Хар қандай эпидемия ва пандемия жуда катта стресс ёки фавқулотда холат бўлиб, ўз ортидан инсониятнинг рухий асаб тизимининг ва хулқ атворининг ўзгаришига олиб келади.Covid-19 инфекцияси оғир кечган беморларда психо-эмоционал қўзғалишлар ўпканинг ноинвазив сунъий вентиляциясини самарадорлигини кескин камайтиради. Ушбу текширув мақсади: организмни кислородга бўлган талабини камайтиришда дексмедетомидин ва пропофолни қўлланилишини самарадорлиги, ҳавфсизлиги ва ҳаёт сифатига таъсирини баҳолаш. Текширувга Covid-19 тасдиқланган, касалликни оғир ва ўта оғир кечиши билан бўлган 21 нафар беморлар олинди. 1-чи гурухдаги беморларда хамрох касалликлари бор, ўлим васвасаси кучли кузатилаётганларда пропофол+сибазон+фентанил дори препаратларини қўлланилди. 2-чи гуруҳдаги беморларга дексмедетомидин ва промедол дори препаратлари қўлланилди. Хулоса: коронавирус инфекцияси оғир кечган беморларда дексмедетомидин пропофолга нисбатан оғир когнитив функцияларни бузилишини ва рухий-асаб тизимидаги қўзғалишларни камайтиради беморларни кислород билан самарали таъмирланишига, нисбатан тез тикланишига олиб келади.
Ушбу мақолада электрон тижоратни ривожлантиришда транспорт-логистакининг роли ва унинг турлари келтирилган, логистика соҳасида аҳборот теҳнологияларининг роли ўрганилган
Маколада 2010-2021 йиллар оралигида Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти маълумотларидан фойдаланиб, болаларда учровчи хайвонлар томонидан етказилган курув аъзолари жарохатларининг эпидемиологияси, этиологияси, учраш частотаси тахлил килинган. Кунгилсиз ходисаларнинг 50 фоизи 15 ёшгача булган болаларда учрайди. Утказтлган тахлил натижалари шуни курсатадики, болалар купрок 5-7 ёш оралигида уй хайвонлари билан булган контакт пайтида куз ва унинг ёрдамчи кисмларидан жарохат олишади. Курув аъзолари жарохатлари ва уларнинг асоратларининг юкори курсатгичи бу муаммони интенсив урганиш ва самарали профилактика чораларини тадбик этишни талаб килади.
Мақолада муомалада бўлиши чекланган фуқаролик ҳуқуқининг объектларни ҳадя қилиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг амалий ва назарий жиҳатлари ёритиб берилган. Хусусан, валюта бойликларини ҳадя қилиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солинишини таҳлил қилиш натижасида чекланмаган миқдордаги валюта бойликлари ҳадя қилиниши мумкинлиги асослаб берилди. Фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини мерос қилиб олиш ҳамда ҳадяни қилиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишдаги муаммолар очиб берилиб, уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. Тарихий-маданий бойликлар, музей ашёлари ва музей коллекцияларини олди-сотди ва ҳадя қилиш, айирбошлаш, меърос қолдириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдаги ҳуқуқий бўшлиқлар очиб берилиб, уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди