоларининг ижтимоий оқибатлари ва жамиятда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш. Шундай қилиб, ижтимоий педиатрия болаларни даволаш, саломатликни мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва реабилитацияни ўз ичига олади. Ижтимоий педиатрия фани тиббиёт олий ўқув юртлари ва маҳаллалар ўртасида ижтимоий шерикчиликни ривожлантиради.
Фарзандларимизни жисмонан соғлом бўлиш билан бирга маънан етук, мустақил фикрлай оладиган, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга инсонлар этиб тарбиялашда уларни турли ёт оқимлар таъсиридан асраш муҳим вазифа. Зеро, уларни бузғунчи ғоя ва фикрларга маърифат билан жавоб қайтара оладиган юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш пировард мақсадимиздир. Фарзанд ниҳолга ўхшайди. Уни ёшлигидан қандай тарбияласак, шундай вояга етади. Бунда албатта оила, маҳалла, жамиятдаги муҳит муҳим аҳамиятга эга. Ўзи, оиласи, халқи, маънавий илдизлари ҳақида етарли тушунчага эга бўлган бола жиноят кўчасига қадам босмайди. Бунга эришиш учун жамиятнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этиши, бурчини сидқидилдан бажариши лозим
Алоқа ва савдо йўллари қадимдан турли ҳудудларда яшовчи аҳоли вакилларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий тараққиётида муҳим аҳамият касб этиб келган [5, - 432-б.]. Буларни тиклашда нафақат ёзма, балки моддий манбалар хусусан, тангалар ёки тангалар хазинасининг ҳам ўрни каттадир. Улар ёзма манбалар кам сақланган давр тарихини ёритиш, археологик маданий қатламларни аниқ даврлаштириш, маҳаллий ва халқаро савдо-сотиқ муносабатларини аниқлаш кабиларда муҳим маълумотларни беради. 2021 йилда Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Шоҳрухия” маҳалла фуқаролари йиғини “Ҳосилдор” маҳалласининг жанубида, Сирдарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган Шоҳрухия археологик ёдгорлигидан топилган қорахонийлар даврига оид мис тангалар хазинасини илмий ўрганиш ҳам юқоридаги масалаларни ечишга ёрдам берадиган манбалар сирасига киради.
Мақолада ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мазкур тизимни янада такомиллаштириш мақсадида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг ижроси, шунингдек аёллар, вояга етмаганлар ва ёшлар билан олиб борилаётган тизимли ишлар натижалари ёритилган.
Мақолада 2017-2020 йилларда Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимига таъсир этувчи муҳим омиллардан бири бўлган шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасининг мавжуд муаммоларини баратараф этиш йўлида олиб борилган амалий ишлар натижаси Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари мисолида таҳлил этилган.
Оилавий тадбиркорликнинг ишсизлик даражасини пасайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, ўрта мулкдорлар қатламини ўстириш орқали мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги иштирокини кенгайтириш иқтисодий тараққиётнинг долзарб йўналишларидан ҳисобланиши аниқланди. Оилавий тадбиркорликни янада ривожлантиришга мамлакатимиз раҳбарияти томонидан катта аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури кабилар шулар жумласидандир. Оилавий тадбиркорлик субъектларига йўналтириладиган молиявий ресурслар имтиёзли кредитлар кўринишида йиллик 14 фоиз ставкада берилиши кўзда тутилганлиги кўриб чиқилган. Ҳозирги шароитда маҳаллалар ҳудудида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, аҳолини ушбу йўналишдаги тадбиркорликка бўлган қизиқишини уйғотиш, қўллабқувватлаш ҳамда амалга оширишда ҳоким ёрдамчилари билан бир қаторда маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва мутахассислари томонидан жиддий ҳаракат талаб этилади.
Конституциянинг қабул қилиниши мустақил давлатимиз тарихида буюк воқеа бўлди. Бугунги кунга қадар Республика ва вилоятларимизда Конституциямизнинг 18 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган байрамга қизғин амалий тайёргарлик ишлари ҳамда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур мақолада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг мулкий асослари таҳлил қилиниб, мулкни шакллантиришнинг қонуний асослари, мазмун-моҳияти, хусусийлаштириш жараёнларидаги иштироки, ўз мулкини суд орқали ҳимоя қилиш масалалари, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш ҳуқуқи атрофлича ўрганилган ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилган.