Жумҳурият даври турк ҳикоячилигида жанр тараққиёти халқ адабиёти ва тили, шу билан бирга, жаҳон адабиёти анъаналари негизида амалга ошгани кузатилади. Ҳикоя жанри шаклан ихчамлашди, мазмунан ижтимоийлашди, образлар тизимига кўра ранг-баранглик касб этди. Ҳикоянависларнинг воқеликни бадиий талқин этиш усулларида мушоҳадавийлик, миллийлик, ижтимоийлик ва фалсафийлик муштарак ҳолатда намоён бўлди. Бу турк ҳикоячилигидаги чинакам новаторликдан далолат эди. Мазкур мақолада 1940-йиллар замонавий турк ҳикоячилигининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, даврнинг йирик адиби Ўрхон Камол ижоди тадқиқ этилган. ХХ асрнинг 30-40 йилларида яратилган турк ҳикоялари ўтмишнинг қора кунларида яшаган ночор халқ қалбидаги беғубор туйғуларни очиқ-ойдин тасвирлагани, тарихий адабиёт анъаналарини қатъий тарзда янгилагани кўзга ташланади. Давр адабиётидаги бундай янгиланишлар Ўрхон Камол ижодида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Ў.Камол турк адабиётининг йирик вакилларидан бўлиб, бир қатор ҳикоя ва романлари билан дунёга танилган. Унинг ҳикояларида оддий ишчи-хизматчилар образи алоҳида аҳамият касб этади. Ўрхон Камол ҳикоялари ичида бола қаҳрамонлар ва уларнинг ҳаётига оид парчалар кўпроқ ўрин эгаллайди. Бундай бола образлари типининг асосий қисмини ишчи болалар ташкил этади. Мақолада адибнинг бола қаҳрамонлари иштирок этган “Уйқу”, “Ғаройиб бола”, “Аввал нон” сингари ҳикоялари ҳам таҳлил қилинган. Шунингдек, Ў.Камолнинг аёллар турмушидан олинган ҳикоялари ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради. Кун кечириш илинжида, истар-истамас ёмон йўлларга кирган аёллар, қўшиқ ва рақс орқасида фақирликдан қутулиш йўлларини излаган ўсмир қизлар, бой оилаларда куймаланиб юрган хизматкор аёллар, муҳаббат савдоси билан алданган ёш қизлар қисмати ёзувчининг бу мавзудаги ҳикоялари мазмун-моҳиятини белгилайди. Мақолада ёзувчининг бу мавзудаги ҳикояларига ҳам урғу берилди.
Мақолада баҳолаш ва деонтик мантиқининг моҳияти, баҳо ва нормаларнинг жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги ўрни ҳамда жамият коммуникатив жараёнларида қўлланилиши ҳақида фикр юритилади.
Мақолада XVII–XVIII асрларда яшаб ижод қилган шоирлар – Жаъфар, Жаталлий, Атал, Афзал ва улар яратган девонлар, Валий Аврангободий, ундан ярим аср кейин яшаган Мир ва унинг “Никат уш-шуаро” тазкираси, Камол Хон Рустамий, Мирзо Муҳаммад Муқимий каби дакҳинийда қалам тебратган мутасаввиф шоирлар ижоди хусусида сўз оради.
В данной статье представлен клинический случай пациентки с диагнозом рак правой молочной железы T3N1M0, состояние после 6 курсов НПХТ. Была выполнена одномоментная радикальная подкожная мастэктомия (ПМЭ) с реконструкцией перемещением ТRАМ-лоскута. Далее представлены этапы выполнения операции одномоментной пластики с реконструкцией ТRАМ-лоскута в схематическом виде и результаты данной операции.
Тадкикот объектлари: 447 нафар бемор, улар дан 68 тасида сурункали йирингли ўрта отит бўлган ва 379 тасида курук мезо- ва эпитимпанит бўлган.
