Замонавий энергетика тизими асосан қазиб олинадиган ёқилғилардан фойдаланишга асосланган, бу жаҳон энергия истеъмоли тузилмасида деярли 90% ни ташкил этади. Хомашёнинг жадал суръатларда ишлаб чиқарилиши атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Бу ўз навбатида экологик муаммоларни вужудга келтиради. Асосий энергия ресурслари – нефть, газ, кўмир, маъданлар ва бошқа фойдали қазилмаларнинг мавжуд бўлган захираларининг тугаб бориши энергетика муносабатларини глобал миқёсда кескинлаштиради. Бугунги кунда кўпгина мамлакатларнинг импорт қилинадиган энергия ресурсларига бўлган қарамлигининг ортиши, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари, жадал иқтисодий ривожланиш ва аҳоли сонининг ортиши туфайли энергия ресурсларига бўлган талабнинг тобора ўсиб бориши қайта тикланадиган энергия манбаларига қизиқиш уйғотмоқда. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенгроқ фойдаланиш ижтимоий ва экологик жиҳатдан мақбул энергия тузилмаларига эришиш имконини беради. Шу боисдан ҳам, ҳозирги кунда муқобил энергия технологиялари – гибрид автомобиллар ва электр транспорт воситалари, қуёш, шамол, геотермик энергия, биоэнергия юқори даражаларда ривожланмоқда. Мазкур мақолада бугунги кунда қайта тикланадиган энергия манбалари ривожланишининг замонавий тенденциялари, Японияда муқобил энергетика соҳаси ҳамда қуёш энергиясининг ривожланиш босқичлари, қуёш энергияси ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари, қайта тикланадиган энергия манбалари замонавий технологияларини ишлаб чиқаришдаги ютуқлар, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш олдида турган муаммолар ўрганилган. Шунингдек, Япониянинг янги энергетика сиёсати ҳамда стратегияси, мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари, дастур ҳамда стратегик режалар, мамлакат энергетика сиёсатидаги ўзгаришлар, энергия ресурслари манбаларини диверсификациялаш масалалари, бугунги кунда энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб масалалар таҳлил қилинган. Японияда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш истиқболлари, Қуёш энергиясининг янги лойиҳалари ва уларни амалга ошириш механизмлари ёритилган. Японияда қайта тикланадиган энергия манбалари ривожланишининг замонавий тенденциялари таҳлили юзасидан илмий хулосаларга келинган.
Ушбу мақола Қатар замонавий бадиий насрининг ривожланиш муаммосига бағишлаган. Унда кўтарилган масалалар замонавий адабиётшуносликда тан олинган баъзи миллий адабиётларнинг “жадал ривожланиш назарияси” га мос келади. Мақолада Қатарнинг бадиий насри қисқа вақт ичида жадал ривожланиб, ўрта аср адабий анъаналаридан замонавий китобхоннинг талаби ва дидига мос келадиган асарларни яратишга ўтганлиги қайд этилади. Қатарда замонавий насрнинг ривожланиши ХХ асрнинг иккинчи ярмида ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида рўй берган улкан ўзгаришлар фонида кўриб чиқилган. Форс Кўрфази араб давлатлари - Кувайт, Баҳрайн, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммон, яъни Халиж араб мамлакатлари жадал иқтисодий ривожланиши даврида технологик тараққиёт туфайли жаҳон маданияти ва жаҳон адабий жараёни билан, авваламбор маданий жиҳатдан энг ривожланган араб мамлакатлари- Миср, Сурия, Ливан ва Ироқнинг адабий тажрибаси билан танишдилар. Мақолада муаллиф ҳикоя жанри мисолида заиф ва содда сюжетли, панднасиҳат билан суғорилган кичик асарлардан замонавий ҳикоя тушунчасига мос келадиган етук жанрга айланганини кузатиб таҳлил қилади. ХХ аср 70-йилларида адабиётга Иброҳим Суқр Марихи, Кулсум Жобир, Фотима Туркий каби моҳир сўз усталари кириб келдилар. Улар Қатар ҳикоя жанрининг такомиллашувига катта ҳисса қўшиб, илк бор замонавий воқеликнинг муҳим муаммоларига ўз эътиборларини қаратдилар ва уларни бадиий ифода этдилар. Муаллифнинг фикрича, ана шундай муҳим муаммолардан бири қатарлик аёлни мавқеини кўтариш, яъни ўз овозига, таълим олишга, касб танлаш ҳуқуқларига эга бўлиш муаммоларидир. Ғарб адабиёти билан танишуви туфайли Қатар ҳикояси ўз ривожланиш босқичларида модернистик тенденцияларга ҳам дуч келди. Психологизм, қаҳрамон тасвирининг турлилиги, унинг ўзига хос дунёқарашини акс эттирувчи жиҳатлари билан ажралиб турадиган ҳикоялар пайдо бўлди. “Онг оқими”, “ассоциатив фикрлаш”, “матности” каби модернистик усуллардан фойдаланиб, ёзувчилар ўз қаҳрамонининг руҳий инқирози, оғриқли маънавий изланишларини акс этдилар. ХХI аср бошларига келиб, Қатар адабиётига янги ёш авлодлар қўшилди, улар ижтимоийахлоқий масалаларга оид шу пайтгача ҳали ёндошилмаган муаммоларни кўтариб, ўткир сюжетли хикояларни яратишга ҳаракат қилиб келишди.
Мақолада коррупсияга қарши курашишда рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича хорижий мамлакатларнинг тажрибаси таҳлил қилинади. Ўрганишла кўрсатганидек бир қатор хорижий мамлакатларда қўлланиладиган технологиялар билан бир қаторда (електрон ҳукумат, ахборот ва краудорсинг платформалари) замонавий ахборот технологиялари фаол равишда жорий этилаётгани аниқланди, масалан: катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш технологиялари (Big Data), тарқатилган китоб (DLT), блокчейн, маълумотлар қазиб олиш (Data Mining), давлат харидларида коррупсияга қарши кураш соҳасидаги интеллектуал таҳлил, аудиторлар учун аналитик воситалар (суд-тиббиёт воситалари), давлат хизматчиларининг даромадлари, харажатлари, активлари ва манфаатлари тўғрисидаги декларацияларни электрон текшириш тизимлари, сайлов жараёнини амалга оширишда коррупсияга қарши электрон технологиялар ва бошқалар.
Рақамлаштиришнинг афзалликлари фақат тегишли инфратузилмалар, қоидалар, молиявий ресурслар ва АКТ бўйича ўқитилган ходимлар ёрдамида амалга оширилиши мумкинлиги аниқланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини рақамлаштириш жараёнлари коррупсияга қарши сиёсат самарадорлигини оширишга, унинг самарадорлигини, объективлигини таъминлашга, қонунийлик ва тартибни сақлаш харажатларини камайтиришга, инсон омили таъсирининг ушбу соҳадаги таъсирини минималлаштиришга ёрдам беради, деб исботланди.
Таъкидланишича, нейрон тармоқлари ва марказлашмаган, синхронлаштирилган маълумотлар базаларига асосланган технологиялар давлат бошқарувининг моҳиятини тубдан ўзгартиради ва келажакда коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар хавфини сезиларли даражада камайтириши мумкин
Ушбу мақолада қишлоқ хўжалиги бошқаруви тизимида замонавий ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялар тузилмалари билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама қилинган. Шунингдек қишлоқ хўжалиги бошқарув тизимида ахборот-коммуникация ва рақамлаштириш технологияларининг жадал суръатда жорий этилиб борилишини ўрганиш ва таҳлиллар асосида ўзаро боғлиқлик функционал модели тавсия этилган.
Мазкур илмий мақолада, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилнинг 28 декабрь куни Парламентга тақдим этилган Муро-жаатномада илгари сурилган ва тарихий аҳамиятга молик бўлган янги концептуал ғоялар ҳамда уларнинг юртимизда Ҳаракатлар стратегияси заминида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги сифат босқичига кўтарилишидаги беқиёс катта роли билан боғлиқ таҳлилий фикрлар баён қилинган. Жумладан, жаҳонда рўй бераётган глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви ва унинг таъсири туфайли вужудга келган мураккаб халқаро вазият, халқаро вазиятнинг мустақил сиёсий тараққиётни амалга ошириш жараёнида эътиборга олиниши зарурати, юртимизда ислоҳотларнинг ҳозирги кундаги босқичида жамият сиёсий тизимини янада демократлаштириш, самарадорлигини оширишга доир етакчи вазифалар сифатида қўйилиши билан боғлиқ масалалар ёритилган. Президент Мурожаатномасида асослаб берилган парламентнинг қарорлар, қонунлар қабул қилиш ва, айни пайтда, ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш, парламентнинг фаолиятида демократик механизмларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида катта эътибор қаратил ган. Мақолада, Президент Мурожаатномасида асослаб берилган ижро ҳокимияти тизимини оптималлаштириш, Вазирлар Маҳкамаси фаолияти самарадорлигини ошириш билан боғлиқ долзарб масалалар ҳақида ҳам фикрлар юритилган. Мақола муаллифи, шу ўринда, мамлакатимизда замонавий демократиянинг энг илғор моделлари амалга оширилаётганлиги ҳақида фикр юритган. Жумладан, “Мониторинг демократияси”, “Делибератив демократия”, “Электрон демократия”, “Ҳаракатчан демократия” каби замонавий тушунчалар ва демократиянинг янги моделлари ҳақида таҳлилий фикрларни баён қилган. Мақолада Президент Мурожаатномасида илгари сурилган ҳозирги даврнинг энг етакчи талаблари асосида мамлакатимизни тараққий эттириш ва янгилашнинг долзарб эҳтиёжларини ўзида мужассам этган инновацион давлат сиёсатини амалга ошириш ва бунда демократиянинг замонавий механизмлари ва принципларига таянилган ҳолда, улкан самарага эришиш билан боғлиқ улуғвор вазифалар таҳлил қилинган. Айни пайтда инновацион сиёсатни ҳаётга тадбиқ қилишнинг етакчи тамойиллари, фалсафаси халқимизнинг орзу умидлари, қарашларига монанд эканлиги кўрсатиб берилди. Шу муносабат билан замонавий инновацион демократик тараққиётнинг жамиятмиз ҳаётида амалга оширилишининг аҳамияти билан боғлиқ хулосалар баён этилган.
Ушбу илмий мақола Японияни замонавий халқаро муносабатлардаги ролини таҳлил қилишга бағишланган. Глобализация шароитида ҳар қандай давлат ўзининг манфаатларини илгари суришда мавжуд ресурсларга таянади , шу муносабат билан мақолада Япония ташқи сиёсатининг ўзига хослиги сифатида замонавий япон жамиятининг цивилизацион, маданий, технологик асосларининг намоён бўлишига эътибор қаратилган. «Қаттиқ куч» билан бир қаторда «ақлли куч»нинг шаклланиш хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилган. «Ж.Най «қаттиқ куч деганда сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий қудрат йиғиндисини назарда тутиб, «юмшоқ куч»ни асосан маданият, қадриятлар ва сиёсий мафкура билан таърифлаб, «ақлли куч»ни-ташқи сиёсий вазифаларни ҳал этишда ва миллий хавфсизлик таъминлашнинг механизми сифатида замонавий шароитда энг кўп ишлатиладиган ҳолат яъни «қаттиқ куч» ва «юмшоқ куч»ни» биргаликда ишлатилишини назарда тутади. Ж. Най фикрича, «бошқа акторларга таъсир этишнинг учта йўли мавжуд: 1) мажбурлаш ва ўз томонига оғдириб олиш, 2) ўзининг жозибадорлигидан фойдаланиш яъни «юмшоқ куч», ушбу тушунчаларнинг ривожланиши 3) «ақлли куч»ни яъни «қаттиқ куч» ва «юмшоқ куч»дан биргаликда фойдаланишни келтириб чиқарди». Япониялик машҳур олим Д.Т. Судзуки дзэн таълимотини япон маданиятининг таркибий қисми сифатида таъкидлайди. Унинг фикрича, «дзэн нафақат японияликларнинг диний хаётига туғридан туғри таъсир қилди балки уларнинг маданиятига яхлит таъсир утказди». Буни япон маданиятининг ривожида кузатиб ишонч ҳосил қилиш мумкин. Япония ҳукумати сиёсатида «юмшоқ куч»нинг аҳамиятини тадқиқ қилишда у бошқа давлатларга қараганда япон маданияти ва қадриятларининг ўзига хосликларига таянишини таъкидлаш жоиз. «Юмшоқ куч»нинг концептуал асосларини ишлаб чиқиш мақсадида 2004 йилда «Хосэй» университети профессори Тамоцу Аоки бошчилигида маданий дипломатияга ёрдам буйича Маслаҳҳат кенгаши тузилган бўлиб унинг асосий вазифаларидан бири сифатида Япониянинг дунёдаги имижини яхшилаш бўлган. Тузилган Маслаҳат кенгаши замонавий глобал ривожланишнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўзининг эътиборини «Японияни билишдаги илк қадам сифатида оммавий маданиятни тарғиб қилиш»га қаратди. Манга (комикслар) ва анимэ (анимацион фильмлар маданий маҳсулотлар сифатида ўзида эстетик туйғулар ва бадиий маҳоратни намоён қиладилар.
Мақолада тилшуносларнинг доимо диққат марказида бўлган нутқ маданияти масалалари, замонавий нутқ маданияти аспектлари атрофлича назарий жиҳатдан таҳлилга тортилган.Учта муҳим тушунча ватан, тил ва маданият буларсиз тараққий этган мамлакатда яшовчи халқ бирлигини тасаввур қилиб бўлмайди. Жаҳон тилшунослиги тилни ўрганиш борасида уни ёпиқ тизим эмас, балки ҳаракатдаги тизим сифатида, яъни жамият, тафаккур, маданият, сиёсат, мафкура, дин каби соҳалар билан боғлиқ тарзда ўрганиш лозимлигини кўрсатди. Тил ҳақидаги фаннинг турли соҳалар билан боғланиши унинг янгидан-янги хусусиятларини кашф этишда кенг имкониятларни очиб беради. Нутқ маданияти таълимоти тилнинг адабий ва адабий бўлмаган шакллари, статик ва динамик ҳолати, унинг функционал турлари ҳақидаги қарашларнинг яратилиши билан бирликда ривожланиб борди. Нутқ маданиятининг замонавий концепцияси – меъёрийлик, коммуникативлик, аҳлоқий принципи ва риторик канон маданий нутқнинг асосий хусусияти бўлиб, уларнинг бари тилнинг сайқаллашуви ва ривожланишида жуда муҳим роль ўйнайди. Нутқни маданий кўринишда такдим этиш учун зарур тил воситаларини танлаш ва қўллаш кўникмаларини ишлаб чиқиш, уларга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш, белгиланган меъёрларга риоя қилиш талаб этилади.
