Ушбу мақола Тошкент шаҳридаги ҳиндий тилига ихтисослашган мактаб ва лицейлар учун ёзилган ўқув қўлланмалардаги грамматик мавзуларнинг таҳлилига бағишланган. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстона алоқалар кенг миқёсда ривожланиб бораётган бир пайтда, биз ҳиндий тили ўқитувчилари ҳам шу муносабатларнинг ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. Икки мамлакат ўртасида илм-фан йўналишида ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши ёшларимиз учун ҳиндий тилини юқори савияда ўрганишни талаб қилади. Охирги йигирма йил давомида мактаб ва лицей ўқувчилари учун бирорта дарслик яратилмаганлиги ачинарли ҳол, албатта. Ушбу мақолада мактаб-лицей ўқитувчиларига мақола муаллифи томонидан тайёрланган ўқув қўлланмаларни ўрганиб чиқиш ва шарқшунослик университети ҳиндий тили ўқитувчилари раҳбарлигида янги ўқув қўлланмалар яратиш масаласи қўйилди. Мақолада мактаб ва лицей ўқувчилари томонидан ҳиндий тилини ўрганиш босқичма-босқич ёритилган. 5-синф ўқувчилари учун мўлжалланган дарслик ҳиндий тили фонетикаси, ёзув тизими ва грамматикаси бўйича ўрганиш учун бошланғич мавзулар берилган. Ўқувчиларни ҳиндий тилига қизиқтириш мақсадида турли хил машқлар ва расмлар берилган, бу эса ўқувчининг ҳиндий тилини ўрганиш жараёнида фаоллигини оширишга ёрдам беради. Лицей ўқувчиларига мўлжалланган ўқув қўлланмаларда эса ҳиндий тили бўйича фонетик ва грамматик манбалар батафсилроқ берилган; турли мавзулар, яъни Ҳиндистон географияси, тарихи, ижтимоий ҳаёти, машҳур давлат арбоблари, миллий байрамлари, грамматик жадваллар, ҳар бир матннинг луғати, оғзаки ва ёзма машқлар,тестлар ўқувчиларнинг ҳиндий тилини ўрганиш бўйича билимини оширади.
Mazkur darslikda raqamli iqtisodiyotning shakllanib borishi, uning texnologik asoslari, jahonda va O‘zbekistonda raqamli iqtisodiyotning shakllanishi, oliy ta’lim va statistika faoliyatida raqamli texnologiyalardan foydalanish jarayonlari keltirilgan. Bundan tashqari milliy va xalqaro darajada kiberxavfsizlik, elektron hukumat, raqamli demokratiya, raqamli transformatsiya sharoitida elektron hukumatdan raqamli davlatga o‘tish, O‘zbekistonda raqamli davlat istiqbollari va raqamli transformatsiya jarayonlarida kelib chiqishi mumkin bo‘lgan xavflar bayon etilgan.
Respublikamizdagi oliy o‘quv yurtlarining bakalavriat bosqichi barcha ta’lim yo‘nalishlari bo‘yicha ta’lim olayotgan talabalar uchun darslik sifatida tavsiya etilgan. Shuningdek, iqtisodiyot tarmoqlarida raqamli iqtisodiyot masalalari bilan shug‘ullanuvchi mutaxassislar, professor o‘qituvchilar, izlanuvchilar, magistrantlar va shu sohaga qiziquvchi kitobxonlarga mo‘ljallangan.
Тадқиқот объекта: умумий ўрта таълимда информатика ва хисоблаш техникаси асослари (ИҲТА)ни ўкитишни компьютерлаштириш муаммоси.
Тадқиқот мақсади: ИҲТА ўкув предмета бўйича таълимни компьютерлаштиришга қаратилган самарадор педагогик дастур воситалари (ПДВ)ни яратиш ва ундан фойдаланиш услубиятини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: тадқикот мавзусига оид адабиётларни ўрганиш ва тахдил қилиш; ўқув жараёнини кузатиш; ўкитувчи ва ўқувчилар билан сухбат; мактаб ўқитувчилари иш тажрибасини умумлаштириш; интернет форум; педагогик тажриба.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: умумий ўрта таълимда компьютерли таълим концепцияси яратилди; ИҲТАни ўқитишни компьютерлаштириш жараёни таркибан тахдил килинди; компьютерли таълим принциплари ишлаб чиқилди ва воситалари тизимлаштирилди; ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини ПДВда моделлаштириш усуллари ишлаб чикилди; ПДВларни яратишга қўйиладиган талаблар ҳамда дастурли услубий таъминотни яратиш боскичлари аниқланди; барча турдаги машқни компьютерда бажариш жараёни моделлаштирилди; ИҲТА ўқув предметидан ПДВларни яратиш механизми назарий асосланди.
Амалий аҳамияти: яратилган ПДВлардан ИҲТАни ўкитишда самарали фойдаланилади; компьютерли таълимнинг ишлаб чиқилган концепция, принциплари ва тизимлаштирилган воситаларидан бошқа фанларни ўқитишни компьютерлаштиришда, ўқитувчилар малакасини оширишда, компьютерли таълимга оид дарслик ва кўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин; тадқиқотда илгари сурилган ғоялар таълимнинг барча боскичларини компьютерлаштириш учун назарий асос бўла олади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Мавзу бўйича 80 та иш, жумладан, монография, дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар чоп этилди. Ишнинг мазмуни катор анжуманларда муҳокама килинди.
Қўлланиш сохаси: таълимнинг барча боскичларини
компьютерлаштиришда; ўқув дастури, дарслик, кўлланмалар яратишда.
The purpose of this article is to share experiences on the creation of multimedia electronic textbooks designed for self-study by distance learning students.
Мазкур монография инглиз ва узбек тилларида диалогик риториканинг тилга оид хусусиятларини тадкик этишга багишланган. Ундан “Нутк маданияти асослари”, “Таржимашунослик”, “Чет тили (инглиз тили)” фанларидан маъруза ва семинарлар олиб боришда, магистрлик диссертациялари ва малакавин битирув ишлари ёзишда, укув кулланмалари ва дарсликларни тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, монография сунггида илова тарзида уч тилда диалогик риторикада энг фаол мавзуларга оид сузлашгич келтирилган булиб, ундан инглиз ва рус тилини урганувчилар ифодали хайда таъсирчан сузлашишга оид амалий тавсияларни олишлари мумкин.
Ушбу мақолада бакалавриат талабалари ва аспирантлар ҳамда ўқитувчиларнинг “Турк тили бошланғич поғона дарслиги HİTİT” ва “Инглиз тили дарслиги: “а” дан “ҳ” гача” дарсликларининг самарадорлиги ҳақидаги фикрларига асосий эътибор берилади. Тадқиқот сўнгида дарслик тузувчилар, таълим тадқиқотчиларига мавжуд дарсликларнинг табиати ҳақида фойдали ва аниқ батафсил маълумотлар олишларида фойдали бўлиши мумкин бўлган ўқитувчилар ва талабаларнинг афзал кўрган масаларига асосланиб тузилган таклифлар билан тугалланади.