Ишнинг максади: тимпанопластикани турли вариантлари натижаларини самарадорлигини ва прогнозини бахолаш.
Тадкикот усули: умумий клиник тадкикот, акуметрия, тонал бўсага ва бўсага усти аудиометрияси, эшитишни паст ва кенгайтирилган частоталар диапазонида тадкик этиш, нутк аудиометрияси, эшитишни ультратовуш тўлкинлари оркали тадкик этиш, сўргичсимон ўсимталарни рентгенография килиш, компьютер ёрдамида томограмма килиш, ногора пардани суратга олиш, отомикроскопия.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: сурункали йирингли ўрта отитларда тимпанопластикани икки боскичда ўтказиш: биринчи боскичда -реконструктив-санацион - мастоидопластика билан аттикоантротомия ва иккинчи боскичда - эшитишни тикловчи жаррохлик услубларини ўтказиш асосланиб берилган. Трансплантатни битиш жараёнини ва функционал натижаларини самарадорлигини ошириш максадида «ромашка» услубида имплантация килиш ишлаб чикилди ва амалиётга тадбик килинди. Мирингопластика ва тимпанопластика операцияларини «курук» кулокда ўтказишда самарадорлиги аникланди. Режалаштирилган жаррохлик услубларидан кутилаётган натижаларини аниклашда объектив кўрсаткичларига асосланган холда прогностик критериялар ишлаб чикарилди.
Амалий ахамияти: ўрта кулокнинг сурункали яллигланиш касалликларида реконструктив-пластик ва эшитишни тикловчи операция турлари ва уларнинг самарадорлигини бахолаш, кутилаётган натижаларни олдиндан прогноз килиш критериялари ишлаб чикилди.
Тадбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: изланиш натижалари ва хулосалари Тошкент тиббиёт академиясининг ЛОР-касалликлари бўлимларига ва поликлиникасига, ўкув жараёнига тадбик этилди.
Кўлланиш сохаси: оториноларингология.
Мақолада мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар кўрсатиб берилади. Шунингдек, парламент ва ҳукуматнинг ўзаро муносабатларида фракцияларнинг ўрни, ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратининг аҳамияти ва Республика ҳукуматини шакллантиришда сиёсий партияларнинг иштироки билан боғлиқ қонунчилик тизимини такомиллаштиришга доир бир қатор таклиф ва мулоҳазалар келтирилган.
Мазкур мақолада партия фракцияларининг парламент эшитувидаги иштирокининг тартиби ва шакллари, шунингдек, парламент текширувини амалга ошириш таҳлил қилинади, ушбу соҳада қонунчиликни
такомиллаштириш юзасидан бир қанча таклиф ва тавсиялар асослантирилади
Ушбу мақола IX аср араб тарихчиси ва географи Ал-Яъқубийнинг учинчи, кам ўрганилган “Мушакалат ан-нас ли заманиҳим” асарини таҳлил қилиш асосида янги қирраларини очиб беради. Мақолада ушбу рисола социологик нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Ал-Яъқубий, мусулмон жамиятидаги барча одамлар халифаларига эргашган, унинг феъл-атвори ва одоб-ахлоқига тақлид қилган, деган тезисга асосланиб, уммавийлар ва илк аббосийлар даврида мусулмон жамиятининг таназзулга учраш сабабларини кўрсатишга ҳаракат қилган. У жамиятни ахлоқий ва маънавий таназзулининг асосий сабабини халифаларнинг ахлоқлари бузилишида кўради. Халифаларнинг маънавий ва ахлоқий сифатлари ва одатлари рисоланинг матнидан кўринади, зодагонлар