Ҳозирги давр жаҳон миқёсида, бир томондан, дунёвий жамият тамойиллари устуворлашиб бораётгани, иккинчи томондан, халқлар маданиятининг қадимий манбаларидан бири бўлган диний онгда ўзига хос қайта тикланиш жараёнлари кечаётгани билан характерланади. Бундай ҳолат диннинг ижтимоий институт сифатида замонавий жамиятда тутган ўрни ва мавқеи билан боғлиқ кўплаб масалаларнинг кун тартибига чиқишига сабаб бўлмоқда. Жамият ҳаёти соҳалари фаолиятининг дин таъсиридан ҳоли, озод ва мустақил кечишини англатадиган секулярлашув жараёни шундай масалалар жумласидандир. Шу маънода, ушбу мақола мазкур мураккаб ва зиддиятли ижтимоий жараённинг таҳлилига бағишлангани, унинг долзарблигини кўрсатади. Мақолада “секулярлашув” атамасининг шаклланиши тарихийлик ва мантиқийлик нуқтаи назаридан ўрганилган: сўзнинг луғавий маъносига доир фикр-мулоҳазалар баён этилган, унинг тушунча сифатидаги турли муаллифларга тегишли таърифлари қиёсий, танқидий таҳлил этилган. Айни пайтда, секулярлашув жараёнининг тарихан юзага келишининг объектив ва субъектив омиллари очиб берилган. Бунда Ғарб ва Шарқ мамлакатларининг турли даврларга хос ижтимоий-маданий ҳаётига доир аниқ мисоллар изчил ўрганилган, “секулярлашув” атамасининг мазмунан бойиб бориши хусусиятлари аниқланган. Замонавий файласуф олимларнинг тадқиқ этилаётган масала бўйича билдирган фикр-мулоҳазалари, турли илмий мактаблар томонидан илгари сурилаётган назарий қарашлари таҳлилига ҳам мақолада алоҳида эътибор қаратилган. Тавсиф ва ёндашувлардаги умумий ва ўзига хос жиҳатлар ажратиб кўрсатилган ҳамда уларга нисбатан муаллифнинг ўз нуқтаи назари баён этилган, “секулярлашув” тушунчасининг таърифи ишлаб чиқилган. Якунда олиб борилган изланишга таянган ҳолда умумий назарий хулосалар баён этилган. Маълумки, секуляризация парадигмалари тадрижий равишда замонавий дунё шароитида ўзгариб бормоқда. Шу жиҳатдан секуляризация жараёни барча жамиятларга хос хусусият эмас. Эътиборли томони шундаки, содир бўлган ўзгаришлар жараёнида диний масалалар ижтимой баҳс-мунозара ва айрим ҳолларда зиддиятлар марказидан ўрин олиб бормоқда. Шунга қарамасдан, дин тўлиқ оммавий маконни эгаллаши эҳтимоли мавжуд бўлса ҳам секуляризация замонавий дунёнинг ўзаги сифатида қолмоқда. Юқоридаги маълумотлар таҳлилига асосланиб айтиш мумкинки, секуляризация жараёнлари турли жамиятларда муайян бир андозада кечмайди ва ҳар бир жамиятда унинг ўзига хос чегараси мавжуд. Тарихий таҳлил, замонавий таъриф ва тавсифлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда, секуляризация жамият ҳаётида диннинг ўрни ва аҳамиятининг сусайиши билан боғлиқ мураккаб ижтимоий жараён ҳисобланиб, жамиятда диний анъаналар устуворлигига таянган тартибнинг рационал меъёрларга асосланган дунёвийлик моделига алмашинувини англатади, дейиш мумкин.
Мазкур мақолада рақамли технологиялар негизида бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашга оид узлуксиз илмий-методик тизимни яратиш масаласи қаралади. Мазкур мақоладан бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштириш муаммоси билан шуғулланувчилар фойдаланиш мумкин.
“Жаррохлик амалиётидан кейинги битишмалар – бу патологик ҳолат бўлиб, қорин бўшлиғида ташрих ўтказилган беморларнинг 90% дан кўпроғида ва торакал аралашувлардан кейин 45-70 фоизида учрайди, битишмалар туфайли асоратлар сони эса 12% дан 64% гача ўзгариб туради. “Битишма хасталиги” атамаси асосида ички аъзоларнинг жароҳатли шикастланишлари, шу жумладан жарроҳлик аралашуви оқибатида қорин бўшлиғида битишмаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ патологик ҳолат тушунилади. Мавжуд адабиёт маълумотлари жарроҳлик амалиётидан кейинги битишма касаллигининг юқори частотасидан далолат беради, шу билан бирга битишмалар ҳосил бўлиш механизмлари тўлиқ ўрганилмаган. Битишма хасталигида такрорий жарроҳлик аралашувларни амалга ошириш нисбатан узоқроқ ва техник жиҳатдан мураккаб кечади, бу эса ўз навбатида ҳаётий муҳим тузилмаларга зарар етказишнинг эҳтимолий хавфини келтириб чиқаради. “Қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган беморларнинг тахминан 1/3 қисми бевосита битишма жараёни ёки унинг сурункали оғриқ, бепуштлик ва ичак тутилиши каби жиддий клиник муаммоларга олиб келувчи асоратлари оқибатида келиб чиқадиган муаммони ҳал қилиш учун 10 йил ичида қайта тиббиёт муассасасига ётқизилади”.[1] Шу муносабат билан, битишмалар пайдо бўлиш хавфи юқори бўлган беморларда, қорин пардаси функциясини сақлаб қолиш ва битишмаларнинг ривожланишини бартараф этишга имкон берувчи янги перитонеал антиадгезион омилларга тобора кўпроқ устунлик берила бошланди.
