Изучить особенности двигательных нарушений в динамике терапии с использованием роботомеханотерапии.
Ушбу мақолада кичик бизнеснинг инновацион фаолияти ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш омили сифатида тадқиқот олиб борилган бўлиб, инновацион фаолияти бизнес жараёнларининг алоҳида тузилмаси, бошқарувнинг алоҳида объекти бўлиб, молиявий капитал,меҳнат ва бошқа ресурсларни бошқаришни ўз ичига қамраб олади. Тизимли ёндашувсиз бошқарув самарасиз бўлиб қолиши ва бу ҳолда инновациялар кичик бизнеснинг барча жараёнларига (интеллектуал, ижтимоий, иқтисодий, психологик) таъсир кўрсатиши лозим эканлиги таҳлил қилинган
Целью этого национального исследования было определение распространенности кариеса, опыта кариеса и индекса значительного кариеса (SiC) у 12-летних детей в Узбекистане.
Барча жамиятлар тарихи инсон фаолияти, унинг хўжалик ва маданий эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган, шу тариқа фаолият ва эҳтиёж одамларнинг ҳаётий муҳим хислатлари сифатида, уларнинг табиат, атроф-муҳит билан ўзаро муносабатларида кенг миқёсда акс этган. Меҳнат ва ишлаб чиқариш жараёнида табиат инсон фаолиятининг асосий объекти бўлиб, турлича географик шароитларда муайян хўжалик-маданий типлар ривож топган. Бу тарихий-маданий тараққиёт қонунияти Ўрта Осиё бронза даври тарихи мисолида ҳам тасдиқланади.
Бронза даврида дашт ҳудудларида истиқомат қилган аҳоли орасида уруғ-қабила жамоаларига оид ижтимоий-иқтисодий тузум сақланиб, чорвадор қабилалари ибтидоий жамоа муносабатларининг емирилиши босқичида бўлган. Шунингдек, Ўрта Осиё ҳудудларида ўзига хос хусусиятлардан иборат тарихий-маданий вилоятлар ва этник ҳудудларнинг ажралиб чиқиши жараёни бошланган.
Ушбу мақола Ўрта Осиё аҳолисининг турли географик шароитдаги тарихий-маданий ривожланиш хусусиятларини таҳлил қилишга бағишланган. Асосий эътибор хўжалик-маданий типлар тарихи ва уларнинг тараққий топиши географик муҳит билан алоқадорлигига қаратилган.