ҳам, оддий одамлар ҳам уларга тақлид қилганлар, деб таъкидлайди. Шундай қилиб, Ал-Яъқубийнинг фикрига кўра, мусулмон жамиятининг сифати бевосита унинг раҳбарига боғлиқ. Халифа ўзининг ахлоқий ва маънавий фазилатлари билан “амир ул-муъминийн” образига мос келар эди, шунинг учун жамият аъзолари солиҳ мусулмонларнинг қиёфаларига мос келдилар. Рисола Ал-Яъқубий дунёқарашининг янги қирраларини, унинг адолатли, одил мусулмон жамиятига бўлган қарашларини очиб беради. Ушбу рисолани таҳлил қилиш натижасида Ал-Яъқубий ижодининг янги томони – социология кашф этилди. Бир қарашда Ал-Яъқубийнинг мусулмон жамиятининг ривожланиш сабабларини аниқлашга уриниши жуда оддий кўриниши мумкин. Бироқ, бу асар “одамларни ўз даврига мослаштириш” ва “аҳолининг ўз ҳукмдорларига тақлид қилиш” тезислари орқали кундалик ҳаётда, шунингдек, уларнинг ахлоқий фазилатларини тавсифлаш, фикримизча, ўрта асрлар араб тилидаги социологик йўналишдаги асарнинг биринчи намунасидир. Мақоладан келиб чиқадики, Ал-Яъқубийнинг “одамларнинг ўз даврига мослашиши” тезислари ва мисолларини чуқурроқ кўриб чиқиш керак. Ислом халифаларининг (ҳукмдорларининг) “халифалар” ва “шоҳлар” тоифаларига бўлиниши, муаллифнинг рисолага берган кириш қисмидан кўриниб турибдики, бу мақолада берилган кўплаб мисолларда намоён бўлган. Рисола мазмунидан маълум бўладики, муаллиф биринчи тўртта солиҳ халифаларни “халифалар” деб атаган, улар орасида ажралиб турадиган Усмон ибн Аффан, унинг тавсифига кўра, аввалги икки халифа Абу Бакр ва Умар ибн ал-Хаттобнинг аскетизмидан ва камтарлигидан маҳрум бўлган. Ислом “шоҳлари” – булар, муаллиф фикрича, Умайя ва Аббосий сулолалари халифаларини назарда тутади. Шундай қилиб, рисоланинг асосий сюжети солиҳ мусулмон жамиятини унинг “бузуқ” шаклига (Ал-Яъкубийга кўра) қарама-қарши қўйиш концепциясига асосланган.
Мазкур мақолада афғон ҳикоячилигининг забардаст ёзувчиси Раҳнавард Зарёб ижоди, хусусан унинг “Сураткаш муаллим” ҳикояси таҳлил қилинди. Адибни анъанавий афғон носирларидан фарқли ўлароқ кўпроқ инсон кўнглида кечаётган жараёнлар тасвири қизиқтиради. Воқеани эмас, воқеликка нисбатан ички психологик муносабатни ифодалаш устувор ўринда туради. Ёзувчининг бир қатор ҳикояларида инсон руҳиятининг ана шундай жиҳатларини очишга йўналтирилгани билан ажралиб туради. Шу билан бирга ёзувчи қаҳрамон руҳиятида кечаётган жараёнлар ифодасини турли лавҳалар тасвири билан бойитади. Ҳикояни кенгроқ тадқиқ этиш мақсадида ўзбек ёзувчиси Назар Эшонқулнинг “Маймун етаклаган одам” ҳикояси билан қиёсий ўрганилди.
Вояга етмаган болаларни фарзандликка олиш ота-онаси бўлмаган ёки турли сабабларга кўра улар тарбиясидан махрум бўлиб қолган болаларга оилавий тарбияни таъминлаш, болалар ҳуқуқ ва манфаатларини қўриқлаш, уларни жисмонан ва маънан баркамол инсон сифатида камол топишига имкон яратади
Мазкур мақолада ХХ аср бошларида Туркияда Республика тизими ўрнатилгандан
кейин хотин-қизларга кўплаб хуқуқларнинг берилиши ва шу масалаларда олиб борилган ислоҳотлар масаласи ёритилган. Шунингдек, Мустафо Камол Отатуркнинг “Анадолу аёли” модели хақида маьлумотлар берилган.