Жаҳон амалиётида ҳозирги пайтда қўзғатувчи механизми ишемия, жарроҳлик жароҳати, яллиғланиш, қон кетиш, термик ёки кимёвий зарарланиш, генетик мойиллик ҳисобланган қорин ва плевра бўшлиғида битишмалар шаклланишига олиб келаувчи жараёнларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар долзарблигича қолмоқда, бу эса ўз навбатида замонавий профилактика воситаларини яратиш учун янги тушунчаларни беради. Эпителиал-мезенхимал ўтишнинг тескари жараёни таъсири, миофибробластларнинг аберрант дифференциацияси, илдиз ҳужайралари тикланиши ва эндотелий ўсишининг бузилиши бўйича тадқиқотлар алоҳида қизиқиш уйғотишда давом этмоқда, бу эса функционал қатламнинг фаол бўлмаган эпителиал моноқатлам билан алмашинувини келтириб чиқаради, у аслида гормон қўзғатувчи таъсирига жавоб бермайди. Қорин парданинг табиий битиб кетиши ёки битишмалар шаклланишини аниқлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган фибрин ажралиши ва унинг деградациясини ўрганиш тобора кўпроқ қизиқиш уйғотоқда, чунки тўлиқ парчаланмаган фибрин перитонеал битишмаларни пайдо қилиш билан фибробласт ва капиллярларнинг ўсиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш ва турларини сезиларли даражада кенгайтириш бўйича кенг кўламли мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда, жумладан, битишмалар пайдо бўлишини олдини олиш ҳисобига беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашда ижобий натижаларга эришилган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг заиф гуруҳларининг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида тиббий-ижтимоий ёрдам тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш вазифалари белгиланган.[2] Шунга мувофиқ, экспериментал ва морфологик тадқиқотлар асосида торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишининг олдини олувчи маҳаллий воситани қўллаш истиқболларини аниқлаш тадқиқотнинг долзарб йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» ва 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сон «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот Республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ҳозиргача экспериментал тадқиқотларда муваффақиятли қўлланилган бир қатор усуллар ва битишмаларга қарши қопламалар ишлаб чиқилган. Уларнинг тутган ўрни “фибринолизни фаоллаштириш, коагуляция жараёнига тўсқинлик қилиш, яллиғланиш реакциясини камайтириш, коллаген синтезини тўхтатиш ёки ёндош жароҳат сиртлари ўртасида тўсиқ яратишдан иборат. Маълумки, айрим асосий жарроҳлик тамойилларига қорин бўшлиғидаги барча жарроҳлик амалиётларида риоя қилиш керак” (Uemura A.).[3] Lu S. ва ҳаммуал. (2018) полипропилен асосда сиролимус трансплантатларидан (SRL) тайёрланган янги композит тўрнинг битишмаларга қарши хусусиятларини баҳолаган. Табиий полипропилен тўрлари ва полипропилен-PLLA тўрларига нисбатан, SRL қопламали тўрлар битишмаларни (P˂0,05) ва яллиғланишни камайтиришнинг энг юқори қобилиятини кўрсатган.[4] SRL қопламали композит тўр каламушларда қорин девори нуқсонларининг битиб кетиши моделида қорин бўшлиғида битишмаларни минимал даражада пайдо бўлишини кўрсатган. Битишмаларга қарши қопламалар ҳозирда энг фойдали восита бўлиб, кўпинча биологик парчаланадиган гидрогеллардан фойдаланилади, улар сувнинг 60% га анча сингишини, ажойиб пишиқликни (3 МПа дан ортиқ), юқори эгилувчанликни (700% дан юқори), яхши биологик парчаланувчанлик ва биологик мослигини кўрсатмоқда. Ушбу гидрогелларнинг парчаланиши ўзи билан сиртдан ички томонга узлуксиз парчаланиш жараёнини намоён этади, бу 30 кунлик парчаланишдан кейин юқори механик хусусиятларни сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, гидрогеллар, шунингдек, оқсиллар билан қопланишга қарши ажойиб қобилиятини ва ҳужайралар ёпишқоқлигига қаршиликни намойиш этди. Демак, ушбу гидрогеллар битишмаларга қарши биологик мембраналар сифатида фойдаланиш учун катта салоҳиятга эга.[5]
Проспектив рандомизацияланган тадқиқотлар карбоксиметил-целлюлозанинг (Seprafilm) жарроҳлик амалиётидан кейинги битишмалар частотасини ва оғирлик даражасини пасайтиришда самарали эканлигини кўрсатди[6]. Бир қатор экспериментал тадқиқотларда париетал қорин парда нуқсонларини микрожарроҳлик аутологик қорин парда трансплантатлари ёрдамида ёпиш оғир перитонеал битишмалар пайдо бўлишини етарли даражада олдини олиши аниқланди[7]. Синтетик материалнинг афзаллиги шундаки, материални жарроҳлик йўли билан олишнинг ҳожати йўқ ва уни қорин бўшлиғидан ташқарида керакли ҳажмда шакллантириш, сўнгра чоксиз қўйиш мумкин. Шундай қилиб, битишмалар пайдо бўлишини олдини олиш муаммоси бўйича бир қатор тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларнинг натижалари баъзида қувонтиради, аммо улар ноаниқ ва фақатгина экспериментал моделларда ўтказилган.
Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, жарроҳлик аралашувларида битишмалар пайдо бўлишини олдини олишда сезиларли ютуқ ва аҳамиятли натижаларга қарамай, ҳамон битишмалар пайдо бўлишининг олдини олиш ва битишма хасталигини даволаш билан боғлиқ мунозарали масалалар мавжуд бўлиб, бу мазкур муаммони торако-абдоминал жарроҳликда ҳал қилинмаган муаммолар қаторига қўшиши ҳақида далолат беради. Шу нуқтаи назардан, битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий ишлаб чиқарилган воситани экспериментал тадқиқ қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тадқиқот учун долзарб йўналиш ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг АДСС–15.3.7-сон “Жарроҳликда тўқималарни мустаҳкамлаш ва зичлаш учун янги полимер қопламаларни ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш” илмий лойиҳаси доирасида бажарилган (2015-2017 й.).
Тадқиқотнинг мақсади экспериментал ва морфологик тадқиқотлар асосида торако-абдоминал жарроҳликда битишмаларни олдини олувчи маҳаллий воситани қўллаш истиқболларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: қорин бўшлиғида битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделида целлюлоза ҳосилаларидан иборат антиадгезив қопламани қўллаш самарадорлигини ўрганиш; кўкрак қафасида битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделида целлюлоза ҳосилаларидан иборат битишмаларга қарши қопламани қўллаш хусусиятларини аниқлаш; маҳаллий антиадгезив қоплама қўлланилганда шаклланган битишмалар гистоструктурасининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш; битишмалар ҳосил бўлишига қарши қоплама қўлланилганда қорин бўшлиғи ва кўкрак қафасининг экспериментал нуқсонлари соҳасидаги маҳаллий ўзгаришларнинг хусусиятларини динамикада аниқлаш; тажрибадан сўнг ҳайвонларнинг тикланиш жараёнларига гел қопламасини қўллаш ва унинг биодеградацияси таъсирини баҳолаш;
Тадқиқотнинг объекти сифатида қорин ва плевра бўшлиқларида иккита экспериментал тадқиқотлар ўтказилган 62 та оқ зотсиз каламушлар олинган. Ҳар бир эксперимент сериясида тадқиқотлар 2 та қиёсий гуруҳда – назорат ва асосий гуруҳларда ўтказилган. Қорин ва плевра бўшлиқларида битишма жараёни пайдо бўлиши бўйича тажрибалар 2019 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда “Акад. В. Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ негизидаги экспериментал жарроҳлик бўлимида ўтказилган.
Тадқиқотнинг предмети яллиғланиш жараёнини тавсифловчи полиморфядроли нейтрофиллар, лимфоцитлар, плазма ҳужайралари, макрофаглар, кўп ядроли ҳужайралар ва эозинофиллар каби ҳужайралар сони ва тақсимланиши ярим миқдорий баҳолаш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда гистологик ўзгаришларни баҳолаш учун қорин ва плевра бўшлиқларидан олинган тўқима препаратларини баҳолаш билан ўтказилган экспериментал тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда экспериментал, морфологик ва статистик усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғида битишмалар ҳосил бўлиши жараёни моделлаштирилганда целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани маҳаллий қўллаш адгезиогенез жараёнларини хамда ичак архитектоникаси, эгилиши ва бўшлиғининг торайиши каби ўзгаришлар ривожланишини камайтириши экспериментал тадқиқотлар асосида исботланган; экспериментал тадқиқотда кўкрак қафасида битишмалар ҳосил бўлиши жараёни моделлаштирилганда антиадгезив имплантатни маҳаллий қўллаш, дағал ёки ясси битишмалар шаклланиши кўринишидаги адезиогенез хавфини сезиларли даражада пасайтириши аниқланган; кукунли имплантат устига қон зардоби суртилганда, адгезия сифати ва унинг қорин пардаси ёки ўпканинг экспериментал нуқсони юзасида бир текис тақсимланиши ўзгармаганлиги, аммо қон билан фаоллаштиришдан фарқли ўлароқ (гемостатик самарани таъминлаш учун) тромботик массаларнинг сўрилиши ҳисобига ҳужайравий яллиғланиш ривожланиши кузатилмаганлиги аниқланган; қоннинг ҳужайрали элементлари мавжуд бўлмаган шароитда жароҳат етказилган қорин пардаси соҳаси устида гелли плёнкани ҳосил қилиш, яққол ҳужайра-яллиғланиш реакциясиз қопламанинг биодеградациясига имкон беради ва массив битишмалар ҳосил бўлиш жараёни ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтириши билан нуқсонларнинг битиб ёпилишини таъминлаши аниқланган; антиадгезив қоплама қўлланилганда яллиғланишли инфильтрат бириктирувчи тўқимали хужайралари сонининг динамикада камайиши ҳамда атроф тўқималар билан битишмали конгломератлар ривожланмагани ҳолда нуқсон соҳасининг чандиқланиши билан тавсифланувчи битишма жараёнлари шаклланишининг морфотузилмавий хусусиятлари аниқланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғида битишма жараёнини экспериментал моделлаштиришда целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани қўллаш атроф аъзолар билан адгезияни пасайтириши хисобига ичак ва унинг тутқичи деформацияси ривожланиш хавфини камайтиришга имкон бериши аниқланган; ўпкада ташрихдан кейинги битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделлаштириш натижаларига кўра, қон зардобини қўшиш орқали фаоллаштирилган маҳаллий Гепроцел гемостатик воситасини қўллаш, париетал ва висцерал плеврада битишмалар ривожланиши частотасини камайишига имкон бериши аниқланган; битишма жараёнини шакллантиришнинг экспериментал моделида гемостатик қопламадан фойдаланиш фибробластларнинг тўпланиши ва фаоллигини, шунингдек маҳаллий яллиғланиш реакцияларини камайтиришга ёрдам бериши, шу билан битишмаларнинг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтириши морфологик тадқиқотлар орқали аниқланган; целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган Гепроцел