ОИВ-инфекцияси билан касалланган беморларда бактериал оппортунистик инфекциялари резистент штаммлари тарқалган даражасини ўрганиш ҳамда касалликнинг босқичи ва динамикасига асосланган ҳолда резистентлик даражасини аниқлаш.
Асосий тиш касалликларининг юқори тарқалиши ривожланишнинг патогенетик механизмларини ҳисобга олган ҳолда оптимал воситаларни, олдини олиш ва даволаш усулларини топиш зарурлигини тақозо етади. Тишларнинг патологияси ва тананинг умумий касалликлари билан шиллиқ қавати ўртасида яқин алоқа мавжуд бўлиб, улар орасида овқат ҳазм қилиш ва қон айланиш тизимлари, нафас олиш ва қон органлари, эндокрин ва репродуктив тизимлар касалликлари алоҳида ўрин тутади, бу патогенезнинг асосий алоқаларининг умумийлиги билан боғлиқ. Турли патоген микроорганизмлардан келиб чиқадиган яллиғланиш ва деструктив пародонт касалликлар тўқима ва органларда реакцияларни келтириб чиқариши аниқланди. Бироқ, оғиз бўшлиғининг ҳолати ички органларнинг турли касалликлари билан ҳам ўзгаради. Гастроэнтеролог ва стоматологларнинг биргаликдаги тиббий фаолияти бўйича тавсиялар берилган. Шундай қилиб, стоматолог ҳар бир муайян ҳолатда пародонт касалликларни даволаш стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқишда зарур бўлган соматик патологиянинг мавжудлиги ва оғирлигини, ушбу касалликларни компенсацияси ҳақида маълумотга эга бўлиши керак
Ушбу мақолада СС14 интоксикацияси оқибатида експериментал гепатит билан експериментал ҳайвонлар (каламуш) фитин бирикмалар билан бирга ўсимлик дори дармон гепатопротектор хусусиятларини ўрганиш натижаларини тақдим этади. Олинган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, дармонал фитин бирикмалари билан биргаликда умумий оқсил синтезини оширади ва қон зардобининг оқсил фракциялари таркибини нормаллаштиради. Ҳар икки ўрганилган дорилар гепатотроп таъсири юқори даражасига эга. Дармонал ва фитин-C комбинацияси энг самарали бўлди. Ушбу таъсирга кўра, улар Лив-52 гепатопротектор препаратидан устунлиги аниқланди.
Ўзбекистон республикаси президентининг “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори [1] чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларини молиявий қўллаб- қувватлаш, чорва озуқа базасини янада кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг йирик чорвачилик хўжаликлари ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчилар билан ҳамкорликдаги фаолияти асосида ўз хонадонларида чорва молларини боқишини ташкил этиш ва чорва озуқа базасига бўлган талабини қондириш мақсадида хозирги кунда амалга ошириши лозим бўлган долзарб масалаларга хос бўлиб, унда гидропоника усулида озуқа маҳсулотлари тайёрлашга алоҳида эътибор берилган.
Ushbu maqola avtomobil yo‘llarida ko‘kalamzorlashtirishning maqsad va vazifalari, sanitar-gigienik holati hamda, shahar-ko‘cha yo‘llari infratuzilmalarini yaxshilash mexanizmlarini takomillashtirish haqida fikr yuritilgan.
Хозирги кунда йод танқислиги дунёда глобал муаммолардан бирига айланди. ЖССТ маълумотлари бўйича ҳозирда жаҳонда 800 миллиондан ортиқ инсон эндемик бўқоқ ва қалқонсимон безнинг бошқа касалликларини бошидан ўтказмоқда
Мақолада, илмий-таълимий ресурслар электрон кутубхонасини шакллантиришда жаҳон ахборот ресурсларининг аҳамияти, турли глобал рейтинг қайдномаларидаги ҳамда илмий-таълимий ресурсларнинг таълим тизимидаги аҳамияти кенг ёритилган
Билатерал сут бези саратони ҳақидаги тасаввурларнинг етарли эмаслиги онкологлар учун анча қийин муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бугунги кунда унилатерал сут бези саратони билан бир қаторда билатерал сут бези саратони билан касалланиш даражасининг бундан 10 йил олдинги даврга нисбатан анча кўпайганлиги муоммони янада долзарблигини кўрсатади. Билатерал сут бези саратонининг келиб чиқиш сабаблари, касалликнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган мезонлар ҳақида, касалликнинг эрта босқичларда ташхислаш ва билатерал метахрон ракини келиб чиқиш эҳтимолини олдиндан аниқлаш, ҳамда профилактик чора - тадбирлар ҳақидаги маълумотлар дарсликларда, илмий - амалиш тадқиқотларда ёритилмаган. Муаллифлар томонидан ёзилган ушбу мақолада билатерал сут бези саратони бўйича кўпгина йирик клиник тадқиқотлар натижалари ўрганилиб, таҳлил қилинди. Жумладан, билатерал сут бези саратонинг метахрон ва синхрон турларининг келиб чиқишида муҳим аҳамиятга эга бўлган мезонлар ҳақида, касаллик ривожланишида клиник - морфологик, иммуногисхимик хусусиятларининг аҳамиятига бағишланган тадқиқотлар натижалари ўрганилиб, олинган билимлар таҳлил қилинди. Билатерал сут бези саратони ривожланиш сабаблари, диагностикаси ҳақидаги замонавий билимлар ўрганилди. Шу жумладан муаллифлар томонидан ушбу муаммога бағишланган 40 га яқин хорижий ва анъанавий илмий ишлар кўриб чиқилди ва таҳлил қилинди.