Мазкур мақола Янги Ўзбекистон олдида турган асосий вазифалардан бири бўлган юртимиз ёшларини ҳар томонлама камол топиши, ватанпарварлик, дахлдорлик руҳида тарбиялашда маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбия муҳим аҳамият касб этиши ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёзилган. Мақолада Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” Қонуни, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асари ва Олий Мажлисга Мурожаатномаси асос қилиб олинган. Мақолада ёшларни жисмонан соғлом, руҳий ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи-назарига эга, Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш каби масалалар устида тўхталиб, бу жараёнлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтида амалга оширилаётган ишлар мисолида кўрсатилган.
Марказий Осиё тасаввуф тарихшунослигида аксарият муаммолар нақшбандия ва яссавий тариқатлари контекстида тадқиқ этилган. Ушбу икки тариқат тарихи ва тарихшунослиги бўйича ҳам хорижий ҳам маҳаллий ишларни кўплаб кўрсатиш мумкин. Лекин бу мулоҳазани минтақа ижтимоий-сиёсий ҳаётида чуқур из қолдирган бошқа тариқатлар, хусусан кубровия тариқати борасида айтолмаймиз. Масалан, ушбу тариқатнинг минтақада кенг тарқалишида муҳим рол ўйнаган Сайфиддин Бохарзий (ваф. 659/1260), Камол Жандий (ваф. 672/1273), Ҳусайн Хоразмий (ваф. 836/1433) каби машҳур кубровийларнинг шахсияти ва маъанавий мероси ҳақидаги илмий қарашларни умумлаштирувчи, таҳлилий хулоса берувчи ишлар бармоқ билан санарли. Муаммонинг ана шу жиҳатини эътиборга олган ҳолда тақдим этилаётган мақолада Сайфиддин Бохарзий шахсияти билан боғлиқ айрим муаммоларнинг тарихшунослик таҳлилини амалга оширишга ҳаракат қилдик. Бохарзий шахсиятини ўрганиш мустақилликдан кейин хам давом этаяпти. Лекин уни чуқур ўрганиб таҳлил этиш ва хужжатлар асосида холи ўрганиш, тассавуф тариқатчисининг бир издошлари сифатида таҳлил этиш бугунги давр талаби десак муболаға бўлмайди. Ушбу шахс кўпчилик мутахассисларга О.Д.Чеховичнинг тадқиқотлари орқали таниш. Бугунги кунда ҳам Сайфиддин Бохарзий Ўзбекистонда қабри Бухоро шаҳрида жойлашган тасаввуф намояндаси, ўтмишда йирик вақф мулкларига эгалик қилган хонақоҳи сабаб хотирланади. Аслида ҳам шундайми? Сайфиддин Бохарзий ва унинг фаолияти ҳақида яна нималар маълум? Мақола хорижлик тадқиқот-чиларнинг илмий изланишларининг тарихшунослик таҳлили орқали Сайфиддин Бохарзий ва Нажмиддин Кубро муносабатлари, Сайфиддин Бохарзийнинг шахсий ҳаёти, авлодлари ва издошлари, Бохарзий ва Олтин Ўрда хони Беркахон муносабатлари ҳамда унинг ёзма меросининг айрим жиҳатларини очиб беришга бағишланган. Келгусида хам Бохарзий шахсига кенгроқ этибор берилиб, унинг ёрқин шахси ва манавий мероси кенг оммага хавола этилади деб умид билдирамиз.