гемостатик қопламасини қўллаш қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда иккита муаммони ҳал қилишга – енгил маҳаллий гемостазни амалга ошириш хамда қорин бўшлиғида дағал битишма жараёни шаклланишининг олдини олишга имкон бериши исботланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги амалиётда кенг қўлланиладиган замонавий лаборатор ва инструментал тадқиқот усулларидан фойдаланиш билан тасдиқланган, олинган барча натижалар ва хулосалар далилий тиббиёт тамойилларига асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, олинган хулосалар ва таклифлар назарий аҳамиятига эга бўлиб, антиадгезив қоплама қўлланилганда яллиғланишли инфильтрат бириктирувчи тўқимали хужайралари сонининг динамикада камайиши ҳамда атроф тўқималар билан битишмали конгломератлар ривожланмагани ҳолда нуқсон соҳасининг чандиқланиши билан тавсифланувчи битишма жараёнлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга муҳим ҳисса қўшиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган “Гепроцел” гемостатик қопламасини қўллаш қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда иккита муаммони ҳал қилишга – енгил маҳаллий гемостазни амалга ошириш хамда қорин бўшлиғида дағал битишма жараёни шаклланишининг олдини олишга имкон беради.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий воситани қўллашни қиёсий таҳлил қилиш бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: “Торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олишнинг янги технологиялари” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 августдаги 08-09/10055-сон маълумотномаси). Таклиф қилинган тавсиялар қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни бажаришда маҳаллий енгил гемостазни амалга ошириш имконини беради, шунингдек қорин бўшлиғида дағал битишмалар ҳосил бўлиш жараёнини олдини олади; торако-абломинал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий воситани қўллашни қиёсий таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Акад. В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига, Андижон ва Самарқанд давлат тиббиёт институтлари клиникаларининг жарроҳлик бўлимлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 августдаги 08-09/10055-сон маълумотномаси). Экспериментал тадқиқот натижалари асосида, таклиф қилинган целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани қўллаш битишмалар пайдо бўлиш хавфини 60% дан 20% гача, ичак тутилиши аломатларисиз ичак деформациясини 33,3% дан 13,3% гача ва ўткир битишмали ичак тутилиши ривожланиши эҳтимолини 6,7% дан 0% гача камайтиришга имкон берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 6 та илмий-амалий анжуманларда, жумладан 3 та ҳалқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 4 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса, амалий тавсиялар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 113 бетни ташкил этган.
Турли хил маълумотлардан фойдаланишга асосланган замонавий жамиятнинг ривожланиши ҳаётнинг барча соҳаларига электрон коммуникацион технологияларни кенг жорий қилмасдан тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳозирги босқичда ҳаётни турли технологиялар, воситалар ва электрон қурилмаларсиз тасаввур қилиш қийин, ҳатто деярли имконсиздир. Техник тараққиёт ривожланишда давом этмоқда ва ҳар куни сиз электрон ва коммуникацион технологияларнинг энг сўнгги ва энг катта ўзгаришларини, ахборот соҳасидаги янги кашфиётларни, Интернет ахборот технологияларининг одамлар ҳаётига таъсирини кўришингиз мумкин. Замонавий ҳаётда электрон алоқа технологиялари ва компьютер технологияларидан фойдаланишнинг аҳамияти ва зарурати шубҳасиздир. Ушбу мақолада ахборот жамиятининг замонавий шароитида шаклланган Интернет алоқаси тилининг лингвистик ҳолати, шунингдек, ёшлар орасида кенг тарқалган бўлиб, муҳим аҳамият касб этган лингвистик ҳодисалар кўриб чиқилади.
Ушбу мақолада замонавий араб терминологияси соҳасидаги энг долзарб масалалар, яъни алоқа соҳасидаги замонавий технологик ютуқларни билдириш учун ишлатиладиган энг янги атамаларни араб тилига этказиш усуллари муҳокама қилинади. Араб давлатлари, бошқа кўплаб ривожланаётган давлатлар сингари, фақат дунёнинг ривожланган минтақаларида пайдо бўладиган фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини истеъмолчилари ҳисобланади. Айнан мана шу технологик тараққиётнинг "мевалари" янги, илгари мавжуд бўлмаган объектлар, ҳодисалар ва "трансформациялар" нинг шаклланишига ёрдам беради. Иккинчиси нафақат "електроника дунёсини" бойитибгина қолмай, балки "ташувчи" тилининг лингвистик луғатини, сўнгра "истеъмолчилар" тилларини кенгайтиришга ҳисса қўшади. Шундай қилиб, мақолада араблар орасида илгари бўлмаган гаджетларнинг энг янги номларини арабча "нутқини" узатишнинг энг кўп ишлатиладиган усуллари таҳлил қилинган ва тасвирланган. Маълумки, ҳар қандай тил ўзига хослигини сақлаб қолишга ва тўғридан -тўғри хорижий қарз олишдан сақланишга интилади. Бу борада араб тили ҳам бундан мустасно эмас. Бу борада муаллиф араб тилининг ўз лексик бирликларини мослаштириш орқали тўғридан -тўғри қарз олишдан қочишга бўлган кўп уринишларини таъкидлайди. Баъзида, мос семантик лексемаларнинг йўқлиги сабабли, араб тили янги хорижий номларни бошқа "юмшоқ" усуллар билан ишлатишга мажбур бўлади, яъни. "кузатув қоғози" ва "ярим бузоқ" каби усулларни қўллаш орқали. Бошқа томондан, тўғридан -тўғри хорижий қарз олишдан қочишга уринишга қарамай, инглиз тили "модаси" таъсири остида, Ғарб атамаларининг араб халқи тилига "кириши" фактлари ҳар томонлама кузатилади, фақат уларга бўйсунади. бу тил учун зарур бўлган транслитератсияга.
Мазкур мақолада ХХ асрнинг иккинчи ярми Миср, Сурия, Ливан, Ироқ, Фаластин, Иордания каби араб мамлакатлари адабиётидаги ҳикоя жанрининг эволюцияси қиёсий-типологик, қиёсий-тарихий жиҳатдан таҳлил этилиб, ҳикоя жанрининг ХХ аср давомидаги тараққиёт йўли ишлаб ёритилган. ХХ асрда ижод қилган араб ёзувчиларининг ҳикояларини таҳлил этиш асосида жаҳон адабий жараёнидаги замонавий йўналиш ва оқимларнинг таъсири ва мослашув жараёни очиб берилган. Замонавий араб ҳикоячилигида ўрта аср араб насрига хос поэтик анъаналарнинг янгича ифода тарзи, қадимги Шарқ халқлари ҳамда юнон мифларига ижодий ёндашув масаласи акс эттирилган. Шунингдек, қадимги диний манбаларда келтирилган қиссаларнинг мавзу ва образларининг янгича талқинда берилганлиги ёритилган. Мақолада замонавий араб ҳикоячилигида «қисқа ҳикоя», «узун ҳикоя», «энг қисқа ҳикоя» каби шаклларининг мавзу кўлами ва поэтикаси таҳлил қилинган.
Мазкур мақолада замонавий араб ҳикоянавислигида “саёҳатнома” жанри хусусиятларининг ифодаланиши тадқиқ қилинган. “Саёҳатнома” – энг қадимги ва ўзгарувчан жанрлардан бири. Инсониятнинг кўп минг асрлик тарихи давомида ва айниқса, ёзма адабиёт пайдо бўлганидан сўнг дунё халқларининг тилларида сафар, саёҳат мавзусида минглаб асарлар яратилган. Жанрнинг генезиси фольклор ва ёзма адабиёт анъаналарининг синтезлашуви натижаси бўлиб, марказида сайёҳ-ҳикоячи турган асарлар фольклор (мас., эртаклар) ва ёзма адабиётда (мас., антик саёҳатномалар) жуда қадимдаёқ яратилган. Саёҳатномаларнинг жанр-композицион хусусиятлари сифатида марказида сайёҳ-ҳикоячи образининг туриши ва сафар (муайян йўналишдаги макон ва замон ўзгарувчи ҳаракат) фактининг мавжудлиги, сайёҳ-ҳикоячининг кузатувчи мақомида туриши ва ўзга юртда кўрганларини ўз юртидаги ҳолат билан қиёслаб бориши кабиларни кўрсатиш мумкин. Жанрнинг ушбу асосий хусусиятлари сақлаб қолингани ҳолда, адабиёт ривожи давомида Саёҳатноманинг бир қатор бошқа кўринишлари ҳам пайдо бўлди. Ўзбек классик адабиётида саёҳат таассуротларини тасвирловчи асарлар саёҳатнома деб аталган бўлса, бу жанр араб адабиётида “риҳла” деб номланади. Замонавий араб бадиий насрига назар ташласак, ёзувчиларнинг саёҳатнома жанрида ёки саёҳатнома жанри хуссиятларини ҳикоя жанри билан бирлаштирган холда истифода этишларини кузатиш мумкин. Янги давр ва замонавий араб ёзувчиларидан Муҳаммад ал-Мувайлиҳий, Суналлоҳ Иброҳим, Жамол ал Ғитоний, Абдураҳмон Мажид ар-Рубейъий каби бир қатор ёзувчилар ҳикоя, романларида саёҳатнома жанри хусусиятларидан фойдаланишган. Шу жумладан, суриялик ёзувчи Абдус-Cалом ал-Ужейли ҳам (1918-2006) саёҳатнома жанри хусусиятлари акс этган ҳикоялар ижод қилган бўлиб, унинг “Европага саёҳат”, “Сафарга чорлов” каби саёҳатга бағишланган тўпламлари мавжуд. “Европага саёҳат”, “Сафарга чорлов” тўпламлари ўз ичига 22 та саёхатга оид кичик ҳикояларни қамраб олган. Абдус-Салом ал-Ужейли туғилиб ўсган она Юртининг жамоли яъни Суриянинг сўлим табиати, аҳолининг турмуш тарзи, машғулотлари, дини, баъзи шаҳарларнинг номи, тарихи, географик жойлашувлари, Европага саёҳати асосида Парижнинг васфини юксак бадиий жиҳат билан тасвирлаган.