Ушбу мақолада консалтинг хизматлари ёрдамида меҳмонхоналар фаолиятини барқарор ривожлантиришнинг илмий асослари таҳлил қилинган, номавсумий даврда меҳмонхоналарда меҳмонлар сонини ошириш йўллари кўриб чиқилган, пандемия
шароитида ташриф буюрувчилар сони кам бўлган вақтда қўшимча хизматларни жорий қилиш асосида молиявий барқарорликка эришиш йўллари кўрсатиб ўтилган ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада XV–XVII асрларда Қутбшоҳлар ҳокимияти даврида яшаб ижод қилган шоирлар – Қули Қутбшоҳ, Султон Иброҳим ва унинг ворислари – Муҳаммад ва Абдулла ва улар яратган куллиётлар, Муҳаммад Мазҳаруддин ибн Нишотий ва унинг “Иршоднома” маснавийси, “Сукҳ Саҳела” ва 1610 мисрали “Ҳужжат ал-бақа” ва кўплаб голкондалик шоирлар – Аминуддин Аъла, Камол Хон Рустамий, Мирзо Муҳаммад Муқимий каби дакҳинийда қалам тебратган мутасаввиф шоирлар ижоди хусусида сўз боради.
Ушбу мақолада ахборот – консалтинг хизматларини ривожлантиришнинг илмий асослари таҳлил қилинган, консалтинг хизматларининг туризмдаги ўрни ўрганилган, шунингдек уни Ўзбекистон туризм бизнесида тадбиқ этиш мақсадида унитар корхона очиш, интернет консалтиниг хизматларини жорий қилиш ҳамда кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш таклифлари ишлаб чиқилган.
Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб давлатимиз раҳбари томонидан раҳбар ва бошқарув кадрларнинг ҳар томонлама камол топиши, етук инсон сифатида уларни шакллантириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистонда бошқарув кадрлари сиёсий фаоллигининг ошиши объектив ва субъектив шарт-шароитлар, омиллар билан боғлиқ. Демократлашув жараёни мураккаб, айни пайтда шунчаки амалга ошадиган жараён эмаслигининг ўзи ёш кадрларнинг сиёсий фаоллиги муаммосини ва тарихини янада ўрганишни, унинг ўзига хос қонуниятларини таҳлил этишни тақозо этади.
Ушбу мақолада муаллиф Туркия ва Эрон давлатларининг таълим тизими, унинг тарихий ривожланиш босқичлари ва ўзига хос жиҳатларини турли манбалар таҳлили асосида қиёсий солиштирув асосида очиб беришга ҳаракат қилган. Муаллиф асосан хорижий манбалардан фойдаланган ҳолда Туркия ва Эрон давлатлари таълим тизимида ХХ асрда амалга оширилган ислоҳот ва модернизация ишларини ҳаққоний тарзда таҳлил қилишга ҳаракат қилди. Туркияда асосий ўзгаришлар 1920 йиллардан сўнг Мустафо Камолнинг ҳукумат тепасига келиши билан боғлиқ бўлса, Эрон давлати ҳаётида бундай европача таълим тизимининг пайдо бўлиши 1925 йилда Пахлавийларнинг тахтни эгаллаши билан боғлиқ. Мақолада асосан икки давр: 1920-30 йиллар ва 1960-70 йиллар солиштириб ўрганилди. Сабаби, айнан шу даврда бу икки давлат сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳаёти ва таълим жараёнида катта ўзгаришлар содир бўлди. Таҳлил натижалари қиёсий жадвал асосида очиб беришга ҳаракат қилинди. Таълим тизими, ундаги ислоҳотлар, дин ва давлат муносабатлари, алифбо, аниқ фанлар ва европача таълим жараёнини тадбиқ этиш мисолларида ёритиб берилди. Ҳар бир босқичда амалга оширилган ислоҳотлар қисқа, аммо мазмунли равишда очиб беришга ҳаракат қилинди. Ислоҳотларнинг натижалари таҳлил қилинган ҳолда хулосалар ишлаб чиқилди. Туркия ва Эрон давлатида таълим тизимининг ўзига хос томонлари аниқланди ўзаро солиштирилди. Иккала давлатда Иккинчи жаҳон урушидан кейинги ўзгаришлар, таълим тизимини исломийлаштирилиши ва унинг таълим сифатига таъсири очиб беришга ҳаракат қилинди. Хулоса қисмида таҳлил жараёнида олинган натижалар тизимлаштирилди ва тартибланди. Муаллиф мақолани ёзишда қиёсий таҳлил, статистик маълумотлардан фойдаланиш каби усулларни қўллаш орқали ўз хулосаларини ишлаб чиқиш ва далиллашга ҳаракат қилди.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга 2018 йилдаги Мурожаатномасида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар, концептуал ғоялар асосида ижтимоий ривожланишнинг ҳозирги давридаги устувор йўналишлари таҳлил қилинган. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси юртимиз аҳолисининг ҳаётий эхтиёжларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда муносиб бўлган фаровон ҳаёт асосларини мустаҳкамлаш учун стратегик заминларни такомиллаштиришга хизмат қилаётгани қайд этилади. Шу муносабат билан мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга 2018 йил 28 декабрда тақдим этилган Мурожаатномада 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном берилгани мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари”, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилларининг мантиқий давоми бўлгани таъкидланади. Бу эса, ислоҳотлар стратегиясининг учинчи босқичида ижтимоий ривожланиш соҳаси давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида аҳамияти янада ортиб бораётганидан далолатдир. Муаллиф фикрича, инвестициялар жалб этиш ҳисобига мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг юксалаши ўз-ўзидан ижтимоий соҳалар ривожланишига туртки беради. Мақолада ижтимоий соҳани ривожлантириш масаласига асосий эътибор қаратилган. Муаллиф томонидан “ижтимоий ривожланиш” тушунчасининг моҳияти очиб берилган. “Ижтимоий ривожланиш” жамиятда янги ижтимоий муносабатлар, институтлар, меъёрлар ва қадриятлар юзага келишига олиб келувчи ўзгаришлар деб қайд этилган. Шу жиҳатдан ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос белгилари, мезонлари кўрсатиб берилган. Мақолада Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган ижтимоий соҳани янада ривожлантиришнинг 2019 йилдаги асосий вазифаларига изоҳ берилган. Жумладан, илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, ёшларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий ғояни ривожлантириш масалаларига доир илгари сурилган ташаббуслар ва концептуал ғояларга шарҳ берилган. Мақолада “инсон капиталига сармоя” тушунчаси кенг ёритилган. Мақолада қайд этилишича, инсон капиталига ажратиладиган сармояларга соғлиқни сақлаш, умумий ва махсус таълим олишга кетадиган харажатлар, иш билан таъминлаш, касбий тайёргарлик, болаларни вояга етказиш ва бошқалар билан боғлиқ сарф-харажатлар киради. Бундай сармояларнинг самараси ҳар жабҳада жамият тараққиётининг суръатларида акс этади. Мақолада мамлакатимиз ижтимоий ривожланишида ёшларга замонавий таълим-тарбия бериш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи нақадар долзарб аҳамиятга эгалиги кўрсатиб берилган. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасининг бевосита инсон камолотига янада хизмат қилишини таъминлаш йўлида қўйилган муҳим амалий қадамлар таҳлил қилинган.
Янги Ўзбекистон олдида турган асосий вазифалардан бири бўлган юртимиз ёшларини ҳар томонлама камол топиши, ватанпарварлик, дахлдорлик руҳида тарбиялашда маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбия муҳим аҳамият касб этиши ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёзилган. Мақолада Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” Қонуни, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асари ва Олий Мажлисва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси асос қилиб олинган. Мақолада ёшларни жисмонан соғлом, руҳий ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи-назарига эга, Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш каби масалалар устида тўхталиб, бу жараёнлар Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида амалга оширилаётган ишлар мисолида кўрсатилган.